абдуқодир шакурий абдукодир шакурий

DOC 81.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662754851.doc абду+одир шакурий абдуқодир шакурий (1875—1943) режа: 1. кириш 2. хаёти ва ижоди 3. шакурийнинг педагогик қарашлари 4. абдиқоди шакурий жадидчилик мактаби асочиларидан бири сифатида абдуқодир шакурий 1875 йилда самарқанднинг ражабамин қишлоғида боғбон оиласида туғилди. шакурий эски усулдаги мактабни тамомлаганидан кейин самарқанд шаҳридаги мадрасага ўқишга кирди. шакурий ўзбек ва тожик тилларида ёзган таржимаи ҳолларида рус гимназиясига бориб, унинг ички тартиб қоидалари ва ўқитиш усуллари билан танишлигини қайд қилади. шундан кейин ёш муаллимда ўз халқининг болалари учун ҳам шу тартибдаги янги мактаб ташкил қилиш орзуси пайдо бўлади. шакурий дўстлари ёрдамида қўқон шаҳрига боради ва у ерда ўн кун давомида янги мактабдаги ўқиш-ўқитиш усуллари билан танишади. самарқандга қайтиб келгач, бу янги усулларни ўзи очган мактабда қўллай бошлайди. шакурий дастлаб мактабда ўқув жиҳозларини ўзгартиради. у усталарга парта ва доскалар буюради. шу асосда биринчи марта ўз қишлоғи ражабаминда 1901 йилнинг кузида янги усулдаги мактаб ташкил қилади. у даврларда дарслик ва қўлланмалар бўлмаганлиги сабабли шакурий …
2
ва тожик тилларида ёзилган китоблар ўқитилар эди. шу билан бир қаторда, ўқувчиларни озарбайжон ва татар адабиёти намуналари билан таништириш мақсадида шу тилларда ёзилган айрим парчалар ҳам ўқитилар эди. шакурийнинг таржимаи ҳолида айтилишича, бу мактабнинг тўлиқ дастури бўлган. у вақтларда мактабларда қуръони карим ўқитилар ва ёдлатилар эди. шунинг учун янги усул мактабларида ҳам диний китоблар ўқитилар эди, чунки ҳеч бир ота-она қуръон ёки бирор диний китоб ўқитилмаган мактабга болаларини бермас эди. шунинг учун мактабларда «ҳафтияк» ҳам асосий ўқиш китобларидан бири ҳисобланар эди. татар педагоги мақсудий ўз мактаби учун дарсликлар тузганда, араб тили қоидалари ва алфавитини ўқитишга алоҳида эътибор берган. шакурий ҳам ўз мактабида бунга риоя қилганди. ўқитишдаги бу усул эски мактаблардаги ўқитиш усулларига қараганда савод чиқаришни анча енгиллаштирар эди. шакурий ўз ўқувчилар учун бир йилда бир марта имтиҳон уюштирар эди. имтиҳонда у ота-оналар олдида ўқувчилар билимининг натижаларини намойиш қилдирар эди, ота-оналар эса ўз болаларининг қисқа муддат ичида хат-саводли, ҳисоб, география ва …
3
унча тушунарли эмас эди. шунинг учун, у ўқувчиларга уларнинг она тилида дарсликлар яратиш зарур, деб ҳисобларди. шундай бир шароитда шакурий болаларнинг ўз она тилида ўқиш китоблари, дарсликлар яратиш заруриятини яхши тушунади. у боланинг ёш хусусиятига мувофиқ тарзда ахлоқ, одоб ва турмуш қоидаларидан дастлабки маълумот беришни кўзда тутиб, ана шундай дарсликлар тузишга киришади. биринчи навбатда, алифбени шакурийнинг ўзи тузди. «раҳнамои савод» («савод чиқариш раҳбарияти»), деб аталган бу китоб яхши қоғозда настаълиқ хати билан ёзилган эди. шакурийнинг шогирди, ёзувчи раҳим ҳошимнинг айтишига қараганда, бу китобда сўзлар бўғинларга ажратиб кўрсатилган, китоб охирида ўқиш учун кичик-кичик материал берилган экан. шакурий кўп йиллик педагог фаолияти натижасида болаларни ўқитишда «товуш-ҳарф» методи (ҳар бир товушни алоҳида ҳарф билан ёзиш)нинг қулай ва осон эканлигини аниқлади ва 1913 йилда унинг раҳбарлигида ўз шогирдларидан ва самарқанднинг машҳур педагогларидан бири исматулла раҳматуллаев товуш-ҳарф усули асосида янги алифбе тузди. бу китоб тошкент шаҳрида нашр қилинди. бу китоб араб ҳарфида тожик тилида ёзилган …
4
оматиядир. етмиш икки бетли бу китобнинг матни нафис қоғозда аниқ, чиройли хат билан ёзилган. биринчи қисмига тарбиявий аҳамиятга молик 48 та кичик-кичик ҳикоялар киритилган. иккинчи қисмида мумтоз ёзувчиларнинг асарлари ва таржималаридан олинган 15 та шеърий парча берилган. китобнинг таълим-тарбиявий аҳамияти шундан ибортаки, ундаги ўқув материалларининг ҳаммаси болаларда ахлоқий сифатларни шакллантиришга хизмат қилади. шакурий томонидан тузилган ва нашр қилинган яна бир китоб «зубдат ул ашъор» тўплами бўлиб, унда кўп шоирларнинг шеърлари берилган. китобдаги янги усул мактабига атаб ёзилган тожик тилидаги шеърда шундай дейилади: — эй муаллим, мактабинг тараққиёт топиб, сернур бўлсин, яхши номинг то абад дунёда машҳур бўлсин. ғайрат қил, токи биз олиму доно бўлайлик, - ахир, бир савтия усулининг севгучиларимиз, тарбият қил, ҳар кишининг хотирини шод қил. ҳар фандан бизга ўргат, биз баҳраманд бўлиб нодонликни нари қувайлик. гарчи нодон кишилар сенга таъна-ҳақорат этсалар ҳам ғам ема. албатта, душманлар шармсор бўлурлар! ўша даврдаги қийинчилик ва тўсқинликларга қарамай, халқнинг бу содиқ дўсти, …
5
илар. 1921 йилда самарқанд шаҳридаги 13-мактабга мудир қилиб тайинланди. у болаларни тарбиялаш, ўқитишга катта ғайрат билан киришди, кўп йиллар давомида шу мактабнинг мудири ҳамда она тили ва адабиёт ўқитувчиси вазифаларида ишлади. самарқанд мактабларига шакурий биринчи бўлиб меҳнат ва мусиқа дарсларини киритди. у болаларни қишлоқ хўжалик ва боғдорчилик ишлари билан таништиришдан ташқари, уларга муқовасозлик, дурадгорлик ва бошқа ҳунарларни ҳам ўргатар эди, бу машғулотлар учун алоҳида соатлар ажратган эди. 1923 йилнинг бошларида «правда» газетаси мамлакатимиз бўйича энг намунали илғор мактаб ҳамда моҳир ва тажрибали ўқитувчилар учун танлов эълон қилди. 1923 йилнинг 8 июлида газетада шу танлов натижалари эълон қилинади. ана шу ўқитувчилар таркибида республикадаги мактаб ўқитувчиларидан а.шакурий бор эди. бошқа илғор ўқитувчилар қаторида унинг номи ҳам «правда» газетасининг қизил доскасига киритилади ҳамда пул мукофоти топширилади ва шакурий ҳақида бир яхши мақола эълон қилинади. бундан кўринадики, маърифатпарвар педагог шакурий янги усулдаги мактаблар ташкил қилишда, ўқиш-ўқитишнинг янги тартибларини жорий этиш ва ўқитувчиларнинг катта гуруҳини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "абдуқодир шакурий абдукодир шакурий"

1662754851.doc абду+одир шакурий абдуқодир шакурий (1875—1943) режа: 1. кириш 2. хаёти ва ижоди 3. шакурийнинг педагогик қарашлари 4. абдиқоди шакурий жадидчилик мактаби асочиларидан бири сифатида абдуқодир шакурий 1875 йилда самарқанднинг ражабамин қишлоғида боғбон оиласида туғилди. шакурий эски усулдаги мактабни тамомлаганидан кейин самарқанд шаҳридаги мадрасага ўқишга кирди. шакурий ўзбек ва тожик тилларида ёзган таржимаи ҳолларида рус гимназиясига бориб, унинг ички тартиб қоидалари ва ўқитиш усуллари билан танишлигини қайд қилади. шундан кейин ёш муаллимда ўз халқининг болалари учун ҳам шу тартибдаги янги мактаб ташкил қилиш орзуси пайдо бўлади. шакурий дўстлари ёрдамида қўқон шаҳрига боради ва у ерда ўн кун давомида янги мактабдаги ўқиш-ўқитиш усуллари билан танишади. самарқандга қайт...

DOC format, 81.0 KB. To download "абдуқодир шакурий абдукодир шакурий", click the Telegram button on the left.