кўк - яшил сувўтлари (cyanophyta) бўлими. қизил сувўтлари (rhodophyta) бўлими

PPTX 1,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1701524678.pptx the algae caulerpa sertularioides engulfs a reef in costa rica's culebra bay on the country's pacific coast /docprops/thumbnail.jpeg кўк - яшил сувўтлари (cyanophyta) бўлими. қизил сувўтлари (rhodophyta) бўлими мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология факультети фан. ботаника (ўсимликлар анатомия ва морфологияси, тубан ўсимликлар) мавзу: кўк - яшил сувўтлари (cyanophyta) бўлими. қизил сувўтлари (rhodophyta) бўлими кўк-яшилтоифа (cyanophycophyta) сувўтлар бўлими кўк-яшил сувўтлар, ўсимликларнинг энг қадимий вакиллари, улар ҳужайра тузилиши соддалиги, протопластининг дифференциаллашмаганлиги билан бошқа сувўтларидан фарқ қилади. уларнинг кўк-яшил дейилишига сабаб, ҳужайрасида яшил хлорофиллдан ташқари, кўк ранг берувчи фикоциан, қизил ранг берувчи фикоэритрин ва сариқ ранг берувчи каротин пигментлари бор. бу пигментлар яшил рангни ниқоблаб, тўқ кўк яшил, қорамтир-яшил, бинафша рангларда кўринади. кўк-яшил сувўтлар кўк-яшил сувўтларнинг ҳужайраси пўст ва протопластдан иборат, холос. ҳужайра пўсти пектин моддасидан тузилган. протопластида вакуолалар бўлмайди. протопластининг ташқи қатлами хромотоплазма, марказий қисми центроплазма дейилади. хроматоплазмада хлорофилл, фикоциан, каротин, фукоэритрин каби пигментлар бўлиб, ҳужайрага кўпроқ кўк-яшил ранг …
2
рат. кўк-яшил сувўтлар ипсимон вакилларига осциллатория (ossillatoria) мисол бўлади, у шолипоя, кўлмак сувлар, ҳовузларда, секин оқадиган сувларда ўсиб, уларнинг тагида ҳамда қирғоғида кўк-яшил парда ҳосил қилади. унинг кўк-яшил ипсимон талломи қисқа, бир-бирига ўхшаш ва бир қаторда жойлашган, ўзаро плазмодесмалар билан қўшилган ҳужайралардан иборат. осцилаториянинг қатор ҳужайралар йиғиндиси трихом дейилади. трихом парда билан ўралмайди ва учи букилиб актив ҳаракат қилади. осциллатория ёруққа қараб ҳаракат қилади, бу ҳодиса фототаксис деб аталади. кўк-яшил сувўтлар ипсимон формаларининг яна бир вакили анабена (anabena). анабена “бетида сузувчи” деган маънони англатади. анабена сувда яшайди, иссиқ кунларда тез кўпаяди, сув бетини юпқа парда шаклида қоплаб, унга кўк тус беради. анабенанинг ипида сарғиш ўлик ҳужайралар, яъни гетероцисталар бўлади, шу ердан ипи қисмларга ёки гормогонийларга ажралиб кетади. кўк-яшил сувўтлар ипсимон шаклли вакилига носток (nostoc) киради. колониясининг катталиги ёнғоқдай, шарсимон, шилимшиқ моддадан иборат. шилимшиқ модда ичида ностокнинг чувалган ҳолдаги ипсимон танаси жойлашади. ипи бўлакларга ажралиш йўли билан кўпаяди. носток кўлларда, сойларида …
3
ечта ядро ва хроматофорларга ажралган. хромотофори пластинкасимон шаклда бўлади. талломи, асосан ипларнинг учида тўпланган ҳужайраларининг бўлиниши ҳисобига ўсади. талломи бир, икки ёки кўп қатор ҳужайралардан тузилган оддий ипсимон ёки шохланган пластинка шаклида бўлади. мураккаб вакиллариники сершох бутага ўхшаш бўлиб, барглари томирлангандек кўринади, масалан делессерия. синф. бангиясимонлар-bangiophyceae порфира (porphyra) мазкур синф вакили. у, шимолий ва жанубий денгиз қирғоқларида ўсади. талломи баргсимон, тўқ қизил рангда, субстратга бириккан, узунлиги 50 см. унинг талломи бир ёки икки қават ҳужайралардан ташқил топган ва битта юлдузсимон хроматофорага эга. антеридий ҳужайралари кўндалангига бир неча марта бўлиниб, майда ҳужайралар ҳосил қилади. шу ҳужайралардан биттадан спермация етилади. синф. флоридиясимонлар-florideophyceae делессерия (delesseria) оч қизил рангда, талломи бутача шаклида, шохланган. шимолдаги денгизларнинг чуқур жойларида ўсади. шохланган қисқа тана ва унинг учидаги наштарсимон пластинкалардан иборат. пластинка ости кичрайиб, барг бандига айланган ва патсимон томирли. қизил сувўтларининг тарқалиши ва аҳамияти қизил сувўтларнинг баъзи вакиллари тез оқадиган тоза дарё сувларида (батрахоспермум), бошқа вакиллари асосан …
4
зан бир нечта ядро ва хроматор бўлади. хроматофорининг шакли хилма - хил, яъни спираль, тўрсимон, тасмасимон. хроматофор ичида пиреноид жойлашган. пиреноид теварагида, асосан крахмалдан иборат запас озиқ моддалар тўпланади. яшил сувўтларнинг тарқалиши яшил сувўтлар баҳорда сернам тупроқли ерлар юзасида, дарахтлар пўстлоғида, тўнкалар атрофида яшил ғубор ҳосил бўлади; ёзда оқмайдиган ариқ, ҳовуз ва кўлмак сувлари яшил рангга киради, булар бир ҳужайрали сувўтлардир. 1.вольвокснамолар-volvocales қабилага мансуб сувўтлар бир ҳужайрали ёки колонияли организмлар бўлиб, планктон ҳолда яшайди. улар ҳаракатсиз шилимшиқ колония шаклида бўлади. қабиланинг типик вакили: вакили: хламидомонада –chlamidomonada ва вакили: вольвокс-volvox хламидомонада юнонча: хламидо- “кийим”, монада “оддий организм”, деган маънони билдиради. хламидомонада ноксимон шаклда. ташқи томондан пектин моддали пўст билан ўралган, ҳужайра ичида косачасимон хромотофори, қизил рангли кичик “кўзча”-стигма ва ядроси, иккита вакуоласи бор. у бир жуфт, тенг хивчинга эга, шу хивчинлари ёрдамида ҳаракатланади. хламидомонаданинг тарқалиши хромотофорида пиреноид бўлади. периноидда крахмал тўпланади. у, бир ҳужайрали яшил сувўт бўлиб, кўлмак сувларда, ариқларда, хусусан …
5
гетатив ва жинсий йўл билан кўпаяди. вегетатив кўпайиши спирогира ипининг бир неча бўлакка бўлиниши орқали содир бўлади. узилган ҳар бир бўлак ёш спирогира сифатида мустақил яшай бошлайди. харасимонлар (charophyceae) синфи харалар бошқа синф вакилларидан талломининг морфологик тузилиши жиҳатдан мураккаблиги, жинсий кўпайиш органларининг кўп ҳужайрали бўлиниши билан фарқ қилади. улар бир ва кўп йиллик ўсимликлар бўлиб, бўйи 10-15 см дан 90-100 см гача боради. хара ташқи кўриниши ва ички тузилишига кўра, кўп ҳужайрали яшил сувўтлардан бирмунча фарқ қилади. у ташқи кўринишига кўра, юксак ўсимликлардан қирқбўғимга ўхшайди. хара ариқ, ҳовуз, кўл, зовурларда ва шолипояларда учрайди. вакили: хара-chara бўйи 20-50 см узунликда бўлиб, талломи цилиндрик тузилган бош “поя” ва ён шохчаларга ажралади. бош “поя”дан чиққан шохчаларда ҳалқа бўлиб, цилиндрик чўзиқ “барг”лар ва жинсий органлар жойлашади. поясининг остки қисмидан рангсиз бир қанча майда ризоидлар чиқиб, улар воситасида таллом субстратга (тупроққа) мустаҳкамланади. жинсий кўпайиш оогамия йўли билан боради. хараларнинг оогоний ва антеридийлари кўп ҳужайрали бўлиб, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кўк - яшил сувўтлари (cyanophyta) бўлими. қизил сувўтлари (rhodophyta) бўлими"

1701524678.pptx the algae caulerpa sertularioides engulfs a reef in costa rica's culebra bay on the country's pacific coast /docprops/thumbnail.jpeg кўк - яшил сувўтлари (cyanophyta) бўлими. қизил сувўтлари (rhodophyta) бўлими мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология факультети фан. ботаника (ўсимликлар анатомия ва морфологияси, тубан ўсимликлар) мавзу: кўк - яшил сувўтлари (cyanophyta) бўлими. қизил сувўтлари (rhodophyta) бўлими кўк-яшилтоифа (cyanophycophyta) сувўтлар бўлими кўк-яшил сувўтлар, ўсимликларнинг энг қадимий вакиллари, улар ҳужайра тузилиши соддалиги, протопластининг дифференциаллашмаганлиги билан бошқа сувўтларидан фарқ қилади. уларнинг кўк-яшил дейилишига сабаб, ҳужайрасида яшил хлорофиллдан ташқари, кўк ранг берувчи фикоциан, қизил ранг берувчи фикоэр...

Формат PPTX, 1,1 МБ. Чтобы скачать "кўк - яшил сувўтлари (cyanophyta) бўлими. қизил сувўтлари (rhodophyta) бўлими", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кўк - яшил сувўтлари (cyanophyt… PPTX Бесплатная загрузка Telegram