makroiqtisodiyot fani ma'ruzalari

PDF 82 стр. 963,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 82
microsoft word - kitob2.doc жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети макроиқтисодиёт фанидан маъруза матнлари тошкент – 2005 ушбу матнлар жиду ўқув услубий кенгаш томонидан кўриб чиқилди ва чоп этишга рухсат берилди. муаллифлар – саидова г.к. джураева р.а. ташпулатова л.м. жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2005 мундарижа 1. иқтисодий фаолият натижаларини ўлчаш 2. иқтисодий ўсиш 3. умумий макроиқтисодий мувозанат: жами талаб ва жами таклиф модели 4. бюджет-солиқ сиёсати 5. пул бозори: пулга бўлган талаб, пул таклифи, пул бозорида мувозанат 6. банк тизими. кредит-пул сиёсати 7. товар ва пул бозорида макроиқтисодий мувозанат. is-lm модели 8. иқтисодий циклик ривожланиш: ишсизлик ва инфляция 9. тўлов баланси 1-мавзу иқтисодий фаолият натижаларини ўлчаш 1.1. айланавий оқимлар модели. «чиқим» ва «кирим». 1.2. миллий махсулот катталлиги ва структураларининг асосий кўрсаткичлари. 1.3. асосий макроиқтисодий айният. 1.4. номинал ва реал кўрсаткичлар. нархлар индекси. айланавий оқимлар модели. «чиқим» ва «кирим» иқтисодий ўзгарувчиларнинг шундай турлари борки, улар вақт бўйича ўлчаш билан боғлик бўлади. …
2 / 82
инг ўзаро боғликлиги айланавий оқимлар макроиқтисодий моделининг асосини ташкил қилади (1.1-расм). ресурслар бозори фирма товарлар бозори уй хўжаликлари 1.1-расм ўзининг содда шаклида бу модел фақатгина иккита иқтисодий агентлар категорияларидан иборат (булар уй хўжаликлари ва фирмалар) ва иқтисодий давлат аралашувига, шунингдек ташқи дунё билан бошқа тур муносабатларнинг бор бўлишига йўл қўймайди. шу ҳолатда иқтисод ёпиқ тизим шаклига эга ва бунда бир гурух иқтисодий агентларнинг даромадлари бошқа агентларнинг ҳаражатлари бўлиб ҳисобланади. “фойда - ҳаражатлар” ва “ресурслар - махсулот” оқимлари бир пайтнинг ўзида қарама-қарши йўналишларда оқади ва чексиз давом этади. моделдан асосий ҳулоса шуки, фирмаларнинг жами сотув ҳажми ва уй ҳўжаликларнинг жами даромад ҳажми қиймати бир хил бўлади. юқорида айтиб ўтилгандай, бу схема иқтисодиёт ёпиқ ва давлат аралашуви йўқ деган шартлар остидагина ўз аҳамиятини сақлаб қолади. худди шу айланавий оқимлар моделини очиқ иқтисодиёт ва давлат аралашуви бор иқтисодиётга тадбиқ қиладиган бўлсак, модел бироз мураккаблашади. моделга бошқа тур иқтисодий агентлар киритилганда (давлат ва ташқи …
3 / 82
аражатлари ҳажми жами ишлаб чиқариш ҳажми билан тенг бўлган ҳолатдагина реал ва пул оқимлари тўсиқсиз амалга оширилади. жами харажатларни ошиши бандлик, ишлаб чиқариш ва даромадларнинг кўпайишига олиб келади; бу харажатлар яна иқтисодий агентларнинг харажатларига айланади, улар эса ўз навбатида ишлаб чиқариш омиллари эгаларига даромад кўринишида қайтиб келади. агар жами талабни аниқлайдиган жами харажатлар камайса унда жами бандлик хажми ва ишлаб чиқариш хам камаяди, бу эса ўз навбатида жами талабни аниқлайдиган жами даромадни камайтиради. шунинг учун макроиқтисодий сиёсатнинг муҳим масаласи жами талабни тартибга келтириш бўлади. 1.1. миллий махсулот катталлиги ва структураларининг асосий кўрсаткичлари ялпи миллий маҳсулот (ямм) – бу йил давомида иқтисодиётда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг бозор нархи ёки аниқроғи бир йилда ишлаб чиқарилган қўшилган қийматлар йиғиндиси. қўшилган қиймат – бу фирма ишлаб чиқарган маҳсулотнинг нархи ва олинган хом ашё, материаллар учун бошқа фирмаларга тўланадиган сарфлар орасидаги фарқ. оралиқ маҳсулот ҳисобга олинмаса, икки марта ҳисоблашнинг олди олинади. ямм ни ҳисоблашда: а) …
4 / 82
кетган барча харажатларни қўшиш орқали ёки хўжалик фаолиятидаги барча даромадларни қўшиш орқали ҳисобланиши мумкин. харажатлар бўйича ямм қуйидагиларни ўз ичига олади: шахсий истеъмол харажатлари (c): уй хўжаликларининг ўз истеъмоли учун харажатлари: булар қисқа муддатли ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. ялпи инвестициялар (i): асосий ишлаб чиқариш фондларга ҳамда қурилиш ва заҳираларга йўналтирилган инвестицияларни ўз ичига олади. ялпи инвестицияларни соф инвестициялар ва амортизация йиғиндиси деб ифодалаш мумкин. соф инвестициялар иқтисодиётдаги капитал заҳираларини кўпайтиради. товар ва хизматларнинг давлат хариди (g). давлат харидларига трансферт тўловлари киритилмайди. соф экспорт (xn): экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ. шундай қилиб, nxgicямм +++= . бу тенглик макроиқтисодиётдаги асосий айниятни ифода этади ва катта роль ўйнайди. даромадлар бўйича ямм ўз ичига қуйидагиларни олади: иш ҳақи: яъни ёлланма ишчиларнинг иш ҳақи ва ижтимоий суғурта, пенсия, бандлик ва бошқа ижтимоий фондларга ажратмалар. рента тўловлари: иқтисодиётни мулк ресурслари билан таъминловчи уй хўжаликларининг даромадлари. фоиз: қарзга берилган пулдан олинадиган фоиз. фойда: а) хусусий корхоналар …
5 / 82
ги ҳисобга олинмайди.) соф миллий маҳсулот: ямм дан амортизация ажратмаларини айирганда ҳосил бўлади. миллий даромад: смм дан билвосита (эгри) солиқларнинг айрилгани, яъни ресурслар эгаларининг барча даромадлари йиғиндиси (иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва ҳ.к.). шахсий даромад: мд дан ижтимоий суғуртага тўловлар, корпорация даромадларига солиқлар, корпорацияларнинг тақсимланмаган даромадларини айириб, трансферт тўловлари қўшилганда ҳосил бўлади. ихтиёрдаги даромад (ёки солиқ тўлангандан кейин қолган даромад): шахсий даромаддан индивидуал солиқларни ва солиқ билан боғлиқ бўлмаган тўловларни (кредит ҳақи) чиқариб ташлагандан кейинги кўрсаткич. бу даромад истеъмол харажатлари ва жамғармаларга ажралади. 1.2. асосий макроиқтисодий айният асосий макроиқтисодий айният (даромад айнияти) даромад ва харажатлардаги тенгликни кўрсатади: y = c + i + g + xn. ишлаб чиқариш мувозанати шароитига жавоб берувчи инвестиция билан жамғармалар орасидаги боғлиқлик бошқа машҳур макроиқтисодий айният билан, кўрсатилади. фараз қилайлик ёпиқ иқтисодиёт шароити бўлсин, яъни хn = 0, ва давлат аралашуви нолга тенг (g = 0), унда, давлат аралашуви бўлмаган шароитда барча солиқ турлари, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 82 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "makroiqtisodiyot fani ma'ruzalari"

microsoft word - kitob2.doc жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети макроиқтисодиёт фанидан маъруза матнлари тошкент – 2005 ушбу матнлар жиду ўқув услубий кенгаш томонидан кўриб чиқилди ва чоп этишга рухсат берилди. муаллифлар – саидова г.к. джураева р.а. ташпулатова л.м. жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2005 мундарижа 1. иқтисодий фаолият натижаларини ўлчаш 2. иқтисодий ўсиш 3. умумий макроиқтисодий мувозанат: жами талаб ва жами таклиф модели 4. бюджет-солиқ сиёсати 5. пул бозори: пулга бўлган талаб, пул таклифи, пул бозорида мувозанат 6. банк тизими. кредит-пул сиёсати 7. товар ва пул бозорида макроиқтисодий мувозанат. is-lm модели 8. иқтисодий циклик ривожланиш: ишсизлик ва инфляция 9. тўлов баланси 1-мавзу иқтисодий фаолият натижаларини ўлчаш 1.1. айланавий оқимлар мод...

Этот файл содержит 82 стр. в формате PDF (963,9 КБ). Чтобы скачать "makroiqtisodiyot fani ma'ruzalari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: makroiqtisodiyot fani ma'ruzala… PDF 82 стр. Бесплатная загрузка Telegram