"яшил молиялаштириш"

PPTX 21 sahifa 4,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
презентация powerpoint режа: мавзу: “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнини молиялаштириш “яшил молиялаштириш” тушунчаси. “яшил молиялаштириш” тизимининг таркиби ва амал қилиш хусусиятлари. 1 глобал миқёсда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёни узоқ муддат ва катта миқдордаги инвестициялар талаб этиши, асосий эътибор тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, энергияни тежайдиган технологияларни ривожлантиришга қаратилганлиги билан ажралиб туради. халқаро энергетика агентлиги прогнозларига кўра, 2050 йилгача атмосферага чиқариб юбориладиган co2 эмиссиясини икки бараварга камайтириш учун “яшил иқтисодиёт”га дунё ялпи ички маҳсулотиининг 1-2,5%и даражасида қўшимча инвестициялар сарфлаш зарур “яшил иқтисодиёт”га ўтишдаги муҳим масалалардан бири ушбу жараённи молиялаштириш ҳисобланади. иқтисодий адабиётда “яшил” ёки “экологик” молия атамасининг умумқабул қилинган таърифи мавжуд эмас. биринчидан “яшил иқтисодиёт”га оид аксарият адабиётларда “яшил молиялаштириш” тушунчасига таъриф берилмаган, иккинчидан, мавжуд кам сонли таърифлар мазмунан бир-биридан кескин фарқ қилади умумий тарзда “яшил молия”лар (“green finance”) дейилганда экологик тоза, энергия самарадорлиги юқори ва паст углеродли лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган инвестициялар ва бошқа молиявий дастаклар йиғиндисини тушуниш мумкин. аксарият ҳолатларда …
2 / 21
босқичида бўлади ва шунинг учун уларни молиялаштириш усуллари ва манбалари бир-биридан фарқланади. карл буркарт “яшил иқтисодиётни” тармоқ нуқтаи назаридан қараб чиқади ва уни қуйидаги тармоқларга бўлади: тикланадиган энергия манбалари (қуёш, шамол, биоёқилғи ва ҳ.к.); “яшил” бинолар (қурилиш ва архитектурада ресурс ва энергия тежовчи технологияларни қўллаш); экологик тоза транспорт (муқобил ёқилғи турлари, жамоат транспортини ривожлантириш, гибрид/электр автомобиллари ва каршэринг ва карпулинг); сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш (сувни тозалаш ва қайта фойдаланиш, сув сарфини камайтириш, ёмғир сувларидан фойдаланиш ва ҳ.к.) хўжалик ва ишлаб чиқариш чиқиндилари утилизацияси (чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация талаб этмайдиган тара ва қадоқлардан фойдаланиш); ер ҳолатини яхшилаш (шаҳар ҳудудларида парклар ва кичик ўрмонлар барпо этиш, органик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, ўрмонлар ва дарахтзорларни тиклаш, тупроқ унумдорлигини яхшилаш) “яшил иқтисодиёт” соҳасида турли тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланувчи хусусий компаниялар “яшил молиялаштириш” тушунчасининг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилишган. жумладан, bloomberg new energy finance компанияси мутахасислари “яшил молия”лар “яшил инвестициялар” билан бир қаторда қўлланилади, …
3 / 21
логик маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали барқарор иқтисодий ривожланиш даражасини янада оширишни назарда тутади”, деб ҳисоблашади. уларнинг фикрича “яшил молиялаштириш” атроф-муҳитга саноат чиқиндиларини чиқариш ҳажмини қисқартириш, сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш ва биохилма-хилликни сақлаб қолишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш билан биргаликда иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослашиш жараёнларига сарфланаётган инвестицияларни ўз ичига олади. иқтисодий адабиётдаги таърифларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин: биринчи гуруҳга хос умумий жиҳат шундаки, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ технологик жараёнлар, лойиҳалар ва дастурларни молиялаштиришнинг кенг қамровли усуллари “яшил” молия сифатида талқин этилади; иккинчи гуруҳ таърифларда эса “яшил молия” экологик таркибий элементга эга бўлган молиявий маҳсулотлар (дастаклар) ва хизматлар (кредитлар, облигациялар, акциялар ва бошқалар) сифатида тушунтирилади. демак, “яшил молиялаштириш” атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча омилларни ҳисобга олувчи ва экологик барқарорликни таъминлашни назарда тутувчи инвестициялаш ва кредитлашнинг барча шаклларини қамраб олади. 2. “яшил молиялаштириш” тизимининг таркиби ва амал қилиш хусусиятлари. жаҳон амалиёти кўрсатишича, “яшил иқтисодиёт”ни молиялаштиришга бўлган эхтиёжни қондириш имкониятлари мавжуд. барча …
4 / 21
олия ташкилотлари маблағлари; хусусий сектор маблағлари (ички ва ташқи) молиянинг турли йўналишлари “яшил молиялаштириш” таркибига киради ва уларни қуйидаги йирик уч гуруҳга бирлаштириш мумкин: инфратузилмани яхшилашга қаратилган молиялаштириш; тармоқлар ва корхоналарга молиявий кўмак бериш; молия бозорларини ривожлантириш “яшил лойиҳалар” учун ажратилган давлат инвестицияларининг аксарият қисми инфратузилма ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ. инфратузилма лойиҳаларининг аксарият қисми энергия тежаш ва тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга қаратилмоқда. хусусан, жаҳонда 2018 йилда энергия тежаш ва тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2010 йилга нисбатан 55%га ортди инфратузилмани яхшилашга қаратилган молиялаштириш: ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда “яшил” ёндашувга эга бўлган айрим корхона ва тармоқлар анъанавий технологияга эга бўлган рақиблари олдида рақобатбардош бўлиши учун давлат кўмаги лозим бўлади. ушбу мақсадда ҳукумат “яшил инвестициялар” билан шуғулланувчи корхоналар ёки инвесторларга солиқ имтиёзлари ва маъмурий преференциялар кўринишида билвосита молиявий кўмак бериши мумкин тармоқлар ва корхоналарга молиявий кўмак бериш молия бозорлари “яшил молиялаштириш”нинг муҳим манбаларидан бири ҳисобланади. кўпчилик институционал инвесторлар ўз …
5 / 21
рни киритиш мумкин улгеродлар нархининг шаклланиши “яшил инвестициялар” миқдорини ҳисоблашда харажатлар қийматини аниқ ҳисоблаш зарур; ёқилғи қазиб чиқариш учун ажратилаётган субсидияларнинг мавжудлиги; “яшил лойиҳалар”ни амалга оширишда бирламчи харажатларнинг юқорилиги ва “яшил инвестициялар”ни қоплаш муддатининг узоқлиги; технологик рискларнинг мавжудлиги; трaнзакцион харажатларнинг юқорилиги; соф энергия манбаларининг амалдаги энергия тизимига интеграциялашуви билан боғлиқ харажатларнинг юқорилиги; ахборотларнинг етишмаслиги ва бошқа рисклар. шунинг учун давлат бу йўналишда хусусий инвесторлар учун қулай инвестицион муҳит яратиши лозим. давлат томонидан “яшил иқтисодиёт”ни қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи сиёсий, молиявий ва солиқ дастакларини қўллаш самарали ҳисобланади. global landscape of climate finance e'lon qilgan so‘nggi hisobotiga ko‘ra, 2019–2020-yillarda iqlim bilan bog‘liq moliyalashtirishning umumiy hajmi 632 milliard aqsh dollarini tashkil qilgan. buning 321 milliard dollari jamoatchilik manbalari hisobidan, 310 milliard dollari esa xususiy manbalar tomonidan moliyalashtirilgan. o‘zbekiston respublikasi “yashil” moliyalashtirish vositalaridan “yashil” kreditlar va obligasiyalar ko‘rinishida 2021 yil iyul oyida london fond birjasiga 2,5 trillion so‘m qiymatiga ega 3 yillik muddatga davlat obligasiyalarini …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""яшил молиялаштириш"" haqida

презентация powerpoint режа: мавзу: “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнини молиялаштириш “яшил молиялаштириш” тушунчаси. “яшил молиялаштириш” тизимининг таркиби ва амал қилиш хусусиятлари. 1 глобал миқёсда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёни узоқ муддат ва катта миқдордаги инвестициялар талаб этиши, асосий эътибор тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, энергияни тежайдиган технологияларни ривожлантиришга қаратилганлиги билан ажралиб туради. халқаро энергетика агентлиги прогнозларига кўра, 2050 йилгача атмосферага чиқариб юбориладиган co2 эмиссиясини икки бараварга камайтириш учун “яшил иқтисодиёт”га дунё ялпи ички маҳсулотиининг 1-2,5%и даражасида қўшимча инвестициялар сарфлаш зарур “яшил иқтисодиёт”га ўтишдаги муҳим масалалардан бири ушбу жараённи молиялаштириш ҳисобланади. иқтис...

Bu fayl PPTX formatida 21 sahifadan iborat (4,0 MB). ""яшил молиялаштириш""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "яшил молиялаштириш" PPTX 21 sahifa Bepul yuklash Telegram