botanika va ўsimliklar fiziologiyasi

DOCX 297 стр. 8,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 297
i. ўқув материаллар 1-мавзу: кириш. ҳужайраси физиологияси режа: 1. ҳужайра ўсимлик организмининг элементар структура ва функционал бирлиги 2. ҳужайра тузилишининг структура асослари. 3. протоплазманинг физик кимёвий хоссалари. 4. биоэнергетиканинг асосий тушунчалари 5. ҳужайранинг аденилат системаситаянч иборалар: инвагинациялар, органоид,паренхиматик ва прозенхиматик, полипептид, пектин моддалар, протопласт, компанент инвертаза, фосфотаза, аскорбатоксидаза фермент, энзиматик углеводлар, липидлар, терпеноидлар, хлоропластлар ва митохондрий, глиоксалат, гольджи аппарати, эндоплазматик тўр, рибосомалар, пероксисома, глиоксисома, сферасома. липопротеидли, гомоген ва гетероген. 1. ҳужайра ўсимлик организмининг элементар структура ва функционал бирлиги. бутун ўсимликларнинг асосий структура бирлигини ҳужайралар ташкил этади. уларнинг тириклик хусусиятлари шу ҳужайраларда белгиланади. чунки модда алмашуви деб аталувчи ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари, уларнинг бирлиги фақат ҳужайрадагина содир бўлади. ана шу иккала жараённинг бирлиги тириклик деб аталувчи материянинг ҳаракат формасини белгилайди. яшил ўсимликлар ҳар хил органлар йигиндисидан иборат бўлиб, бу органлар ўз наватида тўқималар ва ҳужайралар бирлашмасидан тўзилган. юксак тўзилишга эга бўлган ҳар бир ўсимлик организми мураккаб система сифатида бир-бири билан узвий …
2 / 297
ташкари прокариот ҳужайрани эукариот ҳужайрадан фарқи, унда органоидлари бўлмади, уларнинг вазифаларини цитоплазматик мембрана инвагинациялари бажаради. ҳар бир ўсимлик ҳужайралардан тўзилган бўлиб, уларнинг тириклик хусусиятлари шу ҳужайраларда белгиланади. модда алмашиниш жараёни фақат ҳужайрадагина содир бўлади. бу жараённинг бирлиги тириклик материясининг ҳаракат формасини белгилайди. ўсимлик ҳужайралари кўриниши жихатидан 2 хил бўлиши мумкин,паренхиматик ва прозенхиматик. паренхиматик ҳужайралари – уларнинг эни бўйига тенг бўлиб, кўпроқ квадратга ўхшаш бўлади. прозенхиматик ҳужайралар – уларнинг бўйи энидан бир неча баробар катта бўлади. ўсимлик ҳужайраларнинг кўриниши ва бажарадиган функциялари ҳар хил бўлса ҳам, умумий тўзилишга эга.[footnoteref:1] [1: lincoln taiz, eduardo zeiger. 2009.pp 1-5] 1-жадвал прокариот ва эукариот ҳужайралар тузилиши прокариот ҳужайралар тузилиши эукариот ҳужайралар тузилиши ҳужайрақобиги полисаҳарид ва полипептид моддалардан тузилган ҳужайра кобиги целюлоза, гемицелюлоза ва пектин моддалардан ташкил топган. шаклланган ядроси бўлмайди. шаклланган ядро элементлари мавжуд. рибосомалари субмикроскопик тузилишга эга,ҳужайрада 100 тадан 10000тагача бўлади. рибосомалари микроскопик тузилишга, ҳужайрада 20тадан 100тагача бўлади. шаклланган органоидларга эга эмас, модда алмашиниш …
3 / 297
иқ мустахкамликни беради, протоплазматик мембранани гидростатик босимдан ҳимоя қилади. ёш ҳужайраларда пўст ўсиш қобилиятига эга моддаларни ютилишида иштирок этади. у протопласт компанентларидан ҳосил бўлади. она ҳужайра бўлинаётганида иккита ёш ҳужайра оралигида парда тўсиқ пайдо бўлади, у эски пўст билан қўшилиб кетади ва ҳосил бўлган иккита ҳужайра ҳам авалги қаттиқк пўстга ўралади. ҳужайра пўстининг 100 мкм юзасида 10-30та плазмодесмалар учрайди. ҳужайра пўсти таркибида целюлоза, гемицелюлоза ва пектин моддалари(30%, 40%, ва 25% нисбатда) учрайди. ҳужайра пўсти уч қаватдан иборат. асосан ички қават йўғонлашиши хусусиятига эга. иккинчиси уч қатламдан иборат. ҳужайра пўстида инвертаза, фосфотаза, аскорбатоксидаза каби ферментлар бўлиб, у ҳам энзиматик фаол ҳисобланади.[footnoteref:2] [2: lincoln taiz, eduardo zeiger. 2009.pp 1-5] маълумки ҳужайра пўсти сув ва сувда эриган моддаларни яхши ўтказдиради. бироқ унинг ёғочлашиши ўтказувчанликни сезиларли камайтиради, пўкаклашиш эса ўтказувчанликни кескин камайтиради. эндоплазматик тўр.уни 1945 йилда портер аниқлаган. у каналча, пуфакчалар ва цистерналарнинг ўзаро туташган мураккаб шохланган тур системасини ташкил қилади. эндоплазматик тўр цитоплазмада …
4 / 297
лашади. рибосома ядрода, хлоропластлар ва митохондрийларда учрайди ва оқсил синтезлайди. гольджи аппарати. мембрана билан ўралган цистерналар тўплами. улар эндоплазматик тўрдан ўзилиб чиқиб кетадиган пуфакчаларнинг ўзаро қўшилиши ва ўзгарилишидан юзага келади ва ажралиб, диск ёки таёкча кўринишида тўпланади. ҳужайрада 100 га якин гольджи аппарати учраши мумкин. гольджи аппаратининг мембранаси эндоплазматик тўр ва плазмолемма мембранаси билан туташган бўлади. гольджи аппарати плазмолемма ва ҳужайра қобиғини шаклланишида иштирок этади, ҳамда шилимшиқ моддаларни чиқариб ташлашда иштирок этади. пластидалар.пластидалар шаклан овалсимон ёки элипссимон бўлади, икки қават мембрана билан ўралган . ўсимликлар ҳужайрасида 20-50 тагача пластида учрайди. улар уч хил бўлади: лейкопластлар (рангсиз),хромопластлар(рангли) ва хлоропластлдар(яшил рангда). хлоропластлар таркибида хлорофилл ва каратиноид пигментлари бўлиб, фотосинтезда иштирок этади. хромопластлар сариқ ёки ва зарғалдоқ рангда бўлиб,ўсимликнинг асосан гулларида ва мевасида учрайди.уларда каротин, лютеин, виолаксантин пигментлари бўлади. лейкопластларда пигмент бўлмайди,уларда запас озиқ моддалар тўпланади. ёруғликда лейкопластлар хлоропластларга айланиши мумкин. митохондрия. қўш мембранали органоид,уларда энергетик жараёнлар кузатилади ва атф синтезланади.ўсимликда митахондриялар думалок …
5 / 297
ар баргда кўп бўлади ва хлоропластлар билан узвий боғлик бўлади. глиоксисома. улар униб чикаётган ёг тўпловчи уруғларда кўп учрайди. глиоксисомаларда ёгларни углеводга айлантиришда иштирок этувчи ферментлар учрайди ва улар нафас олишнинг глиоксалат циклида иштирок этадилар. сферасома. улар аввал микросомалар дейилган. думалок, ёруғликни синдириш имкониятига эга. эндоплазматик тўрдан ҳосил бўлади ва ўзида липидларни тўплайди, шу туфайли липидли томчи деб ҳам аталади. уларда липаза, эстераза, протеаза, рнказа, днказа ферментлари учрайди ва ёғ синтезида иштирок этади. микронайчалар. цитоплазманинг ташқи тахламида найчасимон органоид. узунлиги 20-30 нм, қалинлиги 5-10 нм. мембранаси йўқ, глобуляр оксил трубасидан ташкил топган, цитоскелетни ҳосил қилади ва цитоплазма ҳаракатини амалга оширади. вакуола. ўсимлик ҳужайраси учун ҳарактерли органоид. унинг мембранаси тонопласт дейилади, ички суюклик ҳужайра ширасиданиборат.ширанинг 96-98%ни сув ташкил этади, колгани органик кислоталар, оксиллар, аминокислота, углеводлар, алколоидлар, тузлар, ошловчи моддалар ва пигментлар. вакуола эндоплазматик тўр пуфакчаларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. вакуола ҳужайранинг осматик хусусиятини белгилайди, бу эса ҳужайрани сўриш кучи, тургор босими ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 297 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "botanika va ўsimliklar fiziologiyasi"

i. ўқув материаллар 1-мавзу: кириш. ҳужайраси физиологияси режа: 1. ҳужайра ўсимлик организмининг элементар структура ва функционал бирлиги 2. ҳужайра тузилишининг структура асослари. 3. протоплазманинг физик кимёвий хоссалари. 4. биоэнергетиканинг асосий тушунчалари 5. ҳужайранинг аденилат системаситаянч иборалар: инвагинациялар, органоид,паренхиматик ва прозенхиматик, полипептид, пектин моддалар, протопласт, компанент инвертаза, фосфотаза, аскорбатоксидаза фермент, энзиматик углеводлар, липидлар, терпеноидлар, хлоропластлар ва митохондрий, глиоксалат, гольджи аппарати, эндоплазматик тўр, рибосомалар, пероксисома, глиоксисома, сферасома. липопротеидли, гомоген ва гетероген. 1. ҳужайра ўсимлик организмининг элементар структура ва функционал бирлиги. бутун ўсимликларнинг асосий структура би...

Этот файл содержит 297 стр. в формате DOCX (8,2 МБ). Чтобы скачать "botanika va ўsimliklar fiziologiyasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: botanika va ўsimliklar fiziolog… DOCX 297 стр. Бесплатная загрузка Telegram