ўзбекистон - инсон цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири

DOC 93,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353507346_40091.doc www.arxiv.uz режа: 1. инсоннинг дастлабки аждодлари, уларнинг маконлари. 2.ибтидоий жамият даврлари, уларнинг ёдгорликлари ва кашфиётлари. сўнгги йилларда олиб борилаётган археологик тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқ бўлмоқдаки, ватанимиз ҳудудида қадимги цивилизациянинг пайдо бўлиши ва шаклланиши узоқ асрларни ўз ичига олади. ватанимизнинг энг қадимги даврларига - илк тош асрига оид бўлган селунғур, кўкбулоқ, қўтирбулоқ, учтут каби маконлар очилдики, улардаги топилмаларга қараб, ҳақли равишда марказий осиё одамзоднинг илк аждодлари пайдо бўлган минтақага киради, деган ғояни илгари суриш имконияти туғилади. бу минтақада яшаган қадимги қабилалар балиқчилик, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва чорвачилик маданиятларини эгаллаганлар. ибтидоий жамоа тузуми кишилик жамияти тараққиётининг энг узоқ давом этган даври бўлиб, бундан бир неча миллион йиллар олдин бошланган деган илмий-назарий фикр исбот этилди. бироқ шуни назарда тутмоқ лозимки, ибтидоий жамоа тузумининг бошланиши дунёнинг турли ҳудудларида турли даврларга тўғри келади. масалан, африкада бу давр 2,5-3 миллион йил илгари бошланган бўлса, америкада 20-30 минг йил илгари деб тахмин қилинади. марказий осиё ҳудуди …
2
даврни ўрганишнинг ўзига хос ҳусусияти, уни қадимги муаллифлар қолдирган ёзма манбалар асосида ўрганиб бўлмайди. шунинг учун ҳам бу давр тарихини ўрганишда археология, антропология, этнография каби фанларнинг аҳамияти каттадир. бу фанлар тўплаган материалларни солиштириш усули билан узоқ ўтмишдаги моддий ва маънавий маданиятнинг кўпгина томонларини тиклаш мумкин. марказий осиёнинг ибтидоий тузуми даврини ўрганишдаги энг катта муаммолардан бири - узоқ тарихий даврни ташкил этувчи бу босқични даврларга бўлиш муаммосидир. бироқ сўнгги йиллардаги олимларнинг олиб борган илмий тадқиқот натижаларига кўра, ҳозирги пайтда марказий осиё ҳудуди ибтидоий жамият ривожланишининг қуйидаги даврларига бўлинади: 1. палеолит - (қадимги тош даври - “палайос” - “қадимги”, “литос”- “тош”); 2. мезолит (ўрта тош даври, “мезос” - “ўрта”, “литос”- “тош”), 3. неолит (янги тош даври - “неос”- “янги”, “литос”- “тош” ) . 4. энеолит (мис - тош даври). 5. бронза даври. 6. темир даври. ибтидоий жамоа тузуми тарихини ўрганишнинг муҳим муаммоларидан бири-антропогенез, яъни одамнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши муаммосидир. одамнинг пайдо …
3
рганди. “одам” деган тушунчанинг кенг маъносини дастлаб очиб берганлардан бири xviii асрда яшаган машҳур француз маърифатпарвари жан жак руссо бўлди. машҳур швед табиатшуноси карл линней (1707-1779 йй.) одамни ҳайвонот дунёсидаги олти гуруҳдан бири сут эмизувчилар гуруҳига киритди. унинг дунёни билиш соҳасидаги асарларида кўпгина камчиликлар бўлишига қарамай, одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги билимларнинг ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлди. 1956-1960 йилларда инглиз олими лики шарқий африкадаги олдувай дарасидан одамсимон маймунларнинг қолдиқларини топдилар. олим бу топилмаларни бундан 1 миллион 750 минг йил илгариги эканлигини аниқлади. ликининг ўғли ричард кения ва эфиопияда қазишма ишларини олиб бориб кўплаб одамсимон маймунларнинг қолдиқларини топди. уларни бундан 2,5-3 миллион йил илгари яшаган деган хулосага келди. жуда кўплаб олимларнинг фикрича, африкадаги бу топилмалар ер юзасидаги энг қадимги одамларнинг дастлабки вакиллари ҳисобланиб, олимлар бу топилмаларга шартли равишда зинжантроп деб ном бердилар. 1891-1892 йилларда голландиялик олим дюбуа индонезиянинг ява оролидан маймун-одамнинг (питекантроп) суяк қолдиқларини топишга муваффақ бўлди. бу топилмаларнинг ёши 1,5 миллион …
4
ждодларимизнинг манзилгоҳлари: фарғона вилоятининг сўх туманидаги селунғур, бухоро вилоятидаги учтут, тошкент вилоятидаги кўкбулоқ каби маконлар илк палеолит даврига оиддир. бу борада археолог олимлар а.окладников, ў.исломов, м.қосимов, т.хўжаевларнинг хизматлари каттадир. ў.исломов 1980 йилдан бошлаб янги кашфиётлар қилди. селунгур ғорида яшаган аждодларимиз тош даврининг юқори (палеолит) босқичида эмас, балки ашель даврининг биринчи босқичида яшаганликларини исботлади. ў.исломов ўзи очган кашфиётига суяниб, селунғур ғорида яшаган аждодларимизнинг ёши яқин бир миллион йилдан зиёдроқ деган хулосага келади. бу ғордан топилган одамнинг қолдиқлари фарғона водийси ҳудудидан топилганлиги сабабли шартли суратда “ферганатроп”, яъни “фарғона одами” номи билан фанга киритилди. ўрта тош даврига келиб ибтидоий кишилар марказий осиёнинг бутун майдонига кенг тарқалди. уларнинг турмушда янги кўринишлари пайдо бўла бошлади. энг муҳими, ибтидоий тўдадан уруғчилик жамоасига ўтила бошланди. ҳозирги замон одамларига ўхшаш одамлар (кроманьон) вужудга келиши учун замин ҳозирланди. бу давр ишлаб чиқариш қуроллари такомиллашаётган, нутқ маданияти ўсиб бориб, фикрлаш анча ошган, олов сунъий тарзда яратила бошланган, овчилик анча ривожланиб, …
5
ига (матриархат) ўтилишидир. уруғчилик ибтидоий жамият тарихининг алоҳида босқичини ташкил этиб, бу ижтимоий ҳаётдаги қатор ўзгаришларнинг пайдо бўлишига замин яратиб берди. шундай қилиб, палеолит даврида одамнинг пайдо бўлиши жараёни асосан тугади. ибтидоий одамлар хўжалик юритишнинг энг оддий йўлларидан мураккаброқ йўлларига ўтдилар. олов кашф этилди. инсоният ибтидоий тўда давридан уруғчилик тузумига ўтди. меҳнат қуроллари такомиллашиб, турлари кўпая борди. ибтидоий одамлар орасида дастлабки диний қарашлар пайдо бўлди. марказий осиёда ўрта тош - мезолит даври нисбий тарзда мил.авв. 12-7 минг йилликларни ўз ичига олади. бу даврга келиб, иқлим барқарорлашади, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ўзгаради. бу даврнинг катта ютуқларидан бири - камон ва ўқнинг кашф этилишидир. неолит узоқ давом этган тош асрнинг сўнгги ва якунловчи босқичи бўлиб, географик муҳит ва шарт-шароитнинг турли-туманлиги неолит даври қабилаларида меҳнат қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, турар жойлар ва хўжаликларнинг турлича бўлишига олиб келди. бу давр қабилалари марказий осиё ҳудудида хўжаликнинг деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик шаклларини ривожлантириб юборди. неолит даври кишиларининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон - инсон цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири" haqida

1353507346_40091.doc www.arxiv.uz режа: 1. инсоннинг дастлабки аждодлари, уларнинг маконлари. 2.ибтидоий жамият даврлари, уларнинг ёдгорликлари ва кашфиётлари. сўнгги йилларда олиб борилаётган археологик тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқ бўлмоқдаки, ватанимиз ҳудудида қадимги цивилизациянинг пайдо бўлиши ва шаклланиши узоқ асрларни ўз ичига олади. ватанимизнинг энг қадимги даврларига - илк тош асрига оид бўлган селунғур, кўкбулоқ, қўтирбулоқ, учтут каби маконлар очилдики, улардаги топилмаларга қараб, ҳақли равишда марказий осиё одамзоднинг илк аждодлари пайдо бўлган минтақага киради, деган ғояни илгари суриш имконияти туғилади. бу минтақада яшаган қадимги қабилалар балиқчилик, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва чорвачилик маданиятларини эгаллаганлар. ибтидоий жамоа тузуми кишилик жамияти та...

DOC format, 93,0 KB. "ўзбекистон - инсон цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.