ўсимликлардаги нафас олиши механизмлари

DOCX 155.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1502355519_68748.docx ўсимликлардаги нафас олиши механизмлари режа; 1. нафас олиш жараёни ва биологик аҳамияти. 2. фотосинтезда ҳосил бўлган ассимлятларни хужайрада оксидланиш йўллари. 3. анаэроб ва аэроб нафас олиш жараёнлари. 4. нафас олиш коэффиценти. 5. митохондриялар тузилиши ва функциялари. электрон- транспорт занжири. нафас олиш жараёни ва биологик аҳамияти фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган шакарлар ва бошқа органик моддалар ўсимлик ҳужайраларининг асосий озиқа моддалари ҳисобланади. бу органик моддалар таркибида кўп миқдорда энергия тўпланган бўлиб, нафас олиш жараёнида маълум қисми биоэнергияларга (атф) ларга айланади. ўсимликларнинг ҳужайраларида борадиган оксидатив реакциялар органик моддаларнинг кислород иштирокида анорганик моддаларга, яъни со2 ва сувга парчаланиши ва биоэнергия ажралиб чиқиши жараёнига нафас олиш дейилади. бу жараённинг схематик тенгламасини қуйдагича кўрсатиш мумкин: с6н12о6 +6о2 6со2+6н2о +энергия (2875 кдж моль) нафас олиш мухим физиологик жараён бўлиб, ҳамма тирик организмлар учун хосдир. бунда углеводлар мухим аҳамиятга эга, чунки улар нафас олишнинг асосий субстрати вазифасини ўтайдилар. уларнинг пачаланишида бир қатор оралиқ бирикмалар ҳосил бўлади. бу …
2
риктириб олади. электрон ажратувчи моддаларга донор, қабул қилувчи модда акцептор дейилади. донор билан акцептор биргаликда оксидланиш қайтарилиш тизимини ташкил этади. бу реакцияларни бошқарувчи ферментларга оксидоредуктазалар дейилади. оксидоредуктазалар уч гурухга бўлинади: анаэроб дегидрогеназалар; аэроб дегидрогеназалар; оксигеназалар. анаэроб дегидрогеназалар – электронларни кислороддан ташқари оралиқ акцепторларга етказиб берадилар. булар икки компонентли ферментлар, коферменти над+ (никотинамидадениндинуклеотид) бўлиши мумкин. оксидланиш натижасида над+ қайтарилган над н холатга ўтади. бу ферментларга алькогольдегидрогеназа, лактадегидрогеназа, малатдегидрогеназа ва бошқалар киради. аэроб дегидрогеназалар – электронларни ҳар хил оралиқ акцепторларига ва кислородга етказиб беради. булар ҳам икки компонентли ферментлар бўлиб, флавопротеинлар дейилади. буларнинг таркибига оксилдан ташқари рибофлавин (витамин в2) ҳам киради. икки хил кофермент мавжуд: · флавинмононуклеотид (фмн), · фламинадениндинуклеотид (фад) фмн таркибига кирувчи фермент – диметилизоаллоксазин, фадсукцинат дегидрогеназа. буларнинг акцепторлари хинонлар, цитохромлар ва кислород. оксидазалар – электронларни факат кислородга етказиб беради. аэроб ҳарактерга эга. бу ферментлар иштирокида уч хил бирикма ҳосил бўлади: 1) сув, 2) водород пероксид, 3) кислороднинг супероксид аниони. …
3
организмдан ташқарида бу органик моддалар молекуляр кислород билан реакцияга киришади. нафас олиш жараёнининг ана шу ўзига хос хусусиятларини аниқлаб, нафас олиш химизмининг хозирги замон тушунчасига асос солган олимлар: а.н.бах, в.и.палладин ва с.п.костичевлар ҳисобланади. а.н. бахнинг пероксид назарияси а.н.бах биологик оксидланишнинг пероксид назариясини 1897 йилда ишлаб чикди. унга кўра атмосферадаги молекуляр кислород инерт холатда бўлиб, органик моддаларни оксидлай олмайди. бунинг учун унинг таркибидаги қўш боғнинг биттаси узилиши ва фаол холатга ўтиши зарур: 0=0 - 0 - 0 - инерт кислород фаол кислород кислород осон оксидланувчи модда (а) билан бирикиб қўш боғдан биттаси узилади ва пероксид (ао2) ҳосил қилади. ҳосил бўлган пероксид (ао2) бошқа в моддани осон оксидлантириб ўзи яна кислородни акцептори вазифасини бажаради. а.н. бах кислородни фаолловчи моддаларни оксигеназалар деб атади. оксигенезаларга ўсимликлар тўқимасида кўп тарқалган ҳар хил кимёвий бирикмалар киради. оксигеназалардаги фаоллашган кислород оксидланаётган субстратга кўчирилади. маълум вақт фанда, бу жараёнда пероксидаза ферменти муҳим аҳамиятга эга, деган фикр ҳукм сурди. …
4
огенлари субстратдаги водородни ўзига бириктириб олади ва кейинги уларни кислородга ўтказади. бу назария «водороднинг фаоллаштириш» назарияси дейилади, у икки босқичдан иборат: 1) с6н12о6 + 6н2о + 12r 6со2 + 12rн2 2) 12rн12 + 6о2 12r + 12н2о r - рангли нафас олиш пигменти, rh2 - рангсиз нафас олиш хромогени. биринчи реакцияда редуктазаферменти ёрдамида субстратдан водород атомлари кабул килиниб, нафас олиш пигментига (r) ўтказилади ва нафас олиш хромогени (rh2) ҳосил бўлади. ҳамма со2 ҳам шу анаэроб жараёнида ажралиб чикади. иккинчи реакцияда молекуляр кислород иштирок этиб, хромогенларни (rh2) нафас олиш пигментларигача оксидлайди ва улар яна водороднинг акцептори вазифасини бажаради. бу реакцияларда кислород rh2 дан электронлар ва протонларни тортиб олади ва натижада сув ҳосил бўлади. кейинги изланишларда в.палладин назарияси тўлиқ исботланди. 1912 йилда немис биохимиги г.виланд ҳам биологик оксидланиш водороднинг ажратиб олиниши билан боғлиқ эканлигини кўрсатган эди. нафас олишда сувнинг иштирок этиши ва кислород водороднинг охирги акцептори эканлигини 1955 йилда б.б.вартапетян ва л.а.курсанов …
5
анаэроб нафас олиб яшай олмайди. бундай шароитда улар нобуд бўлишига сабаб ҳосил бўлган спиртдан заҳарланади ва қуриб қолади. анаэроб нафас олиш ўсимликлар учун вақтинчалик ҳолат бўлади. тупроқда намлик ортиб кетганда, ўсимликлар анаэроб нафас олиши мумкин. кўпгина микроорганизмлар учун анаэроб нафас олиш асосий йўл бўлиб, бунда ҳаёти учун зарур энергияни олади, бу жараён тўхтовсиз амалга ошади. бундай ҳолатни анаэроб нафас олишдаги бижғиш жараёни дейилади. микроорганизмлар бижғиш жараёнида ўзининг заҳира озиқ моддаларини сарфламай, балки атрофдаги озиқ моддалардан фойдаланади. анаэроб нафас олишда ўсимликлардаги спиртли бижғишдаги каби жараён боради, бунда қатор ферментлар таъсирида оралиқ моддалар ҳосил бўлади, яъни пироузум кислота со2 ва спиртга парчаланади. аэроб шароитда эса пироузум кислота со2 ва н2о гача парчаланади. қуйидаги схемада аэроб ва анаэроб нафас олиш жараёнларининг /ўзаро боғлиқлиги кўрсатилган. қандлар фосфат кислота ёрдамида қандларнинг тикланиши активлашган қандлар гликолиз жараѐни (активлашган қандларнинг парчаланиши) оралиқ маҳсулотлар: альдегидлар кислоталар пироузум кислотаси кислородсиз муҳитда парчаланиш со2 + с2н5он кислородли муҳитда парчаланиш со2 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўсимликлардаги нафас олиши механизмлари"

1502355519_68748.docx ўсимликлардаги нафас олиши механизмлари режа; 1. нафас олиш жараёни ва биологик аҳамияти. 2. фотосинтезда ҳосил бўлган ассимлятларни хужайрада оксидланиш йўллари. 3. анаэроб ва аэроб нафас олиш жараёнлари. 4. нафас олиш коэффиценти. 5. митохондриялар тузилиши ва функциялари. электрон- транспорт занжири. нафас олиш жараёни ва биологик аҳамияти фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган шакарлар ва бошқа органик моддалар ўсимлик ҳужайраларининг асосий озиқа моддалари ҳисобланади. бу органик моддалар таркибида кўп миқдорда энергия тўпланган бўлиб, нафас олиш жараёнида маълум қисми биоэнергияларга (атф) ларга айланади. ўсимликларнинг ҳужайраларида борадиган оксидатив реакциялар органик моддаларнинг кислород иштирокида анорганик моддаларга, яъни со2 ва сувга парчаланиши ва биоэнерг...

DOCX format, 155.1 KB. To download "ўсимликлардаги нафас олиши механизмлари", click the Telegram button on the left.