бадиий адабиёт ижтимоий онг соҳаси

DOC 93,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662753179.doc бадиий адабиёт ижтимоий онг соҳаси бадиий адабиёт ижтимоий онг соҳаси режа: 1. инсон фаолияти тушунчаси. 2. руҳий фаолият. 3. ижтимоий онг тушунчаси. 4. бадиий адабиётнинг ижтимоий онг шакллари орасидаги ўрни ва ўзига хослиги. 5. бадиий адабиётнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва вазифалари. бадиий адабиётнинг иккиёқлама моҳияти, унинг бир тарафдан санъат ҳодисаси, иккинчи томондан ижтимоий онг шаклларидан бири эканлигини айтиб ўтдик. энди нима учун бадиий адабиёт ижтимоий онг соҳасига мансуб дейилиши, унинг ижтимоий онг шакли сифатидаги ўзига хослигини кўриб чиқиш даркор. таниқли рус адабиётшуноси а.потебня бадиий адабиёт ҳақидаги маърузаларини "энг умумий тушунча — инсон фаолияти" деган сўзлар билан бошлаган эди. бу бежиз эмас, албатта. зеро, инсон томонидан яратилган нарсаларнинг бари - фаолият маҳсули, демак, биринчи галда "фаолият" тушунчасига тўхталишимиз зарур бўлади. инсон фаолияти жуда кенг ва серқирра бўлиб, қуйида унинг энг муҳимларига тўхталиб ўтамиз. мавжуд жонзотлар ичида қадим аждодларимизгина табиатда тайёр ҳолда мавжуд нарсаларнинг, шарт–шароитларнинг ўзи билангина қаноатланиб яшамадилар. жониворлардан фарқли …
2
турларига ажрала борган. аслида бу икки фаолият тури бир-бирига боғлиқ ва ҳар қандай инсонда улар бақамти (фақат нисбати турлича) кечади. бироқ кишилик жамияти тараққиёти давомида, меҳнатнинг бўлиниши натижасида ҳозирги замон кишиси ҳақида, унинг фаолияти ҳақида гапирганда биз кўпинча "жисмоний меҳнат" ва "ақлий меҳнат" деган фаолият турларини ажратамиз. ҳолбуки, бу ўринда "руҳий фаолият" атамасининг ишлатилгани маъқул, чунки "ақлий меҳнат" деб атаганимиз руҳий фаолиятнинг бир қирраси, холос. ҳақиқатда руҳий фаолиятнинг ўзи "ақлий" ва "ҳиссий" қирраларга эга бўлиб, бу иккиси танганинг икки томонидек, ҳар вақт бир–бирини тақозо этади. зеро, инсон дунёни билишга интиларкан унга(конкрет нарса-ҳодисага) муайян ҳиссий муносабатда бўлади, ўз навбатида дунё унинг ҳисларига таъсир қилади. иккинчи томондан, ижтимоий маҳлуқ сифатида инсон мулоқот эҳтиёжини, ўз ҳисларини ифодалаш эҳтиёжини туяди. яъни, бу эҳтиёж аҳамияти жиҳатидан яшаш ва насл қолдириш учун табиатни ўзгартириш эҳтиёжидан асло кам бўлмаган табиий эҳтиёждир. инсон ўзининг табиат билан муносабатлари натижаси ўлароқ юзага келган энг ибтидоий ҳислари(қўрқув, севинч)ни ҳам, жинсдошлари билан …
3
тасаввурдагина юз беради. агар шу хил ўзгартириш бўлмаганида эди, руҳий фаолиятни "фаолият" деб аташлик мумкин бўлмаган бўлур эди. бадиий адабиёт — инсоннинг руҳий фаолияти маҳсули. бадиий адабиётни руҳий фаолият турларидан бири деб аташга имкон берадиган нарса шуки, ижодкор ўзининг "фаолияти" йўналтирилган предметни (кенг маънода борлиқни) ўз онгида ўзгартиради ва бадиий образда акс эттиради. демак, "адабиёт дунёни ўзгартиради", деган гапни айнан тушунишимиз хато бўлади. зеро, адабиёт реал воқеликни бевосита эмас, билвосита — дунёни ўзгартирувчини, инсонни ўзгартириш орқали амалга оширади. юқорида айтилганидек, руҳий фаолиятнинг ўзи "ақлий" ва "ҳиссий" қирраларига эга бўлиб, бу иккиси ҳар вақт бир–бирини тақозо этади. инсоннинг борлиқ билан муносабатини ўзаро алоқа сифатида тушуниш тўғрироқ бўлади. чунки борлиқни билиш жараёнида инсон унга муайян ҳиссий муносабатда бўлади ва, ўз навбатида, борлиқ ҳам унинг ҳисларига таъсир қилади. шунингдек, конкрет масалани ақлан идрок этишга ожиз киши уни ҳиссий идрок этиши мумкин, зеро, инсон онгидаги миллиардлаб ҳужайраларда асрлардан буён тўпланиб келаётган информация, қадим аждодларга …
4
адабиётнинг «хоса»си саналадиган нарсалар унинг ўзига сезилмаган ҳолда кўнглида ўринлашиб қолади. туйқус хаёлимизга келиб қолган фикр, хулосани биз ғайбдан деб ўйлашимиз мумкин. аслида эса у қачондир ниманингдир таъсирида туғилган ва онгимизнинг олис бурчакларида мудроқ ҳолда яшаб келган, эндиликда, муайян бир вазиятда англанган ўз фикримиз, ўз хулосамиздир. ижод жараёнини, ижод онларида санъаткорнинг ўзи кутмаган кашфиётларга дуч келишини ёки ўзи қилган кашфиётни англаёлмай қолишини туш кўришга менгзаш мумкин. инсон тушида ўзини кутаётган нарсани олдиндан кўриши мумкин, кўпинча бу нарсалар рамзлар тарзида кўринади, уларнинг мағзини чақишга уринамиз. ҳолбуки, ўша рамзларнинг ҳосил бўлишига асос бўлган воқеалар иштирокчиси бўлганмиз, ўй–фикрларни онгдан, ҳис–кечинмаларни қалбдан ўткарганмиз. энди эса, ухлаган чоғимизда онг остки қатлами ишлаган, ҳаракатга келган. инсон — ижтимоий маҳлуқ деганлари бежиз эмас. зеро, инсон сифатида шаклланиш учун одамдан туғилган бўлишнинг ўзи кифоя эмас. инсон дунёга келтиргани ҳолда инсонлардан айро яшаган одам инсон сифатида шакллана олмайди. бунга ҳаётда анча-мунча мисоллар бор. шунга кўра, бизнинг онгимиздаги билим ва …
5
онча. ижтимоий онгни, яъни, дунё ҳақидаги билим ва тасаввурларни ҳосил қилиш, бойитишга хизмат қилувчи соҳаларнинг бари ижтимоий онг шакллари деб юритилади. дин, илм-фан, санъат, бадиий адабиёт, ахлоқ, ҳуқуқ, сиёсат, — булар бари ижтимоий онг шакллари саналади. кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида бу соҳаларнинг қайсидир биттаси етакчи мавқега эга бўлиши, кейин етакчиик бошқасига ўтиши мумкин. масалан, кишилик жамиятининг тонгида инсонларнинг табиат ҳодисаларини англашга интилиши натижасида юзага келган мифлар етакчи мавқега эга эди (аниқроғи, мифлар у даврда ижтимоий онгнинг асосий шакли эди). дунёнинг, инсон ва бошқа жонзотларнинг пайдо бўлиши, ҳаёт ва ўлим сирлари, табиат ҳодисаларининг содир бўлиши каби инсон билишга қизиққан масалалар мифларда ўз ифодасини топган. албатта, мифлар қадим аждодларимизнинг бу масалалар моҳиятига етмаганини кўрсатади, бироқ мифларда уларнинг олам ва одам ҳақидаги билимлари — ижтимоий онги акслангани ҳам аён ҳақиқатдир. кейинроқ, антик жамиятда фалсафанинг етакчилиги кузатилса, ўрта асрларга келиб ижтимоий онг шакллари орасида дин етакчи мавқе эгаллади. зеро, ўрта асрларда олам …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бадиий адабиёт ижтимоий онг соҳаси "

1662753179.doc бадиий адабиёт ижтимоий онг соҳаси бадиий адабиёт ижтимоий онг соҳаси режа: 1. инсон фаолияти тушунчаси. 2. руҳий фаолият. 3. ижтимоий онг тушунчаси. 4. бадиий адабиётнинг ижтимоий онг шакллари орасидаги ўрни ва ўзига хослиги. 5. бадиий адабиётнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва вазифалари. бадиий адабиётнинг иккиёқлама моҳияти, унинг бир тарафдан санъат ҳодисаси, иккинчи томондан ижтимоий онг шаклларидан бири эканлигини айтиб ўтдик. энди нима учун бадиий адабиёт ижтимоий онг соҳасига мансуб дейилиши, унинг ижтимоий онг шакли сифатидаги ўзига хослигини кўриб чиқиш даркор. таниқли рус адабиётшуноси а.потебня бадиий адабиёт ҳақидаги маърузаларини "энг умумий тушунча — инсон фаолияти" деган сўзлар билан бошлаган эди. бу бежиз эмас, албатта. зеро, инсон томонидан яратилган нарсаларнин...

Формат DOC, 93,0 КБ. Чтобы скачать "бадиий адабиёт ижтимоий онг соҳаси ", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бадиий адабиёт ижтимоий онг соҳ… DOC Бесплатная загрузка Telegram