"яшил иқтисодиёт"га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари

PPTX 25 pages 348.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
2-mavzu: “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари 2-mavzu: “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари reja: 2.1. ресурсларнинг чекланганлиги ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш зарурияти 2.2. “яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойиллари 2.3. “яшил иқтисодиёт”га ўтиш сиёсатининг дастаклари 2.4. “яшил иқтисодиёт”нинг ахборот ресурслари ва “яшил иқтисодиёт” учун инсон капиталини ривожлантириш табиатнинг табиий қонунлари билан ҳисоблашмаслик натижасида дунёда «жигарранг» иқтисодиёт деган тушунча шаклланди. бугун «жигарранг» иқтисодиётдан «яшил» иқтисодиётга ўтиш инсоният учун ҳаёт-мамот масаласидир. «яшил» иқтисодиёт инсоннинг табитага бўлган муносабатини муқобиллаштириш асосида атроф-муҳит тозалигини, табиий ресурслар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан самарали фойдаланиш орқали турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади. айни жараёнда шаклланадиган «яшил» шаҳар, «яшил» транспорт, «яшил» ўсиш, «яшил» ҳудуд, «яшил» кимё, «яшил» технология тушунчалари «яшил» иқтисодиётни шакллантирувчи муҳим йўналишлар ҳисобланади. шу маънода, бутун дунёда бўлганидек, мамлакатимизда ҳам экологик муаммоларга муносиб ечим топишда «яшил» иқтисодиётга ўтиш энг долзарб вазифалар сирасига киради. охирги 50 йил ичида дунёда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ичимлик суви 60 фоизга …
2 / 25
ида»ги қарори қабул қилинди. қарорга асосан, 2030 йилгача ўзбекистон республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастури ишлаб чиқилди. унда иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариш қувватларини 15 гвт.га ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш, йилига 200 миллион туп кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30 фоиздан ортиқроққа кенгайтириш каби долзарб вазифалар белгилаб берилди. аксарият мамлакатлар яшил иқтисодиётга ўтиш стратегиясида аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олишади. “яшил иқтисодиёт”га ўтиш мақсади ва стратегик вазифалари муайян тамойилларга асосланишни тақозо этади. “яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойиллари мазкур иқтисодиёт қандай бўлиши зарурлигини белгилаб беради. “яшил иқтисодиёт” тамойиллари “жигарранг иқтисодиёт” тамойилларига нисбатан кенг қамровли бўлиб, 1972 …
3 / 25
й) мақсадларини қамраб олади ва ушбу йўналишлар бўйича ижобий натижаларга эришиш имконини берувчи аралаш стратегияларн ишлаб чиқади. адолатлилик тамойили. “яшил иқтисодиёт” мамлакатлар ва авлодлар ўртасида тенглик, адолатни қўллаб-қувватлайди. у инсон ҳуқуқлари, маданий хилма-хиллик, гендер тенглигини таъминлашга кўмаклашади, билимлар, кўникмалар, тажрибалар ва ҳар бир инсоннинг ушбу соҳага қўшган ҳиссасини тан олади. туб аҳолининг ер, ҳудуд ва ресурсларга бўлган ҳуқуқлари ҳурмат қилинади. барча учун фойдаланиш имконияти тамойили. яшил иқтисодиёт барча учун фаровонлик олиб келади ва камбағаллик даражасини пасайтиради, барча мамлакатларда инсон тараққиётининг юқори даражасига эришиш, озиқовқат хавфсизлигини таъминлаш ва соғлиқни сақлаш, таълим, санитария, сув билан таъминлаш, энергия ва бошқа асосий хизмат турларидан фойдаланиш имкониятини яратишга хизмат қилади. ушбу тамойил аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларининг кенгайишига кўмаклашади. “яшил иқтисодиёт” барқарорлик асосида амалга оширилса ривожланиш ҳуқуқини қўллабқувватлайди соғлом сайёра тамойили. “яшил иқтисодиёт” йўқотилган био хилмахилликни тиклашга ёрдам беради, табиий тизимларга инвестициялар йўналтиради ва йўқ бўлиб бораётганларини қайта тиклайди. “яшил иқтисодиёт” экотизимлар ва био хилма-хилликка бевосита …
4 / 25
ил иқтисодиёт” халқаро ҳамкорлик қилишга кўмаклашади, халқаро маъсулиятни иштирокчилар ўртасида тақсимлайди ва барчани инсон ҳуқуқлари, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро стандартларга риоя қилишга чақиради. мослашувчанлик тамойили. “яшил иқтисодиёт” ижтимоий ҳимоя ва атроф-муҳит муҳофазаси тизимининг ривожланишига кўмаклашади. иқлим ўзгаришлари ва табиий офатларга тайёр туриш, мослашишга ёрдам беради. “яшил иқтисодиёт” модели ҳар қандай мамлакатнинг маданий, ижтимоий ва экологик хусусиятларига мослашиши мумкин. самарадорлик ва етарлилик тамойили. “яшил иқтисодиёт” “ифлослантирувчи тўлайди” тамойилини амалга оширади, ресурслардан ва 35 сувдан самарали, оқилона фойдаланишга ҳаракат қилади. у ижтимоий, иқтисодий ва экологик инновацияларнинг ривожланишига кўмаклашади. авлодлар бирдамлиги тамойили. “яшил иқтисодиёт” амалда ва истиқболда инвестияларни амалга ошириш имконини беради. у авлодлар ўртасида адолатни таъминлашга, ресурсларни сақлаб қолишга ва узоқ муддатли даврда аҳоли турмуш сифатини оширишга хизмат қилади. “яшил иқтисодиёт” молия секторини тартибга солиш ва унга таъсир этиш орқали иқтисодиёт секторлари, яшил технологияларга инвестициялар сарфлашни рағбатлантиради, глобал пул тизимининг барқарорлигини таъминлйди. бойликни тенг тақсимлаш. бойликни мамлакат ичида ва мамлакатлар ўртасида …
5 / 25
зарур. экологик активларнинг келгуси авлод учун қийматини ошириш ва шу тариқа уларнинг истиқболдаги эҳтиёжларини адолатли қондиришни таъминлаш. эҳтиёткорлик тамойили. илмий ноаниқлик атроф-муҳит деградациялашувининг олдини олиш бўйича қарорлар қабул қилишга тўсқинлик қилиши мумкин эмас. ривожланиш ҳуқуқи. инсоннинг атроф-муҳит билан уйғунликда ривожланиши барқарор ривожланишга эришишда муҳим аҳамият касб этади. алоҳида инсонлар ва жамият ижобий ижтимоий ва экологик натижаларга эришишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш зарур. ташқи самаралар интернализацияси. яшил иқтисодий сиёсат мақсади реал ижтимоий ва экологик қадриятларни яратишдан иборат бўлиши зарур. ушбу мақсадга эришишда бозор нархлари реал ижтимоий ва экологик харажатлар ва даромадларни акс эттириши лозим. шу тариқа “ифлослантирувчи” атроф-муҳитга етказилган зарарни қоплаши лозим. солиқ режимлари ва меъёрий чекловлар “ўйин қоидаларини” ўзгартириш учун хизмат қилиши зарур. халқаро ҳамкорлик. мамлакатларда экологик стандартларнинг қўлланилиши бошқа мамлакатларнинг ривожланишига таъсир этиши мумкин бўлган оқибатларни тушуниш асосида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур. халқаро маъсулият. миллий чегаралар доирасидаги фаолият ушбу чегарадан ташқарида экологик салбий оқибатларни келтириб чиқариши …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""яшил иқтисодиёт"га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари"

2-mavzu: “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари 2-mavzu: “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари reja: 2.1. ресурсларнинг чекланганлиги ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш зарурияти 2.2. “яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойиллари 2.3. “яшил иқтисодиёт”га ўтиш сиёсатининг дастаклари 2.4. “яшил иқтисодиёт”нинг ахборот ресурслари ва “яшил иқтисодиёт” учун инсон капиталини ривожлантириш табиатнинг табиий қонунлари билан ҳисоблашмаслик натижасида дунёда «жигарранг» иқтисодиёт деган тушунча шаклланди. бугун «жигарранг» иқтисодиётдан «яшил» иқтисодиётга ўтиш инсоният учун ҳаёт-мамот масаласидир. «яшил» иқтисодиёт инсоннинг табитага бўлган муносабатини муқобиллаштириш асосида атроф-муҳит тозалигини, табиий ресурслар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан самарали...

This file contains 25 pages in PPTX format (348.6 KB). To download ""яшил иқтисодиёт"га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари", click the Telegram button on the left.