o'simliklarda nafas olish imexanizmlari

PPTX 18 pages 209.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
ўсимликларда нафас олиш o’simliklardagi nafas olishi mеxanizmlari. o’simliklardagi nafas olishi mеxanizmlari. режа: 1. ўсимликлар ҳаётида нафас олишнинг аҳамияти 2. нафас олиш коэффициенти 3. нафас олиш химизми 4. нафас олиш босқичлари. аэроб ва анаэроб нафас олиш. 5. хулоса. 1. ўсимликлар ҳаётида нафас олишнингаҳамияти фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган шакарлар ва бошқа органик моддалар ўсимлик ҳужайраларининг асосий озуқа моддалари ҳисобланади. бу органик моддалар таркибида кўп миқдорда кимёвий энергия тўпланиб, нафас олиш жараёнида ажралиб чиқади ва ҳужайрадаги барча синтетик реакцияларни энергия билан таъминлайди. ўсимликлар ҳужайраларида борадиган оксидатив реакциялар – органик моддаларнинг кислород иштирокида анорганик моддаларга (со2 ва н2о) парчаланиши ва кимёвий энергия ажралиб чиқиш жараёнига нафас олиш дейилади. бу жараённинг схематик тенгламасини қуйидагича кўрсатиш мумкин с6н12о6 + 6о2 6со2 + 6н2о + 2875 кж/моль ўсимликларнинг (ҳайвон ва одамларникига ўхшаш) махсус нафас олиш аъзолари бўлмайди. уларнинг барча ҳужайралари ва тўқималари мустақил нафас олиш хусусиятига эга. барча тирик ҳужайраларнинг органоиди саналадиган митохондриялар нафас олиш аъзоси ҳисобланади. …
2 / 18
орларда сақланадиган уруғларда, ўсиш ва ривожланиши тўхтаб тинч ҳолга ўтган дарахтларда (қиш фаслида), тинч ҳолдаги илдиз ва илдизмеваларда, бошқа тирик ҳужайра ва тўқималарда нафас олиш тўхтамайди. фақат унинг жадаллиги паст бўлиши мумкин. нафас олишнинг тўхтаб қолиши организмнинг нобуд бўлиши билан якунланади. фотосинтез ва нафас олиш жараёнларининг қиёсий фарқланиши 2. нафас олиш коэффициенти ўсимликларнинг нафас олиш жараёнида ажралиб чиққан карбонат ангидриднинг ютилган кислородга бўлган нисбатига - нафас олиш коэффициенти дейилади (нк): биологик оксидланиш жараёнида углеводлардан ташқари бошқа органик моддалар (ёғлар, ёғ кислоталари, оқсиллар ва бошқалар) ҳам иштирок этиши мумкин. шунинг учун нафас олиш жараёнида иштирок этадиган органик модда турига қараб нафас олиш коэффициентининг даражаси ҳам ҳар хил бўлади. со2 о2 нк= нафас олиш жараёнида углеводлар ишлатилса коэффициент бирга тенг бўлади. масалан глюкозани нафас олиш жараёнида сарфланиши: с6н12о6 + 6о2 6со2 + 6н2о 6со2 6о2 нк= = 1 нафас олиш жараёнида ёғ кислоталари ва оқсиллар ишлатилса, нафас олиш коэффициенти бирдан кичик бўлади. …
3 / 18
нафас олиш жараёнининг ана шу ўзига хос хусусиятларини аниқлаб нафас олиш химизмининг ҳозирги замон тушунчасига асос солган олимлар а.н. бах ва в.и. палладинларнинг назариялари диққатга сазавордир. а.н. бахнинг пероксид назарияси 1897 йилда а.н.бах биологик оксидланишнинг пероксид назариясини ишлаб чиқди. кислород осон оксидланувчи модда (а) билан бирикиб қўш боғдан биттаси узилади ва пероксид (ао2) ҳосил қилади. ҳосил бўлган пероксид (ао2) бошқа в моддани осон оксидлантириб ўзи яна кислородни акцептори вазифасини бажаради. 0=0 - 0 - 0 - инерт кислород фаол кислород а+о2 а 0 0 а + в во +а 0 0 а.н. бах кислородни фаолловчи моддаларни оксигеназалар деб атади. оксигенезаларга ўсимликлар тўқимасида кўп тарқалган ҳар хил кимёвий бирикмалар киради. оксигеназалардаги фаоллашган кислород оксидланаётган субстратга кўчирилади. маълум вақт фанда, бу жараёнда пероксидаза ферменти муҳим аҳамиятга эга, деган фикр ҳукм сурди. лекин 1955 йилда японияда (о.хаяиши ва бошқалар) ва ақш да (г.с.мэзон ва бошқалар) молекуляр кислороднинг органик моддалар билан бирикиши мумкинлигини исботлашди. …
4 / 18
ил бўлади. ҳамма со2 ҳам шу анаэроб жараёнда ажралиб чиқади. иккинчи реакцияда молекуляр кислород иштирок этиб, хромогенларни (rh2) нафас олиш пигментларигача оксидлайди ва улар яна водороднинг акцептори вазифасини бажаради. бу реакцияларда кислород rh2 дан электронлар ва протонларни тортиб олади ва натижада сув ҳосил бўлади. 4. нафас олиш босқичлари. аэроб ва анаэроб нафас олиш. ҳозирда нафас олиш жараёни икки босқичдан иборат эканлиги тасдиқланди. биринчи, бошланғич - анаэроб нафас олиш жараёнида мураккаб органик моддалар (углеводлар) оддий органик моддаларга парчаланади (пироузум кислотасига). иккинчи, асосий - аэроб шароитда пируват кислотаси карбонат ангидрид ва сувга парчаланади. бунда ферментлар тизими ҳам фаол иштирок этади. с6н12о6 2сн3со-соон 8 атф= 80 ккал анаэроб босқич гликолиз - о2 + со2 + н2о 2сн3со-соон аэроб босқич + о2 ди- ва трикарбон кислоталар 30 атф= 300 ккал нафас олишнинг ички ва ташқи шароит омилларига боғлиқлиги нафас олиш тезлиги ўсимликларнинг турларига, ёшига ва яшаш шароитидаги омиллар таъсирига боғлиқ. ҳатто бу тезлик бир …
5 / 18
рат. ўсимликларнинг нафас олиш жараёни ҳарорат таъсирига узвий боғлиқ. бу боғлиқлик маълум ҳарорат даражаларида вант-гофф қоидасига бўйсунади. яъни ҳарорат ҳар 100 га кўтарилганда нафас олиш тезлиги икки баравар ошади. масалан у 00 дан 200 гача ошиб борганда реакция тезлиги ҳам 2-3 марта ошиб боради. ҳарорат ошганда нафас олиш кучи ҳам ошади ва у 400с етгунча вант-гофф қоидасига бўйсунади. кўпчилик маданий ўсимликларда, ҳарорат 400с дан ошгач нафас олиш ҳам дарҳол юқорига кўтарилади, 500с атрофида кескин пасайиб қолади ва ўсимлик қаттиқ зарарланади. сув режими. нафас олиш тезлигига ҳужайраларнинг сув билан таъминланиш даражаси ҳам катта таъсир этади. ўсимликларнинг баргларида бирданига сувнинг камайиши сабабли даставвал нафас олиш тезлашади. кейинчалик эса сув танқислиги ортиб бориши билан нафас олиш тезлиги ҳам пасая боради. ёруғлик. ёруғлик яшил ўсимликларга таъсир этганда ҳароратнинг кўтарилиши кузатилади ва бунинг натижасида нафас олиш ҳам тезлашади. фотосинтезга ёруғликнинг таъсири натижасида эса нафас олиш жараёни учун энг зарур органик модда ҳосил бўлади. демак ёруғлик …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'simliklarda nafas olish imexanizmlari"

ўсимликларда нафас олиш o’simliklardagi nafas olishi mеxanizmlari. o’simliklardagi nafas olishi mеxanizmlari. режа: 1. ўсимликлар ҳаётида нафас олишнинг аҳамияти 2. нафас олиш коэффициенти 3. нафас олиш химизми 4. нафас олиш босқичлари. аэроб ва анаэроб нафас олиш. 5. хулоса. 1. ўсимликлар ҳаётида нафас олишнингаҳамияти фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган шакарлар ва бошқа органик моддалар ўсимлик ҳужайраларининг асосий озуқа моддалари ҳисобланади. бу органик моддалар таркибида кўп миқдорда кимёвий энергия тўпланиб, нафас олиш жараёнида ажралиб чиқади ва ҳужайрадаги барча синтетик реакцияларни энергия билан таъминлайди. ўсимликлар ҳужайраларида борадиган оксидатив реакциялар – органик моддаларнинг кислород иштирокида анорганик моддаларга (со2 ва н2о) парчаланиши ва кимёвий энергия ажралиб чи...

This file contains 18 pages in PPTX format (209.1 KB). To download "o'simliklarda nafas olish imexanizmlari", click the Telegram button on the left.

Tags: o'simliklarda nafas olish imexa… PPTX 18 pages Free download Telegram