тоғли олтой туркий халқларнинг илк ватани ва орийлар муаммоси

DOCX 20 sahifa 34,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
x- боб 232 x- боб. туркийгўй қабилаларнинг илк ватани ва орийлар муаммоси собиқ совет даври тарихий тилшунослик фанида тоғли олтой туркий халқларнинг ватани, туркийгўй аҳоли айнан ана шу ўлкада таркиб топиб, сўнг бошқа юртларга тарқалган, деган тасаввур шаклланган. бундай тасаввурни пайдо бўлишида турк этноними остида тоғли олтой ҳудудларида ҳоконликнинг илк бор таркиб топиши ҳам катта роль ўйнаган. xviii-xix асрлар давомида тоғли олтой минтақасида олиб борилган этнолингвистик тадқиқотлар ҳам бундай илмий фаразни асосли эканлигини тасдиқлайди. шундай қилиб, тоғли олтой туркий халқларнинг илк ватани сифатида тилга олиниб, жаҳон тарихий тилшунослигида “олтой тиллар оиласи” деган термин пайдо бўлади. бундай тушунчани илмий асосланишида этнограф ва тилшуносларнинг бу ерда олиб борган изланишлари ва улар томонидан туркларнинг келиб чиқиши ҳақида тўпланган ривоятлар ҳам катта роль ўйнайди. масалан, олтой турклари орасида ўзларининг келиб чиқишлари ҳақида ҳозиргача оғиздан оғизга ўтиб келаётган ривоятлардан иккитаси оғзаки ва ёзма адабиётларда тилга олинади. биринчи ривоятда атилла бошчиллигида ғарбга кетган хунларни, унинг ўлимидан …
2 / 20
тга кўра, ғарбий хунлардан келиб чиққан, яъни туркларнинг она уруғи бўридан тарқаган”[footnoteref:1]. иккинчи ривоятга кўра, “турклар маҳаллий “со” қабиласининг бўри уруғидан келиб чиққан. ривоятга кўра, қабила сардори абанбуни 17 та ини-оғалари бўлган. улардан бирини номи ичасин ишид , яъни “бўри боласи” деб аталган. со қабиласи “ўзларининг айби билан” деярли қирилиб кетади, улардан атиги тўрт ўғлон тирик қолади. биринчиси ғозга (лебедга) айланиб учиб кетади, иккинчиси кама дарёси соҳилига жойлашади, учунчиси -.чуса дарёси соҳилига, тўртинчиси, энг каттаси – нудули шод ғарбий саян тоғ ёнбағирларига бориб жойлашади. нудули шоднинг кенжа хотинидан ўғил бола-ашин туғилиб, мусобақада барча оғаларини енгиб, уруғнинг сардори бўлиб қолади. шундан бошлаб бу уруғ ашина уруғи деб отала бошлайди. ашиннинг ботирлиги ва ишбилармандлиги туфайли унинг уруғини қудрати ошиб, у ашин қабила бошлигига айланади. энди қабила номи асаншод бўлиб қолади. ашиннинг набираси тумин (бумин) 551 йилда ўзини туркларнинг ҳокони деб эълон қилади.[footnoteref:2] [1: гумилов л.н. древние тюрки. москва-1993, стр.23.] [2: рахмонов н. …
3 / 20
ар ва олтой туркларини келиб чиқишини бўри уруғи билан боғлашга қаратилган ривоятлар таъсирида тарихий тилшунослик фанида, менимча, бир ёқламали тасаввурлар пайдо бўлдики, бунга кўра, тоғли олтой қадимги туркларнинг илк ватани бўлиб қолди, кейинчалик (антик давридан бошлаб-а.а.) туркий халқлар тоғли олтойдан чиқиб, марказий осиёнинг барча ҳудудларига, жумладан бутун жанубий сибир, жанубий-шарқий ўролорти минтақалари, қозоқистон даштлари, куйи волга, дон, днепр дарёларининг куйи ҳавзалари, ўрта осиёга ёйилди. совет тарихшунослигида унга қадар бу ҳудудларда (шимолий-шарқий қора денгиз бўйларидан то байқалгача) эроний тиллар лахжаларида сўзлашувчи қабилалар яшар эдилар, деган тасаввур хукмрон. аммо, бу ҳудудларда олиб борилган археологик тадқиқот натижалари, яъни бронза ва илк темир даврларига оид тоғли олтой ёдгорликларидан топилган археологик материалларни жанубий сибир, бутун қозоқистон даштлари, ўралорти, еттисув районлари материаллари билан қийсий-типологик тахлили бу минтақалар моддий ва маъновий маданияти бир, улар ўртасида этногенетик узвийлик кучли ва этнографик турмуш тарзида айнан ўхшашлик кузатилади. бу хилдаги типологик қиёсий тадқиқотлар антропологик сериялар мисолида ҳам ўтказилиб, улар ҳам …
4 / 20
noteref:4] проф. а.хўжаевнинг ёзишича, кейинги йилларда хитой ва япон олимлари ҳамкорликда хитойнинг 24 жилдли тарихи (эр си ши) устида жиддий тадқиқотлар олиб бориб, ана шу изланишлар жараёнида турк атамаси хитой манбаъларига бундан камида 4 минг йил аввал кириб келганини таъқидлайди[footnoteref:5]. [4: гумилов, “хунну”. москва-1960, стр. 23.] [5: хўжаев а. қадимги хитой манбаъларидаги туркий халқларга оид айрим этнонимлар. “ўзбекистон ўрта асрларда: тарих ва маданият”. тошкент-2003, 178 бет.] а.хўжаевнинг хитой манбаъларига асосланиб берган маълумотларига кўра, милоддан аввалги iii-минг йилликнинг охирги чорагидан бошлаб шимолий хитой князликларининг тарихи ўша даврнинг йилномачилари томонидан ёзила бошлаган, яъни қадимги хитой кичик подшоликларида “ши” деб аталган йилномачилар бўлиб, улар шимолий хитой подшоликларининг шимолий, шимолий-ғарбий ва шимолий-шарқий чегараларида чорвадор туркий қабилалар яшаганликларини тасдиқлайди. ана шу кичик ҳокимликлардан бири “шя” подшолиги бўлиб, у шимолий хитойда (милоддан аввалги 2205-1766 йилларда) хукмронлик қилган. сўнг милоддан аввалги 1766-1122 йилларда “шонг” номли кичик ҳокимлик ҳукм сурган. уларнинг ҳар иккаласи девонида “ши”лар фаолият кўрсатиб, нафақат …
5 / 20
618 – 907 й.) тарихий воқеаларни ёзиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу иш давлат монополиясига айланади. йилномачи “ши”лар ёзиб борган расмий сулолалар 24 та бўлганлиги учун сулолалар тарихи “24 тарих”, яъни “эр си ши” номини олган. “24 тарих”нинг биринчи жилди сима цян қаламига мансуб “тарихий хотиралар” бўлса, унинг охиргиси минг сулоласи (1368-1644 й.) тарихидан иборат. хронологик жиҳатдан ушбу 24 сулола тарихи 3,5 минг йилдан кўпроқ давр тарихини ўз ичига олади. ана шу тарихнинг қадимги ва илк ўрта асрлар даври воқеаларини ўз ичига олган жилдларида хитойшунос олим аҳаджон хўжаевнинг таъқидлашича, бевосита турон ва туркистон тарихи учун кўп қимматли маълумотлар бор[footnoteref:6]. [6: хўжаев а. ўша асар, 178-184 бетлар.] сима цяннинг «тарихий хотиралар»ига асосланиб ёзилган “хитой тили катта иероглифлар луғати”да шимолий хитой «шя» ҳокимлигининг шимолий-ғарбий чегараларида “ху” ёки “хулу” деб аталган чорвадор қабилалар яшайди, дейилган.[footnoteref:7] худди шундай маълумот си юаннинг “сўзлар этимологияси”луғатида ҳам учрайди.[footnoteref:8] хитойшунос олим а. хўжаевнинг ёзишича, хитой тилида ундош “р” …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тоғли олтой туркий халқларнинг илк ватани ва орийлар муаммоси" haqida

x- боб 232 x- боб. туркийгўй қабилаларнинг илк ватани ва орийлар муаммоси собиқ совет даври тарихий тилшунослик фанида тоғли олтой туркий халқларнинг ватани, туркийгўй аҳоли айнан ана шу ўлкада таркиб топиб, сўнг бошқа юртларга тарқалган, деган тасаввур шаклланган. бундай тасаввурни пайдо бўлишида турк этноними остида тоғли олтой ҳудудларида ҳоконликнинг илк бор таркиб топиши ҳам катта роль ўйнаган. xviii-xix асрлар давомида тоғли олтой минтақасида олиб борилган этнолингвистик тадқиқотлар ҳам бундай илмий фаразни асосли эканлигини тасдиқлайди. шундай қилиб, тоғли олтой туркий халқларнинг илк ватани сифатида тилга олиниб, жаҳон тарихий тилшунослигида “олтой тиллар оиласи” деган термин пайдо бўлади. бундай тушунчани илмий асосланишида этнограф ва тилшуносларнинг бу ерда олиб борган изланишла...

Bu fayl DOCX formatida 20 sahifadan iborat (34,3 KB). "тоғли олтой туркий халқларнинг илк ватани ва орийлар муаммоси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тоғли олтой туркий халқларнинг … DOCX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram