ўсимликларнинг кўпайиши ва қайта тикланиши

DOC 104,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1451831240_62930.doc ўсимликларнинг кўпайиши ва қайта тикланиши режа: 1. кўпайиш ҳақида умумий тушунча 2. ўсимликларнинг вегетатив кўпайиши 3. ўсимликларнинг уруғлар ёрдамида кўпайиши кўпайиш ҳақида умумий тушунча ҳар бир ўсимлик қайта тикланишга насл қолдиришга қодир. агарда қайта тикланиш бўлмаса ўсимлик ўлади, тур йўқолиб кетади. қайта тикланишда ўсимликлар ўзларига ўхшаган индивидни яратади. лекин ҳар вақт ота-онасига ўхшаган индивид ярата бермайди. масалан: қирққулоқларнинг спораларидан ўсиб чиққан ўсимта она ўсимликка ўхшамайди (спорофит). кўпайиш деганда шу турга мансуб бўлган ўсимликлар сонининг ортиши тушунилади. агар пайдо бўлган авлод ота-оналарининг сонига тенг бўлса ёки улардан кам бўлса, у вақтда кўпайиш юз бермайди, авлодлар ота-оналарининг ўрнини босади. қирққулоқларда ўсимтадан спорофит ҳосил бўлганда, уларнинг сони кўпаймайди. ўсимта тезда ўлади, унинг ўрнига спорофит эгаллайди. бир ҳужайрали сув ўтлари жинсий кўпайганда икки ҳужайра қўшилади ва зигота ҳосил бўлади. зигота бўлинганда (ота-оналарнинг ўрнига) 2 та қиз ҳужайра пайдо бўлади. шундай қилиб ўсимликларда насл қолдириш турли йўллар билан амалга ошади: насл қолдириш кўпайиши билан …
2
икларнинг вегетатив кўпайиши вегетатив кўпайиш – (вегетатив танадан ҳаётчан қисмининг ажралиши ҳисобига) турнинг сонининг ортишидир. ҳар бир ажралган қисм бир қанча вақт айрим яшаб, анча органлар ҳосил қилади (илдиз, поя ва бошқалар). яъни вегетатив кўпайишда ўсимликларнинг бир қисмидан бутун бошли организм ўсиб чиқади. вегетатив кўпайиш табиий ва сунъийга бўлинади. вегетатив кўпайганда пайдо бўлган янги ўсимликка клон дейилади. вегетатив кўпайишда биринчидан алббатда учки барг қўлтиғидаги ён ёки қўшимча куртаклар қатнашади. иккинчидан вегетатив кўпайиш новдаларнинг илдиз ҳосил қилиш хусусияти бўлгандагина юз беради. танадан ажралувчи куртак. баъзи қирққулоқсимонлар ва гулли ўсимликлар махсус органлари бўлган танадан ажралувчи куртаклар ёрдамида вегетатив кўпаяди. бу тубан ўсимликларга хос бўлиб, юксак ўсимликларда куртак - бошланғич новда деган маънога асосланиб қўлланилади. бу куртаклар ўсимликларда (онасида) жуда кўп ҳосил бўлади ва узилиб тушади. кичкина ёш ўсимлик уруғдан чиққан майсага ўхшайди. масалан: бриофиллюм (bryophyllum). бу эса хона ўсимлиги бўлиб, баргларнинг чеккалари қирқилган, ҳар битта чуқурчада қўшимча куртаклар пайдо бўлади. улардан тезликда …
3
в кўпайишга ўтиб олган (ландыш ва бошқалар). бунинг асосий сабаби ёруғликнинг етишмаслиги ва чанглатувчиларнинг камлигидир. бу ўсимликларда аввал ер ости новдалари пайдо бўлади, кейин таъбиий партикуляция натижасида, бўлакларга бўлинади. сунъий вегетатив кўпайиш асосан дарахт ва буталарга, кўп йиллик ўтларга хос бўлиб, уларни тупларини бўлиш йўли билан кўпайтирилади. кўпчилик хона ўсимликлари ҳам мана шу усулда кўпайтирилади. лоласимонлар вакилларини пиёзлардаги ёш ўсимтасини ажратиш (пиёз, чеснок, гладиолус) йўли билан кўпайтириш ҳам вегетатив кўпайтиришнинг бир усулидир. узун ер ости новдага эга бўлган ёввойи ўсадиган бегона (пахтатикон, буғдойиқ, бўзтикон) ўтлари ерни ишлов берганда ер ости поялари қирқилиб, ҳар бўлагидан янги ўсимлик ўсиб чиқади. қаламчалар ёрдамида кўпайиш. қаламчалар ёрдамида кўпайтириш ўсимликнинг бирор вегетатив органидан кесиб тайёрланиб, суъний равишда ўсимликларни кўпайтириш усулларидан биридир. қаламчалар поялардан (хона ўсимлиги геран, терак, тол), барглардан (бегоний ўсимлиги) илдизлардан (қоқи, малина кабилар) тайёрланади. кўпчилик дарахт, буталар новдаларнинг қийшайтириб ерга ётқазиш йўли билан кўпайтирилади. бу вақтда новдаларнинг илдиз ҳосил қилиш хусусияти катта аҳамиятга …
4
диган ўсимликларни тўқималари ёрдамида кўпайтирилади (in vitro культурасида). бу вақтда мақсад учун олинган тўқималарнинг бир қисми пробиркаларда ўстирилади ва бир бутун организм олинади. бу усулда оддий вегетатив усулига нисбатан бир неча минг баробар кўп ўсимлик олиш мумкин. споралар билан асосан тубан сув ўтлари ва замбуруғлар кўпайса, юксак ўсимликлардан мохлар ва қирққулоқсимонлар кўпаяди. шунинг учун уларни юксак спорали ўсимликлар дейилади. спора - митоз ва мейоз йўли билан ҳосил бўлган ихтисослашган ҳужайралардир. спора спорангияда етилади. тубан ўсимликларда спорангия битта ҳужайрадан иборат бўлиб, спорангиянинг ҳужайра қобиғи ёрилиб споралар чиқади. юксак ўсимликларда спорангия кўп ҳужайрали орган бўлиб бир ёки бир неча қаватли қобиқ ҳосил қилади. ёш спорангиянинг ичида спороген тўқима ҳосил бўлади, сўнгра мейоз натижасида мейоспоралар ҳосил бўлади. сувда яшайдиган тубан ўсимликларнинг спораларининг хивчинлари бўлиб, унинг ёрдамида сувда харакатланади. буларга – зооспоралар дейилади. ўсимликларнинг жинсий кўпайиши. жинсий кўпайишда янги организм фақат жинсий жараён натижасида пайдо бўлади. бу вақтда 2 та жинсий ҳужайра – гамета …
5
айди, кўпинча хивчинлари бўлади. 2) бир хил ўлчамда ва шаклда бўлиб, фақат физиологик жиҳатдан фарқ қилган гаметаларнинг қўшилишидаги жинсий жараёнга изогамия (юнон. изо – бир хил) дейилади. бу жараён сув ўтларида, замбуруғларда учрайди. 3) ўлчами билан фарқ қиладиган харакатчан гаметаларнинг қўшилишидаги жинсий жараён гетерогамия (юнон. гетерос – турли) дейилади. баъзи сув ўтларида ва замбуруғларда. 4) гаметаларнинг биттаси харакатсиз, хивчинсиз, катта, озиқа моддасига бой бўлиб тухум ҳужайра ёки урғочи гамета дейилади. иккинчиси катта ядроси ва озгина цитоплазмаси бўлган кичкина хивчинли харакатчан ҳужайрага эркак гамета ёки сперматозоид дейилади. кўпчилик юксак ўсимликларда эркак гаметалар эволюция давомида хивчинларини йўқотиб спермии деб номланади. бундай гаметаларнинг қўшилишидаги жинсий жараёнга оогамия дейилади ва кўпчилик тубан сув ўтларига ва юксак ўсимликларга хосдир. тухум ҳужайрани ҳосил қиладиган гаметангияга оогоний дейилади (тубан сув ўтларида). юксак ўсимликларда эса археогоний дейилади. иккала гуруҳ ўсимликларнинг эркаклик гаметангиясини антеридилар дейилади. жинсий ва жинссиз циклнинг галланиши. ўсимликларнинг зигота пайдо бўлгандан бошлаб то балоғатга етганича ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсимликларнинг кўпайиши ва қайта тикланиши" haqida

1451831240_62930.doc ўсимликларнинг кўпайиши ва қайта тикланиши режа: 1. кўпайиш ҳақида умумий тушунча 2. ўсимликларнинг вегетатив кўпайиши 3. ўсимликларнинг уруғлар ёрдамида кўпайиши кўпайиш ҳақида умумий тушунча ҳар бир ўсимлик қайта тикланишга насл қолдиришга қодир. агарда қайта тикланиш бўлмаса ўсимлик ўлади, тур йўқолиб кетади. қайта тикланишда ўсимликлар ўзларига ўхшаган индивидни яратади. лекин ҳар вақт ота-онасига ўхшаган индивид ярата бермайди. масалан: қирққулоқларнинг спораларидан ўсиб чиққан ўсимта она ўсимликка ўхшамайди (спорофит). кўпайиш деганда шу турга мансуб бўлган ўсимликлар сонининг ортиши тушунилади. агар пайдо бўлган авлод ота-оналарининг сонига тенг бўлса ёки улардан кам бўлса, у вақтда кўпайиш юз бермайди, авлодлар ота-оналарининг ўрнини босади. қирққулоқларда ўсим...

DOC format, 104,5 KB. "ўсимликларнинг кўпайиши ва қайта тикланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.