оиланинг ижтимоий функциялари. оиланинг жамият тараққиётида тутган ўрни

DOC 58.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1451839259_62975.doc оиланинг ижтимоий функциялари. оиланинг жамият тараққиётида тутган ўрни режа: · оиланинг жамият тараққиётида тутган ўрни · оиланинг ижтимоий функциялари · ҳиссий-эмоционал функцияси · жисмоний қувватни таъминлаш функцияси · маънавий мулоқотни таъминлаш функцияси · жинсий-ҳирсий мулоқот функцияси · бахт ва тинчлик-хотиржамликни барқарорлаштириш функцияси · репродуктив функция · тарбия ва назорат функцияси · хусусий мулкка эга бўлиш ва авлодга мерос қилиб қолдириш вазифаси оиланинг жамият тараққиётида тутган ўрни ҳар қандай даврда ҳам жамият ва давлат аҳоли сонининг бир маромда ўсиб бориши, муайян анъаналар ва муқаддас удумларнинг сақланиб, авлоддан-авлодга етказилиб турилишидан манфаатдор бўлган. буюк рус психологи а.н.леонтьев авлодлараро мулоқотнинг жамият тараққиёти учун аҳамиятини ўрганиб, илк асарларидан бирида агар шундай мулоқот бўлмаганида, тараққиётнинг ўзи ҳам мутлоқ бўлмас эди, деб таъкидлаган. бу вазифани бажаришда жамиятнинг муҳим бўлаги бўлмиш оиланинг роли каттадир. демак, оила ижтимоий институт сифатида энг аввало туғилиш орқали аҳолининг маълум миқдорда муттасил ўсиб бориши, одамлар ўртасида миграция, яъни у ердан бу ерга …
2
сида ўзига хос “буфер” – кўприк ролини ўйнаб келмоқда. зеро, маданий ва маънавий қадриятларни сақлаб, авлоддан-авлодга етказишда давлат ва жамиятдаги таълим муассасалари, маданият ўчоқларининг ҳам муайян роли бор, лекин уларда ўзгаришлар тез-тез рўй бергани сабабли, уларнинг авлодлараро муқаддас саналиб келинаётган қадриятларни асраб-авайлашдаги роли оилачалик юқори бўлолмайди. шунинг учун давлат оиланинг мустаҳкам ва фаровонлиги, одамларнинг унда тинчлик, хотиржамликда яшашларидан ҳамиша манфаатдор эканлиги сабабли ҳам муайян қонунлар ва юридик тизимни ушлаб турадики, улар орқали нафақат никоҳнинг ўзи, балки ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни ҳам мувофиқлаштириб боради. ўзбекистонда ёш оилаларга кўрсатилаётган мурувватлар, бола туғилиши ва катта бўлиши учун суюнчи пули, нафақаларнинг белгиланиши, оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофаза қилинаётганлиги, ота ёки она фарзанд олдида ўз бурчини бажармаган тақдирда моддий, маънавий, ҳатто, жиноий санкциялар орқали жазоланиши ушбу ноёб масканни мустаҳкамлаш, у орқали миллий ва умуминсоний қадриятларни кейинги авлодлар учун сақлаш вазифасини бардавом этишдан иборатдир. таҳлил этиладиган бўлса, одамлар ўртасида рўй берадиган кўплаб муносабатлар орасида фақат …
3
кичларнинг юқори бўлишига, шу орқали ўз ватанида ушбу соҳанинг ривожланишига ҳисса қўшади. оиланинг ижтимоий функциялари оила психологиясига оид илмий адабиётларда оиланинг қуйидаги функциялари – жамият олдидаги вазифалари фарқланади: оиланинг ҳиссий-эмоционал функцияси – бу унинг ўз аъзолари ўртасида муайян илиқ муносабатларни сақлаш, улар ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро ғамхўрлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, севиш, севилиш каби қобилиятини намоён этишидир. бу оила учун жуда муҳим бўлиб, инсоннинг руҳий саломатлиги айнан шу вазифани қандай бажараётганлигига боғлиқдир. оиланинг маънавий-психологик муҳити соғлом деганда, аслида ана шу аъзолар ўртасидаги илиқлик, самимият, ўзаро бағрикенгликнинг мавжудлиги, меҳр-оқибат каби инсоний ҳиссиётларнинг ижобийлиги тушунилади. жисмоний қувватни таъминлаш функцияси – оила аъзоларининг жисмонан соғ, тетик ва ўзини яхши ҳис қилишларини таъминлашга боғлиқ бўлган шароитларни назарда тутади, масалан, ҳар биримиз оилада бошпанамизга эгамиз, бундан ташқари, мана шу ўз ҳудудимизда, яъни, хонадонимизда дам олиш, яхши сифатли, тўйимли таомлардан баҳраманд бўлиш, ижод қилиш ва ўқишимиз учун зарур, қулай имкониятларга эга бўлишимиз шарт. зеро, агар шулардан бирортаси таъминланмаган бўлса, …
4
аларга хурмат, кичикларка ғамхўрлик, иззат тушунчалари хам оилада тарбияланади. шу функцияни адо эта олмаган оилада ҳамиша кўнгилхираликлар, жанжал, зиддиятлар бўлиши эҳтимоли каттадир. жинсий-ҳирсий мулоқот функцияси – эр ва хотин ўртасидаги иккаласигагина тааллуқли бўлган сексуал эҳтиёжларни қондириш, шу орқали авлодлар бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади. ушбу функциянинг бажарилиши эр-хотин муносабатларига бевосита таъсир қилади, уларнинг бир-бирларига вафо-садоқатда бўлишларини, саломатликлари ва тўғри турмуш тарзини барқарор этишларига хизмат қилади. бахт ва тинчлик-хотиржамликни барқарорлаштириш функцияси ҳам ўта муҳим бўлиб, айнан оила ҳар бир аъзосининг муаммоларини ечиш, уни ташқи турли таъсиротлардан ҳимоялаш, керак бўлса, унда ҳимоя иммунитетини шакллантиришга ёрдам беради. ўзбекларда “ўз уйим – ўлан тўшагим” деган ибора бор, ҳар ким ўз уйида чинакам хотиржам бўлиши мумкин. узоқ сафарларда, юксак сервис мавжуд меҳмонхоналарда дам олиб келгач, ўз уйида, оёғини узатиб, “шукур” дейиши унинг энг катта бахтидир. шу нуқтаи назардан фарзандларнинг ҳам соғ-омон катта бўлиши, улар онгини турли ташқи таъсиротлардан, ёт ғоялардан ҳимоя қилишда ҳам оиланинг роли беназирдир. …
5
– мозор” деган наклнинг маъноси ҳам фарзанд туғилган уйга фаришталар ёғилади, яхшилик ва хурсандчиликлар, тўйлар учун йўл очилади, демакдир. оила социологияси ва демографиясида оиладаги фарзандлар сонига кўра гуруҳларга бўлинади. масалан, ижтимоий-психологик нуқтаи назардан “кам сонли оила” – бу 1-2 нафар бола бор оиладир. бу рақам умуман демографик жиҳатдан баҳоланса, аҳолининг ўсиши ва табиий йўқотишларнинг урнини қоплаш учун камдир. социолог а.антоновнинг фикрича (2005), жамиятда аҳоли балансини сақлаш учун ўртача фарзандлар сони 2,5 нафардан кам бўлмаслиги лозим. ёки жами оилаларнинг тўртдан бири иккита, учдан бири учта, 14 % – бефарзанд ёки ёлғиз, 7 %и кўп болали, яъни бештагача боласи бор оилалардан иборат бўлса, авлодлар ворислиги таъминланади. лекин россия мисолида бу масалага эътибор бериладиган бўлса, аҳолининг репродуктив ўсишида жиддий пастлашиш кузатилмоқда. у ерда жами оилалар нисбатида кам болалилар, яъни, 1та ёки 2та болага эга бўлган оилалар сони кескин ошиб, бугун уларнинг улуши 95 %ни ташкил этмоқда. халқаро юнисеф ташкилотининг 2004 йили эълон қилган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оиланинг ижтимоий функциялари. оиланинг жамият тараққиётида тутган ўрни"

1451839259_62975.doc оиланинг ижтимоий функциялари. оиланинг жамият тараққиётида тутган ўрни режа: · оиланинг жамият тараққиётида тутган ўрни · оиланинг ижтимоий функциялари · ҳиссий-эмоционал функцияси · жисмоний қувватни таъминлаш функцияси · маънавий мулоқотни таъминлаш функцияси · жинсий-ҳирсий мулоқот функцияси · бахт ва тинчлик-хотиржамликни барқарорлаштириш функцияси · репродуктив функция · тарбия ва назорат функцияси · хусусий мулкка эга бўлиш ва авлодга мерос қилиб қолдириш вазифаси оиланинг жамият тараққиётида тутган ўрни ҳар қандай даврда ҳам жамият ва давлат аҳоли сонининг бир маромда ўсиб бориши, муайян анъаналар ва муқаддас удумларнинг сақланиб, авлоддан-авлодга етказилиб турилишидан манфаатдор бўлган. буюк рус психологи а.н.леонтьев авлодлараро мулоқотнинг жамият тараққиёти ...

DOC format, 58.5 KB. To download "оиланинг ижтимоий функциялари. оиланинг жамият тараққиётида тутган ўрни", click the Telegram button on the left.