доғистон адабиёти

DOC 56.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662752554.doc доғистон адабиёти доғистон адабиёти бу адабиёт қардош кавказ ва кавказ орти халқлари адабиёти оиласида шаклланиб ривож топди. 2 млн. ахолиси бор бу республикада аварлар, дарғинлар, қўмиқлар, лезгинлар, русла рва бошқа халқлар истиқомат қилади. милоддан аввалги 1 минг йиллар охирида доғистон кавказ албанияси, кейинроқ сосонийлар давлати таркибига кирган, араблар хужумига учраган. xiii аср бошида мўғуллар босиб олган, 1813 йили россияга қўшиб олинган. доғистон ҳозир худуди жиҳатидан унча катта бўлмаса ҳам, россия таркибидаги энг кўп тили мамлакат саналади. бу ерда авар, анди, ботлих, годоберий, каратин, ахвах, багвалин, тиндин, чамалин, дидой, хваршин, гинух, бежитин, гунзиб, дарғин, лак, табасаран, агул, рутул, қахур, криз, будух, хиналуг, арчин, удин тиллар бор. доғистон адабиёти рус кирилл алифбоси асосидаги авар, дарғин, лак, лезгин, табасаран тилларида яратилган. санаб ўтилган бошқа тилларнинг ёзуви шаклланмаган. доғистон адабиётининг ёрқин вакили, замонамизнинг энг атоқли сўз санъаткорларидан бири – расул ҳамзатов. у 1923 йилда цада қишлоғида халқ шоири ҳамзат цадаса оиласида туғилди. у …
2
аги “менинг доғистоним” насрий асарини эълон қилди. 1974 йили р.ҳамзатовга меҳнат қаҳрамони фахрли унвони берилди. истеъдодли таржимон сифатида ҳам фаолият кўрсатган шоир а.с.пушкин, м.ю.лермонтов, в.в.маяковский, н.с.тихонов асарларини авар тилига муваффақият билан таржима қилди. у катта жамоат арбоби ва ёш адибларни тарбиялаб етиштирувчи мураббий сифатида кавказ халқлари адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келди. р.ҳамзатовнинг кўп асарлари, жумладан, “юксак юлдузлар” (м.бобоев таржимасида), “менинг доғистоним” (э.воҳидов таржимаси) ўзбек тилига таржима қилинган, унинг шеърларига (“турналар”) қўшиқлар басталанган. шоир ижодига хос энг муҳим хусусият – унда ҳамиша шарқона доноликнинг барқ уриб туриши. ҳаётдаги энг мупраккаб, етук ҳодичсалар ҳам бу шоир ўзига хос зукколик билан. қийналмасдан мароқли бир равишда ифодда қилиб бера олади. бу фазилат р.ҳамзатовнинг шеъриятигагина эмас, балки прозасига ҳам, умуман, бутун ижодига хос. ҳамзатовдай шоирни такрорлаб бўлмайди. унга тақлид қилиб, асар ёзиш аслида сира мумкин эмас. чунки унинг истеъдоди бармоқ изи каби ўзига хос, қайтарилмасдир. р.ҳамзатовнинг саккизликлари адиб шеъриятида бир мустақил шакл бошланишига асос …
3
ирнинг ижоди тўла асос бўла олади. р.ҳамзатовнинг ўзи шундай дейди: “мен авар шоириман. аммо мен ўз қалбимда нафақат аваристон, нафақат доғистон, балки бутун мамлакат, бутун сайёрамиз, бутун йигирманчи аср олдида қарздорман. бошқача яшаб бўлмайди” . “менинг доғистоним”дан айрим мисоллар келтирамиз. 1. ҳ. цадасанинг москва таассуротлари: “масков” деганинг ғалати шаҳар экан. бу ерда одамлар олов ёқмайди, овқат пиширмайди шекилли. шунча юриб деворга таппи ёпаётган биронта хотинни кўрмадим. бирорта уйдан тутун чиққанини учратмадим. москваликлар томда пичан қуритмас экан, ҳайронман, сигирларини нима билан боқишади. бир боғ ўтин ё бир бойлам хашак кўтариб ўтган қизни учратганим йўқ. бирор марта на сурнай, на ноғоранинг овозини эшитмадим. қизиқ, бу шаҳарда йигитлар тўй қилмаса, уйланмаса керак. бу ғалати шаҳарнинг кўчаларида шунча кезиб бирорта қўй кўрганим йўқ. бу одамлар уйига меҳмон келганда нима сўяркин? ростини айтсам, шаҳаринг менга ёқмади. ўзимнинг қадрдон овулимга кетаман...” 2. ёзувчининг калласига келган хаёл хотин кишининг қорнига илинган боладай. у албатта туғилиши керак. фақат …
4
осмонга бита қуёш, битта ой етади. юлдузлар ўз жилваси билан гўзал. ҳар бир инсоннинг ўз юлдузи бўлсин. менинг юлдузим – ўз она тилим, авар тили. тоғлик хотинлар бир бирини жудп қаттиқ қарғаганда: ”илойим болаларинг она тилидан жудо бўлсин, – дейишади”. 7. “тоғ қизи” деган достонимни ёзаётган кезларим эди. достонда бир хотиннинг қарғишини ишлатадиган ўрни келиб қолди.. бир-иккитаси менга узоқ бир овулда яшайдиган хотиннинг дарагини айтишди. “бу атрофда унга етказиб қарғайдиган хотин зоти йўқ, – дейишди. – ҳар қанча қарғиш керак бўлса ўшандан ёзиб оласан”. бордим. баҳор пайти эди. ҳамма ёқ кўкаламзор, табиатда ажойиб беғуборлик. бундай пайтда қарғиш эмас, фақат ширин сўз эшитгинг келади. ҳалиги хотиннинг уйини топиб кирдим. мақсадимни айтдим, ”зўр қарғиш топиб беринг”, дедим. – тилгинанг кесилсин сени! дунёдан яхши кўрганингнинг номини билмай ўт! одам боласи тилингга тушунмасин! узоқдан келганда юртига саломсиз киргур! тишларин тўкилиб оғзингга шамол кириб ҳуштак чиқсин!.. шағалвачча, дунёда кулгу кўрмагур! мен қандай қилиб хурсанд бўлмасам …
5
ёз, лекин зинҳор ўнинчи тилда ёзма. ҳа, мен ўнинчи тилнинг душманиман. тил минг йиллик кўҳна тарихга эга бўлиши керак. шундагина у ҳақиқий адабиёт яратишга қодир бўлади. 10. кунларнинг бирида икки тоғлик бўйинтуруққа ёғоч кесиб келгани ўрмонга боришибди. биринчиси мўлжалдаги дарахтни дарров топибди-да, бўйинтуруқбоп иккита шохни кесиб қайтибди. иккинчиси бу дарахтга қараса, униси яхшироқ, унисига қараса наригиси яхшироқ кўриниб, кечгача ўрмон кезибди. охири у иккита ёғоч кесиб қайтибди, лекин бу ёғочлар дастлаб учраганидан анча ёмон экан. уйга қайтаётиб кўрса, ўртоғи аллақачон ерини ҳайдаб, уйига келаётган эмиш. 11. одамлар турли тилларда сўзлашишлари мумкин. қанийди қалблари битта бўлса. менинг баъзи дўстларим киндик қони тўкилган қишлоқларини ташлаб кетиб, катта шаҳарларда бошпана топганлар. сирасини айтганда, бунинг ёмон жойи йўқ. полапонлар ҳам қанот ёзгунига қадар ўзларининг уяларида ўтиришади, кейин уни тарк этадилар. аммо катта шаҳарларда яшаб, энди бошқа тилда китоб ёзаётган баъзи дўстларим ҳақида нима десам экан? тўғри, бу уларнинг ўзларининг иши. менинг уларга ақл бўлиш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "доғистон адабиёти"

1662752554.doc доғистон адабиёти доғистон адабиёти бу адабиёт қардош кавказ ва кавказ орти халқлари адабиёти оиласида шаклланиб ривож топди. 2 млн. ахолиси бор бу республикада аварлар, дарғинлар, қўмиқлар, лезгинлар, русла рва бошқа халқлар истиқомат қилади. милоддан аввалги 1 минг йиллар охирида доғистон кавказ албанияси, кейинроқ сосонийлар давлати таркибига кирган, араблар хужумига учраган. xiii аср бошида мўғуллар босиб олган, 1813 йили россияга қўшиб олинган. доғистон ҳозир худуди жиҳатидан унча катта бўлмаса ҳам, россия таркибидаги энг кўп тили мамлакат саналади. бу ерда авар, анди, ботлих, годоберий, каратин, ахвах, багвалин, тиндин, чамалин, дидой, хваршин, гинух, бежитин, гунзиб, дарғин, лак, табасаран, агул, рутул, қахур, криз, будух, хиналуг, арчин, удин тиллар бор. доғистон ада...

DOC format, 56.5 KB. To download "доғистон адабиёти", click the Telegram button on the left.

Tags: доғистон адабиёти DOC Free download Telegram