қирқбўғимлилар эқуисетинеаэ бўлими

DOC 1.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1526024546_71492.doc қирқбўғимлилар эқуисетинеаэ бўлими режа: 1. қирқбўғимларнинг тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар. 2. қирқбўғимларнинг қадимий ва ҳозирги вақтда тарқалган вакилларининг ўзаро ўхшашлиги ва фарқли белгилари. 3. дала қирқбўғимининг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. қирқбўғимлилар синфи — эқуисетинеаэ эқуисетинеаэ синфининг вакиллари поясининг “бўғимли” бўлиши, яъни бўғим ва бўғим оралиқларига бўлинган бўлиши билан характерланади. бўғимларда, одатда, жуда редукцияланган ва кўпинча бир-бири билан қўшилиб, найсимон қинлар ҳосил қиладиган барглар ҳалқа шаклида жойлашади. шох ҳалқалари ҳам бўғимларда бўлади. ер усти новдаларининг учида спорали бошоқчалар юзага келади, улар ҳалқа бўлиб жойлашган қалқончалар ёки спорофиллардан иборат. гаметофитлари майда яшил пластинкага ўхшаб кўринади ва кўпинча бир жинсли бўлади. сперматозоидларида бир тутам хивчинлар бор. эқуисетинеаэ синфига: 1) ҳозирги эқуисетаcэаэ ва 2) қуриб битган cаламариаcэаэ оилалари киради. қирқбўғимлар оиласи — эқуисетаcэаэ бу оилага биргина қирқбўғим (эқуисетум) авлоди киради. унинг 25 га яқин тури бор, бу турлар австралиядан ташқари бутун ер юзида тарқалган. сув ҳавзаларимизда, одатда, кўп учрайдиган дала қирқбўғими — эқуисетум …
2
нуқтаси бир-бирига зич тақалиб турадиган қинлар билан қопланган. спорали бошоқчалар новдаларнинг учларида пайдо бўлади. бўғимларнинг ичи тўқималар билан тўлган. бўғим оралиқлари эса бўш бўлади ва каваги кенг бўлиб, бир бўғимдан иккинчи бўғимгача боради. бўғим оралигининг юзи нотекис; ундан узунасига кетган оч рангли қирралар ўтади, уларнинг орасида бирмунча тўқ рангли чуқурчалар бўлади. чуқурчалар тагидаги асосий паренхимадан (поя асосан шу паренхимадан иборат) сербар ҳаво йўллари ўтади. қирралар тагида эса, кичик сув каналчалари боғламлари бўлади. сув каналчалари боғламлари коллатерал типда тузилган бўлиб, бўғим оралиғининг бошидан-оёғигача бир-бирига параллел ҳолатда боради; бўғимда улар шохланади ва тармоқлари бир-бири билан яна қўшилиб, кейинги бўғим оралнғига ўтади. қирқбўғимнинг характерли хусусиятн шуки, эпидермиснинг деворчаларига қумтупроқ сингади, шунга кўра папоротник анча қаттиқ бўлади. эқуисетум спорангийларда пайдо бўладиган споралар ёрдамида кўпаяди. спорангийлар эса, ўз навбатида, спорали бошоқчаларда туради. бу бошоқча спорали қалқончалар ёки спорофиллардан тузилган. ҳар бир спорофилл олти қиррали пластинкадан иборат бўлиб, унинг марказидан ўзакка (ўққа) томон (унга тик равишда) …
3
спора хамиша бир-бирига илашиб, янча йирик ва юмшоқ тугунчалар хосил қилади. шунга кўра, споралар шамолда осонроқ тарқалади ва униб чиқар экан, ҳамиша бир талай гаметофитлар пайдо бўлади ва оталанишни осонлаштиради (қирқбўғим гаметофити кўпинча бир жинсли бўлади) нам ерга тушган споралардан гаметофитлар ўсиб чиқади. қирқбўғимнинг споралари сиртдан бир-биридан фарқ қилмаса ҳам; ички тузилиши бошқача бўлади, шунга кўра бир хил споралар оталик гаметофит хосил қилса, иккинчи хил споралар оналик гаметофити хосил қилади. бироқ, бу доим сақланиб қоладиган тафовут эмас, ташқи шароит таъсири билан оталик гаметофитларида архегонийлар, оналик гаметофитларида эса антеридийлар ҳосил бўлиши мумкин. эқуисетумнинг баъзи турларида (э. арвенсе, э. лаэвигатум, э. мажусда) гаметофитлар, чамаси, кўпинча бир уйли бўлади, шу билан бирга, уларда аввал архегонийлар, кейинроқ эса антеридийлар тараққий қилади. эқуисетум гаметофити лентасимон узун-узун парраларга бўлинган кичкина яшил пластинка кўринишидадир; унинг пастки томонидан ризоидлар чиқади. оталик гаметофитлари оналик гаметофитларига нисбатан кичикроқ бўлади. гаметофит парраклари учида антеридийлар жойлашган. антеридийлар думалоқ танача кўринишида бўлиб, бир …
4
галлайдиган илдизпоя бор; кўпгина қирқбўғимлар (э. арвенсе, э. ҳелеочарис ва бошқалар) илдизпояси ёрдамида вегетатив йўл билан кўпаяди. баъзи турларининг илдизпояларида (э. арвенсе, э. махимум) алоҳида туганаклар ҳосил бўлади, бу туганаклар ҳам вегетатив йўл билаи кўпайишга хизмат қилади. илдизпояларининг учи қайрилиб, ер бетига чиқади ва ер усти новдаларини ҳосил қилади. баъзи қирқбўғимларда вегетатив новдалар билан спора берувчи новдалар бир-биридан фарқ қилмайди; баъзиларида эса бу новдалар бир-биридан кескин фарқ қилади (диморфизм). масалан, е. арвенсенинг эрта баҳорда ҳосил бўлган новдалари оч қўнғир рангли ва нозик бўлиб, узоқ яшамайди. уларнинг учида спорали бошоқчалар бўлади; улар спораларини тарқатганидан кейин қуриб қолади. бу новдалар ўрнига илдизпоядан вегетатив новдалар ўсиб чиқади. е. пратенсе ва е. силватиcумда ҳам спора берувчи новдалар бўлади, бироқ бу новдалар споралар тўкилгвнидан кейин қуримай, вегетатив новдаларга айланади; айни вақтда яшил тусга кириб, ҳалқа бўғимларидан шохлар чиқаради. каламитлар оиласи — cаламариаcэаэ каламитлар, асосан, палеозой эрасида ўсиб, ҳозир қуриб битган ўсимликлар оиласидир. cаламитес ва протоcаламитес …
5
чаларида ҳосил бўладиган споралари ёрдамида кўпаярди. спорали бошоқчалари тўрт типда бўлган: 1. cаламостачйслар — ўртасидан ўқ ўтган узун бошоқчалар эди. ўқда пуштсиз тангачалар ҳалқалари билан навбатлашадиган спорофиллар ҳалқалари турарди. баъзи cаламостачйсларда споралар бир хил бўлса, баъзиларида микро- ва макроспоралар бўлар эди. 2. палоэстачя — бошоқчасининг марказидан ўтган ўқида мевасиз барглар жойлашган; баргларнинг юқорироғида спорофиллар бўлган, улар барг билан ўқ орасидаги бурчакка бириккан. 3. арчеоcаламитес — ҳозирги қирқбўғимларнинг бошоқчаларига ўхшаган бўлиб, бир-бирининг устида зич жойлашган спорофиллардан тузилган эди. 4. cингулариа — спорофиллари нозик ўқида сийрак ҳалқалар ҳолида жойлашган ҳар бир спорофили икки қисмга: баргсимон, устки қисм ва спорали, пастки қисмга бўлинган эди. баргсимон қисмлари бир-бири билан қўшилиб, узун-узун, ўткир тишли шокилага ўхшаган бир нарса ҳосил қилган. спорали қисми учи иккига ажралган калта лентага ўхшаган бўлиб, пастки томонига спорангийлар бириккан эди. понабарглилар синфи — спҳенопҳйллинеаэ понабарглилар, асосан, полеозой эрасида ўсган ва ҳозир қуриб битган ўсимликлар синфидир. асосий оиласи — спҳенопҳйлласеаэ бўлиб, бу …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қирқбўғимлилар эқуисетинеаэ бўлими"

1526024546_71492.doc қирқбўғимлилар эқуисетинеаэ бўлими режа: 1. қирқбўғимларнинг тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар. 2. қирқбўғимларнинг қадимий ва ҳозирги вақтда тарқалган вакилларининг ўзаро ўхшашлиги ва фарқли белгилари. 3. дала қирқбўғимининг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. қирқбўғимлилар синфи — эқуисетинеаэ эқуисетинеаэ синфининг вакиллари поясининг “бўғимли” бўлиши, яъни бўғим ва бўғим оралиқларига бўлинган бўлиши билан характерланади. бўғимларда, одатда, жуда редукцияланган ва кўпинча бир-бири билан қўшилиб, найсимон қинлар ҳосил қиладиган барглар ҳалқа шаклида жойлашади. шох ҳалқалари ҳам бўғимларда бўлади. ер усти новдаларининг учида спорали бошоқчалар юзага келади, улар ҳалқа бўлиб жойлашган қалқончалар ёки спорофиллардан иборат. гаметофитлари майда яшил пластинкага ўхшаб кўрин...

DOC format, 1.3 MB. To download "қирқбўғимлилар эқуисетинеаэ бўлими", click the Telegram button on the left.