ўрта осиё деҳқончилик маданияти

DOCX 31 pages 45.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
v–боб 131 v–боб. ўрта осиё қадимги дунёсининг минтақавий ривожланиши ва маданий-хўжалик марказларининг ташкил топиши ўрта осиё минтақавий ривожланишининг асосида ибтидоий уруғ жамоаларининг ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтиши, яъни деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши ётади. оддий қилиб айтганда, деҳқончилик ва чорвачиликнинг кашф этилиши минтақавий ривожланишнинг мазмун ва моҳиятини ташкил этади. бу ибтидоий аждодларимиз ҳаётидаги туб маънодаги инқилобий ўзгаришлар ўрта осиё минтақасида, унинг ранг-баранг табиий-географик шароитига кўра, неолит давридан бошланди, яъни ўрта осиёда неолит давридан бошлаб ривожланишнинг минтақавий йўли шаклланиб борди. бу жараённинг бошланишидан далолат берувчи дастлабки объект жойтун археологик ёдгорлиги бўлиб, айнан мана шу объектда қадимги шарқ цивилизацияси таъсирида ўрта осиё минтақасининг илк бор қадимги деҳқончилик маданияти таркиб топган. агар ўрта осиёнинг жанубий-ғарбий минтақаларида қадимги шарқ цивилизацияси таъсирида ўтроқ деҳқончилик маданиятига асосланган ҳаёт тарзи неолит давридан қарор топа бошлаган бўлса (жойтун маданияти)[footnoteref:1], унинг шимолий сархатларида бу даврда ибтидоий жамоалар хали овчилик билан кун кечирар эдилар (калтаминор маданияти)[footnoteref:2]. …
2 / 31
тидоий аждодларимиз хўжалик асосини хали овчилик, айниқса балиқ овчилиги ташкил этарди[footnoteref:4], у эндигина илдиз отиб келаётган янги хўжалик – чорвачиликка ўз ўрнини бўшатиб улгурмаган эди. айнан ана шу кезларда ўрта осиёнинг марказий вилоятларида ибтидоий жамоаларнинг хўжалик ҳаётида туб ўзгаришлар юз бера бошлайди, яъни зарафшон водийсининг юқори қисмида, ўзбекистон билан тожикистон республикалари чегара районларида қадимги деҳқончилик маданиятининг фавқулодда янги маскани пайдо бўлади. бу маскан тожикистон республикасига қарашли саразм қишлогида, унинг жанубий-шарқий, қуёшга ўнгай томонида қад кўтаради. саразм қишлоги зарафшон дарёсининг туркистон ва зарафшон тоғ тизмалари оралигидан чиқиб, кенг водийга юз тутган биринчи ва энг қадимги ўтроқ деҳқончилик маданиятига тегишли аҳоли пункти бўлган. “саразм” сўзи атоқли суғдшунос олим в.а.ливщицнинг фикрига кўра, “сари-замин» яъни ернинг бошланиши демакдир, аниқроги зарафшон водийси-ҳавзасининг бошланиши маъносини англатади[footnoteref:5]. саразм маданияти номи билан фанга кирган бу ёдгорлик археологик материаллар комплексига кўра, ўрта осиёнинг жанубий минтақалари-капетдағ тоғ этакларида энеолит даврида таркиб топган номозгоҳ маданиятининг ўзгинаси эди[footnoteref:6]. [3: массон в.м. средняя …
3 / 31
изча, иккинчи тахлилий хулоса геоксюрлиларнинг бир гурухини бу жойга кўчишига сабаб бўлган. чунки, саразм мазилгохида олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, қадимги саразм милоддан аввалги iv-iii ва ii-минг йилликнинг ўрталаригача ўрта осиёнинг йирик металлургия марказларидан бири бўлган. милоддан аввалги iv-минг йилликда бу жойга кўчиб келган геоксюрли деҳқон жамоалари интенсив ривожланиб бораётган деҳқончилик хўжалиги учун қулай, сувга сероб ерларни қидириб келган бўлганларида, биринчи навбатда, зарафшон водийсининг куйи оқимларини ўзлаштирган бўлар эдилар. чунки, биринчидан, зарафшон дарёсининг этакларида узоқ асрлар давомида сув оқизиб келган чириндиларга бой, деҳқончиликка қулай унумдор тупроқ-ер майдонлари кўп. иккинчидан, ҳозиргача, бу минтақада xx асрнинг 50-йилларида академик я.ғуломов топиб ўрганган[footnoteref:7] ибтидоий деҳқончиликнинг илк босқичига доир замонбобо маданиятидан бошқа қадимги деҳқончилик маданиятига тегишли ёдгорликларни билмаймиз. учунчидан, замонбобо маданияти соҳибларининг хўжалик асосини, саразмлилардан фарқли ўлароқ, хонаки чорвачилик ва мотига деҳқончилиги ташкил этади. тўртинчидан, замонбобо маданиятининг келиб чиқиши калтаминор типидаги неолит даври маданиятининг маҳаллий дарбаза кир варианти билан боғлиқ[footnoteref:8]. бу жойнинг табиий-географик иқлим шароити …
4 / 31
ига қадар, зарафшон водийсида саразм маданиятига тегишли биронта ёдгорлик ҳозиргача топилмади. археолог н.а.аванесова зарафшон водийсида саразм типидаги ёдгорликлар бўлганлигига (тугайное) ишора қилади[footnoteref:9]. аммо, уларнинг барчаси воҳани хўжалик жиҳатидан ўзлаштирилиши муносабати билан йўқолиб кенганлигини таъқидлайди. маълумки, тахминан минг, бир ярим минг йил саразмда давом этган ҳаёт милоддан аввалги ii – минг йиллик ўрталарида тўхтайди. агар, қадимги геоксюрлилар, биринчи навбатда, металл хом ашёси эгаси бўлиш мақсадида саразмга келиб ўрнашмаганларида, ушбу маскан бободеҳқонлари маданиятининг маркази сифатида милоддан аввалги ii-минг йиллик ўрталаридан кейин ҳам ривожланишда давом этарди. чунки, саразмга яқин жойлашган юқори зарафшон тоғ тизмаларидаги олтин, кумиш, мис, қўрғошин, симоб, қалайи, феруза конларининг янги эгалари пайдо бўлиб қолди, яъни панжикентдан 50 км чамаси шарқда дашти қазо яъни қазо даштидан чўл минтақаси чорвадор қабилаларига тегишли қабристон топиб ўрганилди. демак, милоддан аввалги ii-минг йиллик ўрталарида бир гурух дашт қабилалари юқори зарафшон тоғ тизмаларидан топилган маъдан конлар (ёри, канчач, жилоу) атрофига кўчиб келиб ўрнашадилар. зарафшон сув ва …
5 / 31
и айтиш жоизки, биринчидан геоксюрлиларнинг анъанавий хўжалиги-деҳқончилик; иккинчидан, кончилик хўжалиги жамоага қанчалар дароматли бўлмасин, бободеҳқонлар анъанавий хўжаликдан воз кеча олмаган кўринади. бунинг устига, анъанавий хўжалик юритиш учун эса конлар яқинида тегишли имкониятлар бўлмаган. андронова қабилалари учун эса конлар яқинида дашти қазода макон топиш асл муддао бўлган. зарафшон водийсининг энг юқори қисмида саразлиларга мерос бўлган хўжаликни, яъни деҳқончилик хўжалигини юритиш учун қандай қулайликлар мавжуд эди, деган савол туғилади. авволам бор, саразм ёдгорлиги шу номдаги қишлоқнинг лалмикор экин майдонлари ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг яқинида қадим–қадим замонларда зарафшон тоғ тизмаларидан оқиб чиққан отчопар сой, чумали сой ва шўрнова сой этакларида таркиб топган ойим кўл атрофида суғорма деҳқончилик учун қулай унумдор ерлар ҳосил бўлган. деҳқончилик маданиятининг илк босқичларида айнан ана шундай деҳқончилик учун қулай жойларда бобо деҳқонлар қишлоқлари қад кўтарган. қадимги саразм қишлогининг энеолит даврида ташкил топиши ҳам ана шу тарихий жараён билан боғлиқ эди. қадимги саразмни археологик тадқиқот ишлари билан шуғулланган а. исақовнинг …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўрта осиё деҳқончилик маданияти"

v–боб 131 v–боб. ўрта осиё қадимги дунёсининг минтақавий ривожланиши ва маданий-хўжалик марказларининг ташкил топиши ўрта осиё минтақавий ривожланишининг асосида ибтидоий уруғ жамоаларининг ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтиши, яъни деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши ётади. оддий қилиб айтганда, деҳқончилик ва чорвачиликнинг кашф этилиши минтақавий ривожланишнинг мазмун ва моҳиятини ташкил этади. бу ибтидоий аждодларимиз ҳаётидаги туб маънодаги инқилобий ўзгаришлар ўрта осиё минтақасида, унинг ранг-баранг табиий-географик шароитига кўра, неолит давридан бошланди, яъни ўрта осиёда неолит давридан бошлаб ривожланишнинг минтақавий йўли шаклланиб борди. бу жараённинг бошланишидан далолат берувчи дастлабки объект жойтун археологик ёдгорлиги ...

This file contains 31 pages in DOCX format (45.2 KB). To download "ўрта осиё деҳқончилик маданияти", click the Telegram button on the left.