o'rta osiyo tarixi

DOCX 17 стр. 30,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
vi–боб 148 vi–боб. ўрта осиёнинг қадимги туб жойли аҳолиси ва унинг авесто ва аҳамоний подшоларининг китобаларида акс этиши ўрта осиё халқлари тарихи жуда қадимий. у қадимги тош даврининг ашель босқичига бориб тақалади. бу даврга тегишли археологик обидалар ўзбекистон ҳудудларида сел-унғур ва кўлбулоқ ёдгорликлари мисолида ўрганилган. сел-унғурда хатто илк аждодларимизнинг меҳнат қуроллари билан бирга одам суяк қолдиқлари ҳам топилган. у тарихда фергантроп номи билан маълум бўлиб, унинг йил санаси яқин 1 миллион йил билан белгиланмоқда. ўрта осиё, жумладан ўзбекистон ҳудудларида кишилик тарихининг фергантроп одамидан кейин ўтган аждодлар тарихининг барча давр ва босқичларига оид ёдгорликлар ҳам топиб ўрганиган. бу кўп асрлик тарихнинг юздан тўқсон тўққиз фоизи археологик манбаълар асосида ўрганилади. чунки у даврларда ёзув бўлмаган. ўрта осиё халқлари қадимги тарихи ҳақида илк маълумот берувчи дастлабки манба-авесто бўлиб, биринчи бор унинг “видевдат” китобида ўрта осиёнинг қадимги вилоятлари ва халқларининг номлари тилга олинади. ўрта осиёнинг қадимги халқлари ҳақида аҳамоний подшоларининг қоя тошларга битилган битикларида …
2 / 17
авесто зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлиб, шу диндаги халқарнинг ахлоқ, одаб, диний қонун ва қоидалар мажмуасидир. дастлаб авесто 21 китобдан иборат бўлган. бизгача унинг айрим қисмларигина сақланиб қолган. масалан, ясна, виспарат, яшт, видевдат. ясна китоби 72 бобдан иборат бўлиб, улардан 17таси - “готалар” пайғамбар заратуштранинг “муқаддас мадҳиялари” ва диний насихатларидан иборат.”готалар” авестонинг энг қадимги қисми бўлиб, ундаги заратуштранинг архаик ибора ва терминлари сўзма-сўз ясна китобига қиритилган. шунинг учун тадқиқотчилар “готалар” қадимги эроний тилларнинг қайси лаҳжасида ёзилганлигини аниқлаш ва уларнинг маъноларини чақиш қийинлигидан нолийдилар. “виспарат” китоби 21 бобдан иборат. унда зардуштийларнинг байрам ва диний маросимларда ижро этиладиган айрим мадҳиялари тўпланган. 21 бобдан иборат “яшт”китобида ёзувсиз замонларга оид эроний қабилаларнинг диний тасаввурлари, афсонавий қаҳрамонлар ва улуғ худоларга бағишланган мадҳиялар тўпланган. демак, яшт боблари қадимги қабилалар оғзаки ижоди асосида пайдо бўлган. видевдат улар ичида бирмунча ёш, лекин тўлиқ сақланган китобдир. у 22 бобдан иборат бўлиб, унда “девларга қарши кураш” қоидалари ҳақида гап боради. …
3 / 17
. заратуштра “готалар”идан 17таси авестонинг “ясна” деб аталган қисмига кирган ва бизгача сақланган. авестода заратуштра уруғининг номи, ота ва онасининг исми, оиласи ва фарзандлари ҳақида аниқ маълумотлар бор. аммо унинг туғилган жойи аниқ эмас. олимларнинг тахминий фараз қилишларича у туронзамин вилоятларидан бирида, яъни хоразм ёки суғдиёнада қоҳинлар оиласида туғилиб ўсган. у спитама уруғидан бўлиб, отасининг исми-поурушасп, онасиники-дуғдова. заратуштра анъанавий тасаввурларга кўра, милоддан аввалги vii-vi асрлар оралигида яшаган (и.м.дьяконов, в.и.абаев, б.ғ.ғофуров). аммо, авесто маълумотларига асосланиб олимлар заратуштрани милоддан аввалги ii-минг йилликнинг иккинчи ярмида (1500-1200 йиллар-мэри бойс, а. асқаров), милоддан аввалги i-минг йилликнинг бошларида (1000-900 йиллар-и.м.стеблин-каменский) ўтган, деган фикрларни ҳам ўртага ташлаганлар. авестога асос солинган юрт унинг тарихий географиясига кўра, марғиёна бактрия, суғдиёна, хоразм ёки ўрта осиёга чегарадош шимолий-шарқий эрон ҳудудлари бўлиши мумкин. чунки, авестонинг энг қадимги географик номлари айнан шу вилоятлардан бири эканлигидан далолат беради. авестодаги қадимги географик ҳудудий тушунчалар – этник қабилалар ва вилоятлар номлари, ижтимоий ва иқтисодий муносабатлар, авесто …
4 / 17
упати, мамлакат сардори-дахъюпати деб юритилган. мамлакатни идора қилган шахс “кави”, яъни диний, дунёвий хокимият эгаси бўлиб, унинг ҳарбий саркардасига “састар” сўзи ишлатилган. састар одатда даъю пайтахтининг ҳокими бўлган, мамлакат ҳарбий холатда бўлган кезларда унинг зиммасига ҳарбий кўмондонлик вазифаси юклатилган. авестода ёзилишича, састар дахъю округларидан бирини бошқариши ҳам мумкин бўлган. демак, унинг вазифасига мамлакат ҳарбий кучларига кўмондонлик қилиш ва пайтахт ёки ўлкани бошқариш кирган. састар ва кави атамалари иқтисодий ҳаёти деҳқончилик хўжалиги асосида қурилган мамлакатлар бошқарув тизимида учрайди. чорвадорлар жамоасида эса кави ва састар вазифаларини қабила жабғуси бажарган. авесто жамияти таркибининг энг юқори босқичи – дахъю эногенез нуқтаи зараридан ёндашилса – бу нафақат йирик ҳудудий бирлик, балки маълум бир этник бирликнинг маъмурий ҳудуди ҳамдир. шундай ҳудудий этник бирликлардан 16 тасини номлари авестода тилга олиниб, уларнинг ҳар бири ўз навбатида муайян халқлар номи билан боғлик этник бирликлардир. авесто жамиятининг ҳудудий таркибида бир неча дахъюларни сиёсий жиҳатдан уюштирган дахъюлар конфедерацияси бўлган. уларнинг тепасида …
5 / 17
тепасида диний раҳбари, олий судьяси бор. у заратуштроэма деб аталади. у пайғамбар заратуштра даражасидаги олий диний бошлик. унинг розилигисиз дахъюпатилар ва дахъю састилар ҳокимият тепасига кела олмайдилар. эзгулик худоси ахурамазда яратган мамлакатларда оқсоқоллар кенгаши “варзана”, “ханчамана”, умум жамоа мажлиси эса “въяха” деб юритилган. авестода шаҳар ёки шаҳар жамоаси деган тушунчалар учрамайди. авесто қадимги жамият аъзоларини тўрт таифага бўлади: қоҳинлар, жангчи аскарлар, чорвадорлар ва хунармандлар (ясна китоби, 19-боб). авестода тилга олинган “баланд уйлар”, “устунлар” иборалари авесто жамиятининг ижтимоий-иқтисодий асосида бронза даври деҳқончилик жамоаларининг ҳаётий манзараси ётади. дарҳақиқат, агар ўша давр жамияти аъзолари таркибини тахлил қиладиган бўлсак, қадимги деҳқончилик минтақаларида дастлаб бошқарув тизимининг тепасида қоҳинлар турган. улар “чорва ва кенг яйловлар эгаси”. жангчи аскарлар бу орийлар бўлиб, қоҳинлардан кейинги мулк эгалари. авестода асосий бойлик чорва ҳисобланган. заратуштра ўз таълимотида “чорвага яхши эга керак. ушбу ердаги чорва эгаларига мен эркин юришни ва эркин ҳаётни таъмин қиламан” дейди (ясна, 24. готалар). ана шу эркин …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'rta osiyo tarixi"

vi–боб 148 vi–боб. ўрта осиёнинг қадимги туб жойли аҳолиси ва унинг авесто ва аҳамоний подшоларининг китобаларида акс этиши ўрта осиё халқлари тарихи жуда қадимий. у қадимги тош даврининг ашель босқичига бориб тақалади. бу даврга тегишли археологик обидалар ўзбекистон ҳудудларида сел-унғур ва кўлбулоқ ёдгорликлари мисолида ўрганилган. сел-унғурда хатто илк аждодларимизнинг меҳнат қуроллари билан бирга одам суяк қолдиқлари ҳам топилган. у тарихда фергантроп номи билан маълум бўлиб, унинг йил санаси яқин 1 миллион йил билан белгиланмоқда. ўрта осиё, жумладан ўзбекистон ҳудудларида кишилик тарихининг фергантроп одамидан кейин ўтган аждодлар тарихининг барча давр ва босқичларига оид ёдгорликлар ҳам топиб ўрганиган. бу кўп асрлик тарихнинг юздан тўқсон тўққиз фоизи археологик манбаълар асосида ...

Этот файл содержит 17 стр. в формате DOCX (30,3 КБ). Чтобы скачать "o'rta osiyo tarixi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'rta osiyo tarixi DOCX 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram