o'zbekistonda mustaqillik go'yalarining tarixiy asoslari

DOCX 18 стр. 34,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 18
1.1- мавзу: ўзбекистонда мустақиллик ғояларининг тарихий асослари р е ж а: 1. давлатчилик тушунчаси. «авесто» китобида қадимий давлатчилик тарихига оид маълумотлар. ўрта осиё ҳудудидаги давлатлар тузилмалари. 2. аҳамонийлар ҳукмронлиги. александр македонскийнинг ўрта осиёга юриши. аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти. 3. ўрта осиё ҳудудларида антик давлатлар (салавкийлар, юнон-бақтрия, даван, кушон, ва қанғ) нинг ташкил топиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти. давлат бошқарувининг тарихий илдизлари. илк давлатчилик тарихи бўйича тадқиқотлар олиб борувчи аксарият олимларнинг эътироф этишича, ўрта осиёда илк давлатчилик асосларини бронза (мил.авв. iii-ii м.й.) давридаги суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши ва ихтисослашган ҳунармандчилик хўжаликлари ташкил этган эди. шунингдек илк давлатчиликнинг тарихий илдизлари фақат ички сабабларгагина боғлиқ бўлмай, балки қадимги шарқдаги юксак даражада ривожланган анъанавий тарихий-маданий алоқаларга ҳам боғлиқ бўлган. археологик тадқиқотлар натижасида топилган юқори сифатли моддий маданият буюмлари ўзаро алоқалардаги мавжуд технологик ва иқтисодий таъсирни кўрсатади. тадқиқотлар шуни кўрсатадики, юзлаб минг йилликларни ўз ичига қамраган инсоният тарихида дастлабки давлатларнинг пайдо бўлиши – нисбатан анча кеч юз …
2 / 18
ва суғориш тармоқлари билан чегараланган бўлиб, улар тўла ўзлаштирилган ва доимий хўжалик ҳамда ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиб келинган воҳа-туманларда яшаганлар. улар ўз ички ва ташқи муносабатларида келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилишда бирлашишга ҳаракат қилганлар. жамоалардаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий меҳнат тақсимоти, ташқи ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш, диний урф-одатларни бажариш каби масалалар ижтимоий мансаблар ҳамда бошқарувнинг пайдо бўлишига асос солган. шунинг учун ҳам лотинча “adminis-tratio” атамаси раҳбарлик қилишни (кимгадир, нимагадир), бошқарувни англатади. бошқарув – тегишли ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мақсадларга эришиш йўлида амалга ошириладиган фаолиятларни ўзида мужассам этади. ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўзбекистоннинг бронза даврига оид ёдгорликларни кенг миқёсда тадқиқ этилиши натижасида ушбу ҳудудларнинг қадимги тарихи ва маданияти тўғрисида бой маълумотлар олинди. турли йилларда жанубий ўзбекистон ҳудудларида илк, ривожланган ва сўнгги бронза даври илк деҳқончиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, урбанизация жараёнлари ҳамда илк давлатчилик масалалари, маданий ва иқтисодий алоқалар, ҳунармандчиликнинг тараққий этиши масалалари бўйича а.асқаров, э.ртвеладзе, а.сагдуллаев, т.ширинов, б.абдуллаев, у.рахмонов, э.сайко, …
3 / 18
унда сурхондарё вилояти, тожикистоннинг кўлоб ва қўрғонтепа вилоятларини ўз ичига олган ерларни шимолий бақтрия сифатида эътироф этадилар. кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, неолит даврига келиб «ҳисорлик» овчилар кичик ва йирик дарёлар воҳаларини, бойсунтоғ ва куҳитанггача бўлган тоғ ва тоғ олди ҳудудларини ўзлаштирадилар. бронза даврига келиб эса бу ҳудудларда бошқа кўринишга эга бўлган ҳамда ўзига хос хўжалик шаклидаги янги маданиятлар шакллана бошлайди. давлатнинг дастлабки босқичларини ўрганишда зардўштийларнинг муқаддас диний китоби авестонинг аҳамияти беқиёсдир. олимларнинг эътироф этишларича, авесто шарқ халқлари қадимги даврини тадқиқ этишда ҳозирча муҳим манба бўлиб, у ўзининг бу аҳамиятини бундан буён ҳам сақлаб қолади. бу китоб даставвал, эътиқодлар, тиллар ва динлар, бир сўз билан айтганда, маънавий ҳаёт ривожланиши босқичлари ҳақидаги илк тўплам ҳисобланади. таъкидлаш лозимки, бу жараёнлар давлатчилик ва иқтисодий ривожланишнинг умумий доирасида бўлиб ўтган. авесто даври турли қабила ва элатлар, жамоалар эътиқодларининг мукаммал жаҳон дини даражасидаги дин билан алмашаётган давр эди. шунингдек бу давр туб иқтисодий ўзгаришлар ва ишлаб …
4 / 18
ингдек, авестода илк шаҳарлар шаклланиши босқичлари ахурамазда фармони билан дастлабки одам йима томонидан мустаҳкамланган «вара» бунёд этиши мисолида кўзатилади. бундай «вара»лардан бири археологлар томонидан жанубий урал-қозоғистон «шаҳарлар ўлкаси»дан топилган бронза даврига оид аркаим ёдгорлигида бўлиши мумкин. аркаим ёдгорлиги бир неча мустаҳкамланган манзилгоҳлардан иборат бўлиб, ҳандақлар ва кўп қаторли мудофаа деворлари билан ўраб олинган, кириш қисми ҳимояланган. ёдгорлик мураккаб ва аниқ тузилишга эга. ёдгорлик ҳудудларидан ҳунармандчиликнинг аввало, металл эритиш ва унга ишлов беришнинг излари, бронзадан ясалган буюмлар топилган. авесто мадҳияларида эслатилган «вара» шаклидаги ҳимояланган иншоотлар бунёд этилиши шаҳар маданияти белгиларини, ижтимоий-маданий тараққиётнинг юқори даражасини, ном давлатлар кўринишидаги шаҳарлар шаклланишини ўзида акс эттиради. бу жараённинг босқичма-босқич ривожланиши эса ўрта осиёнинг жанубий ва марказий ҳудудларида кўзатилади. кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, ўрта осиёда энг қадимги давлатларнинг шаклланиш жараёни деҳқон-чорвачилик иқтисодиёти, ихтисослашган ҳунармандчилик ва шаҳар марказларининг пайдо бўлиши билан ўзвий боғлиқдир. ҳозирги кунга қадар олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари бу ҳудудларда илк темир давридаги ижтимоий- …
5 / 18
опилган маҳаллий аҳолининг хоразмий, боҳтарий, суғдий ва “номаълум ёзув” деб аталмиш ёзма манбаалари ҳам борки, улар қисқа ва кам бўлишидан қатьий назар, ўрта осиё халқлари, жумладан ўзбек этногенези учун ноёб маълумотлар беради. араб, форс ва турк ёзма манбаларида ҳам ўзбек халқи этногенези ва этник тарихи учун қимматли маълумотлар учрайди. ўрта осиё халқларининг келиб чиқиши масалаларини ёритишда уларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. бу ёзма манбаалар ичида энг қадимгиси, қадимда ўрта осиёда яшаган халқлар номини илк бор тилга олган ёзма манбаа – бу авестодир. авесто зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлиб, шу диндаги халқарнинг ахлоқ, одаб, диний қонун ва қоидалар мажмуасидир. дастлаб авесто 21 китобдан иборат бўлган. бизгача унинг айрим қисмларигина сақланиб қолган. масалан, ясна, виспарат, яшт, видевдат. ясна китоби 72 бобдан иборат бўлиб, улардан 17таси - “готалар” пайғамбар заратуштранинг “муқаддас мадҳиялари” ва диний насихатларидан иборат.”готалар” авестонинг энг қадимги қисми бўлиб, ундаги заратуштранинг архаик ибора ва терминлари сўзма-сўз ясна китобига киритилган. шунинг учун …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 18 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbekistonda mustaqillik go'yalarining tarixiy asoslari"

1.1- мавзу: ўзбекистонда мустақиллик ғояларининг тарихий асослари р е ж а: 1. давлатчилик тушунчаси. «авесто» китобида қадимий давлатчилик тарихига оид маълумотлар. ўрта осиё ҳудудидаги давлатлар тузилмалари. 2. аҳамонийлар ҳукмронлиги. александр македонскийнинг ўрта осиёга юриши. аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти. 3. ўрта осиё ҳудудларида антик давлатлар (салавкийлар, юнон-бақтрия, даван, кушон, ва қанғ) нинг ташкил топиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти. давлат бошқарувининг тарихий илдизлари. илк давлатчилик тарихи бўйича тадқиқотлар олиб борувчи аксарият олимларнинг эътироф этишича, ўрта осиёда илк давлатчилик асосларини бронза (мил.авв. iii-ii м.й.) давридаги суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши ва ихтисослашган ҳунармандчилик хўжаликлари ташкил этган эди. шунингдек илк давлатчил...

Этот файл содержит 18 стр. в формате DOCX (34,3 КБ). Чтобы скачать "o'zbekistonda mustaqillik go'yalarining tarixiy asoslari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbekistonda mustaqillik go'ya… DOCX 18 стр. Бесплатная загрузка Telegram