uglevodlar haqida ma'lumotlar

PPTX 30 стр. 251,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 30
углеводлар алмашинуви углеводлар алмашинуви режа. углеводларнинг парчаланиши ва ҳазм бўлиши углеводларнинг ичакларда сўрилиши моносахаридлар алмашинуви моносахаридларнинг тўқималардаги катаболитик ўзгариши трикарбон кислоталар цикли глюкоза оксидланишининг энергетик қиймати қуёш энергияси ўсимликлар ҳужайраларида хлорофилл воситасида углеводлар синтезланишида тўпланади ва ҳамма биологик жараёнлар учун бирламчи энергия манбаи бўлиб ҳисобланади. углеводлар одам ва ҳайвонлар озиғи таркибида миқдор жиҳатдан биринчи ўринни эгаллайди. катта ёшли одам бир суткада 450– 600 г углевод истеъмол қилади. ўсимликлар организмининг 85–90 % углеводларга тўғри келсада, уларнинг жуда оз қисми одам овқатланиши учун яроқли бўлади. масалан, целлюлоза, ксилан ва пектинлар ошқозон-ичак йўлларида ҳам, тўқима ҳужайраларида ҳам парчаланмайди. фойдаланиш мумкин бўлган углеводларнинг асосий қисми одам организмига крахмал, гликоген, дисахаридлардан сахароза, мальтоза ва лактоза шаклида киради. овқат рационида моносахаридларнинг улуши эса жуда оз бўлади. ўтхўр ҳайвонлар озиғида углеводлар янада муҳим ўрин тутади. улар одамларнинг ошқозон-ичак йўлларида ҳазм бўлмайдиган целлюлозани ҳам кўп камерали ошқозонида симбиотик ҳаёт кечираётган микроорганизмлар ёрдамида парчалаб, овқат тариқасида ҳазм килади. углеводлар …
2 / 30
қисман оғизда, сўлак амилазаси таъсирида боради. ошқозонга тушган сўлак амилазаси ҳам кучли кислотали шароитда нофаол ҳолатда бўлади. шу сабабли крахмал ва гликогеннинг асосий парчаланиши ингичка ичакда панкреатик a-амилаза таъсирида боради. крахмал гидролизини тезлаштирувчи кейинги фермент b-амилаза (a-1,4-глюканмальтогидролаза) крахмал молекуласининг қайтармайдиган чеккасидан аста-секин дисахарид амальтоза қолдиғини узади: крахмалнинг b-амилаза таъсирида гидролизланишида ҳосил бўладиган a-мальтоза b-мальтоза шаклга ўтади. шу сабабли бу фермент b-амилаза деб юритилади. b-амилаза асосан юқори ўсимликлар учун характерли ферментдир. крахмалнинг гидролитик парчаланишида иштирок этувчи ферментларнинг учинчиси g-амилаза бўлиб, у глюкоамилаза (a-1,4-глюканглюкогидролаза) деб юритилади. бу фермент крахмал ёки олигосахаридлар молекуласининг эркин альдегид ёки гликозид гидроксил гуруҳи тутмаган чеккасидаги 1,4 боғни гидролизлаб, кетмакет глюкоза қолдиқларини ажратиб чиқаради. глюкоамилаза (g-амилаза) табиатда кенг тарқалган. бу ферментни юқори ўсимликларда топиш ва ажратиб олиш қийин. уни биринчи марта иоргенсонс 1964 йилда арпа уруғида топган. бу фермент ҳайвонларнинг тўқимасида ва моғор замбуруғларида кўп учрайди. крахмал ва гликогенга ўхшаб, бошқа табиий полисахаридлар: целлюлоза-целлюлаза ферменти (b-1,4-глюканглюканогидролаза), инулин–инулаза (инулин-1-фруктангидролаза), …
3 / 30
г ҳазм бўлиши овқатланишда катта аҳамиятга эга. ичак шиллиқ пардасидаги ферментларнинг субстратни гидролизлаш фаоллиги қуйидагича: мальтоза учун 100, сахароза учун 30, изомальтоза учун 30, палатиноза учун 9, целлобиоза учун 2,5. ичак эпителийсида b-галактозидаза фаоллигига эга бўлган яна учта фермент: рн оптимуми 4,5 га тенг бўлган b-галактозидаза, гетерогалактозидаза ва ҳақиқий лактаза топилган. бу ферментлар сут шакари – лактоза ва бошқа b-галактозид боғ тутган олигосахаридларни парчалайди. полисахаридлар ва олигосахаридлар парчаланишининг 2-йўли фосфоролиз ҳисобланиб, бу йўл билан полисахаридлар – гликоген фосфорилаза ферменти ёрдамида асосан тўқималарда парчаланади.. углеводларнинг ичакларда сўрилиши овқат ҳазм қилиш йўлларида поли ва олигосахаридлар моносахаридларгача парчаланади. олигосахаридар ва дисахаридлар сувда қанча яхши эримасин, бевосита сўрилмайди, одам қонида дисахаридлар амалда учрамайди. моносахаридлар – глюкоза, галактоза ва фруктоза ичакларда турли тезликда сўрилади. глюкоза, галактоза ҳамда уларнинг ҳосилалари ичаклар деворида фаол транспорт механизми бўлганлиги сабабли ўн баравар юқори концентрация градиентига қарши сўрилиши мумкин. бу система ёрдамида ташиладиган қандлар қуйидаги умумий кўринишга эга бўлиши керак: …
4 / 30
а қайтаради. бу жараён атф энергиясига муҳтож. моносахаридлар алмашинуви углеводларнинг турли хилдаги ўзгаришлари глюкозадан бошланади. шу сабабли углеводлар овқат ҳазм қилиш йўлида парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган ҳар хил монозалар (фруктоза, галактоза) изомерланиш реакцияси ёрдамида глюкозага айланади. катаболитик, анаболитик ва изомерланиш реакцияларига осон киришуви билан ажралиб туради. моносахаридларнинг фосфорланиши киназалар деб аталадиган специфик фосфотрансферазалар иштирокида атф таъсирида боради: моносахаридлар фосфорли эфирларининг изомерланиши уларнинг муҳим хусусиятидир. мускул тўқимасида глюкоза-6-фосфатнинг катта тезликда фруктоза-6-фосфатга айланиши бунга яққол мисолдир, бу реакция мувозанати 2 : 1 нисбатда қарор топади: моносахаридлар бир-бирига айланишида уридинтрифосфат муҳим роль ўйнайди. агар уларнинг фосфорли эфирлари бевосита изомерланишга учрай олмаган ҳолатларда утф билан боғланиб, уридиндифосфатшакар ҳосил қилиши моносахарид қайта ҳосил бўлишини осонлаштиради моносахаридларнинг тўқималардаги катаболитик ўзгариши углеводлар молекуласида кимёвий боғ шаклида жамғарилган энергия организм тўқималарининг эҳтиёжи учун сарфланадиган шаклга айланиши катаболитик жараёнлар жараёнида амалга оширилади. моносахаридларнинг энергетик мақсаддаги бундай деградацияси турли организмларда турлича амалга ошади. энг содда анаэроб организмлар – ачитувчи бактериялар …
5 / 30
о-6-фосфат глюкоза утилизациясида универсал бошланғич маҳсулот ҳисобланади. глюкозадан бошқа моносахаридлар, гликоген, гетерополисахаридлар, олигосахаридлар синтези, углеводларнинг гликолитик, гексозомонофосфат йўллари билан оксидланиши глюкозо-6-фосфатдан бошланади глюкозо-6-фосфат гликолитик оксидланишининг оралиқ маҳсулотлари фосфоглицерин альдегид, ацетил коэнзим а, глицерин ва ёғ кислоталар синтези учун асосий хомашё бўлиб хизмат қилади. дихотомик парчаланишнинг оралиқ маҳсулоти бўлган пируват кислота аминокислоталар синтезида асосий структура элементи сифатида ишлатилади. шундай қилиб, глюкозо-6-фосфат организм ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган энергия ва органик моддалар синтези учун қурилиш материали бўлиб хизмат қилади. у асосан 2 хил: гликолитик (бунда глюкозанинг 6 та углероди маълум босқичда 2 та фосфотриозага парчаланганлиги учун дихотомик йўл деб аталади) ва апотомик парчаланади. гликолиз ҳужайра «ёнилғи»си молекулаларининг парчаланиши натижасида ажралган энергиянинг организм фойдалана оладиган макроэргфосфат боғи, хусусан, атф кўринишига айланишини бижғиш жараёнлари механизмини муҳокама қилишдан бошлаш мақсадга мувофиқ. бунинг сабаби – биринчи марта тирик организмлар ер атмосферасида кислород бўлмаган шароитда келиб чиққан, бундай шароитда озиқ моддаларнинг анаэроб бижғиши энергия олишнинг энг оддий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 30 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "uglevodlar haqida ma'lumotlar"

углеводлар алмашинуви углеводлар алмашинуви режа. углеводларнинг парчаланиши ва ҳазм бўлиши углеводларнинг ичакларда сўрилиши моносахаридлар алмашинуви моносахаридларнинг тўқималардаги катаболитик ўзгариши трикарбон кислоталар цикли глюкоза оксидланишининг энергетик қиймати қуёш энергияси ўсимликлар ҳужайраларида хлорофилл воситасида углеводлар синтезланишида тўпланади ва ҳамма биологик жараёнлар учун бирламчи энергия манбаи бўлиб ҳисобланади. углеводлар одам ва ҳайвонлар озиғи таркибида миқдор жиҳатдан биринчи ўринни эгаллайди. катта ёшли одам бир суткада 450– 600 г углевод истеъмол қилади. ўсимликлар организмининг 85–90 % углеводларга тўғри келсада, уларнинг жуда оз қисми одам овқатланиши учун яроқли бўлади. масалан, целлюлоза, ксилан ва пектинлар ошқозон-ичак йўлларида ҳам, тўқима ҳужай...

Этот файл содержит 30 стр. в формате PPTX (251,5 КБ). Чтобы скачать "uglevodlar haqida ma'lumotlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: uglevodlar haqida ma'lumotlar PPTX 30 стр. Бесплатная загрузка Telegram