qadimgi xorazm davlati

DOCX 6 стр. 23,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
қадимги хоразм давлати ўрта осиѐдаги яна бир йирик давлат уюшмаси-қадимги хоразм давлати ҳисобланади. ―катта хоразм‖ ва ―қадимги хоразм‖ масаласи бўйича ўзбекистонлик ва хорижлик кўплаб олимлар турли-туман тадқиқотлар олиб борган бўлсаларда бу масалалар ҳамон тадқиқотчиларнинг баҳсмунозараларига сабаб бўлиб келмоқда. авесто ва юнон-рим тарихчилари маълумотлари бу мунозараларнинг асосини ташкил этади. ундан ташқари, ўтган асрнинг 50-60 йилларидан бошлаб бугунга қадар олиб борилган археолгик тадқиқотлар натижалари ҳам хоразм давлатчилиги тарихи бўйича бой материаллар берди. аввало, сўнги йиллардаги ибтидоий давр ѐдгорликларининг қиѐсий тадқиқотларидан (х.матякубов) хулоса чиқарадиган бўлсак, хоразм мил.авв iv-iii м.й. даѐқ ўрта шарқнинг қадимги цивилизациялар олами билан узоқ шимолни бевосита боғловчи халқа ролини ўтай бошлаган. бронза даври сувѐрган ва тозабоғѐб маданиятлари қадимги хоразм ерларини ўзлаштириб бир-бири билан қизғин алоқада бўлган, шимол ва жанубдан таъсир қабул қилиб, янги тараққиѐт босқичига кўтарилган қабилалар маданияти эди. уларнинг уруғ жамоалари ярим ертўла уй -жойларда истиқомат қилиб мотига деҳқончилиги ва чорвачилик билан шуғулланиб, ибтидоий ишлаб чиқариш хўжалиги сари илк …
2 / 6
ривожланди. ―хоразм‖ атамасининг келиб чиқиши ҳақида кўплаб фикрлар мавжуд. олимларнинг катта гуруҳи ―хоразм‖ атамасининг иккинчи компоненти –zmi, - zamни ҳинд-европа тилларига мансуб – zеmо – ер, ўлка, мамлакат маъносини беради деган хулосага келганлар. сўзнинг биринчи компонентига келганда олимлар фикрларидаги якдиллик йўқолади ва у турлича – ―озуқага бой мамлакат‖, ―унумдор ер‖ (е.бюрнуф, э.захау, у.гейгер, у.томашек), ―гўзал мамлакат‖ (ф.юсти), ―унумсиз, ѐмон ер‖ (ф.шпигель), ―пастлик ер‖ (п.лерх, н.веселовский, х.клиперт), ―қуѐшли ѐки шарқий ўлка‖ (с.толстов, п.савельев, ф.сулаймонова), ―шарқий замин‖, ―кунчиқар мамалакат‖ (и.мўминов) тарзида талқин этилади. яна бир гуруҳ олимлар ―хоразм‖ атамаси уч лексима асосида (uvarizami, u – ―яхши‖+ vara – ―қалъа‖,‖қўрғон‖+zimi-―ер‖) пайдо бўлган деб ҳисоблаб, мазкур тарихий атаманинг маъносини ―яхши қўрали ер‖, ―ажойиб қалъали ўлка‖ ѐки ―мустаҳкам қўрғонли диѐр‖(боголюбов, а.муҳаммаджонов) таржима қиладилар. сўнги тадқиқодларда ―хоразм‖ атамасининг ўзаги қадимги туркий асосларга эга бўлиши мумкин деган фикрлар илгари сурилиб (―хуар‖ (―сувар‖) – ―сув‖(―ху‖) – сув, ―ар‖-ер, одам, ―м‖- биринчи шахс қўшимчаси) ва у ―сув(дарѐ) одамлари‖ ѐки …
3 / 6
ерларда жойлашган. водийни ўраб турган тоғдан акес номли йирик дарѐ бошланади‖. шунингдек, геродот, акес дарѐсида тўғон қурилгани ва бу тўғон хорасмийларга тегишли эканлиги ҳақида маълумот беради. геродотдан сал олдинроқ яшаб ўтган гекатей парфияликларнинг шарқий томонида жойлашган ―хоразм‖ни, ―бир қисми текисликларда, бир қисми тоғларда яшовчи хоразмликларни‖ эслатиб ўтади. тадқиқотчи в.а.ливщиц ҳам бу ―катта хоразм‖ни марв ва ҳиротнинг тўртта районига жойлаштиради. с.п.толстов ва я.ғуломовлар бу назарияга қарши бўлиб, хоразмликлар ўрта осиѐнинг жанубидан кўчиб келмаганлар балки, хоразм давлати қуйи амударѐда қадимги замонлардаѐқ вужудга келган деб хулоса қилганлар. аммо бу давлатнинг чегаралари ҳозирги хоразм вилояти ҳудудларидан анча кенг бўлган. ўрта осиѐнинг тарихий географияси билан шуғулланувчи олим и.н.хлопин ―катта хоразм‖нинг йирик сиѐсий бирлашма сифатида аҳамонийлардан олдинги даврда мавжуд бўлганлиги ва акеснинг тажанхерируд дарѐси билан бир эканлиги ҳақидаги фикрларни асоссиз деб ҳисоблайди. олимнинг таъкидлашича, ―аҳамонийлардан олдинги даврда ўрта осиѐ ҳудудида халқларнинг хоразмийлар бошчилигида хеч қандай илк давлат бирлашмалари йўқ эди‖. шу билан бирга у аҳамонийлардан олдинги …
4 / 6
и. археологик манбаларнинг маълумот беришича, илк темир даврига келиб хоразм ҳудудларида пайдо бўлган амиробод маданияти даврида жанубий хоразм аҳолиси амударѐ қуйи ҳавзасининг ўзанлари бўйлаб барпо этилган кенг ва саѐз каналлар ѐрдамида зироатчиликка қулай жойларда деҳқончилик қила бошлайдилар ҳамда ўтроқ ҳаѐт аста-секин уларнинг турмуш тарзига айлана бошлайди. аммо, амударѐнинг қуйи ҳавзалари, унинг тўқайзор ва қамишзор кенг майдонлари, серунум яйловлари чорвачилик хўжалигининг тараққий этиши учун жуда қулай эди. шунинг учун ҳам қадимги хоразмда қуйи сирдарѐ сак-чорвадорларнинг қуйисой маданияти кенг ривожланган. юнон географи страбон хоразмийларнинг аждодлари массагетларга бориб тақалиши ҳақида маълумотлар беради. с.п.толстовнинг фикрича, хоразм тарихининг массагетларгача бўлган даврида бу заминда сувѐрган ва тозабоғѐб маданиятлари аралашувидан таркиб топган қовунчи қабилалари яшар эдилар. улар миллоддан аввалги ii минг йилликнинг сўнгги чорагида қадимги хоразмнинг массагет номи остида юритилган кўчманчи қабилаларининг асосини ташкил этган. қадимги хоразм хўжалик тартибининг тузилиши жанубий ҳудудлардаги суғориш тизимини эслатса-да, ўлчамлари жиҳатдан анча кичик. м.а.итинанинг фикрича, бу даврда уруғдошларнинг қишлоқлари бўлиши мумкин …
5 / 6
ончилик қабилаларининг чорвачилиги уй чорвачилиги хусусиятига эга эди. тадқиқотлар натижаларига кўра, мил. авв. i минг йилликнинг бошларига келиб орол бўйидаги хўжалиги асосини деҳқончилик ва чорвачилик ташкил этган қабилалар ўртасида фарқлар шакллана бошлайди. мил. авв. vii-vi асрларга келиб эса, улар маданияти ўртасида кескин фарқланиш сезилади. фикримизча, айнан мана шу даврдан бошлаб, шарқий орол бўйида ярим кўчманчи чорвадор хўжалик маданий шакли устунлик қилган бўлса, амударѐнинг жанубий ўзанларида эса юқори даражадаги сунъий суғоришга асосланган ўтроқ деҳқончилик хўжаликлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди. мил. авв. i минг йилликнинг иккинчи чорагига келиб орол бўйида ҳунармандчилик ажралиб чиқишининг дастлабки белгилари кузатилади. ортиқча маҳсулотнинг кўпайиши эса мулкий ва ижтимоий табақаланиш учун имкониятлар яратади. мил. авв. i минг йилликнинг биринчи чорагига келиб қадимги хоразм ҳудудларида суғорма деҳқончиликнинг тараққий этиши ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши натижасида ибтидоий жамоа муносабатлари ўрнига давлатчилик тизими шакллана бошлайди. ушбу тизимнинг шаклланишида қадимги шаҳарларнинг аҳамияти ниҳоятда катта бўлди. аммо, таъкидлаш жоизки, хоразм кўҳна шаҳарлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "qadimgi xorazm davlati"

қадимги хоразм давлати ўрта осиѐдаги яна бир йирик давлат уюшмаси-қадимги хоразм давлати ҳисобланади. ―катта хоразм‖ ва ―қадимги хоразм‖ масаласи бўйича ўзбекистонлик ва хорижлик кўплаб олимлар турли-туман тадқиқотлар олиб борган бўлсаларда бу масалалар ҳамон тадқиқотчиларнинг баҳсмунозараларига сабаб бўлиб келмоқда. авесто ва юнон-рим тарихчилари маълумотлари бу мунозараларнинг асосини ташкил этади. ундан ташқари, ўтган асрнинг 50-60 йилларидан бошлаб бугунга қадар олиб борилган археолгик тадқиқотлар натижалари ҳам хоразм давлатчилиги тарихи бўйича бой материаллар берди. аввало, сўнги йиллардаги ибтидоий давр ѐдгорликларининг қиѐсий тадқиқотларидан (х.матякубов) хулоса чиқарадиган бўлсак, хоразм мил.авв iv-iii м.й. даѐқ ўрта шарқнинг қадимги цивилизациялар олами билан узоқ шимолни бевосит...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (23,9 КБ). Чтобы скачать "qadimgi xorazm davlati", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: qadimgi xorazm davlati DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram