"яшил иқтисодиёт"га ўтишнинг зарурияти,тамойиллари ва дастаклари

PPTX 25 sahifa 2,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
мавзу:“яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари мавзу:“яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари режа: 1. ресурсларнинг чекланганлиги ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш зарурияти. “яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойиллари. “яшил иқтисодиёт”га ўтиш сиёсатининг дастаклари. “яшил иқтисодиёт”нинг ахборот ресурслари ва “яшил иқтисодиёт” учун инсон капиталини ривожлантириш. 1. ресурсларнинг чекланганлиги ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш зарурияти хх асрда дунёнинг ташқи қиёфаси сезиларли даражада ўзгариб кетди. 1900 йилда дунё аҳолиси 1,6 млрд. кишини ташкил этган бўлса, 2000 йилда ушбу кўрсаткич 6 млрд. кишидан ошди, 2017 йилга келиб эса ер юзидаги аҳоли сони 7,6 млрд. кишини ташкил этмоқда. аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги жаҳон бўйича деярли икки марта ошиб, камбағаллик даражаси 3 мартадан кўпроққа камайди. фан-техника борасида эришилаётган ютуқлар таъсирида иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасининг кескин ўсиши дунё аҳолиси сонининг жадал суръатларда ортишига сабаб бўлди. фан-техника ютуқлари дунё аҳолиси сонининг ўсиш суръатларига нисбатан юқори иқтисодий ривожланиш суръатларини таъминлаб берди. хх аср давомида дунё аҳолиси 3,6 мартага …
2 / 25
одиёти ва ижтимоий соҳанинг жорий ҳолати ўзгартирилмаса 2050 йилда 2030 йилга нисбатан инсоният 5 млн. кишини йўқотиши мумкин. иқлим ва глобал табиий тизимнинг ўзгариши инсон ҳаётининг барча жиҳатларига салбий таъсир кўрсатади ва мамлакатлар аҳолиси турмуш даражасини ёмонлаштиради. жаҳон ялпи истеъмолининг ўсиши чекланган ресурслардан фойдаланиш муаммосини келтириб чиқаради. ресурсларнинг чекланганлиги, ер курраси ва океанда қанча миқдорда мавжудлиги уларга хос хусусият ҳисобланади. назарий жиҳатдан минерал ресурслар узоқ муддатли даврда интенсив ишлатиш оқибатида тугаши мумкин. ер куррасидаги мавжуд аксарият ресурсларнинг умумий ҳажми истеъмол қилинаётганидан минглаб, миллионлаб марта кўпдир. қазиб чиқариш ҳажмининг ортиши натижасида хом-ашё захиралари миқдори камайиб бормоқда. саноат учун ишлатиладиган хомашёдан самарали, тежамкорлик билан фойдаланиш ва янги конларни қидириб топиш ресурсларни кўпайтиради. жумладан, bp (“би-пи”) трансмиллий нефть компанияси маълумотларига кўра 2009-2019 йилларда нефть ва табиий газнинг аниқланган захиралари ўртача 1,2 мартага ошган. табиий ресурслардан оқилона ва барқарор фойдаланилмаслик натижасида келиб чиқувчи салбий оқибатларни бартараф этиш мақсадида ривожланаётган минтақалар мамлакатлари ўз экологик тизимини, …
3 / 25
отларига кўра жаҳон табиий ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш келгуси авлод учун 2050 йилга қадар ҳар йили 2 трлн. доллар иқтисодий фойда олиш имконини яратади. бу даврда дунё аҳолиси сони 28%га, аҳоли жон бошига ресурслардан фойдаланиш даражаси эса 71%га ортиши башорат қилинмоқда. табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича қатъий чоралар ишлаб чиқилмас экан, металлар, биёқилғи, минераллар ва бошқа ресурсларнинг йиллик истеъмоли 85 млрд. тоннадан 186 млрд. тоннагача кўпайиши мумкин. иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун сарфланаётган инвестициялар аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи ички маҳсулот улушининг 3,7%га қисқаришига олиб келгани ҳолда ресурслардан самарали фойдаланиш амалиётини жорий этиш ушбу йўқотишни қоплаб кетиши мумкин. мавжуд вазиятда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани тикланадиган энергия ресурсларидан фойдаланишга ўтказишнинг энг оптимал ечими, деб ҳисоблаш мумкин. дунёнинг деярли барча минтақаларида қайта тикланувчи энергетика (қуёш, шамол, гидроэнаргетика ва биоэнергетика) секторидан фойдаланиш билан боғлиқ сезиларли салоҳият мавжуд. жумладан, халқаро тикланадиган энергия агентлиги маълумотларига кўра, канада ва ақш тикланадиган энергия ресурсларидан мос …
4 / 25
аси мутахассисларининг таъкидлашича, “яшил иқтисодиётга ўтишдан кўзланган мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага “яшил инвестициялар”ни йўналтиришни рағбатлантириш ҳисобланади. ушбу инвестициялар муҳим иқтисодий ресурслар ҳисобланган табиий капитал ва экотизимлардан нисбатан самарали усуллар ёрдамида фойдаланиш ёки уларни тугаб қолиши ёки деградациялашуви риски пайдо бўлганда бошқа муқобил ресурслар билан алмаштиришга ёрдам беради. инвестициялар бир вақтнинг ўзида ижтимоий адолат учун шароит яратиши ва фуқароларга муносиб иш ўринларини барпо этиши зарур. атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ижтимоий интеграцияни чуқурлаштириш, иқтисодий ривожланишни яхшилаш каби вазифалар “яшил иқтисодиёт”нинг вазифаларига киради. “яшил иқтисодиёт” тамойиллари барқарорлик тамойили. “яшил иқтисодиёт” барқарорликни таъминлаш воситаси ҳисобланади. у барқарор ривожланиш ўрнини боса олмаган ҳолда, уни таъминлаш усулларидан бири саналади. “яшил иқтисодиёт” соғлом атроф-муҳитга боғлиқ ва барча учун фаровонлик манбаи бўлиб хизмат қилади. бундай сиёсат барқарор ривожланишнинг барча (экологик, ижтимоий ва иқтисодий) мақсадларини қамраб олади ва ушбу йўналишлар бўйича ижобий натижаларга эришиш имконини берувчи аралаш стратегияларн ишлаб чиқади. адолатлилик тамойили. “яшил иқтисодиёт” …
5 / 25
имкониятини яратишга хизмат қилади. ушбу тамойил аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларининг кенгайишига кўмаклашади. “яшил иқтисодиёт” барқарорлик асосида амалга оширилса ривожланиш ҳуқуқини қўллабқувватлайди. соғлом сайёра тамойили. “яшил иқтисодиёт” йўқотилган био хилмахилликни тиклашга ёрдам беради, табиий тизимларга инвестициялар йўналтиради ва йўқ бўлиб бораётганларини қайта тиклайди. “яшил иқтисодиёт” экотизимлар ва био хилма-хилликка бевосита боғлиқ бўлиб, ушбу иқтисодиёт экологик талаблардан четга чиқмаслик ва барчани мазкур талаблар бўйича ҳамкорлик қилишга ундайди. экологик талабларга атроф-муҳитни ифлослантириш, экотизимларни муҳофаза этиш, био хилма-хиллик ва бошқа табиий ресурсларни асраб қолиш, табиий ресурслар (сув, табиий газ, фойдали қазилма бойликлар)дан самарали ва келажак авлод эҳтиёжларини хавф остига қўймасдан оқилона фойдаланиш кабилар киради. “яшил иқтисодиёт” янги технологиялар ва инновацияларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишга қадар потенциал таъсирини, иқтисодий сиёсатнинг экологик оқибатларини баҳолаш, экологик ва ижтимоий муносабатлар ўртасидаги мувозанатни таъминлашга ёрдам беради. иштирок этиш тамойили. “яшил иқтисодиёт” шаффофлик, илмий тадқиқотлар ва барча манфаатдор томонлар иштирокига асосланганлиги боис инклюзив характерга эга. “яшил иқтисодиёт” фуқароларнинг барқарор …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""яшил иқтисодиёт"га ўтишнинг зарурияти,тамойиллари ва дастаклари" haqida

мавзу:“яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари мавзу:“яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари режа: 1. ресурсларнинг чекланганлиги ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш зарурияти. “яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойиллари. “яшил иқтисодиёт”га ўтиш сиёсатининг дастаклари. “яшил иқтисодиёт”нинг ахборот ресурслари ва “яшил иқтисодиёт” учун инсон капиталини ривожлантириш. 1. ресурсларнинг чекланганлиги ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш зарурияти хх асрда дунёнинг ташқи қиёфаси сезиларли даражада ўзгариб кетди. 1900 йилда дунё аҳолиси 1,6 млрд. кишини ташкил этган бўлса, 2000 йилда ушбу кўрсаткич 6 млрд. кишидан ошди, 2017 йилга келиб эса ер юзидаги аҳоли сони 7,6 млрд. кишини ташкил этмоқда. аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги жаҳон бўйича деярли икки марта ошиб...

Bu fayl PPTX formatida 25 sahifadan iborat (2,4 MB). ""яшил иқтисодиёт"га ўтишнинг зарурияти,тамойиллари ва дастаклари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "яшил иқтисодиёт"га ўтишнинг за… PPTX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram