якоб гримм таълимоти

DOC 90,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402820033_43013.doc кириш якоб гримм таълимоти режа: 1. якоб гримм таълимоти 2. гюстав гийом таълимоти ҳақида буюк олмон мутафаккири якоб гримм (1785-1863) тил тизими тарихий тараққиёти назариясини яратган олимлардан биридир. дастлабки пайтларда гримм тил тизимидаги тарихий ўзгаришларни тизимнинг бузилиши, пароканда бўлиши деб ҳисоблаган бўлса-да, кейинчалик унинг бу ҳодисага нисбатан қарашлари батамом бошқача мазмун олди. натижада, олим маълум бир тилнинг ифода воситаларига бой бўлиши флексия тизимининг тараққиёти билан боғлиқ деган ақидадан ҳам воз кечди. xix аср ўрталарида я.гримм тилнинг тарихий тараққиёти тил тизимининг такомиллашуви натижасидир деган хулосага келади. олимнинг «такомиллашув» назариясига биноан тил тараққиёти уч босқичдан иборат: 1) ўзак – сўзнинг таркиб топиши; 2) флексия тараққиёти; 3) флексиянинг бошқа ифода воситалари билан (ўрин) алмашинуви. гримм таклиф қилган таҳлил режасида асосий ўрин диахрония услубига ажратилган, синхронияга оид масалалар эса фақатгина батафсил диахрон таҳлилдан сўнг ўрганилиши лозим. гриммнинг фикрича, тил миллий руҳнинг аксидир, шу сабабли маълум лисоний ҳолат (ривожи ёки парокандалиги) миллий маданият ҳолатининг …
2
тда қолдирмаслик лозим бўлади. гримм тил «руҳи» нинг ҳаракатини тарихан кўра билиш лозимлигини уқтиради, аммо бунда «тарих» ва «тараққиёт» тушунчаларини чалкаштириш мумкин эмас. гримм таълимоти нутқий мулоқотнинг реал ҳодисалар мажмуаси сифатида талқин қилиниши билан боғлиқ бўлган ҳолда шаклланди. бу таълимотда тил луғавий заҳирасининг имкониятлари тўлиғича қамраб олинган. бундай кенг қамровлилик луғат такрибининг ижтимоий вазифавий хусусиятларининг инобатга олинишини тақозо қилади. олим талқинича, филология таркибига, грамматика ва луғат таҳлилидан ташқари, матнни билиш ҳам киради. буларнинг ҳар иккаласи оддийгина билиш бўлмасдан, балки уларни тарихий жиҳатдан билмоқ керак. я.гримм асарлари филология фанига бўлган муносабатни ўзгартирди ва ушбу фан қамровининг янада кенгайишига сабаб бўлди. олим, адабий жараёнлар ҳақида фикр юритаётиб, нутқнинг таркиб топишига, унинг воқелик намунаси эканлигига эътиборни тортди. гриммнинг фандаги новаторлиги, биринчи навбатда, лисоний тадқиқотлар методологиясининг ўзгартирилганлигида намоён бўлади – олим тил тизимини таҳлил қилишнинг қиёсий-тарихий методига асос солганлардан биридир. гюстав гийом таълимоти ҳақида фаранг тилшуноси гюстав гийом (1883-1960) таълимотида тил ва тафаккур ҳамда …
3
га олинади. тил ва нутқ муносабати масаласига тўхталган г.гийом тилнинг мавҳум тизими ва нутқда қўлланиладиган аниқ шакллар тизими ўртасида ҳеч қандай ўхшашлик ёки тенглик мавжуд эмаслигини қайд қилади. нутқ юзага келишидан олдин тушунча ҳосил бўлишини таъминловчи тафаккур фаолияти кечади ва бу фаолият нутқий бирликни ифодаловчи лисоний белгиларни танлаш билан боғлиқ семиотик фаолият билан тугайди. тил тизимининг қурилиши ва нутқнинг ҳосил бўлишига оид масалалар ўрганилишига нисбатан тилшунослик уч қисмга ажралади: 1) психосемантика; 2) психомеханика; 3) психосемиология. булардан, масалан, психомеханика соҳасида тил ва нутқнинг лисоний фаолият жараёнидаги ўзаро муносабати, тафаккур категорияларининг турли лисоний шаклларнинг нутқий фаоллашувида ифода топиши масалалари ўрганилади. психосемиотикада эса лисоний белгиларнинг ташқи, ифода плани ёритилади. гийом индуктив – дедуктив таҳлил методини танлайди ва таҳлил материалини нутқ фаолиятидан излайди. бу эса индуктив таҳлил асосида назарий хулосалар чиқариш имконини яратади. хулосалар эса яна бир бор нутқий ҳодисалар таҳлили асосида текширилиб, тасдиқланади. гийом таълимотининг асосий методологик жиҳатлари қуйидагилардан иборат: 1) тил ва …
4
б, тил тизими тавсифини қарама-қаршиликлар (оппозициялар) қаторлари ажралиши билан боғлайдилар. гийом эса, аксинча, лисоний бирликлар ўзаро муносабатини қарама-қаршиликлар кўрсаткичлари эмас, балки уларнинг нутқий фаоллашув хусусиятлари белгилайди деб ҳисоблайди. олимнинг фикрича, грамматик шаклларнинг нутқда қўлланиш шарти уларнинг контекстда ифодалаши мумкин бўлган маъно хусусиятларида намоён бўлади. шундай қилиб, тилнинг психосистематик тавсифи ўз моҳияти билан ҳаракатчан тавсифдир ва унда тил тизимининг нутқий фаолиятда намоён бўлиши ўз аксини топади. бу таълимотга кўра, тилнинг мазмуний мундарижасида руҳий (ментал) ва семиологик (шаклий) соҳалар ажралади. биринчисида, фикрий тузилма қисмларга ажратилади ва тушунча, тасаввур шаклланади; иккинчисида эса, худди шу ментал тузилмаларни лисоний воқелантирувчи бирликлар таркиб топади. демак, семасиологияда, гийом талқинича, ифодаловчининг психик асосини топиш муҳимдир. психосистематик таълимотнинг яна бир муҳим ғояси тежамкорлик тамойили талқини билан боғлиқдир. гийом тежамкорликни тил воситаларининг синтагматикадаги (нутқдаги) оддий тежаш ҳаракати билан чегаралаб қўймайди. олимнинг қайдича, тежамкорлик психофизиологик асосга эга ва у ички тизимлаштириш вазифасини ўтайди. гийом таълимоти тилшунослик фани тараққиётига катта ҳисса қўшди. …
5
к тамойлининг роли. аналитизм ва синтетизм, сўз ва семинтема муносабати (шарль балли); -тил ва тафаккур муносабати, тушунчани шакллантирувчи ақлий ҳаракатлар, нутқий воситалар танлови семиологияси ҳамда тил ҳаракатчанлиги (гюстав гийом). адабиётлар: 1. б.валихужаев. узбек адабиётшунослиги тарихи. т., узбекистон, 1993. 2. фитрат. ададбиёт коидалари. т., укитувчи, 1995. 3. баранов в., бачаров а., суровцев ю. литературно-художественная критика. москва, вксшая школа, 1982. 4. назаров б. узбек адабий танкидчилиги. т., фан, 1979. 5. дусткораев б. узбек совет танкидчилиги. 1989 й. 6. узбек совет адабий танкиди тарихи. 2 томлик. т., 1987. 7. худойберганов н., а.расулов. узбек совет танкидчилиги. т., 1990. page - 2 -

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"якоб гримм таълимоти" haqida

1402820033_43013.doc кириш якоб гримм таълимоти режа: 1. якоб гримм таълимоти 2. гюстав гийом таълимоти ҳақида буюк олмон мутафаккири якоб гримм (1785-1863) тил тизими тарихий тараққиёти назариясини яратган олимлардан биридир. дастлабки пайтларда гримм тил тизимидаги тарихий ўзгаришларни тизимнинг бузилиши, пароканда бўлиши деб ҳисоблаган бўлса-да, кейинчалик унинг бу ҳодисага нисбатан қарашлари батамом бошқача мазмун олди. натижада, олим маълум бир тилнинг ифода воситаларига бой бўлиши флексия тизимининг тараққиёти билан боғлиқ деган ақидадан ҳам воз кечди. xix аср ўрталарида я.гримм тилнинг тарихий тараққиёти тил тизимининг такомиллашуви натижасидир деган хулосага келади. олимнинг «такомиллашув» назариясига биноан тил тараққиёти уч босқичдан иборат: 1) ўзак – сўзнинг таркиб топиши; 2) фл...

DOC format, 90,5 KB. "якоб гримм таълимоти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: якоб гримм таълимоти DOC Bepul yuklash Telegram