ўсимликларнинг кўпайиши 3

DOC 68,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1675162636.doc referat ўсимликларнинг кўпайиши режа: 1. ўсимликларнинг кўпайиши ҳақида тушунча. 2. табиий вегетатив кўпайиш. 3. ўсимликларни сунъий вегетатив кўпайтириш усуллари. 4. ўсимликларнинг жинсий кўпайиши. 5. ўсимликларнинг жинссиз кўпайиши. 6. наслларнинг галланиши. таянч иборалар: ўсимликларни кўпайиши, табиий вегетатив кўпайиш, сунъий вегетатив кўпайиш, спорангия, зооспорангия, конидиябандлар, конидияспоралар, наслларнинг галланиши, гаметофат, спорафит, жинсий кўпайиш, гамета, зигота, конюгация, коопуляция, изогамия, гетерогамия, оогамия, тухум ҳужайра, сперматазоид, гаметангия, ооганий, архегоний, антеридий. 1. озиқланиш, нафас олиш, ўсиш ва кўпайиш барча тирик организмлар учун асосий хусусиятлар бўлиб, кўпайишда организм ўзидан кейин насл қолдиради. натижада турлар сони сақланиб қолади. ўсимликлар дунёсида кўпайишнинг уч гуруҳи фарқланади: жинсий, жинссиз ва вегетатив кўпайиш. жинсий кўпайишда физиологик жиҳатдан фарқ қиладиган иккита гаплоид ҳужайранинг қўшилишидан янги организм вужудга келади. бу ихтисослашган ҳужайралар фақат кўпайиш вазифасини бажаради ва улар гаметалар дейилади. гаметаларнинг бири урғочи, иккинчиси эса эркак ҳисобланади. гаметалар қўшилишидан янги бир ҳужайра - зигота ҳосил бўлади. зиготанинг ривожланишидан янги организм шаклланади. гаметалар доимо гаплоид, …
2
ксак ўсимликларда уларнинг вегетатив органлари (илдиз, поя, барг, илдизпоялари, тугунаклари, пиёзбошлари ва бошқалар) дан ёки бу органлар бўлакларидан бошланади. бир ҳужайрали организмларда она ҳужайра тенг иккига бўлиниб, янги қиз ҳужайраларни, яъни янги индивидни ҳосил қилади. кўп ҳужайрали ўсимликлардан, масалан, сувўтлари ипсимон танасининг бўлинишидан кўпаяди. замбуруғларда эса мицелийнинг айрим бўлакларга ажралиб кетиши ёки ачитқи каби замбуруғларда куртакланиш йўли билан, лишайниклар эса ихтисослашган соредийлар ва шамол ёки ёмғир таъсирида осон тарқалувчи ўсимталар – изидийлар ёрдамида вегетатив кўпаяди. 2. вегетатив кўпайиш – ўсимликнинг йўқолган қисмини ёки органини тиклашга, яъни регенерация ҳодисасига, шунингдек, айрим тана қисмларидан бир бутун ўсимлик пайдо қила олиш хусусиятига асосланган. вегетатив кўпайишга мисол қилиб баъзи бир ҳужайрали сувўтларини оддий бўлиниш йўли билан икки ёш ҳужайрага айланишини кўрсатиш мумкин. юксак ўсимликларда вегетатив кўпайиш вегетатив органлар ёрдамида амалга ошади. айрим ўсимликларда вегетатив кўпайиш учун хизмат қилувчи махсус органлар ҳосил бўлади (туганак, илдизпоя, пиёзбош ва ҳ.к.). вегетатив кўпайиш билан олинган насл клон дейилади. …
3
мида судралиб ўсувчи ўсимликлар (қулупнай, ғозпанжа) кўпаяди. гажакнинг тупроққа тегиб турган қисмида қўшимча илдиз ҳамда куртак ривожланиб, янги ўсимлик пайдо бўлади. юқоридаги вегетатив кўпайиш усуллари инсон аралашувисиз амалга ошади ва улар табиий вегетатив кўпайишга мисол бўлади. ўсимликларни вегетатив йўл билан кўпайтириш усулларидан инсонлар қадимдан мевали ва резавор мевали ўсимликларни кўпайтиришда, сабзавотчиликда, далачилик, ўрмончилик ва гулчиликда фойдаланиб келганлар. вегетатив кўпайишдан ҳосил бўлган насл она ўсимлик белгиларини ўзида мужассамлаштиради. вегетатив кўпайиш ўсимликларни кўпайтириш жараёнини тезлаштириш ва қимматли ўсимликлар турлари ҳамда навларини соф ҳолда сақлаб қолиш имконини беради. 3. фойдали ўсимликларни кўплаб етиштириш учун инсонлар томонидан сунъий вегетатив кўпайтириш усуллари ишлаб чиқилган. уларга қуйидагилар киради: 1) пархиш қилиб кўпайтириш. бунинг учун ўсимлик шохлари ёйсимон шаклда букулиб, ерга эгилади ва новдасининг учи ердан чиқариб кўмилади. бир қанча вақтдан кейин шохнинг тупроққа кўмилган қисмида қўшимча илдизлар пайдо бўлади. пархиш қилинган қисми она ўсимликдан ажратилиб, бошқа жойга ўтказилади. пархиш йўли билан ток, тут, самбитгул, анор, тол, …
4
ади. бу усул қимматли мева дарахтларини кўпайтиришда, манзарали ўсимлик шаклларини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. пайванлаш йўли билан кўпайтиришда пайвандтагнинг фойдали хусусиятлари эътиборга олиниши лозим. пайвандтаг турли зараркунандаларга ва касалликларга ёки тупроқ намлик даражасининг ўзгаришига, шўрга чидамли бўлиши ва бошқа хусусиятларга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир. 4. жинсий кўпайишда ҳосил бўлган организмлар ота ва онага хос ирсий белгиларга эга бўлиши билан характерланади ва шунинг учун ҳам турларнинг эволюциясида муҳим биологик аҳамиятга эга. ўсимликларнинг жинсий кўпайиши конюгация ва коопуляция деб аталувчи икки типга бўлинади. конюгация йўли билан кўпайиш сувўтларига хос бўлиб, бунда ўзаро яқин турган икки ҳужайра бир-бирига қарама-қарши махсус ўсимта ҳосил қилади ва улар бир-бирига қараб ўсади. ўсимталар бир-бири билан туташган жойидаги парда эриб, каналча ҳосил бўлади. ана шу каналча орқали ҳужайранинг биридаги протопласти иккинчисига ўтади ва ядро иккинчисининг ядросига, цитоплазмаси эса цитоплазмасига қўшилиб, зиготани вужудга келтиради. бу зигота қалин пўст билан ўралиб ноқулай шароитдан ўзини асрайди. қулай шароитга тушиши билан …
5
пайиш усули сувўтлари ва замбуруғларда кузатилади. гетерогамия юнонча "гетерос"- ҳар хил, "гомео"– никоҳланаман сўзларидан олинган бўлиб, бунда ҳар хил катталикдаги бемалол ҳаракатлана оладиган хивчинли иккита гамета қўшилади. эркак гамета микрогамета дейилиб, кичикроқ ва тез ҳаракатланувчандир. урғочи гамета эса макрогамета дейилади ва у йирик ҳамда кам ҳаракатланувчан бўлади. уларнинг қўшилиши сувда рўй беради ва зигота ҳосил бўлади. яшил ва қўнғир сувўтлари гетерогамия йўли билан кўпаяди. оогамия ҳам юнонча "оог"–тухум ва "гомео"–никоҳланаман сўзларидан тузилган бўлиб, жинсий кўпайишнинг бу усули энг кенг тарқалгандир. оогамия йўли кўпайишда иштирок этувчи урғочи гамета йирик ва қўзғалмас ҳамда хивчинсиз бўлади, шунинг учун ҳам у тухум ҳужайра дейилади. эркак гамета эса жуда майда ҳамда ҳаракатчан бўлиб, хивчини мавжуд ва сперматазоид деб аталади. кўпчилик тубан ўсимликлар ва барча юксак ўсимликлар оогамия йўли билан кўпаяди. юксак ўсимликларда сперматазоидлар хивчинсиз бўлганлиги учун спермия деб номланади. ўсимликларда гамета ҳосил қилувчи органга гаметангия дейилади. тубан ўсимликларда урғочи гаметангия (тухум ҳужайра) ооганий, юксак ўсимликларда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўсимликларнинг кўпайиши 3"

1675162636.doc referat ўсимликларнинг кўпайиши режа: 1. ўсимликларнинг кўпайиши ҳақида тушунча. 2. табиий вегетатив кўпайиш. 3. ўсимликларни сунъий вегетатив кўпайтириш усуллари. 4. ўсимликларнинг жинсий кўпайиши. 5. ўсимликларнинг жинссиз кўпайиши. 6. наслларнинг галланиши. таянч иборалар: ўсимликларни кўпайиши, табиий вегетатив кўпайиш, сунъий вегетатив кўпайиш, спорангия, зооспорангия, конидиябандлар, конидияспоралар, наслларнинг галланиши, гаметофат, спорафит, жинсий кўпайиш, гамета, зигота, конюгация, коопуляция, изогамия, гетерогамия, оогамия, тухум ҳужайра, сперматазоид, гаметангия, ооганий, архегоний, антеридий. 1. озиқланиш, нафас олиш, ўсиш ва кўпайиш барча тирик организмлар учун асосий хусусиятлар бўлиб, кўпайишда организм ўзидан кейин насл қолдиради. натижада турлар сони сақлан...

Формат DOC, 68,5 КБ. Чтобы скачать "ўсимликларнинг кўпайиши 3", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўсимликларнинг кўпайиши 3 DOC Бесплатная загрузка Telegram