тил ва маданият тил - миллатнинг тарихий-маданий мероси

DOC 114,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403179426_43735.doc тил ва маданият тил ва маданият тил - миллатнинг тарихий-маданий мероси режа: 1. тил ва маданият 2. тил - миллатнинг тарихий-маданий мероси сифатида 3. тил маданияти назарияси ҳақида тил ва маданият тил - миллатнинг тарихий-маданий мероси сифатида тил – инсоният томонидан аждодлардан мерос қилиб олинган «маънавий бойлик», таркибида турли элементлар, қоидалар, барча сатҳлардаги муносабатлар сақланаётган имкониятлар хазинасидир. тил бутун борлиғича тарихий ҳодиса. кўп тиллиликнинг умуммаданий хусусиятларини ва умуминсоний тил муаммосининг таржима жараёнига оид томонларини ўрганган женева университетининг профессори ж.стайнернинг чуқур ишонч билан таъкидлашича, «ҳар қандай лисоний акт маълум вақт оралиғида кечади. вақт доирасидан ташқарида ҳеч қандай семантик шакл юзага келмайди. ҳар қандай сўзни қўллаётиб, дейиш мумкинки, биз унинг олдинги тарихини уйқудан уйғотгандек бўламиз, уни аввалгидек тарихан жаранглашга мажбур қиламиз. ҳар қандай матн алоҳида тарихий бир замонда вужудга келади… матнни тўлиқ ўқиш унда ифодаланган мазмунни, нутқнинг ҳаққонийлигини белгилайдиган мақсад ва вазифаларини қайта тиклаш демакдир» (steiner 1975: 24). тил фақатгина мавҳум …
2
з андозаларга асосланади. мавжуд бўлган тушунчалар атрофида янгиликлар яратиш имкони ҳам чексиз. ҳозирги замон ғарб санъатида (п.пикассо, и.стравенский, т.элиот, ж.джойс, р.лоуэлл, э.паунд ижодларида) ж.стайнернинг анъаналарнинг маданий тараққиётга таъсири ҳақидаги қуйидаги фикри диққатга сазовордир: «эҳтимол, маданий анъаналар бизнинг синтаксисимизда мустаҳкамроқ ўрнашиб қолгандир ва бизнинг ҳаётимиз, биз буни истаймизми ёки йўқми, бизнинг шахсий ва ижтимоий ўтмишимизнинг таржимаси бўлиб қолаверади» (steiner 1975: 467). тил ва маданият муносабатини маданият кўп аспектли ҳодиса эканлигини ҳисобга олиб ўрганиш зарур. шу сабабли тилнинг мураккаб тизим сифатида маданиятнинг турли қисмларига турлича муносабатда бўлиши аниқланган. бироқ, тилнинг маданият бўлакларига (шунингдек, ижтимоий структурага) таъсири ҳал қилувчи характерга эга эмас. инсоннинг лисоний маданияти унинг маънавий оламида муҳим ўринни эгаллайди. унда тарихий даврларнинг, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг энг муҳим хусусиятлари намоён бўлади. муҳими, бу хусусиятлар тил структурасида, унинг лисоний қурилишидаги ўзгаришларда, луғат ва фразеология таркибидаги семантик силжишларда, шунингдек, рамзий-стилистик воситалар тизимидаги янгиликларда, нутқий мулоқот нормаларида ва, умуман, тил маданиятининг ижтимоий-психологик вазифалари қаторининг …
3
нг кенгайиши, миллий тил вариантларининг умумлашуви, адабий тил ва диалектлар орасидаги фарқларнинг камайиши, тилнинг «касбийлашуви», яъни маълум фаолият соҳаси талабларига мослашуви кабилар ҳам тил маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида ўз аксини топади (маматов 2005). умуман олганда, тил нормаларини аниқлаш ва фарқлашда қуйидаги ҳолатларга асосланиш мумкин: 1) тил кўп қатламли, кўп қисмли қурилмадир, бироқ у яхлит воқелик сифатида доимий ривожланишда бўлади ва ҳар доим мулоқот жараёнининг қийинчиликсиз рўй беришини таъминлаш қобилиятига эга; 2) тил нормалари тил тизимида мавжуд бўлган имкониятлар ичидан танлаб олинган бирликлар мажмуасидир; 3) тил нормаси муайян узусга асосланади; 4) тил нормаларидаги ўзгаришлар мазкур тилда сўзловчи жамият аъзоларининг коммуникатив эҳтиёжлари ўзгариши туфайлигина юзага келиши мумкин; 5) тил воқелигида мулоқот муҳитига мос ҳолда фарқланадиган норма қатор ўзига хос белгиларга эга бўлган ўлчамдир; 6) тил нормасини фарқлаш ва унинг хусусиятларини тушуниш учун фарқловчи белгилар икки асосий турда бўлишини унутмаслик зарур: а) соҳалардаги фарқлар бўйича (диалект нормаси, сўзлашув нутқи нормаси, адабий тил нормаси); …
4
соний «мулоқот маданияти» тушунчаси қуйидаги хусусиятлари билан характерланади: 1) бу тушунча лисоний фаолиятнинг икки тури, яъни нутқ яратиш ва уни тушуниш жараёнларини назарда тутади; 2) тўлиқ нутқий ахборотларга тааллуқли бўлади (маълум мавзуга оид матнлар); 3) матнда бир эмас, бир неча тилдаги ахборотларнинг ишлатилиши кузатилади. кейинги даврларда лисоний мулоқот маданиятига турлича нолисоний факторларнинг таъсири кучаймоқда. булар қаторига жамиятдаги ижтимоий ва касбий муносабатларнинг мураккаблашуви, меҳнат фаолиятининг ўзгариши, адресатга нисбатан диққат-эътиборнинг ошиши, ифода воситалари заҳирасининг бойиши кабилар киради. мулоқот маданияти коммуникантлар характери билан ёки мулоқот вазиятига иложи борича кўпроқ элементларнинг қўшилиши билан боғлиқ бўлади. бу ўз навбатида ижтимоий ҳаёт кўзгуси бўлган луғатнинг лисоний – маданий ривожланишига олиб келади. ҳозир у кундалик ҳаётдаги эвфемизмлар ва сиёсий мулоқот жараёнида кенг қўлланилаётган коннотатив баҳолаш бирликлари ҳисобига фаол ривожланмоқда. масалан, инглиз тилида fat сўзи (`ёғли, семиз) эвфемистик усулда бошқа сўзлар билан алмаштирилмоқда. мабодо, гап кийимнинг ҳажми (размери) ҳақида кетса, қуйидаги ифода воситалари қўлланилади: қизлар учун – churbette, …
5
ним йўлчи, олтин бошинг бор» (ойбек) ва «кам бўлманг, олтин сўзларни айтдингиз» (и.раҳим) тузилмаларида қимматлилик, ақллилик, насиҳатомузлик мазмунларига ишора бор (миртожиев, маҳмудов 1992: 42-43). тилнинг маданий мазмунини ифодаловчи муҳим хусусиятлар қаторига унинг эркин ишлатилишини (ўзи ифодалайдиган нарсага нисбатан ҳеч қандай физик ва биологик рамзийликнинг йўқлиги), маҳсулдорлигини (жумлалар тузиш имкониятининг чекланмаганлиги), семантик универсалликни (ифодалайдиган фикрнинг мавзуси чекланмаганлиги), қатламларнинг силжишини киритиш мумкин. охиргиси ахборотни макон ва замонга нисбатан бефарқ узатиш мумкинлигини ифодаловчи универсал хусусиятларидан биридир (anderson 1976: 297-331). тил умумий ва хусусий категориялар билан иш юритиш қобилиятига эга. бироқ, борлиқни тил воситалари билан ифодалаш у ёки бу предмет ва ҳодисанинг белгиларини турлича идрок қилиниши натижасида турлича кечади. тил маданияти назарияси ҳақида тил тараққиётининг ҳозирги босқичида меъёрлашув, намуналашиш, табақаланиш, «интеллектуаллашув», глобаллашув, интернационаллашув ва демократлашув каби турли жараёнлар кечмоқдаки, уларнинг умумий тил тизимига, у нутқий мулоқот фаолиятига таъсири бир хилда кечмайди. меъёрлаштириш ёки стандартлаштириш сўзлашув тили ва ёзма тил услубларини бир қолипга тушириш, улар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тил ва маданият тил - миллатнинг тарихий-маданий мероси"

1403179426_43735.doc тил ва маданият тил ва маданият тил - миллатнинг тарихий-маданий мероси режа: 1. тил ва маданият 2. тил - миллатнинг тарихий-маданий мероси сифатида 3. тил маданияти назарияси ҳақида тил ва маданият тил - миллатнинг тарихий-маданий мероси сифатида тил – инсоният томонидан аждодлардан мерос қилиб олинган «маънавий бойлик», таркибида турли элементлар, қоидалар, барча сатҳлардаги муносабатлар сақланаётган имкониятлар хазинасидир. тил бутун борлиғича тарихий ҳодиса. кўп тиллиликнинг умуммаданий хусусиятларини ва умуминсоний тил муаммосининг таржима жараёнига оид томонларини ўрганган женева университетининг профессори ж.стайнернинг чуқур ишонч билан таъкидлашича, «ҳар қандай лисоний акт маълум вақт оралиғида кечади. вақт доирасидан ташқарида ҳеч қандай семантик шакл юзага к...

Формат DOC, 114,0 КБ. Чтобы скачать "тил ва маданият тил - миллатнинг тарихий-маданий мероси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тил ва маданият тил - миллатнин… DOC Бесплатная загрузка Telegram