чорвачилик ва дехқончилик ривожланиши

DOCX 32.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1543676209_72989.docx чорвачилик ва дехқончилик ривожланиши режа: 1. микробиология ва кимё фанлари ижодий ҳамкорликда 2. минерал ўғитлар (асосан, азотли) ишлаб чиқариш ва қўллаш, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш чорвачилик ва дехқончилик ривожланиши чорвачилик ва дехқончилик ривожланишига қараганда унга бўлган эҳтиёжнинг кундан кунга ўсиб бориши саноат микробиологияси олдига яқин келажакдаги энг муҳим вазифаларни қўймоқда. бу табиий ҳолдир. биоорганик кимё, молекуляр биология, техник микробиологиядаги ҳар бир ўзгариш саноат йўли билан фақат чорвачилик учун озиқа эмас, балки озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг янги истиқболларини кашф этмоқда. дастлабки босқичларда микробиология маҳсулотлари ва препаратлари қишлоқ хўжалик хомашёсидан ишлаб чиқариладиган озиқа бирлигини ошириш, улар сифатини тубдан яхшилаш мақсадларида ишлатилиши мумкин. иккинчи босқичда эса хомашёнинг анъанавий бўлмаган бошқа турлари асосида янги озиқ-овқат хилларини яратиш хусусида боради. ҳар икки ҳолатда ҳам мақсад ягона - у ҳам бўлса, одамлар овқатланишлари рационлари ҳар сафар талабга жавоб берадиган бўлиши, уларнинг миллати, касб-кори, ёши ва ҳоказоларга кўра турли гуруҳдаги аҳолининг маиший анъаналарига тўғри келадиган, юқори …
2
қандай об-ҳаво инжиқликларидан қатъий назар, керакли маҳсулотларни ҳоҳлаганча етказиб берадиган ягона йўл кенг миқёсдаги микробиология саноатидир. шундай экан, республикамизда бу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор билан қараш муҳим ва долзарб масаладир. олимларни озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи навбатда тўйинтирилган оқсил янги манбаларини изчил равишда қидириб топишга мажбур қиладиган муаммонинг бошқа томони ҳам бор. инсон ҳамма нарсани – ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларини истеъмол қиладиган тоифага киради. шундай экан, инсон озиқланиши занжири уч бўғиндан иборат: ўсимлик – ҳайвонот - инсон. бу занжирни четлаб ўтиш, айниқса, ўрта бўғинини кераксиз ҳолга келтириш устида қачонлардан буён кимёгарлар, биологлар, иқтисодчилар, социологлар ва турли бошқа касб эгалари бош қотириб келмоқдалар. ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун қанчалик куч-ғайрат ва меҳнат сарф қилиниши ҳеч кимга сир эмас. уларни етиштириш учун катта экин майдонлари, кўпдан-кўп маҳаллий ўғитлар керак. бироқ ноқулай об-ҳаво шароитида ўғит миқдори ва ўсимлик тури ҳам кутилган натижани беравермайди. ачинарлиси шуки, ҳатто яхши озиқа ҳам уй ҳайвонлари томонидан …
3
ас, балки унинг шахсий жисмоний эҳтиёжи учун сарф бўлади. шунинг учун ҳам ҳар тонна ҳайвон оқсили синтези учун камида 4,8-4,9 тонна осон ҳазм бўладиган озиқа оқсили сарф қилишга тўғри келади. агар биз истеъмол қиладиган ҳайвон маҳсулотларини алоҳида олиб кўрадиган бўлсак, қуйидаги манзара намоён бўлади: бир тонна сут оқсилини тайёрлаш учун 3,8-4,0 тонна; тухум оқсили учун – 3,9-4,1 тонна; парранда гўшти оқсили учун – 4,5-4,7 тонна; мол гўшти оқсили учун – 7,3-7,6 тонна; қўй гўшти оқсили учун эса 9,3-9,7 тонна ҳисобидан озиқа оқсили сарфланиши аниқланган. ҳайвонларни бундай катта сарф-ҳаражатлар билан узоқ вақт парваришлаш чорва маҳсулотларидаги оқсил таннархини қимматлашиб кетишига олиб келади. шунинг учун олимлар одат тусига айланган ва юқорида эслатиб ўтилган озиқ-овқат занжиридаги ўрта қисм – чорва ҳайвонларини салбий таъсирларсиз қандай чиқариб ташлаш мумкинлиги тўғрисида бош қотирмоқдалар. фақат бош қотириш эмас, балки амалга оширишга интилмоқдалар. бироқ яққол айтиш мумкинки, масаланинг иқтисодий томони аниқ бўлса ҳам, унинг ечими нафақат илмий-техникавий, балки психологик …
4
иб бормоқда. баъзи ҳисобларга қараганда бир калория қуёш энергияси сақлаган озиқ-овқат маҳсулотлари учун ўн калория атрофида энергия сарфланиши лозим. фотосинтез муаммолари бўйича йирик мутахассис, академик а.а.красновскийнинг фикрига кўра, аслида бу қуёш энергиясидан фойдаланиш эмас, балки аввалдан фотосинтез энергияси баракасини ўчириш демакдир. шундай экан, яратилган маҳсулотлардан оқилона ва унумли фойдаланиш, озиқа маҳсулотларини тайёрлаш ва истеъмол қилишнинг янги, аввалгиларидан бошқачароқ ва фойдалироқ қилиб ишлатиш йўлларини излаб топиш устида кўпроқ бош қотириш лозим. хўш, бундай олижаноб ишни қайси фан ёки ишлаб чиқариш уддасидан чиқади? энг аввало жаҳон тан олган олимлар фикрига эътиборни қаратайлик. xix аср охирларига келиб синтетик кимё фанининг асосчиларидан бири, француз м.бертло: «озиқ-овқат муаммоси – бу кимё фанининг муаммоси. арзон энергия олиш жараёнини йўлга қўйилгач, озиқ моддаларни синтез қилиш муаммо бўлиб қолмайди. карбонат ангидриддаги углерод, сув таркибидаги водород ҳамда атмосферадаги азот ва кислород асосида ҳоҳлаган моддани синтез қилиш мумкин бўлади», деган эди. азотли моддалар, синтетик ёғлар, крахмал ва шакар – буларнинг …
5
кечириб афсонавий олтин аср қувончи ва шодликларини бошларидан кечирадилар... м.бертло томонидан тасвирланган манзара ҳозирги кунда ҳам бизга бамисоли тушга ўхшаб туюлади. бироқ замонавий кимё ва биокимёнинг қудрати олдида - бу айни ҳақиқат рўёбга чиқадиган орзудир. бу хусусида д.и.менделеев шундай деб ёзган эди: “мен кимёгар сифатида шуни ишонч билан айтишим керакки, озиқ-овқат маҳсулотларини ҳаво, сув ва ердаги элементлар ёрдамида (нафақат ўсимликлардан) махсус завод ва фабрикаларда олиш имконияти бўлсада, бунга ҳозирги кунда эҳтиёж йўқ, сабаби бўш ётган ерлар ҳали ниҳоятда кўп... ва менимча, ер юзи аҳолиси зичлашиб борган сари кишилар завод ва фабрикаларда сунъий равишда озиқ-овқат маҳсулотлари олишдан илгарироқ кўп озиқ-овқат олиш учун денгиз сувларининг ниҳоятда улкан ҳажми ва имкониятларидан фойдаланишни ўрганиб оладилар. бу мақсадда сув, ҳаво, қазилма бойликлари ҳамда қуёш энергиясидан фойдалана оладиган ачитқига ўхшаган тубан организмларни кўпайтириб берадиган дастлабки заводларни бунёд этадилар”. кўриниб турибдики, д.и.менделеев микроорганизмлар ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотларини заводда ишлаб чиқаришни ҳақиқатга анча яқинлигини айтиб ўтган. буюк кимёгарнинг бу …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "чорвачилик ва дехқончилик ривожланиши"

1543676209_72989.docx чорвачилик ва дехқончилик ривожланиши режа: 1. микробиология ва кимё фанлари ижодий ҳамкорликда 2. минерал ўғитлар (асосан, азотли) ишлаб чиқариш ва қўллаш, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш чорвачилик ва дехқончилик ривожланиши чорвачилик ва дехқончилик ривожланишига қараганда унга бўлган эҳтиёжнинг кундан кунга ўсиб бориши саноат микробиологияси олдига яқин келажакдаги энг муҳим вазифаларни қўймоқда. бу табиий ҳолдир. биоорганик кимё, молекуляр биология, техник микробиологиядаги ҳар бир ўзгариш саноат йўли билан фақат чорвачилик учун озиқа эмас, балки озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг янги истиқболларини кашф этмоқда. дастлабки босқичларда микробиология маҳсулотлари ва препаратлари қишлоқ хўжалик хомашёсидан ишлаб чиқариладиган озиқа бирлигини ошириш, улар си...

DOCX format, 32.4 KB. To download "чорвачилик ва дехқончилик ривожланиши", click the Telegram button on the left.