фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига тезислар

DOCX 5 pages 25.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига тезислар (1-ҳафта учун) 1-мавзу ўзбекистон республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади конституцияга киритилаётган ўзгариш 67-модда. ... (учинчи қисм) ўзбекистон республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади. ... тезислар бозор иқтисодиётининг энг асосий принципларидан бири – бу эркин рақобат товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва капиталнинг мамлакат бўйлаб ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланишини кўзда тутади. тан олиш керак, ора-орада шундай нохуш ҳолатларга гувоҳи бўлганмиз: қайсидир амалдор қайсидир фермернинг маҳсулотини вилоятдан ташқарига чиқаришга рухсат бермаган, “фақат ўзимизда сотасан” деган. мамлакат қонунларига ишониб, тер тўкиб етиштирган фермернинг маҳсулотини сотиш, меҳнати роҳатини кўриш вақти келганда қонунга хилоф равишда унинг фаолиятига тўсиқлар қўйилган, ҳуқуқлари чекланган. бундай ҳолатда, фермер ўз муаммоси билан ўзи ёлғиз қолиб кетади, амалдор чиқарган қарор оқибати билан ўзи якка курашади. бундан ташқари, яқин ўтмишимизга назар соладиган бўлсак, ички меҳнат мигрантларимизни улар меҳнат …
2 / 5
нституцияга киритилаётган ўзгариш 49-модда. (биринчи қисм) ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга. ... тезислар бугунги кунда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид муаммолар бутунжаҳонда кун тартибидаги долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. атроф-муҳит инсон саломатлиги ва ҳаётига бевосита таъсир қилувчи муҳим омилдир. сўнгги йилларда таъсир хавфи юқори саноат корхоналари, транспорт воситалари ва иссиқлик электр станцияларининг атмосфера ҳавосига меъёрдан ортиқ ташламалар ташлаши, дарахтларни ноқонуний кесилиши оқибатида хатто чанг тўзонлари кўтарилди. бундан ташқари, орол денгизининг экологик офат натижасида ҳозирда майдони 10, сув ҳажми эса 15 баробарга камайиб сув сатҳи 29 метрга тушиб кетди. сув таркибидаги тузнинг кўрсаткичи 150 гр - 300 гр литрга етди. натижада балиқ ва жониворлар қолмай биологик жиҳатдан ўлик денгизга айланган. дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, яйловларда меъёрдан ортиқ ва муддатсиз чорва молларини боқилиши натижасида экотизимларнинг таназзулга учраб сув ресурсларининг етишмаслиги ерларнинг чўлланишга олиб келиши ҳамда ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг тури қисқариб, ўсимликларнинг 314 …
3 / 5
иланади, шароит яратилади шунингдек, масъул давлат органлари фуқароларга атроф-муҳит тўғрисида ҳаққоний маълумотларни етказиб бериши лозимлиги бош қомусимиз даражасида белгиланади. 3-мавзу ерга нисбатан хусусий мулк конституцияга киритилаётган ўзгариш 68-модда. ... (иккинчи қисм) ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин. тезислар қайд этиш жоизки, узоқ йиллар мобайнида ўзбекистонда ерга нисбатан хусусий мулкнинг тўлақонли жорий этилмаганлиги ҳақиқий мулкдорлар қатламини етарлича шаклланмаслигига, ерни ҳақиқий товар сифатида бозор муомаласига киритилмаслигига ҳамда хорижий инвесторларни миллий иқтисодиётга нисбатан ишончини пасайишига олиб келди. мамлакатимизда жами ерлар 45 млн.гектарни, шундан қишлоқ хўжалиги ер майдонлари - 27 млн.гектарни (шундан суғориладиган ерлар эса 4 млн. гектар), ўрмон ер майдони 12 млн гектарни ташкил қилади. конституцияга киритилаётган ўзгартишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фондини тадбиркорлик субъектларга ижара шартномалари асосида берилишини назарда тутилиши давлатнинг чекланган стратегик ресурс бўлган суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали озиқ-овқат …
4 / 5
рга нисбатан хусусий мулк тадбиркорларнинг кредит лаёқатлилик даражасини ортишига ҳам хизмат қилади ҳамда мол-мулкни оқилона бошқариш орқали даромадларни кўпайтириш имконини беради. ернинг хусусийлаштирилиши мулкдорлар қатламини кенгайишига, ер бозорининг ривожланишига, ер участкаларидан фойдаланиш бўйича иқтисодий самарадорлик ошишига хизмат қилади.
5 / 5
фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига тезислар - Page 5

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига тезислар"

фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига тезислар (1-ҳафта учун) 1-мавзу ўзбекистон республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади конституцияга киритилаётган ўзгариш 67-модда. ... (учинчи қисм) ўзбекистон республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади. ... тезислар бозор иқтисодиётининг энг асосий принципларидан бири – бу эркин рақобат товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва капиталнинг мамлакат бўйлаб ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланишини кўзда тутади. тан олиш керак, ора-орада шундай нохуш ҳолатларга гувоҳи бўлганмиз: қайсидир амалдор қайсидир фермернинг маҳсулотини вилоятдан ташқарига чиқ...

This file contains 5 pages in DOCX format (25.9 KB). To download "фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига тезислар", click the Telegram button on the left.