o'zbek milliy mentaliteti

DOCX 19 стр. 40,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
19-боб 391 19-боб. ўзбек миллий менталитети ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳар бир халқнинг ўзига хос, ўзига мос миллий менталитети бор. унинг таркиб топиши ҳам узоқ давом этадиган ижтимоий-психологик жараён бўлиб, у жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида олинган шахснинг тарихан таркиб топган тафаккур даражаси, маъновий салоҳияти, инсоний қадр-қиймати, уларнинг ҳаёт қонунларини тахлил этиш кучи, муайян ижтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти, руҳий қиёфаси ва қувватидир. менталитет халқнинг миллат даражасига кўтарилган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва этномаданий ҳаёти давомида, унинг ижобий ва салбий сифатларини мужассамлаштирган ижтимоий-психологик ҳолати ва характер йиғиндиси сифатида, ўзига хос тарихий, этномаданий ва табиий-иқлимий шарт-шароитлар доирасида шаклланади. миллий ўзига хослик эса узоқ тарихий жараёнларга муносабатда, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнлар, ўз аро этномаданий алоқалар, диний мансубликлар асосида таркиб топади. юртбошимиз и.а.каримов мустақиллигимиз истиқболлари ва унинг ривожлантириш йўлларига бағишланган нутқларида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этар экан, миллатимизнинг жуда бой ва мураккаб тарихи, маъновий аҳлоқий ва фалсафий дунёқараши, муомила муносабатлардаги ўзига хос хусусиятлар ва …
2 / 19
ологик ёндашувлар, этногенетик ва этник тарих» мавзусидаги республика илмий-назарий семинар материаллари. тошкент-2004.57 бет.] ўзбек миллатининг босиб ўтган тарихий йўли, жуғрофий яшаш шароити: қуёшли кунлари, ҳосилдор замини, сер сув дарёлари, боғларининг тотли мевалари, халқининг меҳнатсевар одамовхун фазилатлари шу халқнинг ақлий салоҳияти ва руҳий қувватининг юксакликка олиб келган. халқимизнинг ҳаётга, жамиятга, табиятга ва шароитга муносабати кўп минг йиллар давомида унга яратувчилик, меҳр-шафқат, мулоҳазалик ва осойишталик ато этган, ҳар бир кескин шароитда ҳам мулоқатдошига, каттага ҳурмат, кичикка иззат, муросаю мадора, андишаю мулоҳазага ўрин ва вақт топиш шароитида унинг менталитети шаклланган ва сайқал топган. узоқ тарихий жараёнлар давомида ўзбек миллий менталитети 4 та йирик диний-мафкуравий босқични босиб ўтди ва улар (диний мафкуралар) миллат феъл – атворида ўчмас из қолдирди. аждодларимизга хос биринчи диний-фалсафий мансублик зардуштийлик бўлиб, бу диннинг аҳлоқий фалсафаси одамларни эзгуликка чорлаш, бошқаларга яхшилик қилиш юксак инсоний фазилатларнинг маъновий камолат чўққиси эканлигига ишонтиришдан иборат. зардуштийлик фалсафасида ёвузлик жамиятни парчалашга, одамлар ўртасидаги инсоний муносабатларни …
3 / 19
ос қилмасликка, тўғри фикр, тўғри сўз, тўғри амал инсон ботиний дунёсининг кундалик ҳаёт амали бўлишлигига чорлайди. ўзбек халқи миллий менталитетининг шаклланишида мауҳим рол ўйнаган иккинчи диний мансублик-буддавийликдир. тарихдан маълумки, қадимги аждодларимиз ҳеч қачон биқиқликда, ўзга халқлар билан иқтисодий ва маданий алоқаларсиз яшамаган. шундай даврлар бўлдики, туркий дунёнинг жангавор қабилаларидан ҳисобланган юечжилар мамлакатимиз жанубий сарҳатларида кушонлар империясига асос солиб, унинг буюк ҳукмдори канишка даврида миллий мустақилликка хос дадил қадам қўйилган ислохотлар ўтказилди: канишка юнон-бақтрия давлати тангаларига таклид қилмай, ўз пулларини зарб этабошлади, яъни юнон ҳукмдорлари ва худолари акси туширилган тангалар ўрнига кушон подшолари ва уларнинг самовий тулпарлари акси туширилган танга-пуллар зарб эта бошлади, грек тили ва ёзувини бекор қилиб, маҳаллий боҳтарий тил ва ёзувига давлат мақоми берилди. канишка диний бағри кенгликка амал қилган ҳолда, милодий 100 йилда диний курултой ўтказиб, империя ҳудудларида буддавийлик динига давлат мақоми берилиб, унга атаб мамлакат ичра маҳобатли буддавийлик ибодатхоналари, чиллахона ва ступалар қурдира бошлади. масалан, сурх-катал, …
4 / 19
лғондан, ўғирлик, таъмагирлик, юлгичлик, зино қилишликдан сақланиш керак, деб уқтирилади. буддавийлик таълимоти ўрта осиёга, жумладан, она диёримизнинг жанубий сарҳадларига милодий эра бошларида кириб келди ва ислом динига қадар аждодларимиз эътиқодидан жой олди. сурхондарё вилоятидан топилган айртом, қоратепа, зурмала, далварзинтепа, фаёзтепа, қуёв қўрғон ва бошқалар ҳамда фарғона водийсининг қадимги кува шаҳридан топиб ўрганилган будда ибодатхонаси аждодларимизнинг ана шу буддавийлик эътиқодидан далолат беради. бу ёдгорликларнинг диний-фалсафий ва меъморий шаклланиши буддавийликнинг ганхара санъати йўналишида ривож топди. ўзбек халқи миллий менталитетининг шаклланишида жуда муҳим маъновий ва ғоявий рол ўйнаган учунчи диний мансублик ислом дини ва унинг аҳлоқидир. халқимиз эътиқодидан жой олган зардуштийлик ва буддавийликнинг инсон фазилатига хос энг яхши ибратли аҳлоқ ва одаб нормалари-эзгулик йўлидаги инсон камолати: эзгу ният, эзгу сўз ва эзгу амал ислом маъновий дунёсида ҳам тарбия ва таълим мактабининг асоси сифатида янада ривожланди. ислом аҳлоқи асосида қурилган жамият илмий тараққиёт билан уйғунлашгандагина инсон фаравонлиги таъмин этилиши таъқидланди. “ҳозирги маданият даврида диёнат …
5 / 19
йди. афсуски, ўзбек миллий менталитетининг яхши жиҳатлари билан бирга, унинг бетакрор фазилатларига соя солувчи томонлари ҳам борки, улар ўзбек миллий менталитетига тўртинчи мафкуравий эътиқод-коммунистик ғоя билан кириб келди. энг ачинарлиси шуки, коммунистик мафкура халқимиз маъновий-аҳлоқий оламига янгилик (инновация) сифатида кириб келган ҳаёсизлик, ғарб дунёсига хос аҳлоқий одабсизлик, судхурлик, таъмагирлик, лоқайдлик ва боқимандалик, ҳар бир жабҳага нопоқликнинг суқилиб кириб бориши ўзбек миллий менталитетининг фожиясига айланди. афсуски, юртбошимиз қанчалар бу масалада жон қуйдирмасинлар, ёшлар тарбиясидан миллий менталитетимизга ёт бу янги сарқитларни тағ-томири билан юлиб ташлашга чорламасинлар, республика мафкура аппарати ва давлат телевиденияси осон пул топиш йўлида, ёшларимиз тарбияси ва ҳаётига ҳавф солувчи бу иллатларни илдиз ортиб боришига кўмаклашмоқдалар. ўзбек миллий менталитетининг таркиб топиши ўзбек халқининг ўзига хос шаклланиш жараёнлари билан боғликдир. маълумки, ўзбек халқи икки йирик этник илдиздан ташкил топган. биринчи илдиз мазкур ҳудудда яшаган туб жойли қадимги суғдий ва туркий этнослар бўлса, иккинчиси бу ҳудудга сирдарё куйи ҳавзаларидан турли даврларда кириб …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbek milliy mentaliteti"

19-боб 391 19-боб. ўзбек миллий менталитети ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳар бир халқнинг ўзига хос, ўзига мос миллий менталитети бор. унинг таркиб топиши ҳам узоқ давом этадиган ижтимоий-психологик жараён бўлиб, у жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида олинган шахснинг тарихан таркиб топган тафаккур даражаси, маъновий салоҳияти, инсоний қадр-қиймати, уларнинг ҳаёт қонунларини тахлил этиш кучи, муайян ижтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти, руҳий қиёфаси ва қувватидир. менталитет халқнинг миллат даражасига кўтарилган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва этномаданий ҳаёти давомида, унинг ижобий ва салбий сифатларини мужассамлаштирган ижтимоий-психологик ҳолати ва характер йиғиндиси сифатида, ўзига хос тарихий, этномаданий ва табиий-иқлимий шарт-шароитлар доирасида шаклланади. миллий ўзига ...

Этот файл содержит 19 стр. в формате DOCX (40,6 КБ). Чтобы скачать "o'zbek milliy mentaliteti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbek milliy mentaliteti DOCX 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram