р. якобсон ижоди

DOC 148,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403351262_45176.doc р р.якобсон ижоди reja : 1. фразеологик бирликларнинг таржимадаги муаммолари 2. мононегатив тиллардан полинегатив тилларга ва аксинча полинигатив тиллардан мононегатив тилларга таржима килишнинг лингвистик асослари 3. михаил салье - «навоий» таржимони 4. таржимада сўз танлаш муаммоси маълумки, роман осипович якобсон рус ва америка тилшуноси хамда адабиётшуноси, 1911 йилда лазарев номидаги шарк тиллари институтини, 1918 йилда йилда эса москва давлат университетини тугатган. россияда содир этилган тўнтариш сабабли у 1921 йилда чет элга чикиб кетган. хорвард университети ва массачусет технология институти профессори лавозимларида ишлаган р.о.якобсон йирик филолог олим бўлиши баробарида, илм-фан таргиботчиси ва ташкилотчиси сифатида хам машхурдир. жахондаги кўплаб тилшунослик тўгараклари, жумладан, москва, прага, нью-йоркда фаол ишлаган тўгараклар-мактаблар асосчиси ёки асосчиларидан бири сифатида хам сермахсул фаолият кўрсатган. р.о.якобсон ўзининг узок йиллик баркамол ижодий фаолияти давомида филологиянинг турли сохалари билан жиддий шугулланди ва уларда ўз сўзини айта олди. унинг аксарият тадкикотлари назарий (умумий) тилшуносликка, чунончи фонология, дифференциал белгилар назарияси, «тил иттифоклари» муаммоси, …
2
овор. кўплаб хорижий миллий академияларнинг фахрий аъзоси эканлиги унинг буюк хизматларига берилган муносиб баходир. биз ушбу маколада р.якобсоннинг якинда «узбекистон миллий энцеклопедияси» давлат илмий нашриётида проф.и.к.мирзаев таржимасида чоп этилган «поэтика масалалари» тўпламига киритилган «пушкиннинг бир тўртлигида ишлатилган сўзларнинг ўзига хос хусусиятлари» номли маколаси хакида сўз юритамиз.1 р.о.якобсоннинг аксарият асарлари инглиз ва рус тилларида ёзилган ва кўплаб европа тилларига таржима килинган. бу олимнинг улкан салохияти ва, умуман, филология илмига кўшган хиссасининг жахоний эътирофидир. бевосита мавзуга ўтишдан олдин р.якобсоннинг айрим фикрларига тўхталиш жоиз. маълумки, поэтика хакида гап борганда аксарият филологлар уни адабиётшуносликнинг объекти хисоблайдилар. бу фикр бир ёклама бўлиб, поэтикани лингвистик нуктаи назардан ўрганишга монелик килиб келмокда ва филология илмининг кенг тараккиёт йўлига чикишига тўсик бўлиб колмокда. кўчма маънода кўлланган сўз, фикр бор жойда поэтика бўлади. бинобарин, биз поэтикани жонли сўзлашув нуткидан хам, бадиий матндан хам, кино ва газета тизимидан хам излашимиз лозим. биз поэтика сўзини ўзбек тилига таржима килишга мойил эмасмиз, …
3
сдан, тадкик этилаётган «адабий фикрнинг» ўзига хослигини аниклашга ёрдамлашади ва бу билан кенг микёсдаги умумлашмалар учун материал хам беради».2 шунингдек, р.о.якобсон тўлаконли филолог хакида гапириб, адабиётшуносликдан бехабар тилшунос, тилшуносликдан бехабар адабиётшунос матннинг бир томонлама тадкикотчисига айланиб колишидан огохлантиради ва филологик тахлилнинг юксак намуналарини намоён этди. шу нуктаи назардан проф. и.к.мирзаевнинг филология, филолог хакидаги куюнчаклик билан олиб бораётган тадкикотлари фанимиз манфаати, р.якобсон гояларига эш бўлиб, давр талабининг айни ифодасидир. макола мавзусига кайтайлик. р.якобсон томонидан куйидаги тўртлик тахлил этилган: 1. «всё моё», - сказало злато; 2. «всё моё», - сказал булат. 3. «всё куплю», - сказало злато; 4. «всё возьму», - сказал булат. яъни: 1. «хаммаси - меники», - деди олтин; 2. «хаммаси - меники», - деди пўлат. 3. «хаммасин сотиб оламан», - деди олтин; 4. «хаммасин оламан», - деди пўлат.3 1827 йилда пушкин томонидан «московский вестник» журналида эълон килинган ушбу шеър тўрт турокли хорей (вазн)да ёзилган, тўрт мисрадан ташкил топган, икки …
4
кадан фонетикага) кадар бўлган системавийлик структуралари орасидаги богланиш хамда алокаларни бир жойда кўрсата олишга муваффак бўлганлигини куйидагилар мисолида кўриш мумкин: «хар бир мисранинг биринчи гапи – кўчма гап; учинчи сўз нутк жараёнини, тўртинчиси эса сўзловчини англатади. биринчиси персонаж нуткини, иккинчиси муаллиф нуткини ифодалаган ярим мисралар орасидаги фарк ургу олган унлиларнинг карама-карши кўйилганлиги билан таъкидланган. барча тўрт мисранинг биринчи ярим мисраларидаги саккиз лаблашган унли – |ó| ва |у| иккинчи ярим мисраларнинг саккиз гулдурос |á| сига ўзининг ноаник охангдошлиги билан зид мисралардаги ургусиз унли |а| |ó|, иккинчи ярим мисралардаги ургули |а| билан алмашинади. биринчи ва иккинчи ярим мисралардаги тўккиз лаб ундошнинг (улардан еттитаси бошланма ундошлар), иккинчи мисралардаги ўн сиргалувчи ундошга (улардан олтитаси – бошланма ундошлар) карама-карши кўйилиши билан кучайтирилганлигини хам кайд этиш максадга мувофик». матннинг морфологик хусусиятлари хакида гап кетар экан, уларнинг нимадан ясалган ва нимага хизмат килиши масаласигача бўлган хамма жихатларни кўрсатиб беради. чунончи, киёсланг: хар бир мисрада учта хар хил …
5
ик мавжуд; ундош ва унлиларнинг бир хил тартиби (киёсланг: |куплю| ва |возьмý|) феълларни ўзаро якинлаштиради; отлар ўзаклари мазкур шеърда ягона бўлган портловчи жарангсиз ундош товушидир: |-лат| (айнан бир гурухни ўз ичига олган: 1,2 лат – ва 4булат. ток мисраларда иккинчи ярим мисранинг икки сўзи – сказало ва злато – ў х ш а ш товушларнинг бутун бир занжири ёрдамида бирлашиб кетган: азáлазлá. холбуки, сказал булат гапида икки сўзнинг алокаси ёнма-ён келган кўшалок фонема - |á| ва |л| - билан тугайди. барча мисраларнинг охири ярим мисралари учун |áл|- |лá|нинг бир-бирини эслатиб туриши характерли. матн поэтик хусусияти хакида сўз юритилганда, унинг асосий элементи эканлиги таъкидланади. биз бу ўринда маколадан битта мисол келтириш билан чегараланамиз: ( охирги мисрадаги возьмý – боскинчининг шиори – ўзи билан бевосита ёнма-ён келган (всё |вс’|- возьму |в.з|) (-сказал |с.з|) ва биринчи икки мисранинг унга мутаносиб кесимини (+1,2моё) эслатади; бу уч |м| тўртликдаги ягона бурун товушидир. охирги мисрада биринчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"р. якобсон ижоди" haqida

1403351262_45176.doc р р.якобсон ижоди reja : 1. фразеологик бирликларнинг таржимадаги муаммолари 2. мононегатив тиллардан полинегатив тилларга ва аксинча полинигатив тиллардан мононегатив тилларга таржима килишнинг лингвистик асослари 3. михаил салье - «навоий» таржимони 4. таржимада сўз танлаш муаммоси маълумки, роман осипович якобсон рус ва америка тилшуноси хамда адабиётшуноси, 1911 йилда лазарев номидаги шарк тиллари институтини, 1918 йилда йилда эса москва давлат университетини тугатган. россияда содир этилган тўнтариш сабабли у 1921 йилда чет элга чикиб кетган. хорвард университети ва массачусет технология институти профессори лавозимларида ишлаган р.о.якобсон йирик филолог олим бўлиши баробарида, илм-фан таргиботчиси ва ташкилотчиси сифатида хам машхурдир. жахондаги кўплаб тилшунос...

DOC format, 148,0 KB. "р. якобсон ижоди"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: р. якобсон ижоди DOC Bepul yuklash Telegram