"яшил иқтисодиёт курси"

PPTX 17 стр. 1,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
презентация powerpoint режа: мавзу: яшил иқтисодиёт курсининг предмети ва методи кириш “яшил иқтисодиёт” курсининг предмети ва вазифалари барқарор ривожланишни таъминлашда “яшил иқтисодиёт”нинг ўрни “яшил иқтисодиёт” концепциясининг моҳияти ва ривожланиш босқичлари кириш мамлакатимизда “яшил иқтисодиёт” асосида барқарор ривожланишни таъминлашда ўзбекистон республикаси президенти томонидан 2019 йил 4 октябрда тасдиқланган “2019–2030 йилларда ўзбекистон республикасини "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегияси” муҳим дастурий амал ҳисобланади. “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг муҳим вазифалари қаторига иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва табиий ресурсларни оқилона истеъмол қилиш киради. “яшил иқтисодиёт” курсининг предмети ва вазифалари “яшил иқтисодиёт” иқтисодий фан сифатида хх аср охирларида шаклланган бўлиб, иқтисодиётнинг табиий муҳитга боғлиқлиги, унинг таркибий қисми эканлиги ва табиий муҳит доирасида амал қилишини ўрганувчи фан ҳисобланади. яшил иқтисодиёт концепцияси ресурсларни тежашга йўналтирилган иқтисодиёт, экологик иқтисодиёт, атроф-муҳит иқтисодиёти, яшил сиёсат, халқаро иқтисодий муносабатлар назарияси, иқтисодиётни модернизациялаш, инновацион иқтисодиёт каби иқтисодий фанлардаги илмий ғояларни қамраб олади “яшил иқтисодиёт” фан сифатида ўз шаклланиш тарихи ва ривожланиш босқичларига эга. табиий ресурсларнинг …
2 / 17
влар орқали ҳал этишнинг муқобил варианти сифатида экология иқтисодиёти (ecological economics) фани пайдо бўлди ва жадал суръатларда ривожлана бошлади. атроф-муҳит иқтисодиётидан фарқли ушбу йўналиш иқтисодиёт фанининг махсус бўлими сифатида эмас, балки илмий тадқиқотларнинг мустақил соҳаси сифатида талқин этилади атроф-муҳит иқтисодиёти ва экология иқтисодиётининг ривожланиши асосида илгари сурилган тамойилларнинг иқтисодий сиёсатга жорий этилиши натижасида “яшил иқтисодиёт” тушунчаси шакллана бошлади. ушбу атама илк бор 1989 йилда буюк британия ҳукумати учун етакчи иқтисодчилар томонидан “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш режаси”, деб номланган ҳисоботда фойдаланилган атроф-муҳит иқтисодиёти ёки экологик иқтисодиётдан фарқли равишда “яшил иқтисодиёт” кўпроқ амалий характерга эга ҳисобланади. “яшил иқтисодиёт” илмий фан соҳаси эмас, балки устун даражада реал иқтисодий сиёсат, конкрет фаолият соҳалари (энергетика, иновация, қишлоқ хўжалиги ва б.)га тааллуқлидир. ушбу фарқни “яшил иқтисодиёт”нинг инглизча economics (иқтисодий назария ёки environmental economics, ecological economics каби иқтисодий фанлар) эмас, балки economy (реал иқтисодий фаолият) сўзлари орқали ифодаланишида кузатиш мумкин “яшил иқтисодиёт” фани назарий жиҳатдан хўжалик юритиш тизимини …
3 / 17
фанлараро услубият хос бўлиб, унда иқтисодиёт фани бошқа фанлар билан ўзаро кесишади. “яшил иқтисодиёт” фанида илмий билиш усулларини танлаш ва тадқиқот статегиясини тузишда қуйидаги тамойиллар муҳим аҳамият касб этади: ресурсларнинг чекланганлиги шароитида экологик омилларнинг бирламчи омил эканлиги; яшил иқтисодиётни амалиётга тадбиқ этиш босқичларини турли (назарий, ғоявий, сиёсий ва иқтисодий) даражаларга бўлиш заруриятининг мавжудлиги; таҳлиллар ва илмий ишланмаларнинг фанлараро характерга эгалиги. “яшил иқтисодиёт” фанининг мақсади – талабаларда “яшил иқтисодиёт” концепцияси, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш заруриятини асослаш, “яшил иқтисодиёт”ни баҳолаш кўрсаткичлари ва индикаторларини таҳлил этиш, жаҳон амалиётида шаклланган “яшил иқтисодиёт”га ўтиш моделларини қиёсий ўрганиш, ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат. “яшил иқтисодиёт” фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат: “яшил иқтисодиёт”га оид категориялар ва тушунчалар моҳиятини очиб бериш; барқарор ривожланишни таъминлашда “яшил иқтисодиёт”нинг тутган ўрнини баҳолаш; “яшил иқтисодиёт” концепциясининг мақсади, тамойиллари ва амалга ошириш механизмини таҳлил этиш; “яшил иқтисодиёт” ва “яшил ўсиш” миқёсини баҳолашнинг халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилаётган ёндашувларини қиёсий таҳлил …
4 / 17
л иқтисодиёт”нинг ўрни барқарор ривожланиш дейилганда, аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш мақсадида келажак авлод эҳтиёжларини қондириш имкониятларини эса хавф остига қўймасликка асосланган ривожланиш тушунилади. барқарор ривожланишни “ижтимоий”“иқтисодий”-“экологик” учликнинг ўзаро боғлиқликда ривожланишига асосланган синергетик самара ҳисобидан тараққий этадиган жараён сифатида тасаввур этиш мумкин. барқарор ривожланишни таъминлашдаги иқтисодий ёндашув чекланган ресурслардан оқилона фойдаланишни назарда тутади. барқарор ривожланиш концепциясига нисбатан иқтисодий ёндашувга е.р.линдаль ва ж.р.хикслар асос солишган . хикс-линдаль ялпи даромадларнинг максимал оқими назариясига мувофиқ даромад ялпи капитални сақлаб қолган ҳолда яратилиши зарур. бунда чекланган ресурслар ва экологик (табиий ресурслар, энергия ва материалларни тежовчи) технологиялардан оқилона фойдаланиш, экологик маҳсулотлар яратиш, чиқиндиларни бошқариш назарда тутилади. ушбу масалани ҳал этишдаги бош муаммо қайси капитал (жисмоний, табиий ёки инсон капитали) сақланиб қолиши ва турли хил капитал турлари қанчалик ўзаро ўрин алмашиниши ҳамда ушбу активлар (экологик ресурслар) қийматини баҳолаш муаммоси ҳисобланади. натижада иқтисодий барқарорликнинг қуйидаги икки тури пайдо бўлди: кучсиз – вақт бўйича камаймайдиган табиий ва жамғарилган капитал …
5 / 17
цепциясининг моҳияти ва ривожланиш босқичлари юқорида қайд этилганидек, “барқарор ривожланиш” концепцияси дунё мамлакатларининг бош мақсадига айланиб бормоқда . ушбу масаланинг кульминацион чўққиси 2015 йилда франциянинг париж шаҳрида ўтказилган бмтнинг иқлим исишига бағишланган конференцияда 195 мамлакат томонидан глобал исиш даражасини +2 с да ушлаб туриш сиёсатини қабул қилиши билан белгиланди. конференцияда 147 та мамлакат “яшил иқтисодиёт” режаларини, 147 та мамлакат тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш дастурларини ва 167 та мамлакат энергия самарадорлигини иқлим ўзгаришларига муносиб равишда ошириш тавсияларини тақдим этишди. e`tiboringiz uchun rahmat! www.arxiv.uz image2.jpeg image3.jpeg image4.jpeg image5.jpeg image6.jpeg image7.jpeg image8.png image9.jpeg image10.jpeg image11.png image12.jpeg /docprops/thumbnail.jpeg

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""яшил иқтисодиёт курси""

презентация powerpoint режа: мавзу: яшил иқтисодиёт курсининг предмети ва методи кириш “яшил иқтисодиёт” курсининг предмети ва вазифалари барқарор ривожланишни таъминлашда “яшил иқтисодиёт”нинг ўрни “яшил иқтисодиёт” концепциясининг моҳияти ва ривожланиш босқичлари кириш мамлакатимизда “яшил иқтисодиёт” асосида барқарор ривожланишни таъминлашда ўзбекистон республикаси президенти томонидан 2019 йил 4 октябрда тасдиқланган “2019–2030 йилларда ўзбекистон республикасини "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегияси” муҳим дастурий амал ҳисобланади. “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг муҳим вазифалари қаторига иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва табиий ресурсларни оқилона истеъмол қилиш киради. “яшил иқтисодиёт” курсининг предмети ва вазифалари “яшил иқтисодиёт” иқтисодий фан сифатида хх аср охирл...

Этот файл содержит 17 стр. в формате PPTX (1,1 МБ). Чтобы скачать ""яшил иқтисодиёт курси"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "яшил иқтисодиёт курси" PPTX 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram