зардуштийлик ва унинг тарқалиши

DOC 114,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1451620760_62802.doc зардуштийлик ва унинг тарқалиши режа 1. зардуштийлик (зороастризм)нинг келиб чиқиши. 2. зардуштийлик шаклланган тарихий шароит. 3. зардуштийлик таълимоти. 4. зардуштийликнинг ахлоқий-фалсафий асослари. зардуштийлик (зороастризм)нинг келиб чиқиши зардуштийлик милоддан аввалги vii-vi асрларда марказий осиёда юзага келган дин ҳисобланади. бу диннинг номи зардушт исмли шахсга нисбат берилади. бу диннинг номи унинг муқаддас китоби ҳисобланмиш “авесто”да “маздаясна” (“маздага сиғиниш”) деб аталган. “мазда” сўзи “дониш, донишманд, оқил” каби маъноларда талқин этилади. мазкур дин тарқалган халқлар орасида зардуштийлик “беҳдин”, яъни “энг яхши дин” деб улуғланган. унга кўра, барча эзгу борлиқ мазданинг иродаси билан яратилган деб эътиқод қилинган. мазда сўзи олдига улуғлаш сўзи “ахура” қўшилиб, зардуштийликнинг илоҳи – “ахура мазда” (ахурамазда) номи пайдо бўлган. бу қўшимча сўз “жаноб мазда” ёки “худо мазда” демакдир. зардушт номи манбаларда заратуштра, зардуст, зороастр кўринишларида ҳам ишлатилади. тадқиқотчилар ўртасида зардуштнинг тарихда бўлган ёки бўлмаганлиги борасида турли фикрлар мавжуд. баъзилар уни тарихий шахс деб билсалар, бошқалар афсонавий шахс деб ҳисоблайдилар. манбаларнинг …
2
ни ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи хоразм ҳисобланади. кўпчилик манбашунослар иккинчи назария тарафдоридирлар. хоразм биринчи бўлиб зардуштийликнинг муқаддас олови озархурра ёқилган ва шу динда энг буюк худо ҳисобланган ахурамазданинг зардушт билан боғланган жойи ҳисобланади. зардуштийликнинг асосий манбаси авестода: “биринчи бор муқаддас олов “озархурра” “эран-веж” (баъзи манбаларда “айриан веджа”)да ёқилди”, – дейилади. “эран-веж”нинг географик ва иқлимий тавсифи хоразмникига тўғри келади. “авесто”да ахурамазда томонидан яратилган “баракот ва нажот” соҳиби бўлган бир қатор мамлакатлар зикр этилади ва уларнинг энг биринчиси, “дунёда ҳеч нарса чиройига тенг кела олмас эран-веж”, кейин эса “одамлар ва чорва подаларига мўл” согд (суғд), “қудратли ва муқаддас” моуру (марв), “баланд кўтарилган байроқлар мамлакати” бахди (бактрия) зикр этилади. “авесто”да, шунингдек, зардушт туғилган ва ўз фаолиятини бошлаган юрт ҳақида ҳам маълумот берилади. айтилишича, “бу мамлакатнинг кўп сонли лашкарларини ботир саркардалар бошқарадилар, баланд тоғлари бор, яйлов ва сувлари билан гўзал, чорвачилик учун барча нарса муҳайё, сувга мўл, чуқур кўллари, кенг қирғоқли ва кема …
3
маздага эътиқод қилган. кейинчалик у ўзини унинг пайғамбари деб эълон қилди. зардушт ҳам отаси каби бой бўлмаган. бошида ўз эътиқодини тарғиб этишда мувафаққиятсизликка учради. хусусан, ўн йил ичида у атиги бир неча эргашувчиларга эга бўлди. гап шундаки, замондошларининг содда онги ахура мазда худосининг мавҳум образини қийинчилик билан қабул этарди. уч минг йил илгариги одамлар учун тош ёки бошқа реал материалларда акс эттирилган худолар тушунарли ва ишончли эди. зардуштни ўз жамияти аста-секин сиқиб чиқарди. диннинг янги ғояларини тарғиб этишнинг ноқулай шароити туфайли зардушт арйанам ваедждан кетишга мажбур бўлади. у сўғд, маргианани кесиб ўтиб, бақтрия пойтахти бахдига етиб келади. “авесто”нинг “ясна” китобида баён этилишича, зардуштнинг ватандошлари унга ишонмай, унинг таълимотини қабул қилмаганлар. зардушт ватанни тарк этиб, кўшни давлатга кетади, у ернинг маликаси хутоаса ва шоҳ кави виштаспанинг хайрихоҳлигига эришади, улар зардушт таълимотини қабул қиладилар. натижада қўшни давлат билан уруш бошланиб, виштаспа ғалаба қозонади. шундан сўнг, бу таълимот халқлар ўртасида кенг тарқала бошлаган. …
4
тақдири белгиланади, ҳар бир инсон ўлгандан сўнг ўзининг бу дунёдаги қилмишига яраша ёки абадий роҳат – жаннатга ёки ёмон ишлари кўп бўлса на хурсандлик ва на хафалик кўрмайдиган аросат жой – мисвонгатуга тушади. зардуштийлик таълимотининг асоси – дуализм (иккилик) бўлиб, унга кўра олам қарама-қаршиликлар кураши асосига қурилган. яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва қоронғулик, ҳаёт ва ўлим ўртасида абадий кураш давом этади. барча яхшиликларни ахурамазда ва барча ёмонликларни ахриман ифодалайди. ахурамазда инсонларга эзгу ишларни баён этиб, уларга амал қилишни буюради, ёмон ишларни баён этиб улардан сақланишга чақиради. зардуштийликда имон учта нарсага асосланади: фикрлар софлиги, сўзнинг собитлиги, амалларнинг инсонийлиги. ҳар бир зардуштий кунига беш марта ювиниб, покланиб, қуёшга қараб уни олқишлаб сиғиниши шарт ҳисобланади. зардуштийлик ибодатхоналарида доимий равишда олов ёниб туради. уларда дунёдаги тўрт унсур – сув, олов, ер ва ҳаво улуғланади. зардуштийлик дафн маросими ўзига хос бўлиб, ўлганлар бир неча паст, баланд “сукут миноралари” – дахмаларга солинади, у ерда мурдаларнинг гўштларини …
5
“авесто” зардуштийликнинг асосий манбаси ва муқаддас китоби ҳисобланади. у апастак, овисто, овусто, абисто, авасто каби шаклларда ҳам ишлатиб келинган. “авесто” марказий осиё, эрон, озарбайжон халқларининг исломгача даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари, маънавий маданиятини ўрганишда муҳим ва ягона манбадир. унинг таркибидаги материаллар қарийб икки минг йил давомида вужудга келиб, авлоддан-авлодга оғзаки равишда узатилиб келинган. зардуштийлик дини расмий тус олгунига қадар “авесто”нинг бўлаклари турон ва эрон замини халқлари орасида тарқалган. ушбу ахурамазданинг зардушт орқали юборилган илоҳий хабарлари деб ҳисобланган бўлаклар турли диний дуолар, мадҳиялар сифатида йиғила бошлаган. булар зардуштнинг вафотидан кейин китоб ҳолида жамланган ва “авесто” – “ўрнатилган, қатъий қилиб белгиланган қонун-қоидалар” деб ном олган. мазкур қадимий ёзма манба бизгача тўлиқ етиб келмаган. “авесто” ҳақида буюк олим абу райҳон беруний шундай ёзади: “йилнома китобларида бундай дейилган: подшоҳ доро ибн доро хазинасида (абистонинг) ўн икки минг қорамол терисига тилло билан битилган бир нусхаси бор эди. искандар оташхонларни вайрон қилиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"зардуштийлик ва унинг тарқалиши" haqida

1451620760_62802.doc зардуштийлик ва унинг тарқалиши режа 1. зардуштийлик (зороастризм)нинг келиб чиқиши. 2. зардуштийлик шаклланган тарихий шароит. 3. зардуштийлик таълимоти. 4. зардуштийликнинг ахлоқий-фалсафий асослари. зардуштийлик (зороастризм)нинг келиб чиқиши зардуштийлик милоддан аввалги vii-vi асрларда марказий осиёда юзага келган дин ҳисобланади. бу диннинг номи зардушт исмли шахсга нисбат берилади. бу диннинг номи унинг муқаддас китоби ҳисобланмиш “авесто”да “маздаясна” (“маздага сиғиниш”) деб аталган. “мазда” сўзи “дониш, донишманд, оқил” каби маъноларда талқин этилади. мазкур дин тарқалган халқлар орасида зардуштийлик “беҳдин”, яъни “энг яхши дин” деб улуғланган. унга кўра, барча эзгу борлиқ мазданинг иродаси билан яратилган деб эътиқод қилинган. мазда сўзи олдига улуғлаш сўзи...

DOC format, 114,0 KB. "зардуштийлик ва унинг тарқалиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.