марказий осиёда қадимги давр давлатчилиги тарихи (мил.авв. iv- мил iv аа)

DOC 79.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353473640_40018.doc www.arxiv.uz марказий осиёда қадимги давр давлатчилиги тарихи (мил.авв. iv- мил iv аа) режа: 1. искандар давлатининг қулаши ва ўрта осиёда миллий давлатларнинг ташкил топиши. 2. салавкийлар давлати бошқарув тизими. 3. юнонғбақтрия давлати давлатчилиги тизими. 4. кушон, қанғ ва давон давлалари. македонияли искандар ўз харбий юришлари билан болқон ярим ороли, кичик осиё, миср, сирдарё ва хиндистонгача чўзилган улкан худудда ўз салтанатини барпо қилди. салтанат пойтахти бобил эди. бу улкан давлат искандар вафот этиши биланоқ инқирозга юз тутди ва парчалана бошлади. милоддан аввалги 312 йилда искандар давлатининг шарқий қисми (кичик осиё, сурия, эрон ва ўрта осиё) саркарда салавкхукумронлиги остида бирлаштирилди. салавкнинг хокимяти турли харбий манзилгохларда жойлашган юнонғмакедон ва македонлар қурол – яроғлари билан қуролланган маҳаллий халқларнинг ҳарбий кучларига таянган эди. юнонлар ўз хокимятларини мустахкамлаш мақсадида ўрта осиё худудларида бир қанча харбий истехкомлар ва қалъалар барпо қилган эди. бу нарса александр вақтидаёқ бошланиб, унинг ўзи ўрта осиёда 12 та шаҳарга асос солган …
2
ар эди. милоддан аввалги 293 йил давлатнинг шарқий вилоятларига салавка ва спитаман қизи апаманинг ўғли антиох хоким этиб тайинланди. бу нарса салавкийларда хокимларнинг подшооиласи билан қариндошлик бўлиши шарти бошқарув тизимининг асосий хусусиятларидан бири бўлганилигини кўрсатади. милоддан аввалги 280 йилда салавк ўлимидан сўнг антиох подшо бўлди ва давлатни 20 йил давомида бошқарди. салавкийлар давти доимий ички курашлар орасида қолди. милоддан аввалги иии аср ўрталарида ундан бақтрия ажралиб чиқади. унинг подшо диодот бўлган. шу вақтда салавкийлардан яна бир давлатғпарфия ажралиб чиқади ва кейинчалик шарқдаги энг қудратли давлатлардан бирига айланади. мил. авв. иии асрнинг ўрталарида мустақил давлат сифатида ташкил топган парфия давлати ҳозирги туркманистон ва эроннинг бир қисмини ўз ичига олган. бу давлатнинг биринчи ҳукмдори аршак бўлиб, у мил. авв. 247 йили тахтга ўтиради. мил. авв. 235 йилдан бошлаб, парфия подшолари ўз ерлари ҳудудларини кенгайтириб бордилар. милодий иии асрнинг биринчи чорагида сосонийлар аршакийлар ҳукмронлигини тугатиб, парфияда ҳокимиятни қўлга олдилар. антик давр парфиянинг қишлоқ …
3
а хитой ҳукмдорлари довон ерларини босиб олишга ҳаракат қилдилар. аммо қўшни давлатлар томонидан қўллабғқувватланган довонликлар ўз мустақиллигини сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар. мил. авв. иии асрлар бошларида пайдо бўлган қанқ давлатининг ҳудудлари сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерлар эди. мил. авв. ииғи асрларда қанқ давлати ерлари кенгайиб, амударё ва сирдарё оралиқидаги ерлар ва хоразмни ўз ичига олади. антик даврида қанқ давлати анча ривожланган давлат эди. ўтроқ аҳоли асосан водийларда яшаб, деҳқончилик, боқдорчилик ва ҳунармандчилик билан шуқулланиб келишган. қанқ ҳукмдорларининг марказий шаҳарлари иккита эди. улар ёзни ўтрорда (ҳоз. арис ва туркистон оралиқида), қишловни эса қанқа (ҳоз. тошкент вилояти оққўрқон туманида) шаҳарларида ўтказар эдилар. мил. авв. и асрга келиб, ўрта осиё ҳудудларида антик даврнинг энг қудратли давлатларидан бири бўлган кушон давлати ташкил топади. дастлабки ҳукмдорлар кадфиз и ва кадфиз ии лар давлат ерларини кенгайтириб, пул ислоҳоти ўтказадилар. милодий ии асрга келиб кушон давлати ерлари шимолий ўиндистон, афқонистон, ўрта осиё, шарқий туркистондан иборат эди. кушон ҳукмдорлари, …
4
кузатилган. 1972 йилда далварзинтепадан (сурхондарё) тилла буюмлар хазинаси (32 кг) топилган. бу хазина орасида антик даврга оид билагузук, ҳалқалар, тўқалар, бўйин тақинчоқлари каби санъат буюмлари ҳам бор. умуман, антик давр қанқ, сўқд, фарқона ерларида мавжуд бўлган маданият ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилади. юнонғбақтрия давлатининг гуллаб – яшнаган даври милоддан ававалги иии аср иккинчи ярми ва ии асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. бу давлатнинг пойтахти бақтра шахри бўлган. давлат бир неча дехқончилик вилоят ва туманларини ўз ичига олган. давлат марказлашган ҳокимиятга бўйсунувчи бошқарув тизимига эга эди. подшо ёки давлат ҳукмдорлари юнон – македонлардан бўлиб, уни турли йилларда диодот, евтидем, деметрий ва евкрадитлар бошқарганлар. давлат бошқарув тизими искандар даврида жорий этилган сиёсий анъаналарга асосланган эди. подшо ҳокимияти ҳарбий кучларга ва вилоятлар ҳокимлари мададига таянар эди. муҳим савдо йўллари бўйлаб ҳарбий – стратегик ва иқтисодий ахамиятга эга бўлган жойларда таянч истеҳкомлари ва қалъалари қурилган эди. ички низолар ва курашлар давом этиб турганлигига қарамай, …
5
тга айланди. кушон подшолиги сурхон воҳаси, жанубий тожикистон, афғонистон, шимолий хиндистон ва шарқий туркистон ерларини ўз таркибига киритди. шу вақтда пойтахт далварзиндан пешоварга кўчирилди. кушон подшолиги қадимги даврдаги рим, парфия, хитой давлатлари билан тенг бўлган ва ғоятда қудратли давлатга айланди. мамлакатимиз худудларида юзага келган кушон подшолиги таркибига ўзбекистоннинг асосий худудлари (хоразм, зарафшон, қашқадарё, тошкент, фарғона) кирмаганлиги диққатга сазовордир. бу худудларда ўзига хос бошқа маҳаллий давлат юзага келган ва кушонлар маданий анъаналарга ҳоли тарзда тараққий этган. бу давлатлар билан кушон давлатининг шимолий чегаралари кўҳитоғ, бойсун, хисор тоғлари орқали ўтганлиги бойсун туманидаги дарбанд атрофидан ўрганилган мудофаа деворларини ўрганиш натижасида исботланди. бу мудофаа деворлари қолдиқлари шу ердан ўтган чегара қалъаси деворлари бўлган. кушон сулоласи ва давлати тарихи ёзма манбалар ва тангашунослик тадқиқотлари орқали ўрганилган. тангалардаги дастлабки вақтларда юнонғбақтрия шохлари тасвири мавжудиги ва астағсекин унинг ўрнини кушонларнинг «шох», «шохлар шохи» сўзлари эгаллаши унинг харбий сиёсий қудрати юксалиб борганлигидан далолат беради. подшо канишка и ўзидан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "марказий осиёда қадимги давр давлатчилиги тарихи (мил.авв. iv- мил iv аа)"

1353473640_40018.doc www.arxiv.uz марказий осиёда қадимги давр давлатчилиги тарихи (мил.авв. iv- мил iv аа) режа: 1. искандар давлатининг қулаши ва ўрта осиёда миллий давлатларнинг ташкил топиши. 2. салавкийлар давлати бошқарув тизими. 3. юнонғбақтрия давлати давлатчилиги тизими. 4. кушон, қанғ ва давон давлалари. македонияли искандар ўз харбий юришлари билан болқон ярим ороли, кичик осиё, миср, сирдарё ва хиндистонгача чўзилган улкан худудда ўз салтанатини барпо қилди. салтанат пойтахти бобил эди. бу улкан давлат искандар вафот этиши биланоқ инқирозга юз тутди ва парчалана бошлади. милоддан аввалги 312 йилда искандар давлатининг шарқий қисми (кичик осиё, сурия, эрон ва ўрта осиё) саркарда салавкхукумронлиги остида бирлаштирилди. салавкнинг хокимяти турли харбий манзилгохларда жойлашган юн...

DOC format, 79.5 KB. To download "марказий осиёда қадимги давр давлатчилиги тарихи (мил.авв. iv- мил iv аа)", click the Telegram button on the left.