ustimliklar fiziologiyasi ma'ruzalari

DOC 177 sahifa 1,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 177
кириш ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети ўсимликлар физиологияси фанидан маъруза матнлари андижон - 2021 ушбу “ўсимликлар физиологияси” курсидан маърузалар матни кафедра қарорига асосан андижон давлат университети ўқув – услубий ҳайъати томонидан қулланишга тавсия этилди. тузувчи: б.ф.н. ғ.н.жўрақулов б.ф.н. ф.м.тухтабоева тақризчи: доцент қ.қ.қучқаров кириш. усимликлар физиологияси усимликлар танасида содир буладиган хаётий жараёнлар, мураккаб конуниятлар ва ҳодисалар занжирини урганувчи фандир. фотосинтез, нафас олиш, сув режими ва тириклик асосини ташкил этувчи бошка ҳаётий кечирмаларни урганиш,таҳлил килиш ва уларни одам учун фойдали томонга узгартириш, яъни юқори ва сифатли ҳосил олишга каратиш мазкур фаннинг асосий вазифаси ҳисобланади. айникса кейинги йилларда бу соҳада эришилган ижобий натижалар: табиий сувлардан тежамкорлик билан фойдаланиш максадида сугориш ишларини тартибли йулга куйиш, минерал ва органик угитлардан самарали фойдаланиш, усиш ва ривожланишни бошкариш, ташки шароитнинг нокулай омилларига усимликлар чидамлилигини ошириш каби ишларнинг ҳаммаси усимликлар физиологиясининг ютукларига асослангандир. к.а.тимирязев усимликлар физиологиясининг максади усимлик танасидаги ҳаётий ҳодисаларни урганиш …
2 / 177
этиб булмайди. к. а.тимирязев айтганидек, физиолог экспериментал ёки назарий тушунчага эга булиш учун ҳаётий ҳодисаларнинг таҳлили билангина каноатлана олмайди. у организм тарихини ҳам урганиши керак. усимликлар физиологияси ботаника фанлари каторига кириши билан бир каторда ҳайвонлар физиологияси, биокимё биофизика, молекуляр биология, микробиология, киме, физика каби фанлар билан ҳам чамбарчас богликдир уларнинг ютукларидан фойдаланади. уз навбатида уларга таъсир этади. кейинги йилларда кимё ва физика фанларининг замонавий усуллари: хромотография нишонланган атомлар, электрон микроскопия, электрофорез, дифференциал центрифугалаш, спектрофотометрия, рентгеноструктура анализи ва бошкалардан фойдаланиш натижасида физиология фанида жуда катта ютукларга эришилди. бу усулларни куллаш туфайли усимлик ҳужайрасининг мураккаб тузилиши, ҳужайра органоидларининг стуруктураси ва физиологик функциялари ҳужайранинг моддаларни узлаштириш ва ажратиб чикариш жараёнида мембраналарнинг аҳамияти ва бошкалар бир электромагинит энергиясини органик моддалар таркибидаги эркин кимёвий энергияга айлантириш ва туплаш яшил усимликларнинг энг муҳим специфик хусусиятидир. бу хусусияти билан яшил усимликлар табиатдаги барча бошка тирик организмлардан фарк килади ва ер юзида ҳаётни баркарорлигини таъминлайди. с.п. костичев(1872-1931) агар …
3 / 177
«усимликлар статистикаси» асарида бир канча физиологик тажрибаларнинг натижаларини якунлаб, усимликларда икки хил окимнинг мавжудлигини, яъни сув ва озука моддаларнинг пастдан юкорига ва юкоридан пастга караб окишини тасдиклади. усимликларда сувни харакатга келтирувчи куч илдиз босими ва транспирация эканлигини исботлади. инглиз д.пристли (1771), голландиялик я.ингенхуаз (1779), швецариялик олимлар ж.сенебье (1782) ва т.соссюр (1804) бир-бирларининг ишларини тулдириш натижасида усимликларда фотосинтез жараёнининг мавжудлигини очдилар. яъни ёругликда яшил усимликлар карбонат ангидридни узлаштириб углеродли бирикмаларни туплаш хусусиятига эга эканлиги аникланди. усимликлар физиологияси тарихида 1800 йил бурилиш йили хисобланади. чунки, шу йили ж.сенебьенинг 5 томлик «усимликлар физиологияси» китоби чоп этилди ва у усимликлар физиологиясининг мустакил фан сифатида тугилиши ва келажакдаги ривожланишига асос солди. ж.сенебье «усимликлар физиологияси» терминини таклиф этиш билан чегараланиб колмасдан, бу фаннинг асосий вазифаларини, предмети ва усулларини аниклаб берди. россияда усимликлар физиологияси xix асрнинг иккинчи ярмидан ривожлана бошлади. унга андрей сергеевич фаминцин (1835-1918) ва к.а.тимирязев (1848-1920) асос солдилар. а.с.фаминцин (1876) петербург университетида мустакил усимликлар физиологияси …
4 / 177
и. бу усул ёрдамида у хлорофиллни биринчи булиб хлорофилл «а» ва хлорофилл «б» га ажратди. усимликлар физиологияси соҳасида москва мактабининг ташкилотчиси к.а.тимирязев булди. у 1870-1892 йилларда петров деҳкончилик ва урмон академиясининг (ҳозирги к. а. тимирязев номидаги москва кишлок хужалик академияси) профессори ва 1878-1911 йилларда москва университети профессори булиб ишлади. у янги физик ва кимёвий усулларни куллаш натижасида фотосинтезнинг муҳим конуниятларини аниклашга муваффак булди, хлорофиллнинг физикавий ва кимёвий хоссаларини урганишга катта ҳисса кушди. фотосинтез ёруглик жадаллигига, спектрал таркибига ва куёш ёруглигининг энергиясига боглик эканлигини аник тажрибалар оркали исботлади. к. а. тимирязевнинг «усимликлар ҳаёти» (1878), «чарлз дарвин ва унинг таълимоти» (1883), «ўсимликлар физиологиясининг юз йиллик натижаси»(1901), «усимликлар физиологияси ва деҳкончилик» (1906) ва бошка асарлари усимликлар физиологияси фанининг ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга. усимликлар экологик физиологиясига асос солган олимлардан бири н.а.максимовдир (1880-1952). у узининг шогирдлари (и. и.туманов ф.д. сказкин, в. и. разумов, б.с. машков, л. и. джапаридзе, в. г. александров, и.в. красовская ва бошкалар) …
5 / 177
увчи моддалар фитогормонларнинг очилиши ва урганилиши жуда катта ютук булди. (м. г. холодний ва ф. вент, 1992-1928; ф. кегель, 1934-1935; м. х. чайлахян. 1937 т. ябута, 1938; с.скуг, 1955; ф.эддикотт ва ф. уоринг, 1963-1965). дастлаб а. с. фаминцин раҳбарлигида ташкил этилган усимликлар анатомияси ва физиологияси (кейинчалик биокимё ва усимликлар физиологияси) лабораторияси таркибида 1934 йил ссср фанлар академиясига карашли усимликлар физиологияси институти ташкил этилди. институтга 1936 йилда к. а. тимирязев номи берилди ва у усимликлар физиологиясини урганиш сохасидаги энг йирик ва ягона марказга айланди. таникли олимлар а.а.курсанов, м.х.чайлахян, п.а.генкель, ю.в.ракитин, р.г.бутенко, а.а.ничипорович, и.и.туманов, а.т.макроносов ва бошкаларнинг илмий фаолиятлари шу институт билан боглик. ҳозирги пайтда эса киев, минск, новосибирск, кишинёв, душанбе каби шаҳарларда ҳам усимликлар физиологияси ва биокимёси институтлари бор. барча университетларда усимликлар физиологияси кафедралари мавжуд. узбекистонда усимликлар физиологияси мустакил фан сифатида 1920 йил ўрта осиё давлат университетининг ташкил этилишидан кейин (тошкентда) ривожлана бошлади. университетда усимликлар физиологияси ва биокимёси кафедраси ташкил этилди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 177 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ustimliklar fiziologiyasi ma'ruzalari" haqida

кириш ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети ўсимликлар физиологияси фанидан маъруза матнлари андижон - 2021 ушбу “ўсимликлар физиологияси” курсидан маърузалар матни кафедра қарорига асосан андижон давлат университети ўқув – услубий ҳайъати томонидан қулланишга тавсия этилди. тузувчи: б.ф.н. ғ.н.жўрақулов б.ф.н. ф.м.тухтабоева тақризчи: доцент қ.қ.қучқаров кириш. усимликлар физиологияси усимликлар танасида содир буладиган хаётий жараёнлар, мураккаб конуниятлар ва ҳодисалар занжирини урганувчи фандир. фотосинтез, нафас олиш, сув режими ва тириклик асосини ташкил этувчи бошка ҳаётий кечирмаларни урганиш,таҳлил килиш ва уларни одам учун фойдали томонга узгартириш, яъни юқори ва сифатли ҳосил олишга каратиш мазкур фаннинг асосий вазифаси ҳисобл...

Bu fayl DOC formatida 177 sahifadan iborat (1,8 MB). "ustimliklar fiziologiyasi ma'ruzalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ustimliklar fiziologiyasi ma'ru… DOC 177 sahifa Bepul yuklash Telegram