ўзбек афсун-дуоларининг мавзу ва вазифадошлик жиҳатидан таснифи

DOC 210,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662757353.doc ўзбек афсун-дуоларининг мавзу ва вазифадошлик жиҳатидан таснифи ўзбек афсун-дуоларининг мавзу ва вазифадошлик жиҳатидан таснифи reja: 1. afsun-duolarning vujudga kelishi 2. afsun-duolarning tuzilishi 3. afsun-duolarning turli taraqqiyot bosqichlarida bajargan vazifalari 4. afsun-duolarda keng qo`llanilgan badiiy san`atlar яқин пайтларга қадар ўзбек афсун-дуолари, уларнинг ижтимоий-маиший ҳаётда тутган ўрни, вужудга келишлари, ижтимоий вазифалари, образлар тизими, поэтик табиати жиддий ўрганилмай келинди. чунки халқ афсун-дуоларига диний фольклор тамғаси босилиб, илмий жиҳатдан ўрганишга арзимайдиган нарса сифатида четга суриб қўйилган эди. асримизнинг 80 йилларига келиб афсун-дуоларга илк бор илмий қизиқиш фольклоршунос б.и.саримсоқов томонидан билдирилди. унинг «ўзбек маросим фольклорининг жанрлар состави, генезиси ва поэтикаси» номли докторилк диссертациясида халқ афсун-дуоларига кичик бир бўлим ажратилди1. тоталитар тузум ҳукм сурган, динга, халқ ижоди ва миллий мароисларга муносабат жиддий тўсиқларга, қаршиликларга учраб турган бир пайтда, афсун-дуолар «диний фольклор» ҳисобланган бир шароитда халқ афсун-дуоларига тўхталиш, уларни илк бор илмий истифодага киритиш, унинг айрим жанрлар ҳақида фикр билдиришнинг ўзи катта илмий жасорат эди. шу …
2
шбу бобида халқ афсун-дуоларининг таснифи, уларнинг у ёки бу намуналарига хос хусусиятлар ҳақида мулоҳаза юритишни лозим топдик. халқ афсун-дуолари нисбатан оз тўпланганлиги, тўпланган мавжуд намуналари ҳам муайян даражада ўзгаришларга, сохталаштиришларга учраганлиги, қолаверса, бу борада илмий тадқиқотларнинг ниҳоятда озлиги туфайли ўзбек фольклорининг мазкур турига мансуб материал жиддий тасниф этилмаган. шунга қарамай тўпланган материал ўзбек халқ афсун-дуоларининг тарихий асосларини ёритишга, уларнинг мазмун ва моҳиятни, поэтик табиати ва вазифаларини имкон доирасида ўрганиш ҳамда айрим тўхтамларга келишга имкон беради, бошқача айтганда, ўз тадқиқотимизга жалб этилаётган ашёвий далиллар ўзбек халқ афсун-дуоларининг xix ва xx асрининг биринчи ярмидаги ҳолати, кўринишлари ва вазифалари ҳақида маълум бир тасаввурларга келишга имкон беради. халқ афсун-дуоларини ўрганишнинг қатор ўзига хос сабаблари мавжуд. улардан энг асосийлари қуйидагилардан иборат. биринчидан, ҳали соф илмий медицина вужудга келмаган бир пайтда кишилар турли хилдаги касалликлардан, тасодифий фалокатлар (илон, қорақурт, чаён чақиши) кабилардан қандай воситалар асосида қутулганлар? афсун-дуоларнинг семантик табиатини, қўлланиш усуллари ва вазифаларини ўрганиш ана шу …
3
арихий даврларни босиб ўтиб, ўзларида турли даврларга хос қатламлар хосил қилганлар сезиларли из қолдирган. умуман, ўзбек халқ афсун-дуоларини мукаммал тадқиқ қилиш, энг аввало, уларни изчил илмий тасниф этишдан бошланади. чунки, бундай тасниф ҳозирга қадар амалга оширилмаган. проф.б.саримсоқовнинг юқорида зикр қилинган докторилк диссертациясида эса фақат маросим билан алоқадор афсун-дуолар ҳақида жуда қисқа тўхталинган. мана шу ҳолатни ҳисобга олиб халқ афсун-дуоларини қуйидагича тасниф этишни лозим топдик. i. турли хасталикларда айтиладиган афсун-дуолар. улар тарихий асослари ҳамда тили жиҳатидан икки хилдир: а) диний афсун-дуолар. бу хилдаги афсун-дуолар халқ орасида кенг тарқалган бўлсалар ҳам, бироқ улар тарихан халқ афсун-дуоларидан фарқланиб турадилар. диний афсун-дуолар «қуръон» ва бошқа муқаддас манбаалардан олинган бўлиб, асосан ўқимишли кишилар-муллалар, эшон ва отинбибилар томонидан ўқилган. биз халқ афсунларининг у ёки бу тури ҳақида тўхталганимизда имкон доирасида диний афсун-дуолар ҳақида ҳам тўхталиб ўтамиз. бундай йўл тутиш халқ афсун-дуоларини диний дуолар билан мазмуний ҳамда бошқа жиҳатлардан ўзаро қиёслашга имкон беради; б) соф халқона афсун-дуолар. …
4
учун ҳам турли бало-қазолардан, хасталиклардан нажот қидирганда ана шу сайёралардан мадад тиланган. бунинг учун улар шомон қиёфасидаги тирик инсонга ва руҳларга синганлар. чунки шомон руҳлар олами ва инсонлар ўртасидаги алоқани таъминловчи ғайри табиий кучга эга бўлган шахслар ҳисобланганлар. шомонликда инсон қуёш, оё, осмонни ва осмондаги сайёраларни ўзига ҳукмрон деб билган ва уларнинг таъсирига сиғинишади. бу таъсир эса инсон туғилган кундан ўлимига қадар давом этади, деб қаралган. инсон ўлгач, ундаги руҳ эса тирик қолади. марҳумнинг у дунёдаги, яъни руҳлар оламидаги ҳолати, шароити унга бу дунёда қилинган маросимларнинг қандай ўтказилишига боғлиқ бўлади. агар марҳумга тез-тез яхши маросимлар ўтказилиб турилса, унинг арвоҳлари тинч бўлиб, ўлганинг қариндош-уруғларига зиён етказмас эмиш. агар унинг руҳига ис чиқарилмаса, арвоҳ нотинч бўлиши, ҳатто тирикларга зиён етказиши мумкин эмиш. шомонликда ислом, христиан ва бошқа динлардагидек гуноҳ деган тушунча йўқ, унга руҳлар томонидан етказиладиган зарар зиён-заҳматлар гуноҳ деган тушунча ўрнида тушунилган. масалан, киши қаллоблик ёки бирор бошқа ёмонлик қилса, унинг …
5
а ёмон(шайтоний)каби турларга бўлганлар5. раҳмоний руҳлар кишиларга ғамхўрлик қилиб, уларни ёмон руҳлардан, зиён-заҳматлардан ҳимоя қилишади, деб тасаввур қилганлар. шунинг учун ҳам бахшилар у ёки бу беморни даволашда азиз авлиёлар ва муқаддас руҳларга мурожаат қилишиб, улардан мадад тилаганлар. бахшилар фаолиятида учта нарса жуда ҳам сеҳрли, ғайри табиий қудратга эга деб қаралган. бири-сўз, яъни афсун-дуолар. иккинчиси-ўт ва унинг покловчилик хусусияти. учинчиси-айлана(доира)жодуси. шунинг учун ҳам ўрта осиё, хусусан ўзбек, бахшиларида ана шу уч нарса муайян даражада иштирок этади ва уларга муқаддас нарса сифатида қаралади. ўзбекларда илгари бирор шахс касал бўлиб қолса, унинг касаллиги ёмон руҳларнинг зарари деб қаралган ва даволаш учун бахшилар чақиртирилган ёки уларнинг ҳузурига бемор олиб борилган. бахшилар бемор танасига жойлашиб олган зиён-заҳматни қувиш учун махсус айтимларни айтиб, маълум хатти-ҳаракатларни бажарганлар. европаликлар тилида бахшининг беморни даволаш жараёни сеанс деб юритилган бўлса, ўзбекларда ўйин деб аталган. бу ўйинлар турли жондорларнинг қони воситасида ўтказилган. чунки, қадимги ота-боболаримиз тасаввурида қон энг муқаддас ҳисобланган. қон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбек афсун-дуоларининг мавзу ва вазифадошлик жиҳатидан таснифи" haqida

1662757353.doc ўзбек афсун-дуоларининг мавзу ва вазифадошлик жиҳатидан таснифи ўзбек афсун-дуоларининг мавзу ва вазифадошлик жиҳатидан таснифи reja: 1. afsun-duolarning vujudga kelishi 2. afsun-duolarning tuzilishi 3. afsun-duolarning turli taraqqiyot bosqichlarida bajargan vazifalari 4. afsun-duolarda keng qo`llanilgan badiiy san`atlar яқин пайтларга қадар ўзбек афсун-дуолари, уларнинг ижтимоий-маиший ҳаётда тутган ўрни, вужудга келишлари, ижтимоий вазифалари, образлар тизими, поэтик табиати жиддий ўрганилмай келинди. чунки халқ афсун-дуоларига диний фольклор тамғаси босилиб, илмий жиҳатдан ўрганишга арзимайдиган нарса сифатида четга суриб қўйилган эди. асримизнинг 80 йилларига келиб афсун-дуоларга илк бор илмий қизиқиш фольклоршунос б.и.саримсоқов томонидан билдирилди. унинг «ўзбек марос...

DOC format, 210,5 KB. "ўзбек афсун-дуоларининг мавзу ва вазифадошлик жиҳатидан таснифи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.