ватан озодлиги йўлида шаҳид кетганлар хотираси

DOCX 5 pages 24.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
2 ватан озодлиги йўлида шаҳид кетганлар хотираси мангу барҳаётдир мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан чуқур жой олди. аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, эл-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. мустақиллик кунларида миллатимиз ойдинлари хотирасини эъзозлаш, хизматларини эслаш яхши анъана бўлиб келаётгани, уларнинг руҳларига дуолар қилиниши энг эзгу амалларимиздандир. шу мақсадда, жорий йилнинг 31 август куниси президентимиз шавкат мирзиёев шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими иштирок этди. мазкур маросимда қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилиниб, элга ош тортилди. чунки улар халқимиз озодлиги учун, бугунгидек эмин-эркин кунлар учун интилган эди. бу сана ватанга фидойилик унутилмаслигини, ҳамиша қадрланишини англатади. 2001 йилдан буён 31 август “қатағон қурбонларини ёд этиш куни” сифатида нишонлаб келинмоқда. жадид боболаримизнинг руҳларини шод этиш, ҳаёти ва меросини ўрганишга қаратилган …
2 / 5
бу ерга ташриф буюрувчиларда, айниқса, ёшларда катта таассурот қолдиради. миллий меъморий анъаналар асосида барпо этилган музейга киришингиз биланоқ чор ва шўро мустамлакачилиги даврининг фожиали манзаралари кўз олдингизда гавдалана бошлайди. учта зал ва ўн бўлимдан иборат музейнинг биринчи залида ўрта осиёнинг чор россияси томонидан босиб олиниши ва бунга қарши кўтарилган халқ қўзғолонларидан тортиб ўтган асрнинг 30-йиллари бошларида рўй берган сиёсий қатағонларгача бўлган воқеалар билан танишиш мумкин. жамиятни маънавий юксалтиришда, миллий ғояни мустаҳкамлашда, ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда музейларнинг алоҳида ўрни бор. музейларни бежиз тарих, маънавият ва санъат хазинаси деб таърифлашмайди. уларда турли-туман ноёб ва қимматбаҳо ашёлар жамланганки, халқнинг ўтмиши акс этган бу экспозициялар бизни аждодлар ҳаёти, кураши ва бой мероси билан таништиради. музейларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда бажарадиган вазифаларидан бири таълим ва тарбия ўчоғи эканлигидир. мазкур музейнинг айнан тошкент шаҳридаги бўзсув соҳилида барпо этилгани бежиз эмас. зотан, айни шу қаровсиз жойда зулм ва зўравонликка асосланган шафқатсиз шўролар тузуми даврида абдулла қодирий, …
3 / 5
асрнинг 80-йилларида ҳам минглаб юртдошларимиз адолатсизлик қурбони бўлган. “пахта иши”, “ўзбек иши” деган сохта айбловлар билан республикамиз бўйича 40 минг киши тергов қилинган, 5 минг нафари жиноий жавобгарликка тортилган. давлатимиз раҳбари ўзбекистонга йигирма беш йил раҳбарлик қилган, ўзбек халқининг буюк фарзанди шароф рашидов ҳам ўлимидан кейин сиёсий қатағонга учрагани аламли эканини айтди. жадид боболаримиз ҳаётини ўрганиш, ноҳақ қатағонга учраган инсонлар хотирасини абадийлаштириш бўйича хайрли ишлар қилинаётгани таъкидланди. бугунги кунда маҳмудхўжа беҳбудий, абдулла авлоний, исҳоқхон ибрат, абдурауф фитрат, абдулҳамид чўлпон, абдулла қодирий каби улуғ маърифатпарвар аждодларимиз хотирасига бағишланган муҳташам ҳайкаллар, музейлар бунёд этилди, ижод мактаблари фаолияти йўлга қўйилди. сиёсий қатағон йилларида ноҳақ қурбон бўлган юртдошларимизнинг номларини аниқлаш, уларнинг қолдирган меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари, бадиий ва ҳужжатли асарлар яратилди. бу даврга оид тарих янги топилаётган ҳужжатлар ва ашёлар билан бойиб бормоқда. қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳри бўйича “хотира” китоблари тайёрланди. уларга 40 мингга яқин ватандошимиз тўғрисидаги …
4 / 5
изни қадрлашга, уни асраб-авайлашга ундайди. мана шундай мустақилликда, тинчликда яшашнинг ўзи аллоҳ таолонинг катта марҳамати, неъмати. бунинг учун шукроналик билан, унинг қадрига етиш керак. – бу борада адолатни тиклаш бўйича кўп ишлар қиляпмиз. тарихчи олимлар иштирокида комиссиялар тузилди, архив ҳужжатлари ўрганилаяпти. охирги икки йилда ўзбекистон олий суди 850 нафардан зиёд, бу йил 240 нафар ана шундай жабрдийда ватандошларимизнинг номини оқлади. бундай изланишларни ҳеч қачон тўхтатмаслигимиз керак. негаки ҳақиқатни халқимиз билиши керак. – музейлар қилдик, китоблар чиқаяпти, кўпчилиги оқланяпти. лекин шу билан унутилиши керак эмас. менинг назаримда, қатағон қурбонлари туғилиб ўсган ёки бугун авлодлари яшаётган маҳаллада, ўша ердаги мактабда уларнинг номларини ёзиб қўйсак, ҳам савобли, ҳам ибратли иш бўларди. қолаверса, мана шундай байрамларда, хотира кунларида хонадонларини зиёрат қилиш керак. нега уруш қатнашчиларини уйига борамизу, қатағон қурбонларини эсламаймиз?! уларнинг ҳар бирининг ҳаёти – қаҳрамонлик. биз буни ўрганиб, ташвиқот қилиб, ёшларимизга етказишимиз керак. – халқимиз у даврни яхши билиши, фахрланиши керак. ёшлар “бизнинг …
5 / 5
и. хилватда отилди қанча зиёли, титраса она ер ичдан титради. ойдинда йўқотиб мард ўғлонларин йиғласа, она халқ чиндан йиғлади. тупроққа ҳам раво кўрмади ҳатто ўзбегимнинг асл ўғлонларини, отиб ҳам тўймади номард, нокаслар ўзбекнинг қодирий, чўлпонларини. отилгани камдек ёқилди улар, минг йиллик қабоҳат уйғонган куни. ўзбекнинг ичидан чиққан сотқинлар заҳарли илондек тўлғонган куни. бир айби – ёзишни биларди улар, қўлдаги қуроли фақатгина сўз! уларни ҳис қилмай яшаш бефойда, сўқир бўлиб қолсин йиғламаган кўз! улар мағрур турди сўнгги дамда ҳам, юрагига ютиб гўзал орзуни. энг тоза орзулар қатл қилингач, қандай тонг отдийкин эртаси куни... дилда уйғонади аждодлар ёди, юракни ўртайди норасо тарих. ўтмишда неки бор, ёзилиб бўлган, уни тузатолмас ҳеч бир муаррих. уларни безовта қилса қиларди ортда қолганларнинг аччиқ фарёди, озод қушлар каби озод авлодга энди сабоқ берар шаҳидлар ёди.

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ватан озодлиги йўлида шаҳид кетганлар хотираси"

2 ватан озодлиги йўлида шаҳид кетганлар хотираси мангу барҳаётдир мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан чуқур жой олди. аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, эл-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. мустақиллик кунларида миллатимиз ойдинлари хотирасини эъзозлаш, хизматларини эслаш яхши анъана бўлиб келаётгани, уларнинг руҳларига дуолар қилиниши энг эзгу амалларимиздандир. шу мақсадда, жорий йилнинг 31 август куниси президентимиз шавкат мирзиёев шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими иштирок ...

This file contains 5 pages in DOCX format (24.9 KB). To download "ватан озодлиги йўлида шаҳид кетганлар хотираси", click the Telegram button on the left.