ислом дини, таълимоти ва исломдаги йўналишлар

PPTX 736,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1731580232.pptx осиё 970 млн шим.африка ва я?ин шар? 300 млн бошқа давлатлар /docprops/thumbnail.jpeg ислом дини, таълимоти ва исломдаги йўналишлар мавзу. «ислом дини, таълимоти ва исломдаги йўналишлар» режа: 1. ислом дини ҳақида 2. муҳаммад пайғамбар ҳаёти 3. исломнинг макка даври 4. исломнинг мадина даври 5. ислом таълимоти 6. исломдаги йўналишлар 7. суннийликдаги мазҳаблар 8. шиаликдаги секта ва мазҳаблар ислом дини дунёда кенг тарқалган жаҳон динларидан бири бўлиб, осиё қитъасидаги эрон, покистон, афғонистон, туркия каби кўплаб мамлакатлар, арабистон ярим ороли, иордания, сурия, африка қитъасидаги марокаш, жазоир, тунис, ливия, миср араб республикаси, сомали сингари мамлакатлар халқлари, эфиопия, судан, малайзия, индонезия халқлари, ливан, ҳиндистон, хитой ҳамда филиппин аҳолисининг маълум бир қисми, европа қитъасида эса, болқон ярим оролида яшовчи халқларнинг бир бўлаги ислом динига эътиқод қилади. шунингдек, ислом дини марказий осиё, закавказэ, ва шимолий кавказ, волгабўйи, ғарбий сибир ва бошқа айрим жойларда яшовчи аҳолининг бир қисмининг онги ва турмушида мавжуд бўлиб, бу халқлар турмуш-тарзига ўз …
2
и маънавияти уларнинг яшаш шароити, меҳнат фаолияти, руҳияти, дунёқарашининг шаклланиши эса мавжуд полетеистик (кўпхудолик) динлари таъсирида бўлган. шу нарса аёнки, яхудийлик ва христианликда политеизмдан монотеизмга ўтиш исломдан олдин вужудга келган. исломда эса бу жараён vi асрнинг ва vii асрнинг бошларида қарор топди. ислом ва бошқа жаҳон динларининг полотеизмдан монотеизмга ўтиш тарихи бу жараённинг муайян эволюцияси даври ўтиши натижасида юзага келишини кўрсатади. араб халқларининг маънавияти ўша даврдаги турмуш тарзи, диний эътиқодлари доирасида шаклланган ва ривожланган. ислом динининг вужудга келиши билан уларнинг маънавияти, ҳаёт тарзи ва қарашларида секин-аста туб ўзгаришлар содир бўлишига олиб келган. бир сўз билан айтганда, ислом дини арабистон ярим оролидаги вазиятни эътиборга олиб исломдан олдинги даврни жоҳилия даври деб атади. бу сўз араб тилида “жоҳиллик”, “билмаслик”, “нодонлик” маъноларини англатади. чунки бу даврда араблар орасида ал-васанийя – яъни кўпхудолик ҳукм суриб, улар яккахудоликдан бехабар эдилар. бундан ташқари халқ орасида қизларини тириклайин кўмиш, майхўрлик ва бошқа бир қатор ахлоқий бузуқликлар кенг …
3
аси абдуллоҳ шом сафаридан қайтаётиб йўлда вафот этади. бола соғлом ва зийрак бўлиб ўсиши учун арабларда саҳройи аёллардан сут-она топиб эмизиш одати бор эди. ана шу одатга кўра, муҳаммад пайғамбарни саъд қабиласидан халима исмлик аёлга эмизиш учун берилади. 4 ёшга етганида қуръоннинг 94 сурасида баён этилган “шаққи садр” воқеаси туфайли халима муҳаммад пайғамбарни онасига олиб келиб беради. бўлажак пайғамбар 6 ёшга етганида онаси омина ҳам вафот этади. ота-онадан эрта етим қолган муҳаммад пайғамбар то 8 ёшгача бобоси абдулмутталиб қўлида тарбияланди. сўнгра уни амакиси абу толиб ўз ҳимоясига олди. пайғамбар ёшлик чоғларида икки марта шомга, бир марта яманга карвон билан сафарга чиқди. муҳаммад пайғамбар 25 ёшга тўлганида бану асад уруғидан бўлган бой аёл хадича бинт хувайлидга уйланди. муҳаммад пайғамбарнинг етти фарзандидан (мориядан туғилган иброҳимдан бошқа) 6 таси (зайнаб, умму кулсум, руқийя, фотима, қосим, абдуллоҳ)нинг онаси хадича бинт хувайлид эди. маккадаги каъба биноси устида томи бўлмаганидан, ёмғир сувлари уни емириб юборган эди. …
4
оз вақтдан сўнг яна ўша ғорга кетар эди. у ерда ўзини сукунатга бериб, чуқур ўйга толар, ғойибдан қулоқларига «сен аллоҳнинг элчисисан» деган товушлар эшитилар эди. кўп туш кўрар, тушида кўрган нарсалари ўнгида тўғри чиқар эди. баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, шу ҳолда нозил қилинган «алақ» сурасининг бошидаги беш оят илк ваҳийдир. хадича бу хабарни яхшиликка йўйиб, варақа ибн навфал номли самовий китоблардан бохабар бўлган амакисининг ҳузурига бориб, бу воқеанинг тафсилотини сўради. шундан сўнг муҳаммад пайғамбар яширин даъватга ўтди. биринчи бўлиб хадича бинт хувайлид ва амакиваччалари али ибн абу толиб исломни қабул қилишди. вақт ўтиши билан мусулмонлар сони 30 кишига етди. улар ўз динларини яширин сақладилар. бу ҳолат уч йил давом этди. шундай қилиб, муҳаммад пайғамбар қиёмат олдидан юборилган охирги пайғамбар – набий ва росул деб тан олинди. набий – арабча сўз бўлиб, “хабарчи”, “хабар етказувчи” маъноларини беради. пайғамбарлар орасида уларга аллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат нозил қилинмаган ва аввалги пайғамбарнинг китоб …
5
с ҳам, аммо заиф, камбағал, ҳимоясиз мусулмонларни қаттиқ сиқувга олдилар. ҳабашистонга боришни истаган 11 эркак ва 4 аёлдан иборат бўлган биринчи гуруҳ маккадан яширин равишда чиқиб, қизил денгиз бўйлаб кетди. уларнинг ичида усмон ибн аффон ва хотини руқийя (пайғамбарнинг қизи), абу ҳузайфа ва хотини, зубайр ибн ал-авом, абдурраҳмон ибн авф, абдуллоҳ ибн масъуд бор эдилар. гуруҳ бошлиғи усмон ибн мазъун эди. бу 15 киши ваҳийнинг бешинчи йили ҳабашистонга (оқсум подшоҳлиги) етиб келдилар. уларни ҳабашистонда христианлар жуда яхши кутиб олдилар. у ерда яхши, сокин ҳаёт кечира бошладилар. уларнинг бундай осойишта ҳаёт кечираётганликларини эшитган бошқа мусулмонлар ҳам бир йилдан сўнг иккинчи гуруҳ ҳолида у ерга ҳижрат этдилар. бу гуруҳнинг бошида жаъфар ибн абу толиб (алининг акаси) бўлиб, улар 80 киши эдилар. ҳабашистон халқи ва унинг подшоҳи нажоший муҳожирларга жуда яхши муносабатда бўлдилар. маккаликларнинг қаттиқ қаршиликларидан кўп озор чеккан пайғамбар тоифга йўл олди. бироқ тоифликлардан ҳеч ким исломни қабул қилмади. даъватнинг ўнинчи йили …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ислом дини, таълимоти ва исломдаги йўналишлар" haqida

1731580232.pptx осиё 970 млн шим.африка ва я?ин шар? 300 млн бошқа давлатлар /docprops/thumbnail.jpeg ислом дини, таълимоти ва исломдаги йўналишлар мавзу. «ислом дини, таълимоти ва исломдаги йўналишлар» режа: 1. ислом дини ҳақида 2. муҳаммад пайғамбар ҳаёти 3. исломнинг макка даври 4. исломнинг мадина даври 5. ислом таълимоти 6. исломдаги йўналишлар 7. суннийликдаги мазҳаблар 8. шиаликдаги секта ва мазҳаблар ислом дини дунёда кенг тарқалган жаҳон динларидан бири бўлиб, осиё қитъасидаги эрон, покистон, афғонистон, туркия каби кўплаб мамлакатлар, арабистон ярим ороли, иордания, сурия, африка қитъасидаги марокаш, жазоир, тунис, ливия, миср араб республикаси, сомали сингари мамлакатлар халқлари, эфиопия, судан, малайзия, индонезия халқлари, ливан, ҳиндистон, хитой ҳамда филиппин аҳолисининг ма...

PPTX format, 736,4 KB. "ислом дини, таълимоти ва исломдаги йўналишлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.