turkiyston jahon tarbiyasi

PPT 17 стр. 10,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
слайд 1 туркистон жадидчилик харакатида таълим ва тарбия жадидлар ҳаракатида таълим ва тарбиянинг ривожлантирилиши. ўзбекистонда жадидчилик ҳаракати асосида янги усулдаги мактабларнинг очилиши. ўзбекистондаги асосий жадидчилик ҳаракати намоёндаларининг педагогик қарашлари. “жадид”-арабча “янги” “жадидчилик”-янгилик тарафдорлари янгилик, тараққиёт, маърифат ва маданият тарафдорлари жадидлар 1906 йилда “тараққиёт” деб номланган газета нашр этдилар. гаспиринский –”мактаби усули жадида” яъни “янги усул мактаби”га асос солди. жадидлар педагогикаси ижтимоий ҳаёт, унинг талаблари, эҳтиёжларини ҳисобга олиш билан ўзларигача бўлган шарқ педагогикасидан бир қадам силжиш бўлган эди. жадидлар комил инсон-бу, энг замонавий инсондир. замонавий инсон эса, миллат ва ватан манфаатини барча нарсадан устун қўювчи, маърифатли, диний ва замонавий илм фанларни эгаллаган хушахлоқ, тарбияли кишидир дейдилар. янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бири, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, халкимизнинг асл фарзанди абдулла авлонийдир. авлоний 1878 йил 12 июлда тошкентнинг мерганча махалласида тукувчи миравлон ака оиласида таваллуд топди. аввал ўқчидаги бошланғич мактабда, сўнг шаҳар …
2 / 17
ри тузди. мактаб-маориф ишларига ёрдам кўрсатиш мақсадида хайрия жамияти ташкил қилди. "нашриёт" ширкати тузиб, хадрада "мактаб кутубхонаси" китоб дўконини очди. абдулла авлоний ўзбек театрининг тараққиётида хам алоҳида хизмат кўрсатди. унинг "турон" труппаси (1913) ўлкамизда ташкил этилган биринчи профессионал театр труппаси эди. адиб драматургияда хам унумли фаолият олиб борди. татар, озарбайжон драматургларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилди, ўзи хам "пинак", "адвокатлик осонми", «биз ва сиз" номли пьесалар ёзиб, сахнага қўйди. февраль ва октябрь воқеаларидан сўнг авлоний "турон" номли газета нашр этиб, унда илғор қарашларни илгари сурди. 1919—1920 йилларда афғонистон элчихонасида бош консул вазифасида ишлади. хизматдан қайтгач, маърифатпарварлик фаолиятини давом эттирди. харбий ўқув юртида, ўрта осиё давлат университетида ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди, профессор даражасига кўтарилди. у ўз мактабида болаларга табиат, география, тарих, адабиёт, тил, ҳисоб каби фанлардан маълумотлар берар эди. ўқувчиларни табиат фанлари ўсимликлар, ҳайвонларнинг хилма-хиллиги уларни парвариш қилиш усуллари ҳақидаги маълумотлар жуда қизиқтирган. бу мактабларда табиий фанлар ҳам ўз …
3 / 17
билан тирикчилик ўтказади. абдулла қодирий ижоди 1913—1914 йилларда бошланди. у шу йиллари барча илғор фикрли ёшлар қатори жадидчилик ҳаракатига қўшилган ва ўзининг илк асарларида маърифат, миллат тараққиёти ва ҳурлиги ғояларини тарғиб эта бошлаган. қодирий дастлаб маърифий шеърлар ёзди. "ахволимиз", "миллатимиз", "тўй" каби шеърлари жадид матбуотида эълон килинади. 1915 йили у бехбудийнинг "падарқуш" фожиаси таъсирида "бахтсиз куёв" пьесасини ёзади. сўнг ўзи "миллий рўмон" деб атаган "жувонбоз" хикоясини яратади. бу асарлар хам аввало маърифатпарварлик қарашлари махсули бўлиб, жамиятдаги чиркин иллатлар ва қолоқ, урф- одатларни кескин танқид қилишга йўналтирилган. 1916 йилда ёзилган "улоқда" хикояси а.қодирий ижодида бадиий изланишлар ривожини кўрсатадиган муҳим ходисалардандир. 1917 йил февраль ва октябрь воқеаларидан кейин а.қодирий ҳаётида хам, ижодида хам ўзгаришлар рўй берди. у шўро идораларида ишлади. "иштирокиюн" ва "қизил байроқ" газеталарида адабий ходим, "муштум" журнали ташкилотчиларидан бўлди. москвада в.брюсов номидаги журналистлар институтида тахсил олди. а.қодирий 1925—1926 йилларда "ўтган кунлар" романини эълон килади. бу тўлақонли реалистик илк ўзбек романи …
4 / 17
йилларда истамбулда тахсил олди. бу ерда қизғин ижод қилди. шунинг самараси ўларок, 1911 йили "сайха" ("чорлов") номли шеърий тўпламини чоп эттиради. туркиядан қайтгач, бухорода ўқитувчилик қилади. "ёш бухороликлар" ҳаракатида фаол иштирок этади, у бош мафкурачи, ғоявий йўлбошчилардан бирига айланади. 1917 йил апрелидан 1918 йил мартигача самарқандда чиқиб турган "хуррият" газетасига мухаррирлик қилади. 1918 йили фитрат тошкентга келади. у бу ерда асосан илмий, ижодий, маърифий ишлар билан кўпроқ банд бўлди. у бир қатор дарсликлар тузади, "чиғатой гурунги" номли ижтимоий-адабий ташкилотда фаол иштирок этади. 1921 йили бухорога таклиф этилади. у халқ; хўжалигининг бир қатор сохаларини яхшилашда, айниқса, маориф сохасида сезиларли ишларни амалга оширади. унинг ташаббуси билан бир гурух иктидорли ёшлар истамбул, берлин, москва каби шахарларга ўқишга юборилади. бухоро мактаблари учун ўқув қуроллари, дарслик ва қўлланмалар нашр этиш йўлга қўйилади. фитрат 1921—1922 йилларда бир қатор юқори лавозимларда ишлаб, ўзининг давлат арбоби сифатидаги истеъдодини кўрсата олди. у 1923—1924 йилларда москва ва ленинградда яшади, шарқ …
5 / 17
налист ва таржимон, туркистондаги жадидчилик харакатининг кўзга кўринган намояндаларидан бири ашурали зохирий 1885 йили кўқонда туғилган. у дастлаб кўқондаги мадалихон мадрасасида тахсил кўради, араб ва форс тилларини пухта эгаллайди, ўзбек ва форс-тожик мумтоз адабиётини ўрганади. ҳар томонлама билим сохиби бўлган а.зохирий 1907 йилдан бошлаб рус-тузем мактабида, шунингдек, жадид мактабида ўзбек тили ва адабиётидан дарс беради. 1912—1919 йилларда эса педагогик фаолият билан бирга журналист сифатида хам қизғин иш олиб боради. 1917—1918 йилларда туркистон мухторияти хукуматининг барпо этилиши а.3охирий фаолиятига янгича йўналиш бағишлайди. у "эл байроғи" газетасига мухаррирлик қилиб, мухторият ғояларининг кенг халқ оммаси ўртасида тарқалишига муносиб ҳисса қўшади. а.3охирий фаолиятининг 1917 йилдан кейинги асосий йўналиши маърифатпарварлик билан боғлик. у қўқондаги биринчи дорилмуаллимининг ташкилотчиси ва дастлабки замонавий мактабларнинг муаллими сифатида фарғона водийси учун кўплаб ўқитувчиларни етиштириб берди. у асос солган дорилмуаллимин кейинчалик педагогик техникумига айлантирилди. 1930 йили эса шу техникум базасида фарғона давлат педагогика институти ташкил этилди. а.зохирий эркпарвар ғоялари учун 1929 …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "turkiyston jahon tarbiyasi"

слайд 1 туркистон жадидчилик харакатида таълим ва тарбия жадидлар ҳаракатида таълим ва тарбиянинг ривожлантирилиши. ўзбекистонда жадидчилик ҳаракати асосида янги усулдаги мактабларнинг очилиши. ўзбекистондаги асосий жадидчилик ҳаракати намоёндаларининг педагогик қарашлари. “жадид”-арабча “янги” “жадидчилик”-янгилик тарафдорлари янгилик, тараққиёт, маърифат ва маданият тарафдорлари жадидлар 1906 йилда “тараққиёт” деб номланган газета нашр этдилар. гаспиринский –”мактаби усули жадида” яъни “янги усул мактаби”га асос солди. жадидлар педагогикаси ижтимоий ҳаёт, унинг талаблари, эҳтиёжларини ҳисобга олиш билан ўзларигача бўлган шарқ педагогикасидан бир қадам силжиш бўлган эди. жадидлар комил инсон-бу, энг замонавий инсондир. замонавий инсон эса, миллат ва ватан манфаатини барча нарсадан устун қ...

Этот файл содержит 17 стр. в формате PPT (10,5 МБ). Чтобы скачать "turkiyston jahon tarbiyasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: turkiyston jahon tarbiyasi PPT 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram