"иҳтт мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурлари: умумий ва фарқли жиҳатлар"

PPTX 26 стр. 6,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 26
презентация powerpoint режа: мавзу: иҳтт мамлакатларида “яшил ўсиш”ни таъминлаш моделлари. иҳтт мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурлари: умумий ва фарқли жиҳатлар. 2. “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг ақш тажрибаси. 1 1. иҳтт мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурлари: умумий ва фарқли жиҳатлар жаҳон иқтисодиётининг модернизациялашуви янги технологик укладга ўтиши глобаллашув жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. ривожланган мамлакатлар учун янги технологик уклад иқтисодиётнинг самарадорлиги, рақобатбардошлигини ошириш билан бир вақтда аҳолининг турмуш сифати ва яшаш муҳитини яхшилашга хизмат қилиши зарурлиги муҳим жиҳат саналади. иҳтт 2009 йилда баён этилган мақсадга эришиш йўли сифатида 2030 ва 2050 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли “яшил ўсиш” стратегиясини қабул қилди. иҳттнинг “яшил ўсиш” кўрсаткичлари қуйидаги стратегик йўналишлар бўйича гуруҳлаштирилган: ресурсларни тежовчи, паст углеродли иқтисодиётга ўтиш; табиий капитални асраб қолиш; аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш; “яшил ўсиш” таклиф этаётган иқтисодий имкониятларни рағбатлантириш борасида сиёсат олиб бориш қайд этиб ўтилган стратегик йўналишлар иҳтт мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурларининг мақсади ва умумий жиҳатларини белгилаб беради. ушбу мамлакатларда …
2 / 26
ега эга. аммо аксарият мамлакатларда ҳукумат “катта бизнес” босими остида “яшил иқтисодиёт” моделининг чекланган дастакларидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. ушбу мамлакатларда “яшил иқтисодиёт” моделига ўтиш жараёнининг секинлашишини иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб кетиши билан изоҳланади. жаҳонда “яшил иқтисодиёт”га ўтишни баҳолашнинг муҳим кўрсаткичи иссиқхона газлари эмиссияси миқдорини париж битимида қабул қилинган мақсадли, яъни 1990 йил кўрсаткичига тенглаштириш ҳисобланади. bp маълумотлари 1990-2019 йилларда атмосферага чиқарилаётган со2 миқдори жаҳон бўйича 1,6 мартага ошгани ҳолда, иҳттга аъзо мамлакатларда 103,3%га, иҳттга аъзо бўлмаган мамлакатларда эса 2,3 мартага ўсганлигини кўрсатмоқда. саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда со2 миқдори 11,7 млрд. тоннадан 12,4 млрд. тоннага қадар ошган бўлса-да, уларнинг жаҳондаги улуши 54,6%дан 35,2 %га қадар қисқарган (8.1.1-расм). бу ҳолатни ривожланаётган мамлакатлар гуруҳининг айрим мамлакатлари (хитой, ҳиндистон)да саноатлашиш жараёнларининг жадал суръатларда амалга оширилаётганлиги ҳамда баъзи ривожланган мамлакатлар (ақш, япония)да “яшил иқтисодиёт” тамойилларини ҳаётга тадбиқ этишда мақсадли дастурларнинг мавжуд эмаслиги билан изоҳлаш мумкин. дунё мамлакатларида атмосферага чиқарилаётган со2 миқдорининг ўзгариши, млрд. тонна …
3 / 26
(8.1.2-расм). бу даврда иҳтт мамлакатларида муқобил энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилган электрэнергия миқдори 3,3 мартага ошиб, 1616,8 твт-соатга тенглашди. хусусан, 2019 йилда электрэнергия ишлаб чиқариш таркибида жами тикланадиган энергия манбалари улуши 14,6%ни, шундан шамол энергиясининг улуши 7,6% ва қуёш энергияси улуши 3,5%ни ташкил этди. бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни “яшил иқтисодиёт” тамойиллари асосида ривожлантиришга ўтказишнинг муҳим жиҳати янги технологиялар бўйича етакчи мавқени сақлаб қолишга интилиш ҳисобланади. саноатнинг экологик тармоқлари, экологик соф технологиялар ривожланган мамлакатлар иқтисодиётининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. жаҳондаги экологик соф технологиялар бозорининг 1/3 қисми еи ҳиссасига тўғри келади. халқаро патент ташкилоти маълумотларига кўра, 2010–2019 йилларда тикланадиган энергия соҳасида олинган жами патентлар сони бўйича япония, геотермал энергия соҳасида ақш, шамол энергияси бўйича эса дания етакчилик қилмоқда. бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш учун сарфланаётган инвестициялар бошқа қазиб чиқариладиган ёқилғи турларига сарфланган инвестицияларга нисбатан юқори даромдлиликка эга бўлиб бормоқда. халқаро энергетика агентлиги ва лондан империя коллежи мутахассислари тадқиқотларига …
4 / 26
сботлади. пандемия шароитида айнан “яшил иқтисодиёт” тамойиллари дунёнинг аксарият тараққий этган мамлакатларида инқироздан чиқиб кетиш омиллари сифатида баҳоланмоқда 2. “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг ақш тажрибаси ақшда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш борасида бирон-бир махсус дастур мавжуд эмас. мамлакатда “яшил иқтисодиёт” соҳасининг ривожланишини ўрганишда дуч келиш мумкин бўлган илк муаммо ушбу соҳага оид маълумотларни олишда мураккабликларнинг мавжудлиги ҳисобланади. чунки, ақш конгресси томонидан 2013 йилда бюджет харажатларини қисқартириш чоралари доирасида “яшил” товарлар ва хизматлар соҳасида маълумотларни йиғиш дастурларини молиялаштиришни бекор қилинганлиги билан боғлиқ. шу вақтдан бошлаб тадқиқотчилар “яшил иқтисодиёт” соҳасига оид эски маълумотлар асосида соҳанинг ривожланиш тенденцияларини прогнозлаштириш ёки “яшил” саноат кўрсаткичларини баҳолашнинг янги усулларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилишмоқда. бошқа гуруҳ тадқиқотчилар эса ақш энергетика вазирлиги ёки айрим штатлар томонидан тақдим этиладиган соф энергетика соҳасида яратилаётган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларга асосланишмоқда. ушбу маълумотлар ақшдаги “яшил иқтисодиёт” ҳолати тўғрисида тўлиқ тасаввур уйғота олмайди лондон университет коллежи (university college london, ucl) тадқиқотчилари фикрича, агар ақш иқтисодий ўсиш …
5 / 26
ўллаб-қувватлаш сиёсати 1970 йиллардаги нефть инқирози давридаёқ бошланган. мамлакатда энергия манбаларини диверсификациялашни рағбатлантириш масаласи илк бор 1975 қабул қилинган “энергетика сиёсати ва энергия таъминоти тўғрисида”ги қонунда (united states. energy policy and conservation act, 1975) ўз ифодасини топди. қонунга мувофиқ 1978 йилдан давлат ташкилотларига муқобил энергияни харид қилишлари мажбурияти юкланди. муқобил энергия манбаларини ўзлаштиришга сарфланаётган инвестициялар учун 10% солиқ имтиёзи жорий этилди. ушбу имтиёз 1984 йилгача амал қилиш зарур эди, аммо бу муддат бир неча марта узайтирилган. energy policy and conservation act of 1975 ақшда муқобил энергетика соҳасини ривожлантиришдаги кейинги қадам тикланадиган ёқилғи манбаларини ўзлаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар квт-соат учун 1,5 цент миқдорида солиқ имтиёзини бериш дастури ҳисобланади. 1992 йилда қабул қилинган “энергетика сиёсати тўғрисида”ги қонун (united states, energy policy act) устун даражада муқобил энергетика технологияларини тижоратлаштиришга ва бозорларга кириб боришдаги тўсиқларни қисқартиришга йўналтирилган эди. мазкур қонун муддати бир неча бор узайтирилиб, 2012 йилда муқобил энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича солиқ имтиёзлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 26 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""иҳтт мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурлари: умумий ва фарқли жиҳатлар""

презентация powerpoint режа: мавзу: иҳтт мамлакатларида “яшил ўсиш”ни таъминлаш моделлари. иҳтт мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурлари: умумий ва фарқли жиҳатлар. 2. “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг ақш тажрибаси. 1 1. иҳтт мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурлари: умумий ва фарқли жиҳатлар жаҳон иқтисодиётининг модернизациялашуви янги технологик укладга ўтиши глобаллашув жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. ривожланган мамлакатлар учун янги технологик уклад иқтисодиётнинг самарадорлиги, рақобатбардошлигини ошириш билан бир вақтда аҳолининг турмуш сифати ва яшаш муҳитини яхшилашга хизмат қилиши зарурлиги муҳим жиҳат саналади. иҳтт 2009 йилда баён этилган мақсадга эришиш йўли сифатида 2030 ва 2050 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли “яшил ўсиш” стратегиясини қаб...

Этот файл содержит 26 стр. в формате PPTX (6,2 МБ). Чтобы скачать ""иҳтт мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурлари: умумий ва фарқли жиҳатлар"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "иҳтт мамлакатларида “яшил иқти… PPTX 26 стр. Бесплатная загрузка Telegram