юксак ўсимликлар уларнинг тавсифномаси ва систематикаси

DOC 60.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363608295_42379.doc юксак ўсимликлар уларнинг тавсифномаси ва систематикаси www.arxiv.uz режа: 1. юксак ўсимликлар 2. архегониал ўсимликларнинг классификацияси. 3. мохсимонлар (йўсинлар). 4. плаунсимонлар. 5. бўғимлилар. 6. папоротниксимонлар. 1. юксак ўсимликлар - cormobionta. юксак ўсимликларнинг тубан ўсимликлардан фарқи танаси тўқималаридан ташкил топган бўлиб, илдиз поя ва барг ҳосил қилади. улар асосан қуруқда ўсишга мослашган бўлиб, эвалюцион нуқтаи назаридан сувўтларидан келиб чиққан. олимлар фикрича юксак ўсимликларда хлорофилл доначаларининг мавжудлиги, крахмал ҳосил қилиш хусусиятлари уларни яшил ўсимликлардан келиб чиққан деган фикр юритишга асос бўлган. юксак ўсимликларда антеридий ва оогонийларнинг ҳосил бўлиши уларнинг қўнғир сув ўтларидан келиб чиққанлигини асослайди. (г.шенк, л.курсанов, к.мейер). юксак ўсимликлар қизил сув ўтларидан келиб чиққан деган гипотизани илгари сурувчи олимлар ҳам бор. (п. ван). бу фикирлар юксак ўсимликларни сувўтларининг у ёки бу гуруҳлардан келиб чиққанлигини исботлайди. юксак ўсимликлар сув ўтларидан келиб чиққан бўлсада ўзига хос морфологик хусусиятларга эга кўп хужайрали организмлар бўлиб поя, барг ҳосил қилади. сув ўтларидаги қат- тана ўрнига уларда …
2
тури мавжуд. улар учун характери хусусият кўпайишга хизмат қилувчи антеридий ва архегонийнинг қисқариб, ўрнига гулнинг ҳосил бўлишидир. гулдаги тухум хужайрасининг оталаниб ривожланишидан уруғ ва мева ҳосил қилади. шунинг учун бундай ўсимликларни ёпиқ уруғли ўсимликлар деб номланади. гуллик ёки ёпиқ уруғли ўсимликлар иккита синфга бўлинади. 1. икки паллалилар. 2. бир паллалилар. 3. мохсимонлар-bryophyta. мохсимонлар ҳаёт кечириши, экологияси жиҳатидан сувўтларига яқин гуруҳ бўлиб, характерли хусусиятларидан бири илдизини бўлмаслиги, ўтказувчи найлар ҳосил қилмаслиги ва ёғочланган шакилларининг бўлмаслигидир. мохсимонларга 35000 турдаги ўсимликлар киради. ер юзининг барча материкларида турлича тарқалгандир. айрим вакиллари дарахт пўстлоқларида эпифит ҳаёт кечиради. мохсимонлар асосан шимолий ярим шарнинг совуқ ва ўрта минтақасида кенг тарқалган. айниқса ўрмон ва ботқоқ худудида кўп учрайди. мохсимонларнинг келиб чиқиши масаласи турлича хал қилинади. филогенетик система асосчилари а. тахтаджан, г. гаеккель фикрича мохсимонлар псилофитлардан келиб чиққан. америка биологлари г. фрай ва а. кларк мохсимонларни ипсимон яшил сув ўтларидан келиб чиққан деган фикрни илгари суради. бу фикрлар к. …
3
нфга бўлинади. 1. синф жигар мохлари - hepaticae 2. синф поя баргли мохлар - musci 3. синф антоцеротлар - anthocerotales. жигар мохлар синфи. бу синфни шундай номланишга сабаб синф вакилларидан бири моршанция авлоди талломидан 19 асрда европада жигар касаллигини даволашда фойдаланилган. жигар мохлар вакиллари танаси дорзовентраль тузилишда бўлиб, танасининг усти остига ўхшамайди. талломлари, шакиллари пластинкасимон бўлиб, поя ва баргга бўлинмаган. моршанция икки уйли ўсимлик бўлиб, бир талломида архегоний, иккинчи толломида эса антеридий етишади. маршанция жинсий, жинссиз ва вегетатив усулларда кўпаяди, зах ва соя ерларда яъни ўрмонларда ва ариқ бўйларида ўсади. барг пояли мохлар синфи. асосан танасининг поя ва баргга бўлинганлиги, ризоидларининг кўп хужайрали ҳамда сершох бўлиши билан жигар мохлардан фарқ қилади. 3 та тартибга бўлинади. 1. яшил мохлар, 2. сфогнум мохлар, 3. андера мохлари. яшил мохлар тартибига какку- зиғири ва республикамиз худудида учрайдиган фунария мохи киради. какку - зиғири кўп йиллик бўйи 20 - 40 смга етадиган ўсимлик. 4. плаунсимонлар. …
4
мон турлари ер юзини коплашда катта роль ўйнаган. ҳозирги вақтда кўп йиллик вакилларидан фақат қирқ бўғимлар сақланиб қолган. бу бўлим уч синфга: гиениясимонлар, бўғимлилар ва қирқ бўғимсимонларга бўлинади. юқоридаги икки синф вакиллари аллақачонлар йўқолиб кетган. фақат қирқ бўғимлар оиласи вакиллари соқланиб қолган. қирқ бўғимсимонлар синфи. бу синф бўғимлилар бўлимининг бошқа синфлардан поясининг ичи ковак бўлиши ҳамда ўсимликларнинг деярли ҳаммасида барглар доира шаклида жойлашиши билан фарқ қилади. булар спора етиштириш йўли билан кўпаяди. споралар спорангийларда етишиб, спорангитялар шакли ўзгарган барг ҳисобланади. спорафиллар қалқон шаклида бўлиб, поя учидаги ҳалқаларда жойлашади. баъзи йўқолиб кетган авлодлари иккиламчи йўғонланиш хусусиятига эга бўлган. дала қирқ бўғими марказий осиё фларасида кўп учрайди. 6. папоротниксимонлар - pterophyta. булар қадимий ўсимликлар бўлиб ҳисобланади. қадимийлиги билан улар риниофит ва плаунсимонлардан кейин туради. геологик келиб чиқиши таҳминан қирқ бўғимсимонлар билан бир даврга тўғри келади. попоротниклар 300 авлод ва 10000 турни ўз ичига олади. булар чўл, дашт, ботқоқлик, кўллар, шўр сувлар ва …
5
а топилган. улар ҳозирги папоротниклардан калта бўйи, баргларининг майдалиги, поясининг яхши ўсмаганлиги билан фарқ қилади. ҳозир дастлабки папоротникларнинг 60 га яқин турлари борлиги аниқланган. чин попоротниклар синфи. бунга казилма ҳоллдаги ва ҳозирги вақтда учрайдиган папоротниклар киради. полеботаника фани чин папоротниклар юқори перм даврида пайдо бўлган деб ҳисоблайди. чин папоротниклар синфи 2 та тартибга бўлинади: чин ёки тенг спорали ҳамда сув папоротниклар ёки ҳар хил спорали папоротниклар. адабиётлар: 1. бурыгин. в. а. жонгуразов. ф. х. ботаника “ўқитувчи” т.: 1977. 2. курсанов. в. а. камарницкий н. а ва бош.- ботаника “ўқитувчи” 1977. i ii том. 3. ҳамдамов и, шукруллаев п ва бошқалар- ботаника асослари “меҳнат” т.: 1990. 4. сохабиддинов. с. “ўсимликлар систематикаси” i ii боб. “ўқитувчи” т.: 1976. 5. ҳамидов “ўсимликлар географияси” “ўқитувчи” т.: 1984. 6. белолипов. и. в. шералиев. а. ахадова. м. а. “ўрта осиё ўсимликлари марфалогияси” цоп, типо, т.: 1991. 7. ҳолдаров. х. хожиматов. к. х.“ўзбекистон ўсимликлари”, “ўқитувчи” т.: 1992. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "юксак ўсимликлар уларнинг тавсифномаси ва систематикаси"

1363608295_42379.doc юксак ўсимликлар уларнинг тавсифномаси ва систематикаси www.arxiv.uz режа: 1. юксак ўсимликлар 2. архегониал ўсимликларнинг классификацияси. 3. мохсимонлар (йўсинлар). 4. плаунсимонлар. 5. бўғимлилар. 6. папоротниксимонлар. 1. юксак ўсимликлар - cormobionta. юксак ўсимликларнинг тубан ўсимликлардан фарқи танаси тўқималаридан ташкил топган бўлиб, илдиз поя ва барг ҳосил қилади. улар асосан қуруқда ўсишга мослашган бўлиб, эвалюцион нуқтаи назаридан сувўтларидан келиб чиққан. олимлар фикрича юксак ўсимликларда хлорофилл доначаларининг мавжудлиги, крахмал ҳосил қилиш хусусиятлари уларни яшил ўсимликлардан келиб чиққан деган фикр юритишга асос бўлган. юксак ўсимликларда антеридий ва оогонийларнинг ҳосил бўлиши уларнинг қўнғир сув ўтларидан келиб чиққанлигини асослайди. (г.ш...

DOC format, 60.0 KB. To download "юксак ўсимликлар уларнинг тавсифномаси ва систематикаси", click the Telegram button on the left.