ўзбек халқ мақоллари

PPT 186,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1461475392_62403.ppt слайд 1 ўзбек халқ мақоллари режа: мақол жанрининг ўзига хос хусусиятлари мақол ва матал мақолларнинг ғоявий йўналиши ўзбек халқ мақоллари бадиий хусусиятлари www.arxiv.uz www.arxiv.uz адабиётлар: 1. ўзбек халқ мақоллари. икки томлик. т.: «фан», 1988-89. 2. ҳикматнома. тўплаб нашрга тайёрловчилар: ш.шомақсудов, ш.шораҳмедов. т.: ўзбек энциклопедияси бош редакцияси. 1990. 3. қанотли сўзлар. тўплаб нашрга тайёрловчи: э.сиддиқов. т.: «фан», 1986. 4. б.саримсоқов. мақоллар. //ўзбек фольклори очерклари. 3 томлик, 1-том. т.: «фан», 1988. 5. о.мадаев. халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «шарқ», 2001. www.arxiv.uz www.arxiv.uz ўзбек халқ мақоллари ҳар бир халқ асрлар давомида жуда катта ҳаётий тажриба тўплайди, шу тажрибани турли воситалар билан келажак авлодга мерос қилиб қолдиради. мақол ва ҳикматли сўзлар ана шундай бебаҳо маънавий меросимиз ҳисобланади. ўзбек халқ мақоллари мукаммал бадиий ижод намунаси сифатида фольклоршунослар, адабиётшунослар томонидан ўрганилган ва ўрганилмоқда. чунончи, бундан минг йиллар олдин яратилган «девону луғотит турк» асарида халқ мақолларидан юзлаб намуналар келтирилган ва бу мақоллар xi асрнинг қомусий олими …
2
мазмунни, сўз хазинасининг гавҳарларини ўзида мужассамлаштирган сон-саноқсиз мақоллар яратган. уларнинг кишилик жамияти ва ҳар бир инсон ҳаёти учун нақадар қимматли аҳамиятга эга эканлигини жаҳон донишмандлари қадим-қадимдан эътироф этиб келганлар. милоддан аввалги iv асрларда яшаган юнон мутафаккири аристотель халқ ҳикматларини юксак баҳолар экан, «барча кишиларнинг кучи овқатдандир, ақлнинг кучи эса ҳикматдандир», - дейди. бундан ўн аср муқаддам яшаган донишмандлардан бири унсур ал-маолий кайковус эса «қобуснома» асарида шундай дейди: «эй фарзанд, умидим шуки, сен шу пандларни қабул қилгайсен. бу билан мен оталик вазифасини бажо келтирган бўлурман. билгилки, халқнинг расми-одати шундайки, югуриб-елиб, қидириб-ахтариб, дунёдан бирор нарса ҳосил қиладилар ва бу топган нарсаларини ўзларининг яхши кўрган кишиларига қолдириб кетадилар». www.arxiv.uz www.arxiv.uz мақолларни «ҳаёт қомуси», ўзига хос бир бадиий-тарихий солнома дейиш мумкин. улар кишиларнинг ақлини ўткирлаштиради, нутқини равшан ва таъсирчан қилади, ҳаётда тўғри йўлни танлай билишга, ҳаётий жумбоқлар ва муаммоларни тўғри ечишга ўргатади, турмушнинг жамики катта-кичик масалалари хусусида қимматли маслаҳатлар беради: онаси мақтаган қизни олма, …
3
йўқ. мақол араб тилидаги «қавлун»дан олинган бўлиб, «сўз» тушунчасини англатади, лекин шунчаки оддий сўз эмас, балки ҳикмат ва ибратлар билан зийнатланган доно сўз маъносида тушуниш лозим. мақол ўз номи даражасига келгунча узоқ даврларни бошидан кечиради, қайта-қайта сайқал топади, ҳаёт тажрибаларида бот-бот синовдан ўтади. ана шундан кейингина биз оддийгина қилиб айтадиган мақол, яъни халқ мақоли – фикрлар қаймоғи юзага келади. шунинг учун ҳам ундаги ҳар бир сўз доим узукка қўйилган кўздек ўз ўрнида ярқираб, жилоланиб туради. «шундай фикрлар борки, уларни бениҳоя кенг маънода қўллаш мумкин; шу сабабдан бундай фикрлар қанчалик кўпчиликка мос шаклда ифодаланган бўлса, ақл ва юракка шунчалик кўп озиқ беради, улар шу даражада чуқур ҳис этилган фикрлар бўлиб чиқади», - дейди л.н.толстой. www.arxiv.uz www.arxiv.uz халқ мақолларининг мавзу доираси ниҳоятда кенг, образлар дунёси бой ва ранг-барангдир. аниқроқ қилиб айтганда, ижтимоий ҳаётнинг бирор соҳаси йўқки, у халқ мақолларида ўз ифодасини топмаган бўлсин. аксарият халқ мақолларида инсонни камол топтирувчи халол меҳнат, фойдали …
4
ри нималардан иборат? 4. ибратли фикрларнинг мақолга айланиши учун қандай шартлар лозим? 5. халқ мақолларида қўлланадиган бадиий-тасвирий воситалар ҳақида маълумот беринг. 6. мақоллар хазинасини бойитувчи манбалар нималардан иборат? 7. халқ мақолларининг маърифий-эстетик аҳамияти ҳақида сўзланг. www.arxiv.uz www.arxiv.uz
5
ўзбек халқ мақоллари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбек халқ мақоллари" haqida

1461475392_62403.ppt слайд 1 ўзбек халқ мақоллари режа: мақол жанрининг ўзига хос хусусиятлари мақол ва матал мақолларнинг ғоявий йўналиши ўзбек халқ мақоллари бадиий хусусиятлари www.arxiv.uz www.arxiv.uz адабиётлар: 1. ўзбек халқ мақоллари. икки томлик. т.: «фан», 1988-89. 2. ҳикматнома. тўплаб нашрга тайёрловчилар: ш.шомақсудов, ш.шораҳмедов. т.: ўзбек энциклопедияси бош редакцияси. 1990. 3. қанотли сўзлар. тўплаб нашрга тайёрловчи: э.сиддиқов. т.: «фан», 1986. 4. б.саримсоқов. мақоллар. //ўзбек фольклори очерклари. 3 томлик, 1-том. т.: «фан», 1988. 5. о.мадаев. халқ оғзаки поэтик ижоди. т.: «шарқ», 2001. www.arxiv.uz www.arxiv.uz ўзбек халқ мақоллари ҳар бир халқ асрлар давомида жуда катта ҳаётий тажриба тўплайди, шу тажрибани турли воситалар билан келажак авлодга мерос қилиб қолдиради...

PPT format, 186,0 KB. "ўзбек халқ мақоллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўзбек халқ мақоллари PPT Bepul yuklash Telegram