бадиийлик - безавол янгилик

DOC 100.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662752752.doc бадиийлик - безавол янгилик бадиийлик - безавол янгилик халқимизнинг эзгу ниятни ифодаловчи шундай бир ирим бор: оҳорли кийим кийилаётганда, «сен – чирик, мен - тирик» деб қўйилади. аслида-ку, «мен»нинг тириклиги ҳам муваққат. чунки туғилмоқ борми, ўлмоқ муқаррар. лекин «мен» умри давомида қанчадан-қанча янгини эскиртиради, эскираётган янгидаги ўзгаришларни кузатади. ҳаётнинг моҳияти – янгининг эскириши, эскининг эса йўқолишидан иборат. шундай экан, яшашнинг маъноси нимада? одам ўзини қуршаган олам билан алоқага киришиш эҳтиёжи-ла туғилади. ҳаракат – одам ва олам аро узлуксиз боғлиқлик. моҳиятан олганда эса одамнинг ўзи ҳам тугал бир олам. фақат катта оламга нисбатан кичик олам, холос. у мана шу олами кабирга қўшилиб, сингигани сайин мукаммаллашиб боради. ажабки, инсон дунёнинг янги жиҳатини кашф этса, бу кашфиёт «калити» азалдан ўзида бўлганини ич-ичидан ҳис этиб боради. бошқача айтганда, одам ғайришуурий ҳолда, қалб кўзи билан янгиликларни аллақачон билган, ҳатто уларни қай бир усулда белгилаб ҳам қўйган бўлади. икки олам – одам ва борлиқ ўртасидаги …
2
шлиги, қалбан бир-бирига интилиши достону эртакларда, бахшилар ижодида азалдан айтилиб келинади. ана шу ирсий боғлиқлик қонунияти хх асрга келиб днк – дезоксирибонуклейн ишқорлари молекуласи ҳақидаги назария сифатида кашф этилди. натижада тириклик қонуниятлари ва «жон» ҳақидаги қарашлар ушбу назарияда мужассамлашди. бошқача айтганда, инсон ирсий боғлиқлик алоқаларини тушуна бошлаган, «жон»нинг моҳияти сари янги бир қадам ташлаган бўлса, фан мазкур қарашларни ғайришуурийликдан онглилик – фанний кўринишга айлантирди. инсоннинг иқтидори ҳақида кўп гапирилган, ёзилган, афсоналар тўқилган. иқтидорнинг ноёб инъом эканини кўпчилик биларди-ю, аммо ҳеч ким уни кўрмаган, қўл билан ушламаган эди. хх асрнинг ўртасида белъгиялик олим илья пригожин термодинамика назариясини ихтиро қилди. табиий фанларга оид бўлган бу назария вақт ўтиши билан ижтиомий соҳага кириб кела бошлади. ҳозир фалсафа илмида синергетика номи билан юритиладиган янги таълимот мавжуд. у мураккаб тизимнинг нотекис, тартибсиз табиати (хаос)га асосланади. тартибсизлик палапартишликни англатувчи нотекис емирилиш, бузилиш ҳолатида ўзини тиклайди, нотекисликда тартибни яратади. бошқача айтганда, яралиш, бунёдкорлик эҳтиёж фарзанди сифатида юзага …
3
а ҳисобланган. ҳозир одамлар уларга оддий буюм деб қарайди. чунки одатий эҳтиёжга айланган янгиликнинг қизиқтириш кучи камаяди. ваҳоланки, бир қанча муддат чироқ (ток) бўлмай қолса, одамни зулмат ютиб юборадигандай туюлади. ўтмишда инсонларга қирон келтирган касалликлар хх аср тиббиёти ютуқлари олдида чекинганини ҳамма вақт ҳам ўйлаб ўтирмаймиз. одатий нарсанинг мўъжизалик сири йўқолади. ҳазрат алишер навоийнинг «садди искандарий» достонини ўқисангиз, хх асрда инсоният қўлга киритган ютуқлар ҳақида маълумот берилганига гувоҳ бўласиз. «компьютер ва электрон хатлар замонида искандар бундан икки ярим минг йиллар аввал илк бора ойнадан батискаф ясатиб, неча минг кемаларни баҳри муҳит сари йўллаб, сув тагига тушгани, одамзот илк бор номаълум дунё ва унинг маҳлуқларини кўргани эндиликда ғаройиб бир нарса бўлиб туюлмаслиги мумкин»,- деб ёзади адабиётшунос иброҳим ғафуров «ҳозир навоийни ким ўқийди?» («ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 2001, 12 январ) мақоласида. хўш, замондошларимизни навоий ижодининг нимаси қизиқтиради, деган саволга олим бундай жавоб беради: «...инсоннинг доим безовта бўлишга, ўз ақл мўъжизаларини намоён …
4
маткаш олим уммат тўйчиев «бадиийлик такомили» мақоласида бадиийлик сўзининг моҳияти ва мазмунига эътибор қаратган: «ix асрда яшаган араб филологи ибн ал-мўътазз суянган фикрга қараганда, бадиийлик арабча «бадаа» масдари (феъли)дан бўлиб, «янгилик» деган маънони билдиради. шу сабабли «бадиийлик» атамаси адабиётнинг энг нозик жиҳати билан алоқадор – шунга эътиборимизни тортади, чунки асарда янгилик бўлмаса, унинг ўрнида такрор бўлса, бундай асар адабиётга кераксиздир» («миллий тикланиш» газетаси, 31 декабр 1996 йил). калом илми ва араб тилидан сал-пал бохабар одам ўзбек тилида «бадаа»дан ясалган сўз, атамалар кўплигини дарҳол англайди. алишер навоий асарлари тилининг изоҳли луғатида «бадиъ» сўзининг ажойиб, нафис, нодир, камёб, тоза деган маънолари берилган. «бадиъ йўқ» бирикмаси «янгилик эмас», «таажжуб эмас» (1 жилд 187-бет) тарзида ифодаланган. демак, бадиъ – тоза, янги, таажжубли маъносини англатади. юқорида ҳар қандай «тоза» бора-бора кирланишини, «янгилик» эскиришини айтган эдик. энди янги бир олам - бадиий адабиёт ҳақида фикр юритиш мавриди келди. мўъжаз олам – инсон руҳи, маънавияти, ўзлигини кашф …
5
тушунилади. «нафс-и мулҳама» деганда эса кишида турли жозибали истакларни уйғотувчи куч тушунилади. бундай нафс кўпроқ илм, ҳикмат ва санъат аҳлида бўлади. бундай нафс эгаларига ҳаяжон, ижод, фидойилик, гўзаллик ва санъатни севиш каби хислатлар хосдир» («сўз хусусида сўз», т.:, 1987 йил 33-34-бетлар). инсон табиатидаги беқиёс янгиликлар ҳақида илмий, бадиий асарлар яратилган. лекин тирик одамдаги янгиликлар ҳамиша турланиб, товланиб, замон таъсирида ўзгариб бораверади. истеъдод соҳиби инсон руҳи, маънавиятидаги янгиликларни вақтида кўра билиши, асарларида акс эттира олиши муҳим аҳамиятга эга. ижодкор бадиият оламини теран англаса, машҳур санъаткорларнинг (миллати, қаерданлигидан қатъи назар) асарларини ўқиган бўлса, инсон руҳи, табиатидаги янгиликларни ва уларнинг қай даражада акс эттирилганини яхши тушунади. шу маънода бадиийлик - инсон руҳидаги янгиликни чуқур ҳис этиш, уни мангу безавол қилиб тасвирлашдир. демак, гап улкан санъаткор ва унинг кўриш, ҳис этиш, тасвирлаш санъати хусусида боряпти. ундан эса шундай маъно келиб чиқадики, инсон руҳи ва табиатидаги янгиликлар дарҳол ҳис этилиш, тасвирланишни тақозо этар экан. чунки, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бадиийлик - безавол янгилик"

1662752752.doc бадиийлик - безавол янгилик бадиийлик - безавол янгилик халқимизнинг эзгу ниятни ифодаловчи шундай бир ирим бор: оҳорли кийим кийилаётганда, «сен – чирик, мен - тирик» деб қўйилади. аслида-ку, «мен»нинг тириклиги ҳам муваққат. чунки туғилмоқ борми, ўлмоқ муқаррар. лекин «мен» умри давомида қанчадан-қанча янгини эскиртиради, эскираётган янгидаги ўзгаришларни кузатади. ҳаётнинг моҳияти – янгининг эскириши, эскининг эса йўқолишидан иборат. шундай экан, яшашнинг маъноси нимада? одам ўзини қуршаган олам билан алоқага киришиш эҳтиёжи-ла туғилади. ҳаракат – одам ва олам аро узлуксиз боғлиқлик. моҳиятан олганда эса одамнинг ўзи ҳам тугал бир олам. фақат катта оламга нисбатан кичик олам, холос. у мана шу олами кабирга қўшилиб, сингигани сайин мукаммаллашиб боради. ажабки, инсон дунён...

DOC format, 100.5 KB. To download "бадиийлик - безавол янгилик", click the Telegram button on the left.