никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни

DOCX 34,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1673252628.docx никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни referat никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни режа: 1. никоҳ энг қадимги муносабат шакли. никоҳнинг қонуний ва диний жиҳатлари. 2.оиланинг психологик, ижтимоий-маънавий муҳитининг фарзанд тарбиясига таъсири. 3. миллий маънавиятимизда никоҳ ва оилага доир ахлоқий қадриятлар. 4. давлатнинг оила тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашдаги ўрни. никоҳ-энг қадимги ахлоқий муносабат шакли. никоҳнинг қонуний ва диний жиҳатлари. никоҳ ўз моҳиятига кўра аҳлоқий ҳодиса. никоҳ – эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқли, эркин ва ихтиёрий иттифоқи бўлиб, у фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш органларида тузилади ва оила тузиш мақсадига ҳизмат қилади. оила жамиятнинг дастлабки бўғини саналади ва давлатнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. чунки оилада туғилиб, тарбия топаётган ёш авлод жамиятнинг, давлатнинг эртанги кунини, истиқболини белгилаб беради. ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёевнинг 2018 йил 2 февралдаги “хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори оила мустаҳкамлигини таъминлаш, унинг ижтимоий вазифаларини …
2
спублика ва халқаро миқёсдаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларда она ва бола ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилди. жумладан, республикамиз конституциясининг xiv боби оилага бағишланган бўлиб бу ерда оила ва никоҳ муносабатлари, оналик ва болалик давлат томонидан тўла муҳофаза қилинган. қонунга биноан никоҳ тузиш шартларидан энг муҳимлари - никоҳга кирувчиларнинг ўзаро розилиги ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари. бизда йигитлар учун - 18, қизлар учун - 17 никоҳ ёшлари қилиб белгиланган. 1998 йили оила кодексини ўзбекистон республикаси олий мажлиси томонидан тасдиқланиши оила ва никоҳ масалаларини тартибга солишда ва мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. бир сўз билан айтадиган бўлсак оила ва никоҳ муносабатлари ҳар доим давлатимиз ҳимоясида бўлган ва давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қараб келинган. юртимизда оила ва никоҳ муносабатлари давлат қонун қоидалари ҳамда авлоддан авлодга ўтиб келаётган гўзал анъаналар асосида амалга ошириб келинмоқда. хусусан, ҳуқуқ соҳасига оид анъаналар мустақиллик даврида ўтмиш меросимиздаги ва миллий ментал хусусиятлар асосида тобора мукаммаллаштирилиб, оптималлаштириш чоралари ишлаб чиқилмоқда. мустақил …
3
муминсоний қадриятлар билан этномаданий анъаналар, ўзбек халқининг менталитети ўз ифодасини топган. ушбу миллий ва диний урф-одатлар, анъаналар орасида шундайлари борки, улар оила-никоҳ масаласидаги қонун ҳужжатларига зид келмайди. аксинча, улар асрлар давомида тарих синовларидан ўтиб, оилани мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда. [1: ўзбекистон республикасининг оила кодекси.- т.: адолат, 1998. – 8 б. ] оила, никоҳ ҳақида, унинг мустаҳкамлиги тўғрисида диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларимиз имом ал-бухорий, имом ал-мотурудий, бурҳонуддин ал-марғиноний, алишер навоий, абдулла авлоний, абдурауф фитрат ва бошқалар ўз асарларида қимматли фикрларини келтириб ўтганлар. хусусан, фиқҳ (мусулмон ҳуқуқшунослиги) илмининг султони бурҳонуддин марғинонийнинг оилани мустаҳкамлиги ва фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган, оила ва никоҳ масаласида чиқарилган айрим ҳукмларини таъкидлаш лозим. бурҳонуддин ал-марғинонийнинг шоҳ асари “ҳидоя”да “никоҳ китоби” ва “талоқ китоби” бевосита оила ва никоҳ масалаларига бағишланган. марғиноний оиланинг моддий ва маънавий жиҳатдан мустаҳкамланиши учун хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатларни назарда тутган ҳолда маҳр бериш борасида айрим енгилликларни ўз ҳукмларига киритади: чунончи, “никоҳда гарчи маҳр …
4
ги билан катта ижтимоий ва маънавий аҳамият касб этиши шубҳасиздир. бу ҳукмларнинг маънавий томони шундаки, никоҳ қандайдир моддий манфаатлар эвазига эмас балки оила мустаҳкамлигига хизмат қилмоғи лозим. зеро, оиладаги гўзал қадриятлар, жумладан севгимуҳаббат, фарзандлар ҳурсандчилиги ва инсоний гўзал меҳр барча нарсадан устун туради ҳамда оила мустаҳкамлигига хизмат қилади. бундан ташқари “ҳидоя”да ғайришаръий никоҳ ҳолатлари ҳақида ҳам диққатга сазовор ҳукмлар келтирилган. марғиноний томонидан ғайришаръий деб ҳукм чиқарилган ҳолатлар – маънавиятга ва аҳлоқий меъёрларга зидлиги сабаблидир. аллома асаридаги ушбу ҳолат бугунги кун билан чамбарчас боғлангандир. ғарб мамлакатларида оиланинг қадрсизланишини ва ахлоқан бузуқ бўлган бир жинсли никоҳнинг кундан кунга кўпайиб бораётганлигини америкалик сиёсатшунос патрик бьюкенен ўзининг “ғарбнинг ҳалокати” деб номланган асарида куюнч билан эътироф этади. ғарб давлатлари ораси шиддат билан камайиб бориши, бугунги кунда европанинг ўн етти давлатида ўлиш туғилишга нисбатан анча юқори эканлиги, никоҳлар сони камайиб ажримлар ошиб бораётганлигини келтириб чиқармоқда. энг ачинарлиси европа аҳолисининг катта қисми бугунги кунда бир жинсли никоҳ …
5
икоҳлар расмиятчилик қонунқоидалари асосида амалга оширилган бўлса ҳам. расман никоҳ деб аталган, лекин марғиноний томонидан ношаръий деб ҳукм чиқарилган ана шундай “ботил” никоҳлардан бири – мутъа никоҳидир. ушбу никоҳнинг ғайриаҳлоқий моҳияти ва “ботил”лиги ҳақида “ҳидоя”да шундай дейилади: “мутъа бирорта аёлга: мен сендан фалон муддатга фалонча пул эвазига(жинсий) фойдаланаман” – дейишдир оиланинг психологик, ижтимоий-маънавий муҳитининг фарзанд тарбиясига таъсири. оила номуси ва шаънини сақлашда ота-она ва фарзандлар масъулияти. ҳар бир инсоннинг шаклланиши, вояга етиши, ўзини шахс сифатида намоён этишида у тарбия топган оиладаги тарбиянинг, маънавий-руҳий муҳитнинг ўрни каттадир. шунинг учун ҳам аждодларимиз қурилажак оиланинг мустаҳкамлигини таъминлайдиган жиҳатларга алоҳида этибор қаратганлар. етти пуштини суруштиришдан тортиб, оилавий тутумини, маҳалладошларининг бўлажак қудалар, куёв ёки келин ҳақидаги фикрларини, касбу корини батафсил ўрганишган. ёш оила асосчиларининг оила қуришга тайёргарлигини ҳисобга олиш эса энг муҳим омил саналган. ҳақиқатан ҳам, ёшларнинг жисмонан етукликка эришгани ҳали уларни оила қуришга тайёрлигини билдирмайди. қачонки, икки ёш ҳам кичик жамият, яъни оилани барпо …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни" haqida

1673252628.docx никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни referat никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни режа: 1. никоҳ энг қадимги муносабат шакли. никоҳнинг қонуний ва диний жиҳатлари. 2.оиланинг психологик, ижтимоий-маънавий муҳитининг фарзанд тарбиясига таъсири. 3. миллий маънавиятимизда никоҳ ва оилага доир ахлоқий қадриятлар. 4. давлатнинг оила тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашдаги ўрни. никоҳ-энг қадимги ахлоқий муносабат шакли. никоҳнинг қонуний ва диний жиҳатлари. никоҳ ўз моҳиятига кўра аҳлоқий ҳодиса. никоҳ – эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқли, эркин ва ихтиёрий иттифоқи бўлиб, у фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш органларида тузилади ва оила тузиш мақсадига ҳизмат қилади. оила жамиятнинг дастлабки бўғини саналади ва давлатни...

DOCX format, 34,2 KB. "никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.