қишлоқ хўжалиги экинларида нафас олишни бошқарилиши ва иккиламчи моддалар ҳосил бўлиши

DOCX 99,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502520955_68755.docx қишлоқ хўжалиги экинларида нафас олишни бошқарилиши ва иккиламчи моддалар ҳосил бўлиши режа; 1. ташқи мухитга боғлиқ ҳолда нафас олишни ўзлаштириши. 2. дон мева ва сабзавотларни саклашда нафас олишнинг аҳамияти. 3. бир моддадан иккинчи модданинг хосил бўлиши. иккиламчи моддалар. 4. ўсимликлар таркибидаги алкалоидлар ва гликозидлар. 5. ўсимликлар таркибидаги ошловчи моддалар. ташқи мухитга боғлиқ ҳолда нафас олишни ўзлаштириши. нафас олиш тезлиги ўсимликларнинг турига, ёшига ва яшаш шароитларидаги омиллар таъсирига боғлиқ. хатто бу тезлик бир ўсимликнинг ҳар-хил қисмларида турлича содир бўлади. ўсимлик қанча ёш ва модда алмашинув жараёни қанча фаол бўлса нафас олиш ҳам шунча кучли бўлади. ўсимликнинг қариш жараёнида нафас олиш тезлиги ҳам пасая боради. пишиб етилган, қуруқ уруғларда нафас олиш тезлиги жуда паст унаётган уруғларда эса фаол бўлади. масалан таркибида 10-12% суви бўлган бир килограмм арпа уруғи бир суткада 0,3-0,4 мг со2 ажратади. тўла бўртган ва унаётган уруғларда эса нафас олиш тезлиги 10 минг мартадан юқори бўлади. умуман ўсимликларнинг нафас …
2
с) моддалари кам, сув босиб узоқ муддатга сақланиб қолган қаткалоқ ҳосил бўлган ерларда кислороднинг тупроқ заррачалари орасига кириб туриш жараёни бўзилади ва илдизлар учун анаэроб шароит юзага келади. илдиз тизими жойлашган тупроқ мухитида кислороднинг етишмаслиги, анаэроб нафас олиш ўрнига бижғиш жараёнини фаоллаштиради ва натижада запас органик моддалар кўпроқ сарфланади. оралиқ моддалар сифатида спиртлар ажралиб тўпланиб ўсимлик илдизлари чирий бошлайди. бу узоқ давом этса ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши, ҳосилдорлиги кескин камаяди ва хатто ўсимлик ўлиши ҳам мумкин. шунинг учун бундай ерларга қўшимча ишлов бериш, тупроқни юмшатиш қаткалоққа йўл қўймаслик, ўғитлаш (органик ва минерал) зарур. карбонат ангидриднинг миқдори. карбонат ангидриднинг миқдори ҳам нафас олиш жараёнида маълум аҳамиятга эга. тўқималарда у кўп миқдорда тўпланганда нафас олиш тезлиги пасаяди. карбонат ангидриднинг тўпланиши кўпинча пишиб етилган ва қаттиқ пўст билан қопланган уруғларда содир бўлади. кўпчилик ёввойи ўсимликларнинг қаттиқ пўст ўралган уруғлари узоқ йиллар давомида ўзининг кўкариш қобилятини йўқотишмайди, чунки уларнинг пўсти остида тўпланган карбонат ангидрид …
3
атрофида бўлади. ҳарорат ошганда нафас олиш кучи 0 -гофф қоидасига бўйсинади. кўпчилик ҳам ошади ва у 40 с етгунча вант 0 маданий ўсимликларда, 40 с дан ошгач, нафас олиш ҳам дархол юқорига 0 кўтарилади, 50 с атрофида кескин пасайиб қолади ва ўсимлик қаттиқ зарарланади. шунинг учун ҳам нафас олиш дастлаб кучайиб сўнгра пасаядиган ҳарорат эмас, балки бу жараён доим юқори даражада 0бўладиган ҳарорат оптимал дейилади. кўпчилик ўсимликлар учун 30 400с атрофида бўлади. бу фотосинтезнинг оптимум даражасидан 5-100с юқори. максимал ҳарорат эса 45-550с атрофида бўлиб, ҳар бир ўсимлик оқсилининг хусусиятларига боғлиқ. нафас олишнинг оптимал ҳарорат даражаси танадаги модда алмашинув жараёнидаги барча биохимик реакциялар ва ферментларнинг фаоллиги учун ҳам анча қулайдир. сув режими. нафас олиш тизимига ҳужайраларнинг сув билан таъминланиш даражаси ҳам катта таъсир этади. ўсимликларнинг баргларида бирданига сувнинг камайиши сабабли даставвал нафас олиш тезлашади. кейинчалик эса сув танқислиги ортиб бориши билан нафас олиш тезлиги ҳам пасая боради. буни уруғларда яхши кузатиш …
4
к модда ҳосил бўлади. демак ёруғлик яшил ўсимликларнинг нафас олишига туғридан-туғри таъсир этмас, балки бошка физиологик жараёнлар орқали таъсир этади. ёруғликнинг таъсирини яшил бўлмаган ўвсимликларда ўрганиш натижасида унинг маълум миқдори тўғридан-тўғри таъсир этиши ҳам мумкинлиги кузатилган. нафас олиш жараёнининг фаолияти ёруғлик спектрининг ультрабинафша (380 нм) ва кўк яшил (400-500 нм) нурларнинг ютилиши натижасида кузатилади. масалан, маккажўхорининг этиоланган баргига ёругликнинг кук спектр нурлари билан таъсир этганда қоронғидаги баргларига нисбатан нафас олиш жадаллиги икки баравардан кўпроқ кўтарилган. дон мева ва сабзавотларни саклашда нафас олишнинг аҳамияти ўсимликларнинг нафас олиш жараёни, улардаги модда алмашинувининг мухим қисмини ташкил этиб, ўсиш, ривожланиш ва ҳосилдорликнинг асосини ташкил этганидек, етиштирилган махсулотларни узоқ муддатга ва сифатли сақлаш ҳам нафас олиш тезлигини бошқаришга асосланган. махсулотларни сақлашда нафас олиш жадаллигининг қанча паст бўлса, органик моддаларнинг миқдори шунча кам сарфланади ва улар сифатли сақланади. нафас олиш жадаллигининг даражаси энг аввало ҳарорат ва намлик миқдорига боғлиқ. донларнинг таркибидаги сув миқдорини ва улар сақланадиган …
5
ди. чунки уларнинг таркибида сув жуда кўп (75-90% гача) сувни камайтириш улар сифатининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. шунинг учун ҳам мева сабзавотларни сақлашда бош омил ҳарорат ҳисобланади. энг қулай ҳарорат 00 атрофида бўлиши аниқланган. махсус хоналарда ва музлатгичларда сақланганда ҳам ҳарорат 3-70с дан ошмаслиги керак. масалан, картошка учун сақлаш ҳарорати 2-40с, карам учун 00 дан 10с, қолган мева ва сабзавотлар учун +00 +10с энг қулай эканлиги аниқланган. бунда нафас олиш тезлиги паст бўлиб, махсулотлар сифатли сақланади. мева сабзавотларни сақлашда со2 нинг миқдори ҳам катта аҳамиятга эга. у кўп бўлса, нафас олиш жадаллиги пасаяди. бир моддадан иккинчи модданинг хосил бўлиши. иккиламчи моддалар. ўсимликлардаги мавжуд органик моддалар физиолигик ўрнига кўра 2 гурухга бўлинади: конститутцион моддаларга хужайрада доимий мавжуд бўладиган органик бирикмаларга айтилади. улардан энг мухими – юқори биологик фаоллиги билан ажралиб турадиган оқсиллар киради. пластик моддалар ўз навбатида транспорт, химоя ва ғамловчи гурухларга бўлиниб кетади. бундай бўлиниш шартли бўлиб, биокимёвий жараёнлар натижасида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қишлоқ хўжалиги экинларида нафас олишни бошқарилиши ва иккиламчи моддалар ҳосил бўлиши" haqida

1502520955_68755.docx қишлоқ хўжалиги экинларида нафас олишни бошқарилиши ва иккиламчи моддалар ҳосил бўлиши режа; 1. ташқи мухитга боғлиқ ҳолда нафас олишни ўзлаштириши. 2. дон мева ва сабзавотларни саклашда нафас олишнинг аҳамияти. 3. бир моддадан иккинчи модданинг хосил бўлиши. иккиламчи моддалар. 4. ўсимликлар таркибидаги алкалоидлар ва гликозидлар. 5. ўсимликлар таркибидаги ошловчи моддалар. ташқи мухитга боғлиқ ҳолда нафас олишни ўзлаштириши. нафас олиш тезлиги ўсимликларнинг турига, ёшига ва яшаш шароитларидаги омиллар таъсирига боғлиқ. хатто бу тезлик бир ўсимликнинг ҳар-хил қисмларида турлича содир бўлади. ўсимлик қанча ёш ва модда алмашинув жараёни қанча фаол бўлса нафас олиш ҳам шунча кучли бўлади. ўсимликнинг қариш жараёнида нафас олиш тезлиги ҳам пасая боради. пишиб етилган, қ...

DOCX format, 99,1 KB. "қишлоқ хўжалиги экинларида нафас олишни бошқарилиши ва иккиламчи моддалар ҳосил бўлиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.