тилимизнинг хозирги холи

DOC 101.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403013951_43237.doc тилимизнинг хозирги холи www.arxiv.uz тилимизнинг хозирги холи режа: 1. нималардан воз кечмоқ керак? 2. “не ишдин мамлакат обод бўлди...” 3. одамларнинг энг бойи ким? 4. тилимизнинг хозирги холи “ўтмишдаги шон-шухрат, муваффақият ва парвозлар яхши нарса, албатта! аммо улар шунақа нарсаки, хар бир янги авлод бу шухратга шухрат қўшиб турмаса, эски ютуқлар қаторини янгилари билан бойитиб бормаса, миллатнинг қаноти қайрилиб, парвози сусайиб қолади”. устоз озод шарафиддиновнинг “довондаги ўйлар” китобидан олинган ушбу сўзлар бошқа барча масалалар қатори тил муаммосига хам бевосита тегишли. дархақиқат, она тилимиз дунёдаги “асл тилларнинг маншаъи” бўлгани рост. мутафаккир боболаримиз бу тил шаънини юксакларга кўтаргани хам айни хақиқат. лекин бунинг ўзигина кифоя қилмайди, албатта. хўш, бугунги авлод бу борада эътиборга лойиқ қандай ишларни қилди ёки қиляпти? она тилимиз тараққиётига бирор улуш қўша оляпмизми? “миллий тилни йўқотмак миллатнинг рухини йўқотмакдур”, деган эди авлоний. чиндан хам, миллат бошқа хар қандай бойлигини йўқотса, ўрнини тўлдириш мумкин. агар у тилидан айрилса, хамма …
2
мансуб хар бир шахснинг, зиёлининг фидойилиги, жонкуярлиги бўлмаса, бу борада мақсадга эришиб бўлмайди. тан олиш керак, худди шу мезондан ёндашилса, она тилимизга бўлган бугунги эътибор қаноатланарли даражада эмас. озод шарафиддинов, абдулла орипов, эркин вохидов каби устоз ижодкорларнинг матбуотдаги чиқишларини эътиборга олмаганда, хатто зиёлиларнинг хам бу борада етарлича жон куйдираётгани сезилмайди. бугун телевидение ва радио, матбуот ва реклама тили талаб даражасида эмас. биргина мисол. дикторларимиздан бири “террористлар фалон жойга ташриф буюришди”, дейишгача борди. қайси сўз қай ўринда ишлатилиши зарурлигини фарқлай олмайдиган бундай нотавон “сўз устаси” хақида нима хам дейиш мумкин? вахоланки, «ташриф» сўзи - шараф бағишламоқ маъносини англатади. бу сўзни террористга нисбатан қўллаш ноўрингина эмас, уят. энг ёмони, бу ягона мисол эмас. «байрамларингиз билан!», «туғилган кунингиз билан!», деймиз яқинларимизга яхши кунларда. сўзларнинг бундай йиғмаси ўзга тил қолипи асосида ясалгани аён. вахоланки, дил изхорини она тилимизда «байрамингиз муборак бўлсин!», «туғилган кунингиз билан қутлайман» тарзида ифодалаш мумкин-ку! яқин-яқингача серқатнов кўчаларимиздан бирининг энг гавжум …
3
лон қилинган бир мақолада (“сунъий номлар, ғалат атамалар”. “ўзас”, 2005 йил 7 январь 2-сон) 100 дан ортиқ хорижий номдаги муассасалар рўйхати берилди. журналист улардан бирининг рахбарига эътироз билдирганида “сизнингча, она тилига эътибор кучлими? қайси идорада ўзбек тилида иш олиб бориляпти, мана, прокуратура билан туман иссиқлик энергияси бошқармасидан келган хужжатларни кўринг, она тилида ёзилган эканми?” дея жавоб бергани айтилади. хулоса ўзингизга хавола. она тилимизга нисбатан бундай муносабатнинг олдини бугун олмасак, эртага кеч бўлади. шу миллатга мансуб хар бир зиёли бунинг учун масъул. она тилимиз мақомини юксалтирсаккина эртанги авлодлар олдида юзимиз ёруғ бўлади. сир эмас, бугун жуда кўп миллатлар замонавий компьютерларни ўз тилларида яратилган дастурлар бўйича бошқариш имкониятига эга. бунга бизда хам катта эхтиёж мавжуд. мустақиллик шарофати билан бу борада хам муайян ишлар амалга оширилмоқда. ўзбекистон миллий университети ўзбек филологияси факультети "умумий тилшунослик ва компьютер лингвистикаси" кафедраси мутахассислари ўз олдига шундай эзгу мақсадни қўйган. бугунги кунда жахон миқёсида кечаётган интеграция ва глобаллашув …
4
билимларни текшириш (бахолаш); -матнларни турли жихатдан автоматик тахрирлаш; -машина таржимаси учун мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқиш; -луғатларни ва компьютердаги матнни статистик тахлил қилиш ва х.к. кўринадики, катта хажмдаги ахборотни қайта ишлаш зарурияти компьютер лингвистикасини тақозо этади. буларни мазкур соханинг ўзига хос йўналишлари деб хам аташ мумкин. агар ушбу йўналишларнинг мохиятига чуқурроқ эътибор берилса, уларнинг хар бири ўзбек амалий тилшунослиги учун нақадар хаётий, зарурий ахамият касб этиши аён бўлади. шунга кўра, компьютер лингвистикасининг айни вазифалари асосида бугунги кунда ўзбек тилшунослигининг компьютер билан боғлиқ холда хал этиш лозим бўлган қуйидаги масалаларини таъкидлаб кўрсатиш мумкин: -ўзбек тилининг ахборот (компьютер) услубини яратиш. -ахборот матнларидаги қолиплилик, қисқалик, аниқлик мезонларини ишлаб чиқиш. -интернет сайтларини яратиш меъёрларини белгилаш. -компьютер изохли ва таржима луғатларини ишлаб чиқиш. -ўзбек тили ва адабиёти дарсликларининг электрон версияларини ишлаб чиқиш. -компьютерда инглизча-ўзбекча ва ўзбекча-инглизча таржима дастурларини тузиш. -ёзма матнларни тахрирлаш дастурини яратиш. таъкидлаш жоизки, ушбу муаммоларнинг энг ахамиятлиси - ўзбек тилининг ахборот (компьютер) услубини …
5
ус ва инглиз тилларига ўгирилган. инглиз тилида эса бу феълнинг бор йўғи 100 та шакли борлиги маълум. мана сизга қиёс: 100 000 та ва 100 та. одамларнинг энг бойи ким? инсоният учинчи минг йилликнинг бошида ахборот асрига қадам қўйди. минглаб йиллар давомида ривожланган инсон тафаккури учун бугунги кунда ахборот олиш хаётий заруратга айланди. шунинг учун жахон бозорида маълумот олтиндан хам қимматлироқ бахоланади. мазкур ахборотни топиш, сақлаш, қайта ишлаш ва бошқаларга етказишнинг қулай усулларига бўлган эхтиёж кун сайин ошиб бормоқда. демак, кимки мазкур қулай усулларни ишлаб чиқса, уларга эгалик қилса, ўша дунёдаги энг бой одам бўлади. матбуотдаги маълумотларга кўра, дунёдаги энг бадавлат киши билли гейтсдир. нима учун дунёнинг энг катта бойи компьютер, яъни ахборотни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш сохасининг вакили? нега савдо ходими, банкир ёки нефтчи, пахта ё автомобил заводининг хўжайини эмас, айнан ахборот билан боғлиқ жабханинг рахбари сайёранинг энг бой одамига айланди? бу саволга билли гейтснинг ўзи қуйидагича …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тилимизнинг хозирги холи"

1403013951_43237.doc тилимизнинг хозирги холи www.arxiv.uz тилимизнинг хозирги холи режа: 1. нималардан воз кечмоқ керак? 2. “не ишдин мамлакат обод бўлди...” 3. одамларнинг энг бойи ким? 4. тилимизнинг хозирги холи “ўтмишдаги шон-шухрат, муваффақият ва парвозлар яхши нарса, албатта! аммо улар шунақа нарсаки, хар бир янги авлод бу шухратга шухрат қўшиб турмаса, эски ютуқлар қаторини янгилари билан бойитиб бормаса, миллатнинг қаноти қайрилиб, парвози сусайиб қолади”. устоз озод шарафиддиновнинг “довондаги ўйлар” китобидан олинган ушбу сўзлар бошқа барча масалалар қатори тил муаммосига хам бевосита тегишли. дархақиқат, она тилимиз дунёдаги “асл тилларнинг маншаъи” бўлгани рост. мутафаккир боболаримиз бу тил шаънини юксакларга кўтаргани хам айни хақиқат. лекин бунинг ўзигина кифоя қилмайди, а...

DOC format, 101.5 KB. To download "тилимизнинг хозирги холи", click the Telegram button on the left.