халқ олқишлари ва қарғишлари

PPT 178.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1461475249_62402.ppt слайд 1 халқ олқишлари ва қарғишлари режа: махсус тур жанрлари олқишларнинг ўзига хос хусусиятлари қарғишлар ва уларнинг турлари www.arxiv.uz www.arxiv.uz адабиётлар: 1.ўзбек фольклори очерклари. уч томлик. 1-том. т.: «фан», 1998. 2.маҳмуд саттор. ўзбек удумлари. т.: «фан», 1993. 3. каташ с.с. алкыш сос (блогопо-желания) – древний жанр алтайского фольклора. //улагашевские чтения. вып. 1. торно-алтайск. 1979. стр. 63-77. www.arxiv.uz www.arxiv.uz олқиш олган омондир, қарғиш олган ёмондир. халқ фалсафаси ва диний таълимотида инсонни эъзозлаш, раҳм-шафқат, мурувват, одамийлик каби фазилатлар доимо улуғланиб, мадҳ этиб келинган. одамийлик – бу кишининг бошқа одамларга, уруғ-аймоғига меҳр-шафқат кўрсатиши, яхшилик қилишини, инсонпарварлик муносабатида бўлишини тақозо этадиган фазилатдир. халқ билан ҳамнафас, ҳамдард бўлиш, унга яхши кунларда ҳам, бошига мусибат тушган қоронғи кунларда ҳам садоқатли бўлиб, астойдил хизмат қилишни аждодларимиз ҳамиша ўзлари учун шараф деб билганлар. «яхши ҳаёт ва узоқ яшаш учун, халқнинг дуоси ва шодлигидан яхшироқ посбон ва қўриқловчи йўқ»1 дейди, шарқ донишмадларидан бири бўлган бархурдор ибн маҳмуд. дарҳақиқат, …
2
у сўзи – дуою олқишлар инсон ҳаётида муҳим ўрин тутган ана шундай асрий қадриятлардан бири ҳисобланади. 1 одоб бўстони ва ахлољ гулистони. м.ќасаний таржимаси. т.: 1994, 77-бет. www.arxiv.uz www.arxiv.uz халқ олқишларининг турлари анъанавий маросимлар таркибида ижро этилувчи олқишлар; муайян бир маросим билан боғлиқ бўлиб, ҳозирга қадар ўша маросимнинг таркибий қисми сифатида яшаб келади. тўй, мотам ва рамазон маросимларида ижро этиладиган олқишлар шулар жумласига киради. кундалик маиший олқишлар. инсон фаолиятининг турли соҳаларини ўз ичига қамраб олади. шу сабабли бундай олқишлар ижро ўрнига қараб қуйидаги турларга бўлинади: www.arxiv.uz www.arxiv.uz кундалик маиший олқишлар инсон фаолиятининг турли соҳаларини ўз ичига қамраб олади. шу сабабли бундай олқишлар ижро ўрнига қараб қуйидаги турларга бўлинади: 1. учрашув олқишлари; 2. дастурхон олқишлари; 3. бирор иш бошлашида айтиладиган олқишлар. www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz кундалик маиший олқишлар учрашув олқишлари; дастурхон олқишлари; бирор иш бошланишида айтиладиган олқишлар. www.arxiv.uz учрашув олқишлари аввало «ассалому алайкум», деган хайрли сўздан бошланади. саломлашиш олқишининг энг қадимий ва …
3
, катта йигит бўлинг» ва ҳ.к. салом берган савоб олади, дейди халқимиз. негаки, салом бериш билан алик олган иккинчи томоннинг кайфияти кўтарилади, ҳаётга муҳаббати, инсонга ишончи ортади, руҳи тетиклашади. катта савоб ишлар ҳам, одатда, мана шу таъсирчан каломдан бошланади. ўзбек халқининг ахлоқ нормалари шу қадар мустаҳкамки, кишиларнинг бир-бирига нисбатан чуқур ҳурмат эҳтироми халқнинг урф-одатларида бизгача яхши сақланиб қолган. масалан, одамлар бир-бири билан таниш ёки таниш эмаслигидан қатъи назар бирор жойда учрашиб қолишса дарҳол саломлашиб, олқиш айтишиб юзларига фотиҳа тортишади: «омин, тинчлик-омонликни, хотиржамликни берсин» ёки «омин, қадам етди, бало етмасин» ва ҳ.к. www.arxiv.uz www.arxiv.uz дастурхон олқишлари таом ейишдан олдин ва таомдан сўнг олдин айтилади. кишилар дастурхон атрофида тўпланар эканлар, дастлаб турли-туман неъматларни яратиб қўйган зот – худога шукроналар айтадилар. таомга қўл узатишдан олдин, албатта, «бисмиллаҳир роҳманир роҳим» калимаси айтилади ва таом ейишни оиладаги ёши улуғ киши бошлаб беради. таомдан сўнгги олқиш кўпинча, дастурхонга барака, кишиларга битмас-туганмас ризқ, сиҳат-саломатлик каби яхши истаклар …
4
w.arxiv.uz www.arxiv.uz бошқа халқларда бўлганидек, ўзбекларда ҳам таомлар хилма-хилдир. шу боисдан ҳам қадимдан баъзи таомларнинг ўзига хос махсус олқишлари яратилган. масалан, қовун ейилгач, айтиладиган олқишларда деҳқоннинг хайрли меҳнатидан халқнинг мамнунлиги, унинг беқиёс саховатидан миннатдорлик, қовунни еганларга узоқ умр, танисиҳатлик каби эзгу истаклар тиланади: «ширин-шарбат, мазгил обод, пайғамбари худога саловат, эканнинг, тикканнинг ота-бобосига раҳмат, аллоҳу акбар!». гўштли маҳсулотлар еганда эса, таом эгасига ризқ-насиба, узоқ умр каби эзгу истаклар тиланган: «олти уруғнинг ошини берсин, луқмони ҳаким ёшини берсин, қушдай қуйиб берсин, тоғдай уйиб берсин. омин, аллоҳу акбар!» . www.arxiv.uz www.arxiv.uz бирор иш ёки тадбир бошланишида айтилувчи олқишлар. аждодларимиз қадим замонлардан бошлаб сўзнинг илоҳий қудратига ишонганлар. шу боисдан ҳам қандай ишга қўл урмасинлар, яхши ният ва умидбахш тилаклар билан олқишу дуоларга мурожаат қилганлар. масалан, кишилар бирор катта тадбир бошида, дейлик, иморат қуришдан олдин дастурхон бошида ўтирган оқсоқоллардан, пиру бадавлат қариялардан фотиҳа олиб кейин ўша ишни бошлайди: «омин, бошлаган ишингизга аллоҳ мададкор бўлсин, ишларингиз …
5
ча қарғишу сўкишларни ҳам инсоний маданият намунаси сифатида талқин қилган. агар олқиш кишиларга яхшилик тилаш, уларнинг руҳиятини тетиклаштиришга хизмат қилса, қарғиш фақат ёмонлик тилаш лозим бўлган ўринларда қўлланади холос. қарғиш билан сўкишни бир нарса деб тушунмаслик лозим. агар қарғишда кишига бахтсизлик, ёмонлик тилаш устунлик қилса, сўкишда киши шахсияти ҳақоратланади. қарғиш атамаси ёмон маъносини ифодаловчи қадимги туркий «қар» феълига –ға иккинчи шахс буйруқ майлининг ҳамда (-иш) ҳаракат номи қўшимчаларининг қўшилиши орқали ясалган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz қарғиш муаллифлари асосан, аёллардир. баъзи аёллар қарғамай туролмайдилар. болаларини, эрларини, бегоналарни, дўстни-ю душманни эрмак учун бўлса ҳам қарғайдилар. қарғишнинг қарғишдан фарқи бор, албатта. адолатсизлик, номардлик олдида ожиз қолиб, ёлғиз аллоҳу таолога зорланиб, ер муштлаб қарғаниш билан уйда шунчаки боланинг бирор айтилган ишни ўз вақтида бажармагани учун қарғашни бир-бирига тенг қўйиб бўлмайди. қарғиш ҳам қадимий одат бўлиб, ҳар бир халқнинг миллий турмуш тарзи, урф-одати, маданий даражаси, этник босқичларини аниқлаб, белгилаб беради. қарғиш бировдан ноҳақ жабр кўрган одамнинг унга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "халқ олқишлари ва қарғишлари"

1461475249_62402.ppt слайд 1 халқ олқишлари ва қарғишлари режа: махсус тур жанрлари олқишларнинг ўзига хос хусусиятлари қарғишлар ва уларнинг турлари www.arxiv.uz www.arxiv.uz адабиётлар: 1.ўзбек фольклори очерклари. уч томлик. 1-том. т.: «фан», 1998. 2.маҳмуд саттор. ўзбек удумлари. т.: «фан», 1993. 3. каташ с.с. алкыш сос (блогопо-желания) – древний жанр алтайского фольклора. //улагашевские чтения. вып. 1. торно-алтайск. 1979. стр. 63-77. www.arxiv.uz www.arxiv.uz олқиш олган омондир, қарғиш олган ёмондир. халқ фалсафаси ва диний таълимотида инсонни эъзозлаш, раҳм-шафқат, мурувват, одамийлик каби фазилатлар доимо улуғланиб, мадҳ этиб келинган. одамийлик – бу кишининг бошқа одамларга, уруғ-аймоғига меҳр-шафқат кўрсатиши, яхшилик қилишини, инсонпарварлик муносабатида бўлишини тақозо этадиг...

PPT format, 178.5 KB. To download "халқ олқишлари ва қарғишлари", click the Telegram button on the left.