ўзбек халқ афсун-дуолар фольклор

DOC 134,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662838851.doc ўзбек халқ афсун-дуолар фольклор www.arxiv.uz ўзбек халқ афсун-дуолар фольклор жанри сифатида reja: 1. фольклор ва унинг хусусиятлари 2. афсун-дуолар ҳақида 3. афсун-дуоларнинг тузилиши 4. афсун-дуолар вужудга келиш даврлари. халқимиз ўртасида афсун қилмоқ, дуо ўқимоқ, дам солмоқ каби бирикмали атамалар билан юритилувчи айтимлар борки улар фольклоршуносликда деярли ўрганилмаган. халқ афсун-дуолари таҳлилига ўтишдан олдин икки оғиз юқоридаги атамалар хусусида тўхталиб ўтишга тўғри келади. чунки айрим манбаларда юқоридаги атамалар нотўғри изоҳланган. жумладан, «ўзбек тилининг изоҳли луғатида» «афсун» атамаси форс-тожик тилидан олинган дейиладики1, аслида бу атама араб тилидан олинган ва сеҳр, жоду маъноларини англатади2. «дуо» атамаси ҳам араб тилидан олинган сўз бўлиб, худога ва бошқа ғайри табиий кучларга сиғиниш орқали ўзгаларга яхшилик ёхуд ёмонлик тилаш маъносини англатади3. «дам» эса форс-тожик тилига мансуб сўз бўлиб, у нафас маъносини ифодалайди4. юқоридаги қисқача изоҳлардан шу нарса маълум бўладики, халқ турмушида кенг қўлланилиб келинган айтимларнинг аксарияти араб, форс-тожик атамалари билан юритилади. бунинг энг асосий сабаблари, бизнинг назаримизда, …
2
халқларида адабий тил вазифасини адо этиши ҳам халқ ўртасидаги айрим айтимларни тожикча атамалар билан номлашга олиб келган. умуман, халқ айтимларининг ерли аҳоли билмайдиган тилларга мансуб сўзлар билан номланиши ана шу айтимларга сирлилик, ғайри табиийлик бағишланган. шунинг учун ҳам халқ шу айтимларни ўз тилидаги сўзлар билан аташга нечоғлик имкониятларга эга бўлишига қарамай, уларнинг номларини ўзгартирмай келмоқда. афсун-дуолар халқ ҳаётининг ажралмас бир қисми сифатида жуда қадим замонларда вужудга келган. чунки кишилар ўзларини турли-туман касалликлардан, офат ва фалокатлардан, зиён-заҳматлардан, ўғри ва қароқчилардан, йиртқич ва дарандалардан сақлаш керак бўлганда, ўзгаларга таъсир кўрсатиш ёки зарар етказишга ҳаракат қилганлар. худди мана шундай интилиш ва истак аста-секин ранг-баранг хатти-ҳаракатлар воситасида айтиладиган айтимларнинг яратилишига олиб келган. бу хилдаги айтимлар эса узоқ даврлар айтилавериш оқибатида тобора қатъий шакл мазмунга эга бўлган афсун-дуолар шаклини олган. албатта, бундай айтим-дуоларнинг келиб чиқиши қадимги аждодларимизнинг табиат кучлари олдида ожизликлари, ночорликлари оқибатидан бошқа нарса эмас. чунки инсон ўз тарихий ривожининг қайси босқичи, ўз умрининг …
3
атидан деб билади. бу нарса истар-истамас инсондаги юқорида айтилган уч жиҳат олдида кишиларни сажда қилишга олиб келади. аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам у хатти-ҳаракат ва сўзнинг сеҳрли қудратидан нажот кутган. чунки у ўзидаги сўзлаш иқтидорини илоҳий қудрат деб билган6. албатта, сўз ва унинг сеҳр-жоду кучи олдида сажда қилиш, унга нажот кўзи билан қараш узоқ ўтмишдан ҳозирга қадар маълум даражада сақланиб келади. бевосита мана шу нарса туфайли турли-туман афсун-дуолар яратилган. мана шунга таяниб айтиш мумкинки, сўзнинг жоду кучига, таъсир қудратига асосланиш афсун-дуоларнинг халқ оғзаки ижодига мансуб мустақил жанрлар сифатидаги хусусиятларидан бири саналади. бироқ ёлғиз сўзнинг сеҳр-жоду кучи ҳамма вақт афсун-дуолар учун белгиловчи жанр хоссаси бўла олмаган. баъзан афсун-дуолар матнини ташкил этувчи сўзларнинг сеҳр-жоду кучи магик қудратга эга деб қаралган нарсалар (масалан, исириқ, қалампир, нон, пичоқ, пул, туз ва ҳоказолар) кўмагида кучайтирилган. ҳаттоки, инсондаги хатти-ҳаракат ҳам бевосита сўз сеҳрини кучайтирувчи восита саналган. сеҳр-жоду нуқтаи назаридан қаралса, бизнингча, хатти-ҳаракат сўзга қараганда қадимий магик …
4
, унинг кўрсатишича, икки хил магия мавжуд: 1) гомеопатик магия; 2) мулокот магияси8. гомеопатик магия (гомео-юнонча ўхшаш, бир хил демакдир)талабларига кўра, ўхшаш нарсалар ўхшаш нарсаларни келтриб чиқаради. демак, ибтидоий кишилар тасаввурича, бирор кишининг бирор нарсасига таъсир кўрсатиш орқали унинг ўзига ҳам таъсир кўрсатиш мумкин деб қараганлар. масалан, унинг кўйлагини ғижимлаш орқали унинг жонига оғриқ келтириш мумкин. ёхуд бошқа мисол: бирор кишининг юраги деб фараз қилинган бир сиқим хамирга игна санчиш орқали ўша кишининг юрагида санчиқ қўзғаш мумкин. мулоқот магиясида эса ўзаро мулоқотда бўлиш орқали мулоқотда бўлувчи томонлардан бирида бўлган бир хусусият иккинчисига юқиши мумкин деб қаралган. масалан, кинна кирган шахс олдида туриш ундаги киннанинг юқи иккинчисига ҳам ўтади деб қаралган. хуллас, магиянинг ҳар икки турида таъсирнинг кучини ошириш ёки ана шу таъсирни қайтариш мақсадида турли туман афсун-дуолар яратилган. чунки афсун-дуолар магияни ё кучайтириш ё сингдириш учун хизмат қилганлар. ҳар икки ҳолда ҳам афсун-дуо маҳсус хатти-ҳаракат ва нарсалар воситасида ижро этилади. …
5
жанр ҳусусиятларидан яна бири уларнинг, кўпинча, ўзга тилларда, яъни афсун-дуо ўқийдиган ва унга ишонадиган кишиларга номаълум бўлган тилларда бўлиши ҳисобланади. бу нарса афсун-дуоларга нисбатан кишиларнинг қизиқишини, ихлосини оширади. номаълум тилда айтилаётган дуо тингловчига кўпроқ таъсир кўрсатади, чунки матннинг мазмунидаги номаълумлик афсун-дуога сирлилик бағишлайди. бу сирлилик эса афсун-дуоннинг кўрсатадиган таъсир кучини орттиради. афсун-дуоларга хос бундай ҳусусият ўзбек материали учунгина эмас, балки барча халқаро материали учун ҳам тарихий-типологик ҳолат саналади. таниқли рус фаольклоршуноси п.г.богатиревнинг қайд этишича, славян халқларидаги афсун-дуолар ҳам славянлар учун номаълум бўлган қадимги яҳудий ва бошқа тилларда сақланиб қолган11. шу боис ҳам афсун-дуоларга хос бу умумий хусусият бевосита афсун-дуоларга хос етакчи жанр хусусияти саналади. масалан, илон чаққанда ўқиладиган қуйидаги афсун-дуо парчасида қадимги яҳудий, ҳинд, форс-тожик, араб ва туркий тилларга хос сўзлар ва сўз бирикмалари учрайдики, улар умуман олганда, матнга сирлилик бағишлаб турадилар: «отатурака, бужур сарайа, бужур банди, ғунда макр, чал-чалака, муллака, зивалака, алакони бисмиллоҳи муҳр учун, кулли қуръони юз учун. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбек халқ афсун-дуолар фольклор"

1662838851.doc ўзбек халқ афсун-дуолар фольклор www.arxiv.uz ўзбек халқ афсун-дуолар фольклор жанри сифатида reja: 1. фольклор ва унинг хусусиятлари 2. афсун-дуолар ҳақида 3. афсун-дуоларнинг тузилиши 4. афсун-дуолар вужудга келиш даврлари. халқимиз ўртасида афсун қилмоқ, дуо ўқимоқ, дам солмоқ каби бирикмали атамалар билан юритилувчи айтимлар борки улар фольклоршуносликда деярли ўрганилмаган. халқ афсун-дуолари таҳлилига ўтишдан олдин икки оғиз юқоридаги атамалар хусусида тўхталиб ўтишга тўғри келади. чунки айрим манбаларда юқоридаги атамалар нотўғри изоҳланган. жумладан, «ўзбек тилининг изоҳли луғатида» «афсун» атамаси форс-тожик тилидан олинган дейиладики1, аслида бу атама араб тилидан олинган ва сеҳр, жоду маъноларини англатади2. «дуо» атамаси ҳам араб тилидан олинган сўз бўлиб, худога...

Формат DOC, 134,5 КБ. Чтобы скачать "ўзбек халқ афсун-дуолар фольклор", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбек халқ афсун-дуолар фольклор DOC Бесплатная загрузка Telegram