xalqaro munojotlar va insan haqiqatlari

DOCX 47 pages 134.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 47
олийҳиммат устозлар ва ҳамфикр дўстларимга! шу пайтгача бу мавзу ҳақида ёзишни лозим топмадик, халқимиз эса бу ҳақида бонг уришни унчалик хушламайди. чиндан ҳам, биз ҳақли равишда одамларга, бошқа халқларга фақат тинчлик, яхшиликни раво кўрувчи эзгупарвар кишилармиз. пандемия кунларида вафот этаётган юртдошларимизнинг ҳар бири учун қайғудамиз. тарихда эса россия подшолигининг қирқ йиллик зуғумлари ва большевикларнинг 1917, 1926, 1937, 1950, 1981 йиллардаги қатағонлари даврида халқимизнинг кўзга кўринган намояндалари, сара гуллари аёвсиз қирилди: эътибор беринг, статистика биргина туркистон мухториятини ағдариш учун қўқонда уч кун ичида 10.000 кишидан ортиқ аҳоли қатағон қилинганини, 37 йил қатағонида 100 минг ўзбек ҳибсга олиниб, қамоқларга тиқилиб, сибирга сургун қилиниб, 13 минг нафари отиб ташлангани ҳақида аниқ маълумот беради, ана шу 13 минг миллат фидойилари орасида абдулла қодирий, чўлпон, фитрат, усмон носир ва бошқалар ҳам бор эди. бу халқимизга қарши жуда катта “геноцид” эди, аммо биз шу пайтгача бу сўзнинг қитиғига тегмадик, қаламимизга яқин йўлатмадик, ишлатмадик, кўтариб чиқмадик. алоҳида …
2 / 47
аштириб юбормаслик керак, деб ўйлайман. ушбу қўлёзма ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини мен билан баҳам кўрадиган барча яқинларим, устоз ва дўстларимга олдиндан миннатдорлигимни изҳор этаман. ҳурмат билан муаллиф тўлқин ҳайит армани (қисса) биз сабаб қанчадан-қанча ўлик қалблар ғафлат уйқусидан ҳузур ёруғига чиқдилар. хожа убайдуллоҳ аҳрор валий дилгир совуқ куз кунлари, сулув келинчак ҳўқанди латиф шаҳри боши узра қорасовуқ қалин булутлар ваҳима уруғини сочаётган лаҳзалар: фалон қишлоқни кофирлар босибди, писмадон шаҳарни қирғинбарот қилишибди, тўпга тутиб, болаларни, аёлларни ҳам аяб ўтирмай қириб ташлашибди, деган хунук хабарлар тез-тез қулоққа чалинади. ана шу пайтда полковник ноё саркисян билан поручик исо качаянга марказ томонидан қатъий топшириқ берилди ва унга кўра, бу икки шоввоз қўқон хонининг қаергадир яшириш учун жўнатилган хазинасининг ҳидини топиши ва ўрта осиё хонликлари, хусусан, қўқон хонлигига юришга тайёргарлик кўраётган дашноқлар қўшини етиб келгунга қадар бошқа хуфиёна ишларни ҳам тугатиб, уларнинг қийналмай ҳаракат қилишларига замин ҳозирлашлари керак эди. иккаласи ҳам эгниларига қорамтир тун, бошларига …
3 / 47
ўрди, дўппили отахоннинг ўзи марҳамат қилди: “еб кўринг, ука, шираси тилни ёради”, деди. исо бир тилик қовунни паққос тушириб, мазза қилди, ичакларини мўмиё силаб ўтгандек, чарчаган танасига ором кирди, “пули қанча бўлади?” деб сўраган эди, боғбон отахон: “қизиқмисиз, болам, бизда таътиб кўриш текин!” деди ғалати оҳангда ва кулиб қўйди. унинг соддалигидан кулдими ёки довдирлигидан. кейин бир жойда катта мис лаганда бўлаклаб қўйилган анордан таътиб кўрди. ёш йигит унга оқ рўмолга тўрт-бешта анор солиб берди. “ака, йўлда еб кетасизлар!” деди. исо яна пули қанча бўлади, деб сўрамоқчи эди, йигитнинг ўзи: “яхши етиб олинглар, йўлда эҳтиёт бўлинглар, кофирлар изғиб юрибди”, дея огоҳлантирди. бир қишлоқдан ўтдилар, кўчаларнинг икки томони узумзор, узумбошлари осилиб турибди, уй остоналари супуриб-сидирилган, топ-тоза, лекин кўчада зоғ ҳам кўринмайди, бир-икки ҳовлига бош суқиб кўришди, одам тугул, ҳиди ҳам йўқ; олма дарахтлари ҳосилни кўтаролмай ерга саломга ошиққан, қароли, анор, ёнғоқлар тагига тўкилган, аммо чор-атроф ҳувиллайди. ноё саркасян унинг ҳайрон бўлаётганини сезиб: …
4 / 47
нди, десак адашамиз, аслида у ёшликдан одамзодни муҳаббат билан севиш руҳида тарбияланган эди. падари бузруквори качаян ота черковда хизмат қилар, ўғлини ҳам ўзи билан бирга ибодатларга олиб борар, унда дунёга, одамларга нисбатан меҳр муҳаббат ўйғотишга ҳаракат қиларди. аммо ҳар гал: “сен ҳарбий бўлишинг керак, бобонгнинг ўрнини эгаллашинг керак!” дея қулоғига қўйишни ҳам унутмасди. буваси катта качаян россия армиясининг генерали бўлиб, 1912 йилдаги россия-француз урушида қатнашиб, жасорат кўрсатган ва подшонинг марҳаматига сазовор бўлиб, россияда ҳам, арманистонда ҳам “буюк качаянлар сулоласи”га асос солган ва шу сабаб ҳам унинг хонадони элу юрт ўртасида жуда катта обрў-эътиборга сазовор эди. аммо орадан эллик йиллар ўтиб, катта качаян бува ўлимидан сўнг сулоланинг шон-шавкати сўнди. сулоланинг кейинги авлодлари орасида мерос талашиш, арзимаган буюм туфайли сан-манга боришлар авж олди ва бунинг натижасида арманилар орасида “паст табақа” деган ном олдилар ва тилдан тушдилар. исо туғилгач, унинг кундан-кунга бўйи чўзилиб, ақлли бола сифатида шаклланаётганини кўрган качаян отада янги умид уйғонди …
5 / 47
экан, албатта, бу ишончи оқлашим керак, деб ҳисоблар ва бундан қувонарди ҳам. у бу оилада ёлғиз эмасди, иккита акаси, беш синглиси бор эди. аммо икки акаси ҳам онги пастроқ, заифроқ бўлиб, отаси улардан бирини зарга, иккинчисини этикдўзга шогирдликка берган эди, қизлар эса уй ишлари ва бичиш-тикиш, чорва билан овора эди. отанинг черковдан топиб келаётгани оилани боқишга зўрға етар, гоҳо кунлари қозон ҳам қайнамасди. боя айтганимиздек, исо ўн етти ёшга тўлгач, качаян ота бир роҳиб таниши орқали уни дашноқлар орасига қўшишга муяссар бўлди. гарчи ўғлининг ҳаёти осон бўлмаслигини билса ҳам, юрагининг бир парчаси узилиб кетаётганини сезса ҳам, худога таваккал қилишдан бошқа иложи йўқ эди. аммо исо дашноқлар орасига кириб, икки йил таълим олиб, уларнинг сифатларини яхши ўзлаштирган бўлса-да, диний китобларни ҳам қўлдан қўймади. исо пайғамбарга меҳри ўзгача эди. узоқ тун кечалари оила шаънини кўтаришдан кўра, қандай қилиб исонинг меҳрига сазовор бўлиш ҳақида ўйлаб, тонг оттирарди. баъзан ашаддий дашноқлар билан йиғилиб қолганда …

Want to read more?

Download all 47 pages for free via Telegram.

Download full file

About "xalqaro munojotlar va insan haqiqatlari"

олийҳиммат устозлар ва ҳамфикр дўстларимга! шу пайтгача бу мавзу ҳақида ёзишни лозим топмадик, халқимиз эса бу ҳақида бонг уришни унчалик хушламайди. чиндан ҳам, биз ҳақли равишда одамларга, бошқа халқларга фақат тинчлик, яхшиликни раво кўрувчи эзгупарвар кишилармиз. пандемия кунларида вафот этаётган юртдошларимизнинг ҳар бири учун қайғудамиз. тарихда эса россия подшолигининг қирқ йиллик зуғумлари ва большевикларнинг 1917, 1926, 1937, 1950, 1981 йиллардаги қатағонлари даврида халқимизнинг кўзга кўринган намояндалари, сара гуллари аёвсиз қирилди: эътибор беринг, статистика биргина туркистон мухториятини ағдариш учун қўқонда уч кун ичида 10.000 кишидан ортиқ аҳоли қатағон қилинганини, 37 йил қатағонида 100 минг ўзбек ҳибсга олиниб, қамоқларга тиқилиб, сибирга сургун қилиниб, 13 минг нафари о...

This file contains 47 pages in DOCX format (134.8 KB). To download "xalqaro munojotlar va insan haqiqatlari", click the Telegram button on the left.

Tags: xalqaro munojotlar va insan haq… DOCX 47 pages Free download Telegram