"фалсафа ва миллий ғоя"

PPT 67 sahifa 12,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 67
жанубий-шарқий осиё динлари: хитой, корея ва япония динларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари тўхтаева матлуба “фалсафа ва миллий ғоя ” кафедраси катта ўқитувчиси (phd) ҳиндуизм динининг мазмун моҳияти. ведалар. брахманлик. конфутсийлик таʼлимотида ижтимоий-ахлоқий масалалар. яҳудийлик динининг юзага келиши. ҳиндуийлик этник тасниф. уруғ-қабила динлари – тотемистик, анимистик тасаввурларга асосланган, ўз уруғидан чиққан сеҳргар, шаман ёки қабила бошлиқларига сиғинувчи динлар. улар миллат динлари ва жаҳон динлари ичига сингиб кетган бўлиб, ҳозирда австралия, жанубий америка ва африкадаги баъзи қабилаларда сақланиб қолган; 2) миллат динлари – маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакиллари ўзига қабул қилмайдиган динлар. уларга яҳудийлик (яҳудий миллатига хос), ҳиндуизм (ҳиндларга хос), конфуцийчилик (хитой миллатига хос), синтоизм (японларга хос) киради; 3) жаҳон динлари – дунёда энг кўп тарқалган, кишиларнинг миллати ва ирқидан қатъи назар унга эътиқод қилишлари мумкин бўлган динлар. улар сафига одатда буддизм, христианлик ва ислом динларини киритадилар. милоддан аввалги иккинчи минг йиллик ўрталарида шарқий европадан ҳиндистоннинг шимоли–ғарбий қисми, ҳозирги панжоб …
2 / 67
инган, деб эътиқод қилинади. ҳиндистоннинг 3500 йиллик тарихини ёритиб берувчи ведалар 4 бўлимдан ташкил топган: риг веда – “мадҳиялар ведаси” – 1017 та қўшиқдан ташкил топган. ҳар бир қўшиқ 10 га яқин сатрдан иборат. бу қўшиқлар ўнта китоб, яъни мандалага бўлинади. улар ичида энг узуни 191, энг қисқаси 43 та қўшиқ мавжуд. риг веда ведалар ичида энг муҳими ва қадимийси ҳисобланади. унда ўзига хос адабий вазн мавжуд бўлгани сабабли у баланд овозда ўқилади. бу веда шукр ва истак, улуғлаш шаклидаги дуолар, жанг пайтида айтиладиган шеърларни ўз ичига олади. бундан ташқари, риг веда авестонинг баъзи жиҳатларини ҳам очиб бергани сабабли кўплаб ноаниқ афсонавий шахслар бу икки манбани бир–бири билан қиёслаш натижасида пайдо бўлган. сама веда – “қўшиқлар ведаси” ҳисобланиб, у риг ведадан олинган қўшиқлар, шунингдек, турли хил мавзулардаги роҳиблар ўқийдиган назмий мадҳиялардан иборатдир. сама веда ҳозирги кунгача икки таҳрирда етиб келган: каутхума (kauthuma) ва ранаяния (rānāyaniya). каутхума тўплами 1810 қўшиқдан иборат …
3 / 67
ибидан келиб чиқиб тушуниш мумкин. яжусларнинг баъзи қисмлари назм, баъзилари эса наср шаклида ёзилган бўлиб, қурбонлик билан боғлиқ сўз ва дуоларни ўз ичига олади.яжур веда таркиби маросим, яжус ва мантралар, брахмана шарҳлари каби уч қисмдан иборат. атхарва веда – “афсун ва жодулар ведаси” коинот билан боғлиқ, мистик парчалар ва сеҳр билан алоқадор дуолардан иборат. ўша даврда афсун ва жодулар олов устида бажарилгани сабабли, у афсонавий руҳоний атхарвана – “олов руҳонийси” номи билан узвий боғлиқ. брахманлар, бу матнларни ҳаётнинг турли даврларида ўқиб юришга мажбурдирлар. у бошқа ведалардан кейинги даврларда ёзилган бўлиб, 730 та илоҳийни ўз ичига олади. бу веда халқ ишончлари, донишмандлик ва сеҳргарлик каби мавзуларда маълумотлар беради. ҳиндистон динлари тарихи орийлар – милоддан аввалги 2-мингйиллик веда – муқаддас, илоҳий билим осмон, қуёш, ҳаво, ер муқаддаслиги – худолар каста тизими – брахманлар, кшатрийлар, вайшийлар, шудралар браҳманлар тоифасини шаклланиш сабаблари ведаларда худолар – осмон, қуёш, ҳаво, ер, аёл худолар каби худолар тоифаси …
4 / 67
й худоси индра туради. у аввало, иккита сариқ отга қўшилган ғилдиракли аравада турувчи жанг худосидир ва орийлар уруғининг етук сардори рамзидир. даставвал, индра ҳинд анъаналарида чақмоқ худоси сифатида намоён бўлган. бироқ босқинчилар томонидан кўп йиллар давомида олиб борилган урушлар уни уруш худосига айлантирди. ёмғир худоси панжаня, шамол худоси вайюлар ведаларда аниқ келтирилмагани боис, улар индра билан умумлашган ҳолда тасвирланган. яна бир худо рудна бўлиб, одамларнинг унга нисбатан чексиз қўрқувлари уларни доимий равишда руднага бағишлаб мадҳия ва дуолар ўқишга ундаган. у риг ведада шива – “ёқимли” номи билан зикр этилади.ер худолари. ер худоларининг энг улуғи ерда қуёшнинг, ҳавода чақмоқнинг, ер устида оловнинг мужассамлашуви ҳисобланган олов худоси агнидир. агни ҳақидаги афсоналар ҳиндистондан ташқарида вужудга келган. у одамлар қурбонликларини худоларга етказувчи руҳоний сифатида тасаввур қилинган ва бирор қурбонлик унинг воситасисиз худоларга етиб бормайди, деб ҳисобланган. брахманлик веда динларининг бир тармоғи илоҳий тилни ўзгартириб бўлмаслиги, санскритнинг муқаддас тилга айланиб қолиши руҳонийлар табақасининг манфаатлари ҳимоя …
5 / 67
қиёфадаги кўриниши тасаввур этилиши (тримурти) энг олий, якка худонинг уч хусусияти, деб талқин қилинади. ҳиндуизм таълимоти жамиятнинг табақаларга бўлинишини акс эттиради. бу диннинг карма қонуниятига асосан у инсон ҳаётида 4 та асосий мақсад бор, деб тушунтиради. булар: 1) дҳарма - оила ва жамиятда диний талабларни тўла бажариш; 2) артха - фойдали ишлар қилиш, зарур моддий неъматларга эга бўлиш; 3) кама - муҳаббат туйғуларига эришиш, бу ҳис-туйғуларни қондириш; 4) мокша - ўзгариш занжиридан бутун-лай озод бўлиш. ҳиндуийликнинг догматик асослари мазкур асослар қуйидаги беш қоидада акс этган: 1. ведаларнинг муқаддаслиги; 2. гуру (пир, устоз) нинг тан олиниши; 3. муқаддас жойларга зиёратга бориш; 4. санскритнинг муқаддас тил экани; 5. сигирнинг муқаддас экани. каста тизими бу тизим 4 синфдан ташкил топади: 1. брахманлар – роҳиб ва диндорлар. 2. кшатрийлар – ҳоким ва жангчилар. 3. вайшлар – савдогар, ҳунарманд ва деҳқонлар. 4. шудралар – ишчилар, энг қуйи табақа. ҳиндуйлик маросимлари ҳиндуизм ибодатхоналари ғоятда юксак эстетик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 67 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""фалсафа ва миллий ғоя"" haqida

жанубий-шарқий осиё динлари: хитой, корея ва япония динларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари тўхтаева матлуба “фалсафа ва миллий ғоя ” кафедраси катта ўқитувчиси (phd) ҳиндуизм динининг мазмун моҳияти. ведалар. брахманлик. конфутсийлик таʼлимотида ижтимоий-ахлоқий масалалар. яҳудийлик динининг юзага келиши. ҳиндуийлик этник тасниф. уруғ-қабила динлари – тотемистик, анимистик тасаввурларга асосланган, ўз уруғидан чиққан сеҳргар, шаман ёки қабила бошлиқларига сиғинувчи динлар. улар миллат динлари ва жаҳон динлари ичига сингиб кетган бўлиб, ҳозирда австралия, жанубий америка ва африкадаги баъзи қабилаларда сақланиб қолган; 2) миллат динлари – маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакиллари ўзига қабул қилмайдиган динлар. уларга яҳудийлик (яҳудий миллатига хос), ҳиндуизм (ҳиндларга хос), конфуц...

Bu fayl PPT formatida 67 sahifadan iborat (12,6 MB). ""фалсафа ва миллий ғоя""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "фалсафа ва миллий ғоя" PPT 67 sahifa Bepul yuklash Telegram