yuridik psixologiya ma'ruzalari matni

DOC 111 sahifa 700,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 111
тошкент давлат юридик университети “криминалистика” кафедраси юридик психология фанидан маърузалар матни тошкент-2015 1 мавзу. юридик психологогия фани, унинг предмети, вазифалари ва тизими режа: 1.1. юридик психологиянинг фан сифатида шаклланиши. 1.2. юридик психология фаниниг предмети, вазифалари тизими. 1.3. фанниниг методологик асослари. 1.1. юридик психологиянинг фан сифатида шаклланиши хх асрда инсоният техника, электроника ва бошқа шунга ўхшаш мураккаб технологияларни яратгани билан эътироф этилса-да, вақти келганда, шундай холатга дуч келамизки, мураккаб электрон техникани яратган ўта ақлли инсон ўзи ва ўзи атрофидагиларнинг руҳий кечинмаларини тўғри баҳолай олмаслиги сабабли, ўзини ночор ва кучсиз сезиши мумкинлигини ҳаёт исботлади. ххi асрда жуда кўплаб давлатларда бўлгани каби дунё харитасида муносиб ўрин олган мустақил ўзбекистонда ҳам барча соҳаларда туб ислоҳатлар бошланди. бу ислоҳатларнинг барчаси инсон омилини ҳар қачонгидан ҳам юқори савияга кўтариб, унинг кучи, идроки, салоҳияти, руҳий ҳамда маънавий баркамоллигини бевосита тараққиёт, ривожланиш ва цивилизатсия билан узвий боғлади. будан инсон ва унинг мукаммаллиги, ўз устида ишлаши, ўз мукаммаллиги хусусида …
2 / 111
з ёнингдагиларни ва уларнинг қилаётган ишларини ҳам бил”, деган шиорни ҳар қачонгидан ҳам долзарблигини таъкидлаб ўтди. бу муаммоларни ўрганишда ҳозирги замон психология илми ва амалиётининг роли бениҳоя катталигини эътироф этиш лозим. анъаналарга айланиб қолган ҳодисалардан бири шундан иборатки, психология орқали ўрганиладиган ҳодисаларни фақатгина ушбу фанга алоқадор кишилар ўрганиб боради, зеро, психологик ҳодисалар билан ҳар қандай инсон ҳам таниш бўлиши ва у инсон ҳаётининг асосини ташкил етиши керак. янги давр ва унинг ўзгаришларига бой ҳаёти ҳар бир кишидан психик ҳодисалар қонуниятларини билиши ва уларга мос тарзда оқилона ва омилкорона иш юритиш заруратини талаб қилади. юридик соҳанинг энг мухим вазифаси - инсонлар билан ишлаш жараёнини ташкил этади. бу масаланинг мазмун-моҳияти ўзаро ўзвий боғлиқ бўлган жиҳатларни назарда тутади, булар: -инсон психологиясини ўрганиш ва уни ҳолисона баҳолаш; -одамлар билан психологик алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш; -одамлар онги ва хатти-ҳаракатларига керакли таъсир кучини ўтказиш; -одамлар билан тарғибот-ташфиқот ишларни олиб бориш, таълим-тарбия бериш ва ҳ.к. юридик фаолияти …
3 / 111
лар) жиноий жавобгарликка тортиш учун эмперик тажрибалардан фойдаланилган. эмпирик тажриба, одамнинг ички кечинмалари асосида тўпланган маълумот бўлиб, у ташқи дунёни ташкил этувчи атроф муҳит, шароитлар, муносабатлардан йироқ бўлган ҳодисадир. эмперик таълимот эгалари “инсон қафасда яшайди, унинг ички дунёсини ўзгартириб бўлмайди, табияти шундайлигича қолади” деган фикрларни илгари сурганлар. айнан ўша қафаснинг мавжудлиги туфайли инсоннинг индивидуал-типологик ҳусусияти ўрганилмаган эди. ўрта аср даврларда жиноятчилар ўз айбларини тан олмаслиги ва айбига иқрор бўлмасликлари натижасида уларни турли қийноқларга солиш, ўлик жасадлар ётган жойга солиб ўзоқ муддат қийнаш, уриш ва улардан кўрсатмалар олиш усули кенг қўлланилган, бунинг натижасида психология ва юриспруденция соҳасига тегишли билимлар натижасида суд психология йўналиши ташкил топади. юридик психология – илмий педагогик фан сифатида “инсон-ҳуқуқ” тизимидаги психологик қонуниятларни ўрганишга унинг асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган. юридик психологиянинг замонавий тушунчаси бу – ҳуқуқ тартибот шароитидага шахс ва меҳнат фаолиятининг турли психологик жиҳатларини ўрганиш демакдир. психология ва юриспруденция соҳасининг уйғунлашгани фанни икки томонлама бойитишга, …
4 / 111
егишли бўлган қоида-тартибларни бевосита ва билвосита усуллар ( қоидалар, шартлар) орқали ўрганишни назарда тутади. бевосита усули - мавжуд қонун-қоидалар, қонуниятлар асосидаги билимларни шу пайтнинг ўзидаёқ юридик фаолиятда қўллаш мумкинлигини билдирса, билвосита усулда эса қонун-қоидалар асосидаги билимлардан фойдаланиш ва шу пайтнинг ўзидаёқ амалиётда кўриш мумкин эмаслигини, шартларнинг ўзгариб кетишини эътиборга олади. буржуазия ҳукм сурган даврдан бошлаб юридик психологияга оид билимлар қўлланилган. ўша пайда ошкоралик ва тортишувлар асосида гувоҳнинг кўрсатмалари катта аҳамиятга эга бўлган. xvi-xvii асрларда россияда суд жараёнида жиноятчининг психологиясига эътибор бериш кераклиги тўғрисида и.т.посашков (1652-1726) фаол фикр юритади. унинг нуқтаи назари бўйича жиноятчиларнинг бошқаларга нисбатан салбий таъсирини йўқотиш мақсадида уларнинг ҳулқ-атворини психологик жиҳатдан тавсифлаш керак деб айтиб ўтади. в.н.татишев томонидан “қонунларни ёшликдан билиш лозим, уларни билмаслик хулқ-атворнинг бузилишга олиб келади” деган фикрларни илгари суради. княз м.м шербатовнинг (1733-1790) фикрига кўра қонун чиқаришда халқнинг психологиясини, инсон қалбини билиш лозимдир. у биринчилардан бўлиб жиноятчини муддатдан аввал чиқариб юбориш масаласини қўтаради. xix асрда …
5 / 111
улоҳазалар юритилади. юридик психологиянинг xx асрдаги ривожланишига а.ф.кони катта ҳисса қўшади. унинг асарларида суд фаолиятининг психологияси, гувоҳлар психологияси, жабрланувчилар кўрсатмалари психологисига катта урғу берилган. а.с.тагернинг “суд психологияси”ни ривожланишига катта ҳисса қўшганлиги унинг бир неча илмий-тадқиқот ишларида иштирок этганлигидан далолат беради. унинг “гувоҳлар кўрсатмалари психологиясини ўрганиш давомида уларнинг қўрсатмалари турли ҳолатларда пайдо бўлган асос ва ҳодисаларни идрок этганлиги асосида вужудга келади” деб айтиб ўтганган фикри, гувоҳ шаҳслар томонидан эшитиш, эслаб қолиш, гапириб бериш каби индивидуал ҳусусиятлари турли вақтда ва вазиятларда турлича намоён бўлади деган хулосага олиб келади. xx аср 30-йиллари жамиятда, шу жумладан илму-фаннинг турли тармоқларида кескин ўзгаришлар юз беради. психология фани қарийиб 30 йил педагогика фанига бўйсуниб қолгани, юридик психология фанининг ривожланиши пасайгани, олимларнинг тадқиқот жараёнидан четлатилгани ва қатағон бўлгани тарихий фактларга асосланади. фақатгина 50-йилларнинг охири ва 60-йилларнинг бошларида психология фани ва шу ўринда юридик психология фани аста – секинлик билан бир қатор унга қарши зарбалардан сўнг тиклана бошлади. 1964 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 111 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yuridik psixologiya ma'ruzalari matni" haqida

тошкент давлат юридик университети “криминалистика” кафедраси юридик психология фанидан маърузалар матни тошкент-2015 1 мавзу. юридик психологогия фани, унинг предмети, вазифалари ва тизими режа: 1.1. юридик психологиянинг фан сифатида шаклланиши. 1.2. юридик психология фаниниг предмети, вазифалари тизими. 1.3. фанниниг методологик асослари. 1.1. юридик психологиянинг фан сифатида шаклланиши хх асрда инсоният техника, электроника ва бошқа шунга ўхшаш мураккаб технологияларни яратгани билан эътироф этилса-да, вақти келганда, шундай холатга дуч келамизки, мураккаб электрон техникани яратган ўта ақлли инсон ўзи ва ўзи атрофидагиларнинг руҳий кечинмаларини тўғри баҳолай олмаслиги сабабли, ўзини ночор ва кучсиз сезиши мумкинлигини ҳаёт исботлади. ххi асрда жуда кўплаб давлатларда бўлгани каби д...

Bu fayl DOC formatida 111 sahifadan iborat (700,5 KB). "yuridik psixologiya ma'ruzalari matni"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yuridik psixologiya ma'ruzalari… DOC 111 sahifa Bepul yuklash Telegram