uglevodlar almashtirish va funksiyalari

PPT 61 pages 1.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 61
слайд 1 самарқанд давлат медицина институти биологик кимё кафедраси биологик кимё 2-курс углеводлар алмашинуви ва функциялари (1-2 маърузалар) маърузачилар:доц. қ.т. советов кўриладиган саволлар 1. углеводларнинг сўрилиши 2. организмда сўрилган углеводларнинг сарфланиш йўллари 3. гликоген синтези ва парчаланиши, унинг бошқарилиши. глюкокиназа ва гексокиназалар таъсири. 4. глюкоза катаболизми. глюкозанинг аэроб гликолизи – глюкоза катаболизмининг асосий йўли. гликогенолиз, спиртли бижғиш. 5. цитозолдан митохондрияга водород ўтказилишининг мокки механизми. углеводлар гетероген оганизмлар учун бирламчи энергия манбаи бўлиб ҳисобланади. одам ҳазм қиладиган углеводлар-га крахмал, гликоген ва дисахарид-лар (сахароза, мальтоза ва лактоза) лар киради. организмда углеводларнинг функциялари қуйидагича: 1) энергия манбаи 2) ҳужайра таркибига киради 3) пластик ва анаболитик функ-цияларни бажаради. улардан аминокислоталар, ёғ кислота-лари, ёғлар синтезланади. глюкозанинг организмда сарфланиш йўллари энг кўп тарқалган углевод бу глюкоза. чунки, ҳамма моносахаридлар глюкоза-дан ҳосил бўлиши ва аксин-ча турли-туман моносаха-ридлар глюкозага айланиши мумкин. углеводларнинг ҳазм бўлиши овқат таркибидаги углеводлар ҳазм йўлида моносахаридлар-гача парчаланади. бу реакция-ларни гликозид боғларни гидро-лизловчи гликозидазалар ката-лизлайди. …
2 / 61
глюкоза бўлиб, ичакдан қопқа вена қони билан жигарга тушган глюкозанинг бир қисми жигарда ушлаб қолинади, бир қисми эса умумий қон оқими билан орган ва тўқималарнинг ҳужайраларига етиб боради. глюкозанинг қондан ҳужайра-ларга ўтиб, етиб бориши инсулин гормонига боғлиқ. чунки, бу гормон ҳужайралар плазматик мембранасини глю-коза учун ўтказувчан қилиб қўяди. мия ва жигар ҳужайралари бундан истиснодир. моносахаридларнинг фосфорилланиши ҳужайрага ўтган глюкозанинг биринчи кимёвий ўзгариши унинг атф билан ўзаро таъсирланиб, фосфорилланишидир. бу реакцияни гексокиназа ва глюкокиназа ферментлари катализлайди. глюкокиназа фақат жигарда бўлади. бошқа органларда фақат гексокиназа бўлади. глюкоза ҳужайра мемб-раналари орқали ўта олади. глюкоза-6-фосфат эса ўта олмайди. глюкоза-6-фосфат гексокиназани ингибирлайди. глюкоза-6-фосфатаза таъсирида глюкоза-6-фосфат яна қайтадан глюкозага айланиши мумкин. глюкоза-6-фосфат + н2о = = глюкоза + н3ро4 глюкоза-6-фосфатаза жигар, буйрак, ичак эпителияси ҳужайраларида бўлади. бошқа орган ва тўқималарда, жумладан мушакларда бу фермент бўлмайди. шунинг учун бу органлар ҳужайраларига глюкоза ўтиши қайтмасдир. ичак йўлидан ўтадиган галак-тоза ва фруктоза тегишлича галактокиназа ва фруктокина-за ферментлари иштирокида 1-чи …
3 / 61
ил бўлгунча бўладиган босқичлар. биринчи босқич реакцияларида гексозага фосфат қолдиқлари қўшилади ва триозага айланади. бу типдаги реакцияларни қуйи-даги ферментлар катализлайди: гексокиназа ёки глюкокиназа (1); фосфоглюкоизомераза (2); фосфофруктокиназа (3); альзолаза фруктоза-1-6-бифос-фат (4); фосфотриоизомереза (5). глюкоза парчаланишининг иккинчи босқич реакциялари атф синтези билан боғлиқ иккинчи босқич реакция-ларини қуйидаги ферментлар катализлайди: глицеральдегидфосфат дегидрогеназа (6); фосфоглицерокиназа (7); фосфоглицеромутаза (8); енолаза (9); пируваткиназа (10). анаэроб гликолиз одам ва ҳайвон организми ҳужайраларида лактатдегидро-геназа (лдг) ферменти кенг тарқалган бўлиб, у пируватнинг лактатга айланишини қайтар катализловчи фермент бўлиб ҳисобланади. глюкозани пукга айлантирув-чи ўнта цитозол ферментлари лдг билан биргаликда ана-эроб шароитда атф синтезлаш қобилиятига эга. бунда водо-роднинг акцептори вазифаси-ни пук бажариб, сут кислота-си (лактат) га айланади. гликолизнинг биологик аҳамияти энергияга бой фосфат боғларини ҳосил қилишдир. бунда жараённинг бошланишида 2 моль атф сарф бўлади, кейинчалик 4 моль атф ҳосил бўлади. шундай қилиб, анаэроб гликолизда энергия самарадорлиги 2 моль атф бўлади. гликолизнинг умумий схемасини қуйидагича тасвирлаш мумкин: с6н12о6+2н3ро4+2адф= =2сн3-снон-соон+2атф+2н2о айнан шундай …
4 / 61
, буйракнинг пўстлоқ қисмида ва ичакларнинг шиллиқ қаватида содир бўлади. глюконеогенезнинг кўп бос-қичлари гликолиз йўли билан, лекин тескари йўналишда боради. фақат 1,3,10- реакциялар қайтмас бўлганлиги учун бошқа ферментлар таъсирида боради. пируватнинг фосфоенолпируватга айланиши; у ҳам икки фермент иштирокида боради: 1) пируваткарбоксилаза 2) фосфоенолпируваткарбоксикиназа – оксалоацетатнинг фосфорилланиши ва декарбоксилланиши фосфоенол-пируват ҳосил бўлиши. 1-қайтмас босқич 2-қайтмас реакция фруктоза-1,6-бифосфатнинг фрук-тоза – 6 - фосфатга айланиши, бу реакция фруктоза-1,6-бифосфатаза ферменти таъсирида боради. фруктоза-1,6-бифосфат+н2о= =фруктоза-6-фосфат+н3ро4 3-қайтмас босқич глюкоза-6-фосфатнинг глюкозага айланиши. бу жараён глюкоза-6-фосфатаза ферменти таъсирида боради. глюкоза-6-фосфат+н2о= =глюкоза+н3ро4 бу фермент мушак ва мия ҳужай-раларида бўлмайди, шу сабаб бу органларда глюконеогенез ҳам содир бўлмайди. глюконеогенезнинг умумий йиғинди тенгламасини қуйидагича ёзиш мумкин: 2пук+4атф+2гтф+2надн2+4н2о=глюкоза+4адф+2гдф+6н3ро4+2над+ глюкоза синтези вақтида субстратлар ролини ўтмиш-дошлар – аминокислоталар, глицерин ва лактат бажариши мумкин. ацетил-коадан глюкозанинг ўтмишдоши сифатида фойдаланилмайди. чунки, пируватдегидрогеназа фер-менти таъсирида борадиган бу реакция қайтмасдир. ёғ кислоталаридан ҳам глюкоза синтез бўлмайди, чунки, улар то ацетил-коа гача парчаланади. глюконеогенезнинг идора этилиши 1) глюконеогенезни идора …
5 / 61
илан ҳам идора қилинади: инсулин – глюконеогенезни сусайтиради; глюкокортикоидлар, катехоламинлар, глюкогон, гипофиз гормонлари глюконеогенезни кучайтиради. суткада 80-100 граммгача глюкоза синтез бўлади. бу процесс қандли диабетда, миокард инфарктда кескин ўсади, жигар ва рак касалликларида эса камаяди. этил спиртининг глюконеогенезга таъсири алкогол жигарда глюконеогенезни сусайтиради. бу ўз навбатида гипогликемияга олиб келади. гипогликемия дарҳол бош мия фаолиятига ўз таъсирини кўрсатади. масалан, бош миянинг тана температурасини бошқарадиган қисмига таъсир кўрсатади. шунинг учун тана ҳарорати ~20с га пасаяди. совуқ қотган ёки оч ва кам қувват одамлар спиртли ичимлик истеъмол қилиши ёмон одатлардан ҳисобланади. этил спиртининг метаболизми дегидрогенланиш реакцияларини ўз ичига олади. бу реакция натижасида ундан сирка кислота ҳосил бўлиб, унинг бир қисми жигарда ацетил-коа га айланади, асосий қисми қонга тушиб, мушакларга боради ва шу ерда ацетил-коага айланади: глюкоза ўзгаришининг пентозафосфат йўли (пфй) глюкоза ўзгаришининг пентозафосфат йўли (пфй) нинг аҳамияти ҳужайрани надфн2 ва нуклеотидлар синтези учун пентозалар билан таъминлаб туришдир, яъни бу жараён анаболитик функцияларни адо …

Want to read more?

Download all 61 pages for free via Telegram.

Download full file

About "uglevodlar almashtirish va funksiyalari"

слайд 1 самарқанд давлат медицина институти биологик кимё кафедраси биологик кимё 2-курс углеводлар алмашинуви ва функциялари (1-2 маърузалар) маърузачилар:доц. қ.т. советов кўриладиган саволлар 1. углеводларнинг сўрилиши 2. организмда сўрилган углеводларнинг сарфланиш йўллари 3. гликоген синтези ва парчаланиши, унинг бошқарилиши. глюкокиназа ва гексокиназалар таъсири. 4. глюкоза катаболизми. глюкозанинг аэроб гликолизи – глюкоза катаболизмининг асосий йўли. гликогенолиз, спиртли бижғиш. 5. цитозолдан митохондрияга водород ўтказилишининг мокки механизми. углеводлар гетероген оганизмлар учун бирламчи энергия манбаи бўлиб ҳисобланади. одам ҳазм қиладиган углеводлар-га крахмал, гликоген ва дисахарид-лар (сахароза, мальтоза ва лактоза) лар киради. организмда углеводларнинг функциялари қуйидаги...

This file contains 61 pages in PPT format (1.9 MB). To download "uglevodlar almashtirish va funksiyalari", click the Telegram button on the left.

Tags: uglevodlar almashtirish va funk… PPT 61 pages Free download Telegram