ўсимликларнинг нафас олиши

DOC 77.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1674652916.doc ўсимликларнинг нафас олиши ўсимликларнинг нафас олиши режа: 1. нафас олишнинг аҳамияти, ўрганиш тарихи. аэроб ва анаэроб нафас олиш, биологик оксидланиш ҳақида тушунча 2. нафас олиш ва бижғиш жараёнларининг фарқи, нафас олиш ферментлари ва субстратлари 3. нафас олиш химизми. нафас олишнинг гликолиз, ди- ва трикарбон (кребс цикли), глиоксалат, пентозафосфат цикллари 4. нафас олиш коэффициенти ва унинг субстратга боғлиқлиги. нафас олиш жадаллиги, ўсимлик органлари ва тўқималарида кечиш тафовутлари 5. нафас олиш жадаллигини ўсимлик ўсиши ва ривожланишига боғлиқлиги. нафас олиш кўрсатгичларини аниқлаш усуллари 6. нафас олишни бошқариш йўллари ва уни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашдаги аҳамияти 1. нафас олиш барча тирик организмлар, шу жумладан ўсимликлар учун ҳам хос ходиса ҳисобланади. ўсимликлар ҳужайраларида борадиган оксидатив реакцияларда органик моддаларнинг кислород иштирокида анорганик моддалар(со2 ва н2о)га парчаланиши ва кимёвий энергия ажралиб чиқиш жараёни нафас олиш дейилади. нафас олиш бир дақиқа тўхтаб қолса, тирик организмда содир бўладиган ҳаётий жараёнлар тартиби бузилади ва охир оқибат организм нобуд бўлади. …
2
арбонат ангидрид чиқаради ва бу жиҳатдан ҳайвонларга ўхшайди, ўсимликларнинг яшил бўлмаган қисмлари эса ёруғликда ҳам кислородни ютиши мумкин, деган хулосага келди. щвецариялик н.т.соссюр 1797-1804 йилларда қатор тажрибалар олиб бориб, биринчи марта миқдорий таҳлиллар ўтказди ва қоронғуликда ўсимликлар қанча о2 ютса, шунча со2 ажратиб чиқаришини исботлади. бундан ташқари карбонат ангидрид билан бир қаторда сув ва энергия ҳам ҳосил бўлишини кўрсатиб берди. а.н.бах (1897) “аста-секинглик билан оксидланишнинг пероксид назарияси”ни яратди. унинг фикрича, ҳаводан қабул қилиб олинган кислород тўғридан тўғри ва бевосита органик моддаларни оксидлай олмайди. чунки молекула шаклидаги кислород “инерт” бирикма бўлиб, у фаол атом ҳолатига ўтгандан кейингина органик моддаларни оксидлаши мумкин бўлади. и.в.палладин 1911 йилда органик моддаларнинг анаэроб шароитда оксидланиш назариясини ишлаб чиқди. унинг фикрича, тирик организмларда сув ва органик моддалар таркибидаги водородни ажратиб олувчи бирикмалар бўлиши керак. ўзига водородни бириктириб олувчи моддаларни и.в.палладин “нафас олиш пигментлари” деб атади. нафас олиш жараёнида ўсимликлар тўқимасидан ёруғлик ажралиб чиқишини а.г.гурвич аниқлаган. кейинчалик баъзи …
3
ланади. митохондрияларда мураккаб органик бирикмалар (асосан углеводлар) ферментлар тизими иштирокида кислород ёрдамида оксидланиб, сув ва со2 га парчаланади. бу реакциялар тизими биологик оксидланиш дейилади. ўсимликларнинг нафас олиш қоронғулик ёки ёруғликдан қатъий назар тирик ҳужайраларда доимий кечадиган муҳим физиологик жараёндир. ҳатто омборларда сақланадиган уруғларда, ўсиш ва ривожланиши тўхтаган тиним давридаги дарахтларда, тинч ҳолатдаги илдих ва илдизмеваларда ҳам нафас олиш тўхтамайди. 2. баъзи микроорганизмлар учун хос бўлган анаэроб нафас олиш жараёни бижғиш дейилади. анаэроб нафас олиш ва бижғиш жараёнларида ҳам нафас олишда сарфланадиган органик моддалар жуда мураккаб биохимиявий ўзгаришларга учраганликлари аэроб нафас олиш ходисасининг биринчи фазасидаги биохимиявий реакциялар ва энг сўнгида пироузум кислота ҳосил бўлиши билан тугалланганлиги анаэроб нафас олиш ва бижғиш ходисаларига ҳам хосдир. бироқ анаэроб нафас олиш ва бижғиш ҳодисаларида аэроб нафас олиш ҳодисасидаги г.кребс цикли кузатилмайди. умуман, нафас олиш со2 ва сувнинг, бижғиш эса со2 ва спиртнинг ҳосил бўлиши билан якунланади. нафас олиш ва бижғиш ходисалари кўрсатиб ўтилган фарқлар …
4
тлар, улар оксидазалар деб юритилб, турли хил бўлади; 3) водород ва электронни ўтказувчи оралиқ ферментлар; 4) ёрдамчи ферментлар (карбоксилаза ва трансферазалар). кўп йиллар давомида ёғлар ва углеводлар нафас олиш жараёнида субстрат сифатида иштирок этади деб келинган. нафас олиш субстратлари етишмаган ҳолларда оқсил сарфланиши амалга ошади, бу ҳолат нафас олиш очлиги, нормал ғолат эмас деб тушунтирилган. кейинги йилларда олиб борилган қатор тажрибаларда оқсил нафас олиш жараёнида субстрат сифатида иштирок этиши тўла нормал ҳодиса эканлиги исботланган. 3. нафас олишда органик моддаларнинг кислород ёрдамида анорганик моддаларга парчаланиши мазкур жараённинг ўзиги хос хусусиятлари борлигини кўрсатади.чунки организмдан ташқарида бу органик моддалар молекуляр кислород билан реакцияга киришмайди. а.н.бах, в.и.палладин ва с.п.костичевлар нафас олиш жараёнинг ана шу ўзига хос хусусиятларини аниқлаб, нафас олиш химизмининг ҳозирги замон тушунчасига асос солдилар. 1897 йилда а.н.бах биологик оксидланишнинг пероксид назариясини ишлаб чиқди. унга кўра, атмосферадаги молекуляр кислород осон оксидланувчи модда (а) билан бирикиб, қўш боғнинг биттаси узилади ва пероксид ҳосил қилиб …
5
емис биокимёгари г.виланд ҳам биологик оксидланиш водороднинг ажратиб олиниши билан боғлиқлигини кўрсатган эди. нафас олишда сувнинг иштирок этиши ва кислород водороднинг охирги акцептори эканлиги 1955 йилда б.б.вартапетян ва л.а.курсановлар тажрибасида орқали исботланди. нафас олишнинг дастлабки кислород талаб этилмайдиган анаэроб босқичида глюкоза парчаланиб, сарфланишини ҳисобга олиб, бу цикл гликолиз цикли деб юритилади. гликолиз циклидаги реакциялар цитоплазмада содир бўлади. бу цикл содир бўлгунча нафас олиш субстратларинингш глюкозагача парчаланиши содир бўлади. сўнгра глюкоза кислородсиз муҳитда цитоплазмада гликолиз ходисаси натижасида пироузум кислотасини ҳосил қилади. бу жараённинг аэроб шароитда ҳам содир бўлиши аэроб ва анаэроб нафас олиш ўртасидаги генетик боғланиш мавжудлигини исботлайди. гликолиз жараёнида ажралиб чиққан умумий фойдали энергия саккиз молекула атф га тенг бўлади. ҳар бир атф нинг энергияси 10 ккал деб ҳисобласак, уҳолда гликолиз жараёнида ажралиб чиққан энергиянинг умумий миқдори 80 ккал.га тенг бўлади. нафас олишнинг асосий иккинчи босқичида пироузум кислота карбонат ангидрид билан сувга тўлиқ парчаланади. бу жараён аэроб шароитда амалга ошиб, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўсимликларнинг нафас олиши"

1674652916.doc ўсимликларнинг нафас олиши ўсимликларнинг нафас олиши режа: 1. нафас олишнинг аҳамияти, ўрганиш тарихи. аэроб ва анаэроб нафас олиш, биологик оксидланиш ҳақида тушунча 2. нафас олиш ва бижғиш жараёнларининг фарқи, нафас олиш ферментлари ва субстратлари 3. нафас олиш химизми. нафас олишнинг гликолиз, ди- ва трикарбон (кребс цикли), глиоксалат, пентозафосфат цикллари 4. нафас олиш коэффициенти ва унинг субстратга боғлиқлиги. нафас олиш жадаллиги, ўсимлик органлари ва тўқималарида кечиш тафовутлари 5. нафас олиш жадаллигини ўсимлик ўсиши ва ривожланишига боғлиқлиги. нафас олиш кўрсатгичларини аниқлаш усуллари 6. нафас олишни бошқариш йўллари ва уни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашдаги аҳамияти 1. нафас олиш барча тирик организмлар, шу жумладан ўсимликлар учун ҳам хос ходиса...

DOC format, 77.0 KB. To download "ўсимликларнинг нафас олиши", click the Telegram button on the left.